Ta'lim nazorati
98.9K subscribers
4.02K photos
973 videos
437 files
5.98K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Pedagoglar_attestatsiyasi
#Oʻqituvchi_fikri

18-mart kuni malaka (test) sinovlarida ishtirok etgan Yunusobod tumanidagi 240-maktabning texnologiya fani oʻqituvchisi Yulduz Xo‘jayeva jarayon haqidagi fikrlari bilan oʻrtoqlashdi.

Youtube (HD)da ko‘rish: https://youtu.be/TxPAwrSeIoA

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Pedagoglar_attestatsiyasi
#Oʻqituvchi_fikri

"Jarayonlar juda yaxshi tashkil qilingan"

18-mart kuni malaka (test) sinovlarida ishtirok etgan Yashnobod tumanidagi 255-maktabning musiqa madaniyati fani oʻqituvchisi Shafoat Donayeva jarayon haqidagi fikrlari bilan oʻrtoqlashdi.

Youtube (HD)da ko‘rish: https://youtu.be/m65ikXpfNSM

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
⚡️25 март куни ҳудудларда педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари бошланади!

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2022 йил учун педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари 25 март куни бошланади.

Бошланғич таълим ўқитувчилари бошлаб берадиган синовлар қўйидаги биноларда ўтказилади.

Ҳудудларда педагоглар учун малака (тест) синовларини ўтказиш жадвали бугун Таълим инспекцияси (https://t.iss.one/uztdi) телеграм каналида эълон қилинади.

Синовларда иштирок этадиган педагоглар шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) ҳамда pedkadr.tdi.uz сайти орқали шахсий кабинетларидан юклаб олинадиган сўровнома билан келишлари талаб қилинади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
⚡️ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги педагогларнинг ўқув фани бўйича малака (тест) синови ўтказилиш муддатлари маълум бўлди

🔰 Синовлар 2022 йилнинг 25 мартидан бошлаб 21 апрелига қадар ўтказилади.

👉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларда малака (тест) синови ўтказиладиган манзилларhttps://t.iss.one/uztdi/4293

❗️ Аттестацияга жалб қилинган педагоглар белгиланган муддатларда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (ПАСПОРТ ва мурожаат юборишда тўлдирилган сўровнома )лари билан белгиланган вақтдан ярим соат олдин имтиҳон ўтказиладиган манзилларга етиб келишлари лозим бўлади.

📌 Тошкент вилояти педагоглари учун малака (тест) синовлари 4 апрелдан бошланади. Фанлар кесимидаги жадвал қўшимча равишда Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали эълон қилинади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқувчиларни касбга йўналтиришни тўғри ташкил этишда нималарга аҳамият бериш лозим?

Ҳозирги рақамлашган глобал даврда қайси соҳа мутахассисларига эҳтиёж юқори?

Яқин келажакда қайси соҳалар жадал ривожланиб, қайси касблар йўқолиши мумкин?

Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан бу борада ҳам изланишлар олиб борилиб, «Сколково» ва «Microsoft ва The Future Laboratory» базалари асосида истиқболли касблар рўйхати тузилди.

👆Юқоридаги видеороликда батафсил танишамиз.

❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇
Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
⚡️Онлайн-репетициялар давом эттирилмоқда

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси телеграм бот(@uztdibot)ига кўпчилик ўқитувчилар 1-13 март кунлари ўтказилган онлайн-репетициялардан хабар топмаганликлари сабабли иштирок эта олмаганликларини маълум қилиб, репетицияларни такрорлашни сўрашган.

📌 Ўқитувчиларга шарт-шароит яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 20-23 март кунлари барча умумтаълим фанларидан онлайн-репетициялар такроран ўтказилади.
💻Онлайн репетицияларга 👉https://test.tdi.uz/ 👈 манзили орқали кириб кўришингиз мумкин:
Login — toifa
Parol — 123456

Мактабгача таълим ташкилотларининг
қуйидаги ходимлари учун онлайн-репетициялар бошланди:

🔹МТТ тарбиячиси;
🔹МТТ ёрдамчи тарбиячиси;
🔹МТТ инглиз тили ўқитувчиси;
🔹МТТ рус тили ўқитувчиси (миллий);
🔹МТТ немис тили ўқитувчиси;
🔹МТТ француз тили ўқитувчиси;
🔹МТТ жисмоний тарбия йўриқчиси;
🔹МТТ ўқитувчи-дефектологи;
🔹МТТ ўқитувчи-логопеди;
🔹МТТ психологи;
🔹МТТ мусиқа ходими.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
⚡️Бухоро ва Навоий вилоятларида педагогларнинг ўқув фани бўйича малака (тест) синови ўтказиладиган манзиллар ўзгарди

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги педагогларнинг ўқув фани бўйича малака (тест) синови ўтказиладиган жойлар маълум бўлгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Мазкур жараёнларнинг ўтказилиш манзиллари Бухоро вилоятида Бухоро муҳандислик технология инстититутидан Давлат тест марказининг Бухоро вилоятидаги маъмурий биносига, Навоий вилоятида "Кимёгар" мажмуасидан Навоий шаҳридаги 8-сонли умумтаълим мактабига кўчирилганини маълум қиламиз.

📌 Педагог кадрлар аттестацияси малака (тест) синовлари ўтказилиш муддатлари ва бинолари ўзгарган тақдирда Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали хабар берилади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷 Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi jamoasi barcha hamyurtlarimizni yangilanish va yasharish, shod-u xurramlik ramzi boʻlgan koʻhna bayram Navroʻzi olam bilan samimiy muborakbod etadi.

🌱 Navroʻz har bir oilaga, butun yurtimizga tinchlik omonlik, baxt-u saodat, fayz-u baraka olib kelsin!

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Pedagoglar_attestatsiyasi
#Oʻqituvchi_fikri

18-mart kuni malaka (test) sinovlarida ishtirok etgan Sergeli tumanidagi 300-maktabning musiqa madaniyati fani oʻqituvchisi Shoira Po‘latova jarayon haqidagi fikrlari bilan oʻrtoqlashdi.

Youtube (HD)da ko‘rish: https://youtu.be/hgVTiYbjsGs

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
#Pedagoglar_attestatsiyasi

⚡️ Pedagog kadrlar attestatsiyasi boʻyicha onlayn muloqot oʻtkaziladi

Joriy yilning 24-mart kuni soat 17:00 dan 18:00 ga qadar pedagog kadrlar attestatsiya boʻyicha Ta'lim inspeksiyasining masʼul xodimlari ishtirokida onlayn muloqot oʻtkaziladi.

🎙Muloqot telegramning ovozli chat xizmatidan foydalangan holda tashkil etiladi.

📌
Muloqot davomida pedagog kadrlarni attestatsiya malaka (test) sinovlari boʻyicha dolzarb ma`lumotlar beriladi.

❗️Taʼlim inspeksiyasi masʼullariga bevosita mavzu bo‘yicha savol yoki taklif laringizni @uztdibot orqali #savol xeshtegi bilan yuborishingiz yoki inspeksiya matbuot kotibi (https://t.iss.one/sh_xujaqulov) kanalida ushbu e`longa izoh sifatida yozib qoldirishingiz mumkin. Savollarga ovozli chat davomida javob qaytariladi.

📌 Onlayn muloqotda ishtirok etish uchun Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga obuna boʻling: https://t.iss.one/uztdi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Pedagoglar_attestatsiyasi
#antikorrupsiya

❗️Аттестацияда иштирок этадиган ҳар бир ўқитувчи ушбу видеони ҳеч бўлмаса бир маротаба диққат билан кўриши тавсия қилинади!

📌БИЗ ТАЪЛИМДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ!!!
(педагоглар аттестацияси мисолида)

👉 Таълим инспекцияси томонидан педагог кадрлар аттестацияси жараёнида коррупцияни олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилган?

👉 Ушбу жараёнда таъмагирлик ҳолатларига дуч келганда педагоглар қандай йўл тутишлари лозим?

🔰 Ушбу видео орқали юқоридаги каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.

📹Youtube(HD)да кўриш: https://youtu.be/hANI1n7rXgs

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Live stream finished (9 seconds)
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Ислоҳотларимизнинг муҳим йўналиши сифатида мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва сўз эркинлигини таъминлаш, демократик медиа макон яратиш бўйича зарур чоралар амалга оширилмоқда.

Оммавий ахборот воситаларини “тўртинчи ҳокимият”га айлантириш, давлат идораларининг жамият олдидаги ҳисоб́дорлигини ошириш борасида сезиларли натижаларга эришмоқдамиз.

Бу борадаги энг муҳим ютуғимиз шуки – биз жамиятимизда “ёпиқлик муҳити”дан қутулиб, Янги Ўзбекистон пойдеворини айнан эркинлик ва адолат тамойиллари асосида барпо этмоқдамиз.

Кўп йиллар давомида мамлакатимизни турли “қора рўйхат”ларга киритилиши учун сабаб бўлган мажбурий, жумладан, болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилди.

Бунинг эътирофи сифатида яқинда халқаро “Cotton Campaign" коалицияси ҳамда жаҳондаги машҳур брендлар томонидан Ўзбекистон пахтаси ва текстиль маҳсулотларига нисбатан илгари ўрнатилган бойкот бекор қилинди".