Ta'lim nazorati
101K subscribers
4.01K photos
968 videos
428 files
5.94K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
#Қорақалпоғистон
#Педагоглар_аттестацияси

Бугун, 7 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор кимё ва биология фани ўқитувчилари малака тест синовларида иштирок этишмоқда.

Ушбу синовларда юқори натижа қайд этган айрим устозларнинг расмларини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
⚡️Финские инвесторы в сфере образования приедут в Узбекистан

Президентом Республики Узбекистан был определен ряд задач по изучению и внедрению передового зарубежного опыта развития системы образования в нашей стране, в частности финской системы образования.

В целях обеспечения реализации этих задач Инспекция по образованию, Министерство иностранных дел, Почетное Консульство Финляндской Республики в Узбекистане и ряд организаций провели переговоры с ведущими экспертами, учеными и инвесторами Финляндии и запустили ряд проектов.

В качестве логического продолжения работы в этом направлении 8-14 апреля текущего года нашу страну посетит делегация, состоящая из руководителей и представителей ряда финских компаний, реализующих проекты сотрудничества с Узбекистаном в области образования.

Подробно:
https://tdi.uz/ru/news/754/

Официальные страницы Государственной инспекции по надзору за качеством образования 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Таълим соҳаси бўйича финляндиялик инвесторлар Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантиришда илғор хорижий тажрибаларни, хусусан, Финляндия таълим тизимини ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Ушбу вазифалар ижроси таъминлаш мақсадида Таълим инспекцияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Финляндия Республикасининг Ўзбекистондаги фахрий консуллиги ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Финляндиядаги етакчи экспертлар, олимлар ва инвесторлар билан музокаралар олиб борилди ва бир қатор лойиҳалар бошлаб юборилди.

Мазкур йўналишдаги ишларнинг узвий давоми сифатида жорий йилнинг 8-14 апрель кунлари Финляндиянинг таълим соҳаси бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик лойиҳаларини йўлга қўйган бир қатор компания раҳбарлари ва вакилларидан иборат делегация юртимизга ташриф буюришади.

Батафсил:
https://tdi.uz/news/755/

Telegram | Facebook| YouTube|
#Xalqaro_hamkorlik

Taʼlim sohasi boʻyicha finlyandiyalik investorlar bilan uchrashuv oʻtkazildi

Joriy yilning 8-aprel kuni Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasida Finlyandiyaning taʼlim sohasi boʻyicha Oʻzbekiston bilan hamkorlik loyihalarini yoʻlga qoʻygan bir qator kompaniya rahbarlari va vakillari bilan uchrashuv oʻtkazildi.

Uchrashuvda Finlyandiya tomonidan “FinEst Bay Area” kompaniyasi asoschisi Piter Vesterbaka, “Finest Future” kompaniyasi hammuassisi Tuomas Tiilikaynen, “Edunation Finland” kompaniyasi hammuassisi Harri Suominen, “Skillgrower” kompaniyasi asoschisi Pasi Savola va PK Safety and Rescue” kompaniyasi bosh direktori Pertti Korteyarvi, Oʻzbekiston tomonidan esa Taʼlim inspeksiyasi boshligʻi Ulugʻbek Tashkenbayev, Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti rektori Kongratbay Sharipov, Toshkent xalqaro Taʼlim universiteti rektori Ulugʻbek Kasimxodjayev va boshqalar ishtirok etdi.

Batafsil: https://tdi.uz/news/756/

Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Xalqaro_hamkorlik

Finlyandiyalik investorlar Oʻzbekistonlik yoshlar bilan uchrashdi

Bugun, Yoshlar press klubida yoshlar bilan “Slush” Startap konferensiyasi asoschisi va “Angry birds” mobil oʻyini muallifi Peter Veterbaka, “We Task” startapi asoschisi Tuomas Tiilikaynen hamda “Asia Exchange” direktori va hammuassisi Xarri Suominen ishtirokida motivatsion uchrashuv tashkil etildi.

Batafsil: https://tdi.uz/news/757/

Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
📌 Сегодня, 9 апреля в 14:00 Государственной инспекцией по надзору за качеством образования совместно с Министерством высшего и среднего специального образования и Российским Национальным аккредитационным агентством в сфере образования состоится семинар по подготовке государственной аккредитации образовательной деятельности.

Официальные страницы Государственной инспекции по надзору за качеством образования
👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Халқаро_ҳамкорлик
#Олий_таълим

📌 Бугун, 9 апрель куни соат 14:00 да Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Россиянинг Таълим бўйича миллий аккредитация агентлиги ҳамкорлигида Олий таълим муассасаларини давлат аккредитациясига тайёрлаш бўйича онлайн семинар ўтказилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Xalqaro_hamkorlik

[O‘Z] Taʼlim sohasi boʻyicha finlyandiyalik investorlar bilan uchrashuv oʻtkazildi

Batafsil:
https://tdi.uz/news/756/

——————————————————————————

#Международные_отношения

[РУ] С инвесторами из Финляндии проведена встреча в сфере образования

Подробно
: https://tdi.uz/ru/news/758/

——————————————————————————

#International_relations

[EN] SISQE hosts a meeting with investors from Finland

More
: https://bit.ly/3d1iPQ4

Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Xalqaro_hamkorlik
#Navoiy

Oʻzbekistonlik yoshlar Finlyandiyada stajirovka oʻtash uchun yuboriladi

Uchrashuv davomida oʻzbekistonlik professional taʼlim muassasalari bitiruvchilarini Finlyandiyaga kasbiy stajirovka uchun jalb etish masalasi ham muhokama qilindi.

Muzokaralar yakuniga koʻra, mazkur loyiha uchun jalb etiladigan yoshlarni 2030-yilgacha 10 000 nafarga yetkazish rejalashtirilmoqda.

Batafsil: https://tdi.uz/news/759/

Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Xalqaro_hamkorlik
#Navoiy

Navoiylik yoshlar Finlyandiya universitetlarida oʻqish imkoniyatiga ega boʻladi

Uchrashuvda viloyatda taʼlim tizimini rivojlanitirish boʻyicha yoʻlga qoʻyiladigan investitsion loyihalar hamda talabalar va oʻquvchilar almashinuvi dasturlari boʻyicha amalga oshiriladigan ishlar istiqboldagi rejalar muhokama qilindi.

Shuningdek, “FinEst Bay Area” kompaniyasi asoschisi Piter Vesterbaka navoiylik yoshlarning Finlyandiyaning yetakchi oliy taʼlim muassasalariga yuborishni rejalashtirayotganini taʼkidladi.

Batafsil: https://tdi.uz/news/760/

Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқаро_ҳамкорлик

Айни кунларда Финляндиянинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик лойиҳаларини йўлга қўйган бир қатор компания раҳбарлари ва вакиллари таълим соҳаси бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириш учун мамлакатимизда бўлиб турибди.

👉 Мазкур ташриф давомида қандай натижаларга эришиш кўзда тутилган?
👉 Дунёнинг 100 нафар энг нуфузли шахслари қаторига кирган Петер Вестербакка Ўзбекистон таълим тизими ҳақида қандай фикрда?

📹 "Ўзбекистон24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳа орқали ушбу саволларга жавоб олишингиз мумкин.

👉 Youtube'да кўриш: https://youtu.be/buu6Q8MuQ3E

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўровнома

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг галдаги сўровномаси ПҚ-4963 сон қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, мактаблардаги муҳитни, муаммоларни ўрганишга қаратилади.

Сиз, мактабингиздаги ўқув муҳитини қандай баҳолайсиз?

Ўз касбий фаолиятингизга таалуқли билдирилган фикрларга бўлган муносабатингиз қанақа?

Мактаб бошқарув жараёнига нисбатан ўқитувчиларнинг эътирозлари нималардан иборат?

Мактабдаги педагог ходимларни рағбатлантириш ва устамаларни қўллаш жараёнлари шаффофми?

Ўқитувчи касбининг жамиятдаги мавқеи қай даражада?

🔰Бизнинг аноним сўровномамиз айнан сизнинг ва мактабингиз фаолияти муаммоларини ўрганишга қаратилган.

Сўровномадаги фаол иштирокингиз тизимдаги муаммоларни аниқлаш ва ечим топишига кўмаклашади.

💬Иштирокингиз ва фикрингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз!

👉 🔗 Сўровномада иштирок этиш

Институт расмий саҳифалари👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ Педагог кадрлар аттестацияси бўйича онлайн мулоқот ўтказилади

Бугун, 10 апрель куни соат 12:00 дан 13:00 га қадар Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали педагог кадрлар аттестация бўйича инспекциянинг масъул ходимлари иштирокида онлайн мулоқот ўтказилади.

🎙Мулоқот телеграмнинг овозли чат хизматидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

📌 Ўқитувчилар навбат билан инспекция ходимларига малака синовларидаги тест синовлари таркиби ва мазмуни ҳамда жараёнларнинг ташкил этилиши бўйича ўзларини қизиқтирган саволларни беришлари мумкин.

❗️Онлайн мулоқотда иштирок этиш учун Таълим инспекцияси телеграм каналига обуна бўлинг: https://t.iss.one/uztdi

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram