Ta'lim nazorati
98.5K subscribers
4.02K photos
972 videos
436 files
5.98K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Samarqand viloyatida taʼlim sifatini oshirish boʻyicha dolzarb vazifalar belgilab olindi

Joriy yilning 5-mart kuni Samarqand shahridagi Yoshlar markazida Taʼlim inspeksiyasi va Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ishchi guruhi tomonidan viloyatdagi oliy taʼlim muassasalari, texnikumlar va umumtaʼlim maktablari faoliyati boʻyicha olib borilgan oʻrganish natijalari muhokama qilindi.

Tadbir davomida viloyatda taʼlim sifatini oshirishga toʻsqinlik qilayotgan muammolarni aniqlash, sifat va samaradorlik koʻrsatkichlarini oshirish hamda ilmiy va innovatsion faoliyatni samarali tashkil etish orqali kadrlar tayyorlash tizimining raqobatbardoshligini oshirish bilan bogʻliq aniqlangan muammo, kamchiliklar va ularni bartaraf etish bilan bogʻliq masalalar yuzasidan oʻzaro fikr almashildi.

Batafsil: https://tdi.uz/uz/news/112245

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#олий_таълим

Олий таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро семинар-тренинг тафсилотлари

📹 Youtube(HD)да кўриш:
https://youtu.be/Yy9GVikzBCw

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
⚡️Педагог кадрлар аттестацияси бўйича онлайн-репетицияларда ўзингизга қулай вақтда иштирок этишингиз мумкин!

Педагогларга қулайлик яратиш мақсадида малака тест синовлари бўйича онлайн репетициялар ташкил қилиш бошлангани ҳақида хабар берганимиздан сўнг, Таълим инспекцияси телеграм боти(@uztdibot)га жараён ҳақида турли саволлар келиб тушмоқда. Хусусан, кўпчилик "Онлайн репетициялардан кечки пайт ёки дам олиш кунлари ҳам фойдаланса бўладими?" деб мурожаат қилишмоқда.

Онлайн репетициялардан кун давомида узлуксиз 24 соат ҳамда шанба ва якшанба кунларида ҳам фойдаланиш мумкин. Яъни педагогларга ўзларига қулай вақтда дарс жараёнларига халал бермаган ҳолда иштирок этиш имконияти яратилган. Бир фан бўйича репетиция бошланса ўша кунни ўзида ёпиб қўйилмайди ва барча фанлар бўйича ўтказиб якунлагунича давом эттирилади.

Онлайн репетициядан бир неча марта фойдаланиш учун ҳар сафар репетицияни "тестни якунлаш" буйруғи орқали якунлаб, мониторда натижа чиққанидан кейин қайта кириш зарур. Шунингдек, репетиция жараёнларида бир фойдаланувчи ҳар хил компьютер ёки телефондан кирмасдан шуларнинг биттасидан бир неча марта фойдаланиши мақсадга мувофиқ.

Бугун, 6 март куни барча умумтаълим фанлари бўйича онлайн репетициялар давом этмоқда.

📌Онлайн репетицияларга 👉https://test.tdi.uz/ 👈 манзили орқали кириб кўришингиз мумкин:
Loginuztdi
Parol uztdi

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид ишончли янгиликларни Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Сўровнома

👨🏻‍🏫👩🏻‍🏫 Мактабларда самарали бошқарувни ташкил этишда раҳбар ходимларнинг шахсий ва бошқарув кўникмаларидаги боғлиқлик қанчалик муҳим ўрин тутади? 🧐

🇺🇿🇺🇸 🧾 Мазкур йўналишда A.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва АҚШнинг Шимолий Жоржия Университети ҳамкорлигида тадқиқот ўтказилмоқда. Тадқиқотдан кўзлангандан мақсад Ўзбекистондаги мактаб раҳбарларининг шахсий фазилатлари ва бошқарув кўникмалари ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш, уларнинг психологик портретини яратиш ҳамда олинган натижалар асосида малака ошириш курсларини яратишдан иборатдир.

👉 Сўровномада иштирок этиш : https://ung.co1.qualtrics.com/jfe/form/SV_etWXj5mAUwydzIG

👉 Батафсил

📬 Ушбу аноним сўровномада шахсингизга оид маълумотлар сўралмайди. Иштирокингиз ва киритган маълумотларингиз ҳеч қаерда эълон қилинмайди.


❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
​​Ҳурматли, опа-сингиллар!
Азиз аёллар!

Сизларни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси жамоаси номидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этамиз.

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада сифат ва самарадорлик кўрсаткичларининг ошиб боришида Сизларнинг жонкуярлигингиз ва фидойилингиз жуда муҳим аҳамиятга эга.

Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон тараққиётини янги босқичга кўтариш, илм-фан тараққиётини жадаллаштириш учун Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришда ҳам айнан таълим соҳаси устувор йўналиш сифатида танлаб олиниши ҳам бежиз эмас.

Ҳурматли Президентимиз томонидан мамлакатимизда аёлларни улуғлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олий маълумотли, зиёли, олим, ижодкор аёлларимиз сафи кенгаймоқда. Хотин-қизларнинг билим олиши, ўз иқтидорини намойиш қилиши учун барча имкониятлар эшиги очилди.

Жорий йил бошидан ҳудудлардаги таълим сифати ва самарадорлиги кўрсаткичларини ўрганиш бўйича ўрганишларимизда амин бўлдикки, таълимнинг барча босқичларида амалга оширилаётган ислоҳотларимизда аёллар муҳим драйвер вазифасини бажаришмоқда.

Яъни бугунги кунда юртимиздаги аёллар энди фақат оила эмас, балким миллат тарбиячиси сифатида ҳам шаклланиб келаётганига яна бир бор амин бўлдик.

Азиз аёллар!
Ҳурматли, опа-сингиллар!

Юртимиз келажаги пойдевори бўлмиш ёш авлодни вояга етказиш орқали таълим соҳаси ривожи йўлида кўрсатаётган жонкуярлигингизни юксак қадрлаймиз ва бу борада Сизларнинг билим ва тажрибаларингизга суянамиз.

Сизларни гўзал байрамингиз билан яна бир марта табриклаб, барчангизга тинчлик-хотиржамлик, мустаҳкам саломатлик тилаймиз.

Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азизлар!

Эҳтиром ила,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи
Улуғбек Ташкенбаев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида фаолият юритаётган аёллар 8 март – Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан қутланди

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

Тошкент шаҳридаги педагоглар учун малака (тест) синовларини ўтказиш жадвали

Синовлар 2022 йилнинг 14 мартидан бошлаб 2 апрелига қадар Таълим инспекцияси биносида (Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси-21 уй) ўтказилади.

📌 Аттестацияга жалб қилинган педагогларни белгиланган муддатларда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан иштирок этишлари лозим бўлади.

❗️Республикамизнинг бошқа ҳудудларида малака (тест) синовлари ўтказилиш муддатлари ҳақида Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали хабар берилади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️Эслатма!

2022 йил январь-июнь ойларида ўтказилдиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун мурожаат юбориш жараёнлари январь-февраль ойларида амалга оширилди ҳамда мурожаат юбориш 1 март куни тўхтатилди.

1 мартга қадар
мурожаат юбориб, мурожаати ишчи гуруҳлари томонидан ўрганиш жараёнларида камчиликлар аниқланиб "Рад этилган" педагоглар, ўз мурожаатларидаги камчиликларни тўғрилаган ҳолда, шахсий кабинетлари орқали"таҳрирлаб қайта юбориш"лари мумкин.

Шунингдек, 1 мартга қадар навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юбориб, тўлов қилишга улгурмаган педагоглар ҳам тўлов қилишлари мумкин.

Шу билан биргаликда, онлайн-репетициялар давомида аниқланган камчиликлар (фанлари алмашиб қолган ёки иш жойлари ўзгарган ва ҳ.к.з) ни тўғрилаш бўйича 10 мартга (шу куни ҳам) қадар вилоятдаги ишчи гуруҳларига, яъни Таълим инспекциясининг ҳудудий бўлимларига ёзма равишда мурожаат қилишлари мумкин.

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид ишончли янгиликларни Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
#Педагоглар_аттестацияси

Малака тоифаси бўйича илк маротаба электрон сертификатлар тарқатилди

Ҳукумат қарори (572-сон, 17.09.2021 й.) билан педагог кадрларга қоғоз шаклдаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилган эди.

Электрон сертификатларнинг дастлабкилари фаолияти давомида ютуқларга эришган, малака тоифасини малака тоифаси (лавозим)ни тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) қўлга киритган педагогларга тарқатилди.

Батафсил: https://tdi.uz/oz/news/112246

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Oliy_talim

Guliston davlat universitetida navbatdagi attestatsiya jarayonlari oʻtkazilmoqda

Ayni kunlarda Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi tomonidan Guliston davlat universitetida navbatdagi attestatsiya jarayonlari oʻtkazilmoqda.

Mazkur jarayonlarda oʻquv dasturlarining taʼlim jarayoniga joriy etilishi, oliy taʼlim muassasasining moddiy texnik bazasi, tadqiqotchilarga ilmiy, ijodiy hamda loyihalash ishlarini olib borishlari uchun yaratilgan sharoitlar, doktorant va mustaqil izlanuvchilar faoliyati samaradorligi bilan bogʻliq qator yoʻnalishlar boʻyicha amalga oshirilgan ishlar holati oʻrganilmoqda.

Batafsil: https://tdi.uz/uz/news/1122447

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️Мактабгача таълим ташкилотларининг қуйидаги ходимлари учун онлайн-репетициялар бошланди:

🔹МТТ тарбиячиси;
🔹МТТ ёрдамчи тарбиячиси;
🔹МТТ инглиз тили ўқитувчиси;
🔹МТТ Рус тили ўқитувчиси (миллий);
🔹МТТ Немис тили ўқитувчиси;
🔹МТТ Француз тили ўқитувчиси;
🔹МТТ Жисмоний тарбия йўриқчиси;
🔹МТТ ўқитувчи-дефектологи;
🔹МТТ ўқитувчи-логопеди;
🔹МТТ Психологи;
🔹МТТ мусиқа ходими;

📌Онлайн репетицияларга 👉https://test.tdi.uz/ 👈 манзили орқали кириб кўришингиз мумкин:
Login — uztdi
Parol — uztdi

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид ишончли янгиликларни Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
#Нодавлат_ташкилотлар

Сохта олий таълим муассасаларидан огоҳ бўлинг!

Айрим фуқаролар Таълим инспекциясига “Ўзбекистонда AITE “Academy of innovative technologies in education” нодавлат таълим муассасаси олий таълим ташкилоти сифатида фаолият кўрсатиш учун лицензияга эгами? Ушбу муассаса орқали МДҲ давлатларидаги бошқа ОТМларда масофавий олий таълим олсак, дипломларимиз юртимизда тан олинадими?” деб мурожаат қилишган.

Нодавлат олий таълим ташкилотлари фаолиятини лицензияловчи орган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан “Academy of innovative technologies in education” номли ташкилотга нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш учун (2022 йил 9 март ҳолатига) лицензия берилмаган.

Шунингдек, ушбу ташкилот орқали МДҲ давлатларидаги ОТМларда масофадан туриб ўқиб олинган дипломлар ҳам тан олинмаслигини маълум қиламиз.

Мурожаат қилган фуқаролармиз ушбу ташкилотга контракт сифатида маълум миқдорда пул ҳам тўлашганини маълум қилишган. Ушбу ҳолатга бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни тавсия қиламиз.

Ҳурматли юртдошлар! Агар қайсидир ташкилот Сизга ўзини нодавлат олий таълим ташкилоти сифатида таништирса, ваколатли орган – Таълим инспекциясидан олинган лицензияни кўрсатишларини сўранг ёки инспекция сайти (https://tdi.uz/uz/page/nodavlat-oliy-ta-lim-tashkilotlari)га кириб, ўзингиз текшириб кўришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Nodavlat_tashkilotlar

Toshkent viloyati hamda Toshkent shahridagi ayrim nodavlat taʼlim tashkilotlarining litsenziyasi toʻxtatildi

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ishchi guruhi tomonidan Toshkent viloyati hamda Toshkent shahridagi nodavlat taʼlim tashkilotlarining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilish holati, taʼlim tashkilotlarida taʼlim sifati, uning mazmun-mohiyati tahliliy oʻrganildi.

Oʻrganish jarayonida litsenziya talablari va shartlariga toʻliq rioya etmayotgan taʼlim tashkilotlari xam mavjudligi aniqlandi. Shunday taʼlim tashkilotlaridan 5 tasining litsenziyasi belgilangan tartibda toʻxtatildi hamda 3 tasining faoliyati 6 oy muddatga vaqtichalik toʻxtatildi.

Batafsil: https://tdi.uz/uz/news/112248

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
#Xalqaro_hamkorlik

Oʻzbekiston OTMlarini nufuzli reytinglarga kiritish boʻyicha rejalar xorijiy ekspertlar bilan muhokama qilindi

Taʼlim inspeksiyasi rahbariyati va “E-kvadrat" strategiya kompaniyasi vakillari ishtirokida oʻtgan uchrashuvda Oʻzbekiston oliy taʼlim muassasalarining xalqaro reytinglarga kirish strategiyasi hamda milliy OTMlarni xalqaro reytinglarga tayyorlash masalalari muhokama qilindi.

Batafsil: https://tdi.uz/oz/news/112249

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
📢 Farg‘ona va Buxoro viloyatlarining maktab direktorlari, matematika fani o‘qituvchilari, ota-onalar va o‘quvchilar diqqatiga❗️

Qo‘qon universiteti, Buxoro davlat universiteti va Matematika instituti 4-9-sinf o‘quvchilarini (bir sinfdan 2 va undan ortiq) matematika fanidan onlayn olimpiadaga chorlaydi.

🔥Olimpiada Finlyandiyaning Skillgrower ta'lim platformasi asosida ilk bor tashkil etilmoqda.

🤝Tashkilotchilar: "SkillGrower" kompaniyasi, Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi, V. I. Romanovskiy nomidagi Matematika instituti, Xalq ta'limi vazirligi, Qo‘qon universiteti, Buxoro davlat universiteti, Farg‘ona va Buxoro viloyatlari hokimliklari.

🕰 O‘tkazilish vaqti: 2022-yil 14-16-mart, soat 14:00.

✔️ 4️⃣-5️⃣-sinf o‘quvchilari uchun 14-mart;
✔️ 6️⃣-7️⃣-sinf o‘quvchilari uchun 15-mart;
✔️ 8️⃣-9️⃣-sinf o‘quvchilari uchun 16-mart kuni bo‘lib o‘tadi.

📌 Matematika fani bilimdonimisiz? Unda ushbu olimpiadada ishtirok eting va bilimingizni sinovdan o‘tkazing! G‘oliblarni qimmatbaho sovg‘alar kutmoqda!