Ta'lim nazorati
101K subscribers
4.01K photos
968 videos
428 files
5.94K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қоракўлтажрибаси 6-қисм

Қоракўл мактабининг сири нимада?

Ўқитувчиларни ишга қабул қилишда нималарга эътибор қаратилади?

Кузатамиз ва тажриба оламиз.

Telegram |Facebook |Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қоракўлтажрибаси 7-қисм

Қоракўл мактабининг сири нимада?

Мактаб ўқитувчилари салоҳияти ва уларга қўйилган талаблар

Кузатамиз ва тажриба оламиз


Telegram |Facebook |Website
Toshkent viloyatida xalqaro tadqiqotlarga tayyorgarlik bo'yicha seminar tashkil etildi

https://tdi.uz/news/574/

👉 @uztdi
Pedagog kadrlar malakasini oshirish boʻyicha Finlyandiya tajribasi oʻrganilmoqda

https://tdi.uz/news/575/

👉 @uztdi
Forwarded from Abutolib
ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ БЎЙИЧА ЯНА БИР МУҲИМ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят ҳудудий бўлими, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ҳамда Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда “Таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришда таянч мактабларининг ўрни” мавзусида республика ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Самарқанд шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўтказилган семинарда таянч мактаблари директорлари, мактабларнинг аниқ ва табиий фанлар ўқитувчилари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими методистлари иштирок этди.

Батафсил:
telegra.ph/PISA-12-05
_________
📌 Samarqand viloyati xalq ta’limi boshqarmasining rasmiy kanaliga ulanish: 👉 t.iss.one/samarqandvxtb
«Энг яхши мактаб – уйингизга энг яқин мактаб» – Angry Birds асосчиси Финляндия таълимининг устунликларини санади

«Агар финляндиялик одамлардан қайси мактаб энг яхшиси деб сўралса, улар «Энг яхши мактаб – уйингизга энг яқин мактаб», деб жавоб беришади. Бунинг учун бизда ҳар бир мактабда яхши ўқитувчилари бўлишига комплекс ёндашилади», деди Angry Birds ўйинлари муаллифи Петер Вестербак ўзбекистонлик таълим мутахассислари билан онлайн учрашувда.

👉 https://kun.uz/92027266

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xalqaro tadqiqotlarga tayyorgarlik koʻrishga yoʻnaltirilgan tayanch maktabi — Toshkent viloyati Piskent tumanidagi 1-sonli ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktabida tashkil qilingan “Xalqaro baholash dasturlarida muvaffaqiyatli ishtirok etishda maktablarning oʻrni” mavzusidagi onlayn seminardan reportaj

Youtubeda ko‘rish: https://youtu.be/PLF-LN4bRiQ

👉@uztdi
Forwarded from Xalqaro tadqiqot
Toshkent shahrida “Xalqaro tadqiqotlarga tayyorgarlik samaradorligini oshirish” mavzusida seminar-trening tashkil etildi

👉Batafsil: https://markaz.tdi.uz/post/49

📍Milliy markazning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Facebook | YouTube |Instagram
Азиз устозлар, каналимиз муштарийлари!

А.Авлоний илмий-тадқиқот институти ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган Қоракўл мактаби тажрибасини сизларга имкон қадар кенгроқ ёритишга ҳаракат қилди.
Оз бўлсада сизнинг фаолиятингизга ижобий таъсир кўрсатади деган умиддамиз.

Албатта ижобий натижаларга эришаётган мактабларимиз кўп. Тажриба алмашиш мақсадида берилаётган видео лавҳаларимиз давом этади.

Навбатдаги видео лавҳалар тажрибали мактаб директорларининг таълимни ташкил этиш услубларига бағишланади. Бу ҳақида тез кунда ...

Расмий https://t.iss.one/avloniyuz телеграм каналимиз кузатишда давом этинг!

Telegram |Facebook |Website
#OAV_biz_haqimizda 🔻ЎзА расмий ахборот агентлиги

2021 йилдан АҚШ мутахассислари мактаб директорларини ўқитишда қатнашади

Батафсил
👇🏻
📍https://uza.uz/posts/192109

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Telegram |Facebook |Website
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi Yevropada taʼlim milliy va mintaqaviy inspeksiyalar assotsiatsiyasi SICI (The Standing International Conference of Inspectorates) ga aʼzo boʻldi.

https://tdi.uz/news/576/

👉@uztdi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Академик лицейлар рейтинги аниқланади

Таълим инспекцияси бўлим бошлиғи академик лицейлар қандай индикаторлар асосида аниқланиши ҳақида маълумот берди.

Таълим инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Taʼlim inspeksiyasi, Tashqi ishlar vazirligi, Xalq taʼlim vazirligi va Finlyandiya rasmiy doiralari oʻrtasida pedagog kadrlar malakasini oshirish boʻyicha Finlyandiya tajribasini oʻrganish masalalariga bagʻishlab o‘tkazilgan onlayn uchrashuvdan reportaj

👉 @uztdi
⚡️Автомактабларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилади

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Унга кўра, 2021 йил 1 апрелдан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорлар барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бунда:

👉 ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ва баҳолаш инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади;

👉 имтиҳонлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назорати остида ўтказилади;

👉 имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизматлар учун тўловлар миқдори тадбиркорлар томонидан мустақил равишда белгиланади ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади;

👉 назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатлар берилади;

👉 махсус ҳимояланган сертификатларнинг барча зарур реквизитлари тадбиркор томонидан давлат хизматлари марказлари ва ички ишлар органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этилади.

❗️Шу жумладан, ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда тадбиркорлик субъектлари учун замонавий автодромларни ташкил этиш ва уларни автоматлаштирилган махсус транспорт воситалари билан жиҳозлаш бўйича қўшимча мажбуриятлар ҳам назарда тутилган.

Таълим инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
⚡️ Айни пайтда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази директори Абдували Исмоилов иштирокида PISA талаблари асосида Ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш бўйича ўтказилаётган миллий тадқиқот жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг "UZREPORT TV" телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилмоқда.

https://youtu.be/FxZl2uAiLt4

👉 @uztdi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 PISA талаблари асосида Ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш бўйича ўтказилаётган миллий тадқиқот жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази директори Абдували Исмоилов иштирокидаги брифинг

Youtube орқали томоша қилиш: https://youtu.be/WCcPE6VKp8E

👉 @uztdi
Oʻquvchilar savodxonligini baholash boʻyicha milliy tadqiqot jarayonlari boshlandi

Joriy yilning 10-16-dekabr kunlari Respublikamizdagi tasodifiylik asosida tanlab olingan 150 ta umumtaʼlim maktabida PISA talablari asosida oʻquvchilar savodxonligini baholash boʻyicha milliy tadqiqot oʻtkaziladi.

https://tdi.uz/news/579/

👉 @uztdi
Qoraqalpog'iston va Sirdaryoga sertifikatlar tarqatildi❗️

Oʻtgan haftada Toshkent shahri, Xorazm, Namangan, Navoiy, Toshkent viloyatlari hamda Xalq taʼlimi vazirligi tasarrufidagi ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga jami 6900 dan ortiq pedagog kadrning attestatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida sertifikatlar tarqatilgani haqida xabar bergan edik.

O‘tgan hafta davomida taqdim etilgan buyurtma va hujjatlar oʻrganib chiqildi hamda quyidagi boshqaruv organlariga sertifikatlar tarqatildi:

Sirdaryo viloyati xalq taʼlimi boshqarmasiga jami 739 ta (144 ta oliy malaka toifasi, 461 ta birinchi malaka toifasi 134 ikkinchi malaka toifasi)

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligiga jami 933 ta (159 ta oliy malaka toifasi, 575 ta birinchi malaka toifasi 199 ikkinchi malaka toifasi).

Attestatsiya natijalariga koʻra oliy, birinchi va ikkinchi malaka toifalari berilgan pedagoglar attestatsiya komissiyalariga murojaat qilib, oʻz sertifikatlarini olishlari mumkin.

Shuningdek, pedagoglar oʻzlariga tegishli Sertifikatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Taʼlim inspeksiyasining https://pka.tdi.uz/ maʼlumotlar elektron bazasi orqali tekshirib koʻrishlari mumkin.

Hozirgi kunda Samarqand, Fargʻona, Buxoro, Jizzax viloyatlari xalq taʼlimi boshqarmalari tomonidan taqdim etilgan buyurtmalar asosida viloyat pedagoglarning sertifikatlari rasmiylashtirilmoqda hamda mazkur hududda faoliyat olib borayotgan pedagoglar keyingi hafta davomida oʻz sertifikatlarini olishlari mumkinligini maʼlum qilamiz.

❗️Shuningdek, attestatsiya jarayoni bilan bogʻliq boʻlgan savollar yuzasidan Taʼlim inspeksiyasining 71-231-07-53 (ichki raqam 1023,1032) telefon raqamiga qoʻngʻiroq qilishlari yoki inspeksiyaning Telegram boti (@uztdibot) va ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari (Facebook: https://www.facebook.com/uztdi, Instagram: https://www.instagram.com/uztdi/) orqali murojaat qilishlari mumkin!

Pedagoglar attestasiyasiga oid rasmiy yangiliklar bilan tanishib borish👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан олий малака тоифасига эга бўлган 233 нафар ўқитувчиларга сертификатлар топширилди.

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасида тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, олий малака тоифасига эга бўлган 233 нафар ўқитувчиларга сертификатлар топширилди. Жорий йилда вилоят бўйича энг кўп олий тоифага эга бўлган ўқитувчилар салмоғи Паркент тумани 5-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига ва Ангрен шаҳар айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига тўғри келди. Бу муассасаларнинг ҳар бирида 7 нафардан ўқитувчилар олий малака тоифасини қўлга киритди. Шунингдек, Паркент тумани 8-умумий ўрта таълим мактаби информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси Эркинов Хасан Ғайратжон ўғли 29 ёшида олий тоифали ўқитувчи мақомини эгаллади. Бундан ташқари, 737 та биринчи ва 240 та иккинчи малака тоифаси сертификатлари умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига топширилди.

Telegram | Facebook | Youtube