Ta'lim nazorati
110K subscribers
4.1K photos
955 videos
457 files
6.1K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида йил якунлари
#31dec #uzbekiston24

📹Youtube(HD):https://youtu.be/_CG1o4DWHZo

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#муҳокама

⚡️ 2022 йилда ТОИФАСИ мавжуд ўқитувчиларнинг маоши алоҳида оширилиши мумкин

2022 йилда олий тоифадаги ўқитувчиларнинг маоши камида 15 фоизга оширилиши мумкин.

Бу ҳақида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида" Фармони ЛОЙИҲАСИнинг 6-бандида маълумот берилди.

Лойиҳага кўра 2022 йилда иқтидорли ўқитувчиларнинг иш ҳақларини малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда қуйидаги миқдорларда қўшимча ошириш режалаштирилган:

📌 Олий тоифали ўқитувчилар учун – камида 15 фоизга;

📌Биринчи тоифали ўқитувчилар учун – камида 10 фоизга;

📌Иккинчи тоифали ўқитувчилар учун – камида 5 фоизга.

Шунингдек, лойиҳада 2022 йил 1 июлга қадар халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ўқитувчи ва шифокорларга малака тоифаларини бериш тартибининг тубдан қайта кўриб чиқилишини таъминлаш ҳамда малакани баҳолаш услубиёти асосида адолатли ва шаффоф тизимини жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига кўра педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш ваколати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси берилган.

Лойиҳа муҳокамасида иштирок этиш: 👉https://2022-2026.strategy.uz/farmonuz.php!

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Итоги деятельности образовательной сферы за 2021г

📹Youtube(HD): https://youtu.be/rSmw8aIgBps

Подписаться на канал Инспекции по образованию👇
https://t.iss.one/uztdi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Таълим соҳасидаги ислоҳотлар сарҳисоби


📹Youtube(HD):
https://youtu.be/D1rsezJPJVY

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
👏Ортда қолган йил якунида яна бир катта мақсадга эришилди.

💥Халқ таълими тизимида илмий журнал фаолияти йўлга қўйилди.

📝А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти мазкур илмий журналининг биринчи сонини 2021 йил якунида нашр этди.

📘Журналда Халқ таълимидаги мавжуд муаммолар, ечимлар ва жаҳон таълимида кечаётган тенденцияларнинг илмий таҳлиллари келтирилган.

👉 журналнинг электрон шакли

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мактаблар

🔹Умумтаълим муассасалари аккредитацияси нима?

🔹 Мазкур жараёнлар мактабларда таълим сифатини таъминлашда қандай аҳамиятга эга?

🔹 Сўнгги йилларда мактабларни аттестациядан ўтказиш жараёни қандай такомиллаштирилди ?

🔹 2021 йилда ушбу йўналишда қандай натижаларга эришилди?

🔰 "Ўзбекистон24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган "Репортаж24" кўрсатувини томоша қилиб, юқоридаги саволларга жавоб олишингиз мумкин.

📹Youtube(HD)'да кўриш: https://youtu.be/pE3zWmDArXY

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Тезкор

⚡️ДИҚҚАТ! МУҲИМ ХАБАР!!!

Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, ота-оналар ва қадрли талаба-ўқувчилар диққатига!

Хабарингиз бор, 2021 йил 24 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан олий таълим тизимини туб ижобий ўзгаришларга олиб келадиган олий таълим муассасаларига молиявий, академик ва ташкилий-бошқарувда мустақиллик бериш борасидаги 2 та тарихий қарор имзоланди. Бу билан эса – Ўзбекистон олий таълим тизимида янги давр бошлаб берилди.

Қарор билан 2022 йил январь ойидан бошлаб республикадаги энг салоҳиятли 35 та олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилиши – бу борадаги вазифаларни сифатли тарзда амалга ошириш ва ҳозирданоқ мустаҳкам пойдевор яратишни талаб этади.

Бу ўз навбатида, олий таълим муассасалари бошқарувида янгича тизим асосида ёндашувни талаб этади.

Шу мақсадда, олий таълим тизими тарихида илк маротаба – ректорлар, проректорлар, деканлар ва молия масалаларига масъуллар учун ўз касбий маҳоратини ошириш, янгича тартибда ишлашни бошлаш мақсадида жорий йил 10-24 январь кунлари амалий семинар-тренинглар ташкил этилади.

Шу билан бирга, олий таълим муассасалари кредит-модуль тизимига тўлиқ ўтганлиги сабабли кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилари учун асосий ишдан ажралган ҳолда ўқувлар барча олий таълим муассасаларида ташкил этилади.

Бу жараёнга олий таълим муассасалари ҳузуридаги барча профессионал таълим муассасалари ҳамда академик лицейлар раҳбарлари ҳам жалб этилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2021/2022 ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилди.

Ўз навбатида, қишки таътил даврида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар талаба-ўқувчиларининг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида олий таълим муассасалари ректорлари ҳамкорлигида онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал викторинлар ташкил этилади.

Барча ёшларимизни ушбу тадбирларда иштирок этиб, ўз салоҳиятларини намоёнда қилишга чорлаб қоламиз!

Талаба-ўқувчиларга ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилди.

Ва асосийси – 2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирликда Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, барча ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига (10-06, 71-246-97-45, 71-246-28-63) мурожаат қилишингиз мумкин!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш
👇
https://t.iss.one/uztdi
⚡️ Малака тоифаси олиш учун Олий маълумотли бўлиш шартми?

Ассалому алайкум. Мен Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 96-мактабда расм-чизмачилик ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Иш стажим 30 йил, маълумотим ўрта-махсус. Мен аттестацияга қатнашишим мумкинми?

Низомнинг 5-банди: Аттестацияга таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог кадрлари жалб этилади.

🔰 Таълим ташкилотларининг олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлари, шунингдек, ишлаб чиқариш таълими усталари касбий стандартлар ҳамда ходимларнинг ҳар бир лавозим ва касб бўйича малака даражасига қўйиладиган талаблар асосида тизимида мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар (кейинги ўринларда — манфаатдор вазирликлар ва идоралар) томонидан аттестациядан ўтказилади.

👩‍🏫 Таълим ташкилотларининг олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш тартиби манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади.

📌 Ҳам ўқиб (кундузги, кечки, сиртқи, махсус сиртқи) ҳам ишлаётган талабалар малака тоифаси олиш учун ўтказиладиган аттестацияда Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатларини олганларидан кейин иштирок этишлари мумкин. Магистратурада ўқиётганлар бундан мустасно!

📌Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликларни Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Forwarded from Ta'lim nazorati
Ўқитувчилари учун малака (тест) синовларига тайёрланиш бўйича тавсиялар:

👉 Физика фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3703

👉 Рус тили (Миллий мактабларда) фани бўйича https://t.iss.one/uztdi/3704

👉 Кимё фани бўйича https://t.iss.one/uztdi/3705

👉 Тарих фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3706

👉 Биология фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3707

👉 География фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3708

👉 Ўзбек тили фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3709

👉 Технология (сервис хизмати) фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3710

👉 Технология (технология ва дизайн) фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3711

👉 Тарбия фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3713

👉 Мусиқа маданияти фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3714

👉 Тасвирий санъат фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3715

👉 Давлат ва ҳуқуқ асослари фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3716

👉 Немис тили фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3717

👉 Француз тили фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3718

👉 Қорақалпоқ тили ва адабиёти фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3719

👉 Қозоқ тили ва адабиёти фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3720

👉 Тожик тили ва адабиёти фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3721

👉 Иқтисодий билим асослари фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3722

👉 Рус тили (рус мактабларда) фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3723

👉 Қорақалпоқ тили (давлат тили) фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3724

👉 Информатика фани бўйичаhttps://t.iss.one/uztdi/3725

❗️ Педагоглар аттестациядан ўтказиш тартибига киритилган асосий янгиликлар: https://t.iss.one/uztdi/3221

⁉️Савол ва таклифларингизни қуйидаги 👉ҳавола орқали юборишингиз мумкин! – https://forms.gle/AzU1DnEDJtwGQbXk7

📌Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликларни Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Namangan
#Maktablar

Attestatsiya jarayonlarida salbiy natija koʻrsatgan Namangan viloyatidagi maktablarga uslubiy yordam koʻrsatilmoqda

Taʼlim inspeksiyasi Namangan viloyati hududiy boʻlimi tomonidan Uchqoʻrgʻon va Mingbuloq tumanlaridagi 2021-yilgi attestatsiya jarayonlarida salbiy natija koʻrsatgan maktablarga uslubiy yordam koʻrsatilmoqda.

Unda oʻquvchilarning bilimi, pedagoglar salohiyati hamda maktab rahbariyati tomonidan bu borada amalga oshirilgan ishlar oʻrganildi. Aniqlangan muammolar boʻyicha tegishli tavsiyalar hamda oʻqituvchilarni qiziqtirgan savollarga javoblar berildi.

Batafsil: https://tdi.uz/news/1167/

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган тўловларни қандай амалга ошириш мумкин?

Низомнинг 21-банди Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

💳 Тўловлар миқдори Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (ҳозирги кунда 243 минг сўм)ни ташкил этади.

🔰 Тўловларни ҳозирги кунда Upay электрон тизими ёки банк кассалари орқали, Марказий банкнинг "MUNIS" тизимидаги 0224 хизматига квитанцияда кўрсатилган "инвойс" рақамларини киритган ҳолда амалга ошириш мумкин.

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликларни Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ Педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун pedkadr.tdi.uz сайтида рўйхатдан ўтиш бўйича видеойўриқнома

📹Видеойўриқномани юқори сифатда Youtube(HD) орқали кўриш:
https://youtu.be/wywWf7_Hd0k

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид ишончли янгиликларни Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Хабарнома

ҚИШКИ ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛАДИ

Ҳурматли ота-оналар!

Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи - ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилади.

Таътил кунлари давомида, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар учун онлайн фан олимпиадалар, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловлар ташкил этилади.

Бундан ташқари халқ таълимининг ижтимоий тармоқлари ҳамда Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.

Халқ таълими вазирлиги

****

ЗИМНИЕ КАНИКУЛЫ ПРОДЛЕВАЮТСЯ

Уважаемые родители!

Министерство народного образования сообщает, что в целях организации курсов повышения квалификации для руководителей общеобразовательных учебных заведений и педагогов по новой Национальной учебной программе, а также предотвращения распространения сезонного гриппа среди учащихся зимние каникулы продлеваются до 24 января 2022 года.

В эти дни для эффективного использования времени учащихся будут организованы различные онлайн олимпиады, интеллектуальные игры, а также мероприятия, направленные на развития культуры чтения книг.

Кроме того, в социальных сетях министерства и по телеканалам Национальной телерадиокомпании планируется трансляция различных кружков для школьников.

МНО

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтмоқчиман. Аттестация турини танланг деган жойида қайси бирини танлашимиз керак? Мутахассис тоифасидаман, 2-тоифага ўтмоқчиман.

Низомнинг 3-банди: Аттестациянинг асосий принциплари мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади.

🔰Низомнинг 4-банди: Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

🔹Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.
🔹Педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.
🔹Навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган, сақланган ёки туширилган, шунингдек, навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.

❇️Навбатдаги-мажбурий аттестацияда:
🔹 иштирок этиш мажбурий;
🔹йиғим ундирилмайди (тўлов қилинмайди);
🔹салбий қарорлар қабул қилиниши мумкин!

❗️Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

❇️ Навбатдан ташқари аттестацияда:
🔹иштирок этиш ихтиёрий;
🔹йиғим ундирилади (тўлов қилинади);
🔹салбий қарорлар қабул қилинмайди.

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид ишончли янгиликларни Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Nodavlat_tashkilotlar

Nodavlat taʼlim tashkilotlari rahbarlari va ota-onalar diqqatiga!

Batafsil:
https://tdi.uz/news/1169/

— — — — — — — — — — — — — —

Вниманию руководителей и родителей негосударственных образовательных организаций!

Подробно:
https://tdi.uz/ru/news/1170/

Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Pedagoglar_attestatsiyasi

pedkadr.tdi.uz веб-сайти орқали олий тоифага навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юбордим.
Белгиланган миқдордаги тўловни ҳам амалга оширдим. Рўйхатдан ўтганлигим ёки ўтмаганлигимни жавобини қандай билиб олишим мумкин?

Мурожаатингиз ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилади. Ўрганиш натижалари тўғрисида рўйхатдан ўтишда фойдаланган телефон рақамингизга (SMS) ва шахсий кабинетингизга "Мурожаатингиз қабул қилинганлиги" ёки "Рад этилганлиги" (сабабларини кўрсатилган ҳолда) тўғрисидаги хабар юборилади.

Мурожаатингиз "Рад этилган бўлса" Сизда хатоликларни тўғрилаб қайта мурожаат юбориш имконияти мавжуд.

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид ишончли янгиликларни Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Pedagoglar_attestatsiyasi

Maktabgacha ta’lim tashkilotlari pedagoglarini attestatsiyadan o‘tkazish bo‘yicha seminar trening bo‘lib o‘tdi

Joriy yilning 8-yanvar kuni Taʼlim inspeksiyasi va Maktabgacha taʼlim vazirligi hamkorligida “Maktabgacha taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazishning yangi tartibi toʻgʻrisida” seminar-trening tashkil etildi.

Batafsil: https://tdi.uz/news/1171/

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi