Ta'lim nazorati
102K subscribers
4.01K photos
967 videos
425 files
5.93K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
#Педагоглар_аттестацияси

Бугун, 21 апрель куни иккинчи малака тоифасига талабгор кимё фани ўқитувчилари ҳам малака (тест) синовларида иштирок этишди.

Ушбу синовларда юқори натижа қайд этган айрим устозларнинг расмларини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

📌 Эслатиб ўтамиз, иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

60 фоиз ва ундан юқори кўрсаткич қайд этса иккинчи малака тоифаси берилади. 59 фоиздан 55 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса синовлардан ўтган ҳисобланади ва мутахассис тоифасини сақлаб қолади.

Таълим инспекцияси барча ўқитувчиларга муваффақият тилайди!

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Xalqaro_hamkorlik

[O'Z] Finlyandiya taʼlim dasturlari va darsliklari oʻrganilmoqda

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 6-noyabrdagi “Taʼlim-tarbiya tizimini yana-da takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” gi qarorida Finlyandiyaning taʼlim sohasidagi ijobiy tajribasini mamlakatimiz taʼlim tizimiga hamda Milliy oʻquv dasturiga joriy qilish vazifasi belgilangan edi.

Batafsil: https://tdi.uz/news/776/

———————————————————
#Международные_отношения

[РУ] Изучаются образовательные программы и учебники Финляндии

В постановлении Президента Республики Узбекистан «О дополнительных мерах по дальнейшему совершенствованию системы образования» от 6 ноября 2020 года была определена задача внедрения положительного опыта Финляндии в области образования в образовательную систему страны и Национальную образовательную программу.

Подробно: https://tdi.uz/news/777/

Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Samarqand
#Pedagoglar_attestatsiyasi

Samarqand viloyatida oʻtkazilayotgan malaka (test) sinovlaridagi holat yuzasidan

Batafsil:
https://tdi.uz/news/778/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Педагоглар_аттестацияси
#Самарқанд

Самарқанд вилоятида ўтказилаётган малака (тест) синовларидаги ҳолат юзасидан

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган “Самарқандда аттестация ўтадиган хонанинг кузатув камераси тўсиб қўйилди. Масъуллар буни хакерлар ҳужумидан сақланиш учун қилганлигини айтишди” мазмунидаги видео юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 19-30 апрель кунлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим инспекцияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар учун малака (тест) синовлари ўтказилмоқда.

Самарқандда ушбу синовлар вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази биносида ташкил қилинган. Ижтимоий тармоқда тарқалган видеотасвирда 2021 йил 20 апрель куни ушбу марказнинг 101-хонасидаги ҳолат акс этган.

Ҳар бир ҳудуддаги биноларда кузатув камераларининг узлуксиз ишлаб туриши қатъий назоратга олинган. Кузатув камераси ишламаган тақдирда синовларни бошлашга рухсат берилмайди. Яъни ушбу тасвирда кузатув камерасини вақтинча тўсиб қўйиш имтиҳонлар пайти эмас, синовларга тайёргарлик кўриш вақти акс этган.

Таъкидлаш жоизки, синовларни ўтказиш вақтида ҳар бир компьютерга махсус дастурлар ўрнатилиб, марказий серверда бирма-бир рўйхатга олинади. Ушбу дастур ёрдамида масофадан бошқариладиган дастурларни блоклаш ҳамда рўйхатга олинмаган компьютерларнинг тестга кириш имкониятини чеклаб қўйиш мумкин бўлади. Бу эса жараёнларнинг автоматлаштирилган дастурий тизим ёрдамида мониторинг қилиб бориш ва турли қоидабузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Ушбу жараёнда хавфсизлик нуқтаи назаридан фақат инспекция томонидан ажратилган масъул ходимгина дастурга кириш учун пароль ва логиндан хабардор бўлади. Ҳар куни янгиланадиган ушбу пароль ва логин имтиҳон бошланишидан олдин эрталаб ҳар бир компьютерга алоҳида киритилади. Ушбу пароль ва логинни киритиш жараёнида кузатув камералари орқали тарқалишини олдини олиш мақсадида камера вақтинча тўсилган.

Қуйидаги видеони томоша қилиб, логин ва пароль киритиб бўлингач, ўқитувчилар синовга киришидан аввал камера олдидаги тўсиқ олиб ташланганига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Ушбу ҳолатда тажрибасизлик қилган ходимларга хавфсизликни таъминлашда фуқароларни шубҳалантирадиган бундай услублардан фойдаланиш нотўғри эканлиги тушунтирилди. Инспекция масъуллари томонидан ҳамкор ташкилотлардан жалб қилинган ходимларга жараённи ташкил этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Бунда хавфсизликни таъминлашда шаффофликка шубҳа уйғотмайдиган замонавий услублардан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Қайд этиш лозим, синовларга кирувчи ҳар бир талабгор ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари томонидан текширилмоқда. Бундан ташқари жараёнда шаффофликни таъминлаш учун маҳаллий депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилган. Ўз навбатида ушбу жараёнга қизиқиш билдирган журналист ва блогерлар ҳам педагогларга халал бермаган ҳолда синовларни бевосита кузатиш имконияти мавжуд эканлигини маълум қиламиз.

❗️Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли педагоглар ва фуқароларимиздан малака (тест) синовлари бўйича кимдир пул ёки бошқа моддий рағбат талаб қилса, ёки бирон нохолис ёндашувга гувоҳ бўлишса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига мурожаат этишларини сўраб қоламиз.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Абдулла_Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги орқали вакант лавозимларига қайта очиқ мустақил танлов эълон қилди.

Қайта очиқ танлов эълон қилинган вакант лавозимлар:


— Директорнинг таълим инновацияларини жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари; (маош- 7904144 сўм)

— Таълим стандартларини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими мудири; (маош-7459803 сўм)

— Таълим стандартларини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими Бош илмий ходими; (маош-6383130 сўм)

— Таълим мазмунини такомиллаштириш илмий-тадқиқот бўлими Бош илмий ходими; (маош-6383130 сўм)

— Халқ таълими тизими статистикасини шакллантириш ва тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими Бош илмий ходими; (маош-6383130 сўм)

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 22 апрелдан 1 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️Тошкент вилоятидаги иккинчи тоифага талабгор педагог кадрлар учун малака (тест) синовлари ўтказиш жадвали

Жорий йилнинг 26 апрель – 5 май кунлари Тошкент вилояти халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларининг иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар учун ўқув фанлари бўйича малака (тест) синовлари ўтказилади.

Жараёнлар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида (Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй ) ўтказилади.

❗️ Малака (тест) синовлари ўтказиладиган муддатларга ўзгартириш киритилган тақдирда, бу ҳақда Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали хабар берилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Pedagoglar_attestatsiyasi

💬 “Testlar o‘z ustida ishlaydigan va zamon bilan hamnafas ustozlar uchun qiyin emas”

Uchtepa tumanidagi 107-ixtisoslashtirilgan umumta`lim maktabining ingliz tili fani oʻqituvchisi Muhabbat Isxakova malaka (test) sinovlari haqida

Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Pedagoglar_attestatsiyasi
#Navoiy

💬 “Sinovlar shaffof va karantin qoidalariga amal qilgan holda o‘tkazilmoqda”

Malaka (test) sinovlarida 95 ballik natija qayd etgan Zarafshon shahridagi 11-maktabining ingliz tili fani oʻqituvchisi Po‘latova Gulnozaning jarayon haqidagi fikrlari

Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Педагоглар_аттестацияси

Бугун, 23 апрель куни иккинчи малака тоифасига талабгор инглиз тили фани ўқитувчилари ҳам малака (тест) синовларида иштирок этишди.

Юқорида синовларда юқори натижа қайд этган айрим устозларнинг расмларини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

📌 Эслатиб ўтамиз, иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

60 фоиз ва ундан юқори кўрсаткич қайд этса иккинчи малака тоифаси берилади. 59 фоиздан 55 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса синовлардан ўтган ҳисобланади ва мутахассис тоифасини сақлаб қолади.

Эртага, 24 апрель куни бошланғич синф ўқитувчилари малака (тест) синовларида иштирок этишади.

Таълим инспекцияси барча ўқитувчиларга муваффақият тилайди!

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Xalqaro_hamkorlik

[O'Z] Samarqandda Finlyandiya bilan hamkorlikda pedagogika instituti ochilishi rejalashtirilmoqda

Batafsil:
https://tdi.uz/news/779/

———————————————————
#Международные_отношения
#Высшее_образование

[РУ] В Самарканде планируется открыть Педагогический институт в сотрудничестве с Финляндией

Подробно:
https://tdi.uz/news/780/

Telegram | Facebook| YouTube|Instagram