Ta'lim nazorati
98.8K subscribers
4.02K photos
972 videos
437 files
5.98K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН ВА ВЕНГРИЯ РЕКТОРЛАРИНИНГ ИЛК ФОРУМИ

🔰Айни дамларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон ва Венгрия ректорларининг илк форуми ўз ишини бошлади.

✔️ Халқаро форумда икки мамлакатнинг юқори мартабали давлат ҳокимияти вакиллари ва 30 га яқин нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари иштирок этишмоқда.
————
🇷🇺ПЕРВЫЙ ФОРУМ РЕКТОРОВ УЗБЕКИСТАНА И ВЕНГРИИ

🔰
В эти минуты начался первый форум ректоров Узбекистана и Венгрии в Ташкентском институте инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства при сотрудничестве с Министерством высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан и Посольством Венгрии в Узбекистане.

✔️ В международном форуме принимают участие высокопоставленные государственные деятели двух стран и ректоры около 30 престижных вузов.
〰️〰️〰️
#Fargona

Taʼlim inspeksiyasi boshligʻi Fargʻonadagi taʼlim tashkilotlari faoliyatini oʻrgandi

Joriy yilning 19-iyun kuni Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi Ulugʻbek Tashkenbayev ishchi guruh bilan Fargʻona viloyatida boʻldi.

Tashrif davomida bir qator davlat va nodavlat ta'lim tashkilotlarida boʻlib, mazkur muassasalarda taʼlim olish uchun mavjud sharoitlar va sifat koʻrsatkichlarini yaxshilash boʻyicha amalga oshirilayotgan ishlar bilan yaqindan tanishdi.

Batafsil: https://tdi.uz/news/875/

Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ Педагогларга Малака тоифаларини бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинмоқда

2021 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси
режасига кўра:

🗓 Май-июнь ойларида - Аттестация комиссиялари томонидан эксперт гуруҳлари тайёрлаган тавсиялар ўраганиб чиқилиши ҳамда низом ва баҳолаш мезонлари асосида педагогларга малака тоифаларини бериш тўғрисида қарорлар қабул қилиниши белгиланган!

📑 Жорий йилнинг 8-19 июнь кунлари Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, 9-16 июнь кунлари Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси, туман халқ таълими бўлимлари ва таълим муассасалари аттестация комиссияларининг навбатдаги йиғлишлари ўтказилиб, мазкур йиғилишларда аттестация натижаларига кўра педагогларларга малака тоифалари бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳудудларда "Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификат"ларга Буюртма бериш ишлари якунланмоқда.

❗️ Қолган ҳудудларда ҳам аттестация комиссияларининг йиғилишларини ўтказиш 1 июлга қадар белгиланган.

📌 Педагог кадрлар атестациясига оид энг муҳим янгиликлар билан Таълим инспекциясининг Телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Олий_таълим

“Oliy taʼlim va ilm-fan: tanqidiy tahlil va siyosiy yondashuv” mavzusida onlayn davra suhbati boʻlib oʻtdi

Joriy yilning 21-iyun kuni YUNESKO ishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy komissiyasi, Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi va Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamkorligida “Oliy taʼlim va ilm-fan: tanqidiy tahlil va siyosiy yondashuv” mavzusida onlayn davra suhbati boʻlib oʻtdi.

Tadbir davomida oliy taʼlim tizimida ilmiy salohiyatni oshirishdagi muammolar, Oʻzbekistonda ilmiy siyosatni takomillashtirishda amalga oshirilishi lozim boʻlgan ishlar hamda fundamental fanlarni rivojlantirishda akademik mobillik va xalqaro hamkorlik aloqalari bilan bogʻliq qator masalalar yuzasidan oʻzaro fikr almashildi.

Batafsil: https://tdi.uz/news/876/

Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Халқаро_ҳамкорлик

[O‘Z ] Taʼlim inspeksiyasi va Rossiya Taʼlim va fan sohasida federal nazorat xizmati oʻrtasida hamkorlik toʻgʻrisida memorandum imzolandi

Batafil
: https://tdi.uz/news/877/
— — — — — — — — — — — —

[РУ] Инспекция по образованию и Рособрнадзор подписали Меморандум о сотрудничестве

Подробно
: https://tdi.uz/ru/news/878/

Telegram | Facebook| YouTube|
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
⚡️Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш тартиби ўзгарди

Президент “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги
қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 15 июлдан бошлаб талабалар ўқишини кўчиришнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади:

а) талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (шу жумладан, халқаро рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:

талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасаси томонидан, тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади;

тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари жорий йил 25 июлга қадар, кейинчалик ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади;

ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;

тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари Давлат тест маркази ҳамда олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади;

б) талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
⚡️Ўзбекистон ҳудудида давлат ОТМларида талабалар ўқишини кўчиришга қайси ҳолларда рухсат этилиши белгиланди

Президент “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарор мувофиқ:

1️⃣ўқишни мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришга узрли сабаблар мавжуд бўлганда рухсат этилади. Бунда, ўқишни кўчириш сўралаётган ҳудудда мос ва турдош таълим йўналиши мавжуд бўлмаганда, ўқишни мазкур ҳудуддаги олий таълим муассасасининг бошқа таълим йўналишига кўчиришга рухсат этилади;

2️⃣талабанинг республика бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун кўчиб ўтиши, турмуш ўртоғи ёки ота-онасининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойи бошқа ҳудудга ўзгартирилиши, никоҳ тузгандан кейин турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудудга кўчиб ўтиши узрли сабаблар этиб тан олинади;

3️⃣талабаларнинг ўқишини узрли сабаблар мавжуд бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш ўрнатилган тартибда, тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади (2-бандда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно);

🏅спорт мусобақалари ғолиби сифатида имтиёз билан олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган ҳамда кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқишини уларнинг аризаларига мувофиқ, сиртқи таълим шаклидаги мос ва турдош таълим йўналишига (сиртқи таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда) давлат гранти асосида кўчиришга рухсат берилади.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
#Xalqaro_hamkorlik

[O‘Z ] Taʼlim sifatini nazorat qilish boʻyicha rossiyalik mutaxassislar bilan tajriba almashildi

Tadbir davomida taʼlim tashkilotlari faoliyatini litsenziyalash, taʼlim muassasalarini attestatsiyadan oʻtkazish va akkreditatsiyalash, oʻqituvchilar malakasini baholash tizimi boʻyicha toʻplangan tajriba boʻyicha tadqimotlar oʻtkazildi.

Batafil: https://tdi.uz/news/879/
— — — — — — — — — — — —

[РУ] Состоялся обмен опытом с российскими экспертами по контролю качества образования

В ходе мероприятия были продемонстрированы презентации о накопленном опыте по лицензированию деятельности образовательных организаций, аттестации и аккредитации образовательных учреждений, системе оценки квалификации учителей.

Подробно: https://tdi.uz/ru/news/880/

Telegram | Facebook| YouTube|
#Oliy_talim

Toshkentdagi Singapur menejmentni rivojlantirish instituti davlat akkreditatsiyasidan oʻtkaziladi

Nodavlat taʼlim oliy taʼlim tashkilotlarini davlat attestatsiyadan oʻtkazish va akkreditatsiyalash ushbu oliygohlar tomonidan berilgan diplomlarning xorijiy davlatda tan olinishini osonlashtiradi.

Mazkur jarayonlar natijasida bildirilgan xulosalar oliy taʼlim tashkilotidagi taʼlim faoliyati sifatiga mustaqil vakolatli organ tomonidan bildirilgan ishonchni anglatadi.

Batafsil: https://tdi.uz/news/882/

Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
⚡️Ўзбекистонда фаолият юритаётган филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини кўчиришнинг янги тартиби белгиланди

Президент “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Унга кўра, талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон давлат ОТМларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш:

талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасаси томонидан, тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади;

тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари жорий йил 25 июлга қадар, кейинчалик ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади;

ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;

тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари Давлат тест маркази ҳамда олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш ўрнатилган тартибда, тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov