Ta'lim nazorati
99.2K subscribers
4.02K photos
970 videos
431 files
5.96K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"O‘z ustimizda ishlashga undaydi"

Ona tili va adabiyoti fani o‘qituvchilarining malaka (test) sinovlari haqidagi fikrlari

Youtube (HD)da ko‘rish: https://youtu.be/lsWfdzK4r2c

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Attestatsiya bekor qilinishi kerak, degan fikrlarga qo‘shilmayman"

Ona tili va adabiyoti fani o‘qituvchilarining malaka (test) sinovlari haqidagi fikrlari

Youtube (HD)da ko‘rish: https://youtu.be/_Zu-5men7nE

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

Она тили ва адабиёт фани бўйича малака (тест) синовларининг иккинчи кунида юқори натижа қайд этган устозлар

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси барча педагогларга аттестация жараёнларида омад тилайди!

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

Айрим телеграм каналлари ва гуруҳларида малака (тест) синовларида 1 балл етмаган ўқитувчилар рўйхатини шакллантирилиб, уларга аппеляция орқали, етмаган балли қўшиб берилиши мумкинлиги билан боғлиқ асоссиз маълумотлар тарқалмоқда.

Мазкур ҳолат юзасида Таълим инспекцияси қуйидагиларни маълум қилади.

📲 Педагог кадрлар аттестацияси тўғрисидаги барча маълумотлар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилинади.

📬 Шунингдек, янги тартибга кўра аттестация тўғрисидаги барча маълумотлар , шу жумладан тест синовларининг якуний натижалари ШАХСИЙ КАБИНЕТларига хабар юбориш орқали маълум қилинади.

❗️Шундан келиб чиққан ҳолда, педагоглардан мазкур хабарларга эътибор бермасликларини сўраб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, педагоглар ўз хоҳишларига кўра навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этишлари мумкин.

📌 Малака (тест) синов жараёнлари билан боғлиқ фойдали ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм канали👇
https://t.iss.one/uztdi
#Bizning_shunday_oʻqituvchilarimiz_bor

🔰Prezident taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi maktab o‘qituvchilari Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi tomonidan ona tili va adabiyot fanidan o‘tkazilgan test sinovidan muvaffaqiyatli o‘tib, oliy malaka toifasini qo‘lga kiritishdi.

Guliston shahridagi Prezident maktabining o‘qituvchisi Nargiza Matnazarova 97,5 ball bilan oliy malaka toifasini qo‘lga kiritdi.

Xiva shahridagi Prezident maktabining o‘qituvchisi Sohiba Babanazarova 97 ball bilan oliy malakani qo‘lga kiritishdi.

Agentlik tizimidagi Muhammad Yusuf nomli Ijod maktabining o‘qituvchisi Abdulmajid Sattarov 97 ball bilan oliy malaka toifasini qo‘lga kiritdi.

Agentligi tizimidagi Hamid Olimjon va Zulfiya nomidagi ijod maktabi o‘qituvchisi Nargiza Ashirmatova 95 ball bilan, Gulchehra Karimova 95 ball bilan, Shohida Saidova 87 ball bilan oliy toifa malakasini qo‘lga kiritdi.

Agentlik tizimidagi Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining o‘qituvchisi Kamoliddin Marasulov 93 ball bilan muddatidan oldin oliy malaka toifasini qo‘lga kiritdi.

Agentlik tizimidagi Abdulla Qodiriy nomidagi ijod maktabi o‘qituvchilari Abduvait Tagaymuratov 91 ball bilan va Intizor Jumaniyozova 92 bal bilan oliy toifa malakasini qo‘lga kiritdi.

Davomi bor...

⬇️
Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube
​​⚡️ ЎзМУ Ўзбекистон ОТМлари ичида биринчи бўлиб, QS by Subject Rankings халқаро рейтингидан ўрин олди

Бугун, 6 апрель куни Quacquarelli Symonds халқаро рейтинг компанияси дунё университетларининг “Фан соҳалари рейтинги” (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, ЎзМУ QS by Subject Rankings да “Математика” соҳасида эришган натижалари кўра дунёнинг кучли 500 талик университетлар қаторидан 451-500 ўринни эгаллади.

Маълумот учун, QS World University Rankings – бўлажак талабаларга маълум бир фан бўйича етакчи университетларни аниқлашга ёрдам бериш учун ҳар йили тузиб борилади. 2022 йил учун эълон қилинган рейтинг кўрсаткичлари 51 та фан йўналишларини қамраб олган бўлиб, улар

🔹 Санъат ва гуманитар фанлар;
🔹 Муҳандислик ва технология;
🔹 Ҳаёт фанлари ва тиббиёт;
🔹 Аниқ фанлар;
🔹 Ижтимоий фанлар ва бошқарув каби йирик фан гуруҳларига умумлаштирилган.

Мазкур рейтинг кўрсаткичлари ОТМларнинг академик ва иш берувчилар ўртасидаги нуфузи ҳамда тадқиқотлар самарадорлиги кўрсаткичлари асосида шакллантирилади.

Таълим инспекцияси телеграм канали👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

Учкўприк туманидаги 56-мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Ҳусниддин Алижонов малака (тест) синовларида навбатдан ташқари иштирок этиб,100 фоизлик натижа билан 2-тоифага ўтди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси барча педагогларга аттестация жараёнларида омад тилайди!

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#АТТЕСТАЦИЯ_2022
#ЭЪТИРОФ
#кун_қаҳрамонлари (6-апрель)

Бухоро вилояти ТОП-500

Бугун, 6 апрель куни Бухоро вилоятида ўтказилган малака(тест)синовида иштирок этган 1000 нафарга яқин она тили ва адабиёт ҳамда ўзбек тили фани ўқитувчиларининг 110 нафардан зиёди 70-80 балл (88-100%) натижани қайд этишди.
Ушбу рўйхат хали давом этади.

Бухоро вилояти халқ таълими тизими касбий салохият ва билим кўникмага эга ўқитувилар билан фахрланади.


📲@Baxtiyor_Tuyev
#Педагоглар_аттестацияси

Тарих фани бўйича малака (тест) синовларида юқори натижа қайд этган устозлар

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси барча педагогларга аттестация жараёнларида омад тилайди!

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi