Ta'lim nazorati
111K subscribers
4.1K photos
955 videos
456 files
6.09K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Aндреас Шляҳер: “..Ўзбекистон! TALIS 2024 халқаро дастурига хуш келибсиз..”

Ўзбекистон тарихда илк бора TALIS 2024 дастурида иштирок этишга киришган эди.

Бу ҳақида, ИҲТТ департаменти раҳбари, PISA дастурининг асосчиси Aндреас Шляҳер Таълим инспексияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев номига хат йўллаган бўлиб, унда “TALIS бошқарув кенгаши Ўзбекистон борасида ўзининг фикрини билдирганини таъкидлаб, Ўзбекистонга Ўқитиш ва таълим олишни ўрганиш халқаро дастурининг иштирокчиси ҳамда Бошқарув кенгаши кузатувчиси сифатида хуш келибсиз дейишдан хурсандман” дейилади.

Шунингдек, тадқиқот бошқарув кенгашида Ўзбекистон вакили ҳамда Миллий лойиҳа менежери сифатида Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази директори Абдували Исмоилов номзоди кўрсатилгани қайд этиб ўтилади.

2021 йил 21-22 октябрь кунлари TALIS 2024 бошқарув кенгашининг 10-учрашувида A.Исмаилов қатнашди.

Батафсил:
https://markaz.tdi.uz/post/73

📍Миллий марказ саҳифаларига уланиш
Telegram|Facebook|YouTube|Insagram
#Andijon

Andijonda maktablarni xalqaro tadqiqotlarga tayyorlash boʻyicha amaliy seminar tashkil etildi

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi Andijon viloyati hududiy boʻlimi va viloyat xalq taʼlimi boshqarmasi hamkorligida Andijon tumanidagi xalqaro tadqiqotlarga tayyorgarlik boʻyicha belgilangan 17-sonli tayanch maktabida amaliy seminar tashkil etildi.

Tadbir davomida xalqaro tadqiqotlarga tayyorgarlik koʻrish jarayonida yuzaga kelayotgan muammolar va mazkur muammolarni bartaraf etish boʻyicha atroflicha fikr almashildi.

Batafsil: https://tdi.uz/news/1056/

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
Ilk marotaba uzluksiz taʼlim tizimida 22 ta fan boʻyicha konsepsiyalar tasdiqlandi

Batafsil:
https://tdi.uz/news/1057/

— — — — — — — — — — —

Впервые в системе непрерывного образования утверждены концепции по 22 предметам

Подробно:
https://tdi.uz/ru/news/1058/

Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#haftadayjesti

Taʼlim inspeksiyasi faoliyatidagi haftaning eng muhim voqealari | 25–29.10.2021

📹Youtube(HD)da ko‘rish:
https://youtu.be/P74xTY8dcjQ

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish👇
https://t.iss.one/uztdi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dunyoning 80 mamlakat vakillari ishtirok etgan vebinarda O‘zbekistonning PISA 2022 dagi tajribasi taqdimot qilindi

📹Youtube (HD) da ko‘rish: https://youtu.be/2YUELKJ0AgM

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish👇
https://t.iss.one/uztdi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭЪЛОН❗️

3 ноябрь куни соат 11:00да
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида умумтаълим мактаблари рейтинги эълон қилиниши муносабати билан матбуот анжумани ўтказилади.

Анжуманда, шунингдек, қуйидаги кўрсаткичлари бўйича энг юқори ва энг паст ўрин олган ҳудудлар ва туман (шаҳар)лар эълон қилинади:

Битирувчиларнинг олий таълимга ўқишга кириши ва ўртача тўплаган баллари 

Олий ва биринчи тоифали ўқитувчилари салмоғи

Маҳаллий бюджетдан мактаб таълимини ривожлантириш учун ажратилган маблағлар

Ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар

Чет тилларини билиш бўйича сертификат олган ўқувчилар салмоғи

Ўқитувчилари орасида чет тилларидан сертификатларга эга бўлганлар улуши

Она тили ва математикадан ўқувчилар билими

Ўқитувчиларнинг ўз касбий тайёргарлиги, педагогик фаолияти, шахсий фикр-мулоҳазалари, мактаб шароити бўйича ўтказилган сўровнома натижалари

Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакиллари таклиф этилади.

Манзил: Тошкент ш, Чилонзор т, Нурхон кўчаси 21-уй, Таълим инспекцияси биноси
⚡️ Айни пайда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида умумтаълим муассасалари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда.

📌 Унда 14 та ҳудуддаги 207 та туман (шаҳар)ларда жойлашган 9622 та мактаблар фаолияти таҳлили натижалари асосида 2020 йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек туман (шаҳар) кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги ҳамда туман ва шаҳарларнинг таълим сифати бўйича рейтинги эълон қилинади.

📹 Тадбирни қуйидаги ҳавола орқали реал вақт режимида тўғридан тўғри кузатиб боришингиз мумкин: https://www.facebook.com/uztdi/

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
​​#Рейтинг
#Матбуот_анжумани

Мактаблар рейтинги: ҳудудлар рейтингида Навоий, Бухоро ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳарлар) рейтингида Навоий шаҳри, Яккасарой, Нукус туманлари етакчи

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида умумтаълим муассасалари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда 14 та ҳудуддаги 207 та туман (шаҳар)ларда жойлашган 9622 та мактаблар фаолияти таҳлили натижалари асосида 2020 йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек туман (шаҳар) кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги ҳамда туман ва шаҳарларнинг таълим сифати бўйича рейтинги эълон қилинди.

Мазкур рейтингда ҳудудлар бўйича энг юқори ўринларни Навоий, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳри эгаллаган бўлса, энг охирги ўринларни Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари банд этишди.

Туман ва шаҳарлар рейтингида эса юқори ўнталикдан Навоий шаҳри, Яккасарой тумани, Нукус тумани, Зарафшон шаҳри, Учқудуқ тумани, Бектемир тумани, Миробод тумани, Қоровулбозор тумани, Бўстон тумани ва Яшнобод тумани жой олди.
Сўнгги ўринларда эса Сўх, Узун, Беруний, Чироқчи, Деҳқонобод, Тўрткўл туманлари, Наманган шаҳри, Музработ тумани, Марғилон шаҳри, Бўзотов тумани эканлиги маълум бўлди.

Қайд этиш лозим, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига кўра эълон қилинаётган рейтинг кўрсаткичлар орқали ҳудудлардаги ҳокимлар ҳамда уларнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятига баҳо берилади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
​​Ихтисослаштирилган ва умумий ўрта таълим мактабларининг энг юқори 10 талиги эълон қилинди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида умумтаълим муассасалари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда республикамиздаги энг юқори натижа кўрсатган ихтисослаштирилган ва умумий ўрта таълим мактаблари номи маълум қилинди.

Хусусан, рейтинг натижаларига кўра, ихтисослаштирилган мактаблар бўйича юқори ўнталикдан Қоракўл халқаро математика мактаби, Мингбулоқ туманидаги 13-сонли, Тўрақўрғон туманидаги 4- ва 17-сонли, Шаҳрихон туманидаги 4-сонли, Марҳамат туманидаги 3-сонли, Китоб туманидаги 1-сонли, Вобкент туманидаги 6-сонли, Пахтаобод туманидаги 21-сонли ҳамда Асака тумани 42-сонли ихтисослаштирилган мактаблар ўрин олишди.

Сўнгги ўринларда эса Балиқчи туманидаги 9-сонли, Булоқбоши туманидаги 11-сонли, Сўх туманидаги 1- ва 3-сонли, Томди туманидаги ихтисослашган мактаб, Сўх туманидаги 2-сонли, Термиз шаҳридаги 4-сонли, Қўрғонтепа туманидаги 30-сонли, Жалақудуқ туманидаги 49-сонли, Бувайда туманидаги 2-сонли ихтисослаштирилган мактаблар эканлиги аниқланди.

Умумий ўрта мактаблар рейтингида юқори ТОП-10 ликдан Навоий шаҳридаги 11-сонли, Паркент туманидаги 5-сонли, Миробод туманидаги 60-сонли, Давлатобод туманидаги 58-сонли, Учқудуқ туманидаги 20-сонли, Поп туманидаги 64-сонли, Нарпай туманидаги 6-сонли, Зарафшон шаҳридаги 1-сонли, Косон туманидаги 72-сонли ҳамда Фурқат туманидаги 34-сонли мактаб ўрин олди.

Сўнгги ўринларда эса Оҳангарон тумани 43-сонли, Риштон туманидаги 56- ва 55-сонли, Деҳқонобод туманидаги 54-сонли, Қарши шаҳридаги 41-сонли, Тўрткўл туманидаги 52-сонли, Қуйи Чирчиқ туманидаги 42-сонли, Амударё туманидаги 61-сонли, Қарши туманидаги 70-сонли ва Деҳқонобод туманидаги 38-сонли мактаб эканлиги маълум бўлди.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
​​#Рейтинг
#Матбуот_анжумани

Битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида умумтаълим муассасалари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда республикамиздаги умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди.

Битирувчиларнинг олий таълимга ўқишга кириши ва ўртача тўплаган баллари бўйича туман ва шаҳарлар миқёсида энг юқори ТОП-5 та ўринларни Навоий шаҳри (31,3%, 79,5 балл), Учқудуқ тумани (25,8%, 65,7 балл), Зарафшон шаҳри (25,8%, 71,2 балл), Қоровулбозор тумани (25,6%, 69,6 балл) ва Қизилтепа тумани (24,28%, 69,8 балл) эгаллади.

Ушбу индикатор бўйича энг паст кўрсаткичли мактаблар ТОП-5 талигида Ургут тумани (2,41%, 29,9 балл), Наманган шаҳри (2,51%, 17,6 балл), Қорасув шаҳри (2,71%, 35,3 балл), Тошкент тумани (3,11%, 35,3 балл) ва Мирзачўл тумани (4,07%, 43,8 балл) қайд этилди.

Таъкидлаш лозимки, рейтинг натижалари таълим ташкилотлари ва ҳудудларнинг 2020 йилдаги фаолиятига баҳо беради. Унда маълумотлар 2021 йил 1 январь ҳолатига қайд этилган.

👉 Мактаблар рейтинги: ҳудудлар рейтингида Навоий, Бухоро ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳарлар) рейтингида Навоий шаҳри, Яккасарой, Нукус туманлари етакчиhttps://t.iss.one/uztdi/3433

👉 Ихтисослаштирилган ва умумий ўрта таълим мактабларининг энг юқори 10 талиги эълон қилиндиhttps://t.iss.one/uztdi/3434

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
​​#Рейтинг
#Матбуот_анжумани

Битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида умумтаълим муассасалари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда республикамиздаги умумумтаълим муассасаларидаги олий ва биринчи тоифали ўқитувчилари улуши бўйича рейтинг натижалари таҳлили эълон қилинди.

Унга кўра, 7 та мактабда олий тоифали ўқитувчилар 50 фоиздан кўпроқни ташкил этади, 109 та мактабда 25 фоиздан 50 фоизгача, 5819 та мактабда 25 фоиздан кам ва 3961 (40%) та мактабда мавжуд эмас.

Биринчи тоифалар таҳлили бўйича 10 та мактабда биринчи тоифали ўқитувчилар 50 фоиздан кўпроқни ташкил этади, 780 та мактабда 25 фоиздан 50 фоизгача, 8331 та мактабда 25 фоиздан кам ва 775 (8%) та мактабда мавжуд эмас.

📌 Таъкидлаш лозимки, рейтинг натижалари таълим ташкилотлари ва ҳудудларнинг 2020 йилдаги фаолиятига баҳо беради. Унда маълумотлар 2021 йил 1 январь ҳолатига қайд этилган.

👉 Мактаблар рейтинги: ҳудудлар рейтингида Навоий, Бухоро ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳарлар) рейтингида Навоий шаҳри, Яккасарой, Нукус туманлари етакчиhttps://t.iss.one/uztdi/3433

👉 Ихтисослаштирилган ва умумий ўрта таълим мактабларининг энг юқори 10 талиги эълон қилиндиhttps://t.iss.one/uztdi/3434

👉 Битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича рейтинг натижалари эълон қилиндиhttps://t.iss.one/uztdi/3435

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
​​#Рейтинг
#Матбуот_анжумани

Маҳаллий бюджетдан мактаб таълимини ривожлантириш учун энг кўп ва энг кам маблағ ажратган ҳудудлар номи маълум қилинди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида умумтаълим муассасалари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда маҳаллий бюджетдан мактаб таълимини ривожлантириш учун энг кўп ва энг кам маблағ ажратган ҳудудлар номи маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2020 йилда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан 100 фоиз мактаблар бўйича бир нафар ўқувчига ўртача 30 минг 230 сўм харажат ажратилган.

Бу борада ҳудудлар бўйича Андижон вилояти (95 260 сўм), Қорақалпоғистон Республикаси (86 350 сўм) ва Тошкент шаҳри (46 080 сўм) энг фаол эканлиги маълум бўлди.

Қуйи ўринларда эса Жиззах (9 940 сўм), Самарқанд (9 260 сўм), Наманган (6 960 сўм) вилоятлари қайд этилди.

Туман(шаҳар)лар бўйича Нукус тумани (344 400 сўм), Қораўзак (254 800 сўм), Яккасарой (227 600 сўм), Бўстон (212 400 сўм), Булоқбоши (209 600 сўм) туманлари энг кўп маблағ ажратган.

22 та туман (шаҳар)ларда мактаб таълими учун ҳокимликлар томонидан маблағ ажратилмаган, Булар: Арнасой, Бахмал, Мирзачўл, Янгиобод туманлари, Жиззах шаҳри, Урганч шаҳри, Боёвут, Оқолтин, Сардоба, Чуст, Норин, Уйчи, Наманган, Данғара, Сўх, Тошлоқ, Фарғона туманлари, Термиз шаҳри, Денов, Музработ, Қумқўрғон туманлари ва Ангрен шаҳри.

📌 Таъкидлаш лозимки, рейтинг натижалари таълим ташкилотлари ва ҳудудларнинг 2020 йилдаги фаолиятига баҳо беради. Унда маълумотлар 2021 йил 1 январь ҳолатига қайд этилган.

👉 Мактаблар рейтинги: ҳудудлар рейтингида Навоий, Бухоро ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳарлар) рейтингида Навоий шаҳри, Яккасарой, Нукус туманлари етакчиhttps://t.iss.one/uztdi/3433

👉 Ихтисослаштирилган ва умумий ўрта таълим мактабларининг энг юқори 10 талиги эълон қилиндиhttps://t.iss.one/uztdi/3434

👉 Битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича рейтинг натижалари эълон қилиндиhttps://t.iss.one/uztdi/3435

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
​​#Рейтинг
#Матбуот_анжумани

Ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлили бўйича ҳудудлар кўрсаткичлари таҳлили эълон қилинди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида умумтаълим муассасалари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлили бўйича ҳудудлар кўрсаткичлари таҳлили ҳам эълон қилинди. Қайд этилишича, энг юқори кўрсаткич Фарғона (391 та), Тошкент (144 та) ва Наманган вилоятлари (97 та)да қайд этилган.

Ўқувчилар томонидан энг кам жиноят содир этган ҳудудлар эса қуйидагилар: Жиззах вилоятида 25 та, Навоий вилоятида 24 та, Сирдарёда 21 та.

Туман (шаҳар)лар орасида энг кўп жиноятлар сони: Марғилонда 85 та, Фарғонада 65 та, Қўқонда 61 тани ташкил этган. 30 та туман (шаҳар)ларда эса ўқувчилар томонидан жиноят содир этилмаган.

📌 Таъкидлаш лозимки, рейтинг натижалари таълим ташкилотлари ва ҳудудларнинг 2020 йилдаги фаолиятига баҳо беради. Унда маълумотлар 2021 йил 1 январь ҳолатига қайд этилган.

👉 Мактаблар рейтинги: ҳудудлар рейтингида Навоий, Бухоро ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳарлар) рейтингида Навоий шаҳри, Яккасарой, Нукус туманлари етакчиhttps://t.iss.one/uztdi/3433

👉 Ихтисослаштирилган ва умумий ўрта таълим мактабларининг энг юқори 10 талиги эълон қилиндиhttps://t.iss.one/uztdi/3434

👉 Битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича рейтинг натижалари эълон қилиндиhttps://t.iss.one/uztdi/3435

👉 Маҳаллий бюджетдан мактаб таълимини ривожлантириш учун энг кўп ва энг кам маблағ ажратган ҳудудлар номи маълум қилиндиhttps://t.iss.one/uztdi/3437

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
​​Ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг чет тилларини билиш кўрсаткичлари бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида умумтаълим муассасалари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг чет тилларини билиш кўрсаткичлари бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди

Чет тилларини билиш бўйича сертификат олган мактаб ўқитувчилари орасида чет тилларидан сертификатларга эга бўлганлар улуши бўйича топ-10 таликдан Учқудуқ тумани, Гулистон тумани, Навоий шаҳри, Тупроққалъа тумани, Хонобод, Каттақўрғон, Бекобод шаҳарлари, Бўстонлиқ тумани, Зарафшон шаҳри, Миробод туманлари жой олган бўлса, 25 та туман (шаҳар)лардан бирорта сертификат тақдим этилмаган.

Шунингдек, ўқувчилар салмоғига кўра энг юқори топ-10 таликдан Миробод, Юнусобод туманлари, Урганч, Зарафшон шаҳарлари, Яккасарой тумани, Бухоро шаҳри, Чилонзор тумани, Жиззах, Навоий шаҳарлари ва Мирзо Улуғбек туманлари жой олган бўлсалар, республикамизнинг 49 та туман(шаҳар)ларидан бирорта ўқувчи чет тили бўйича сертификатга эга эканлиги тўғрисида маълумот тақдим этилмаган.

📌 Таъкидлаш лозимки, рейтинг натижалари таълим ташкилотлари ва ҳудудларнинг 2020 йилдаги фаолиятига баҳо беради. Унда маълумотлар 2021 йил 1 январь ҳолатига қайд этилган.

👉 Мактаблар рейтинги: ҳудудлар рейтингида Навоий, Бухоро ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳарлар) рейтингида Навоий шаҳри, Яккасарой, Нукус туманлари етакчиhttps://t.iss.one/uztdi/3433

👉 Ихтисослаштирилган ва умумий ўрта таълим мактабларининг энг юқори 10 талиги эълон қилиндиhttps://t.iss.one/uztdi/3434

👉 Битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича рейтинг натижалари эълон қилиндиhttps://t.iss.one/uztdi/3435

👉 Маҳаллий бюджетдан мактаб таълимини ривожлантириш учун энг кўп ва энг кам маблағ ажратган ҳудудлар номи маълум қилиндиhttps://t.iss.one/uztdi/3437

👉 Ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлили бўйича ҳудудлар кўрсаткичлари таҳлили эълон қилиндиhttps://t.iss.one/uztdi/3438

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi