Ta'lim nazorati
110K subscribers
4.1K photos
955 videos
457 files
6.1K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Andijonda pedagoglar uchun malaka (test) sinovlari davom etmoqda

https://tdi.uz/news/492/

👉 @uztdi
⚡️ “Таълим тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–637, 23.09.2020) Президент томонидан имзоланди.

Янги таҳрирдаги қонунда қуйидагиларда ўз аксини топди:

- мактабгача таълим бўйича 6 ёшдан 7 ёшгача тарбияланувчилар учун мактабгача таълим мажбурий ҳисобланиши белгиланди.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим бўйича:
- умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши;
- 11 йиллик мажбурий бепул таълим амалга оширилиши;
- академик лицейларда 2 йиллик таълимнинг жорий этилиши;
- инклюзив таълимнинг жорий этилиши белгиланди.

Умумий ўрта таълим (I–XI синфлар) босқичлари белгиланди:

- бошланғич таълим (I–IV синфлар);
- таянч ўрта таълим (V–IX синфлар);
- ўрта таълим (X-XI синфлар).

Касбий таълим бўйича:

- профессионал таълим эгалланадиган касб ва ихтисослик бўйича қуйидаги даражаларни ўз ичига олиши белгиланди:

- бошланғич профессионал таълим;

- ўрта профессионал таълим;

- ўрта махсус профессионал таълим.

Шунингдек, мутахассислик ва касбларнинг мураккаблигидан келиб чиқиб профессионал таълим олиш муддатлари, профессионал таълимнинг давлат гранти ва тўлов-контракт асосида берилиши, фуқароларнинг иккинчи ва ундан кейинги профессионал таълимни шартнома асосида олиши мумкинлиги белгиланди.

Олий таълим бўйича:

- олий таълимни кундузги шаклдан ташқари кечки, сиртқи ва масофавий шаклларда олиш мумкинлиги;

- бакалавриат таълим йўналишида таълим олишнинг энг кам муддати 3 йил, магистратурада 1 йил бўлиши;

- мудофаа, хавфсизлик ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ушбу йўналишда мутахассисларни тайёрлаш;

- олий таълим муассасаларига кредит тизими асосида таълим жараёнини ташкил этиш имкониятининг берилиши мустаҳкамлаб қўйилди.

Олий таълимдан кейинги таълим бўйича:

- илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш тартиби, шунингдек, ҳарбий, тиббиёт ва бошқа таълим ташкилотларида олий таълимдан кейинги таълим олишнинг ўзига хос хусусиятлари;

- олий таълимдан кейинги таълимни олиш муддатлари белгиланди.

❇️ Шунингдек, қонуннинг янги таҳририда:

- педагогларнинг мақоми, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

- таълим соҳасига инвестицияларнинг жалб этилиши;

- таълим олувчилар, ота-оналар (қонуний вакиллар)нинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

- таълим соҳасида давлат назорати ва текширувнинг амалга оширилиши;

- таълим муассасаларини ички ва ташқи баҳолаш тизимининг жорий этилиши;

- таълим соҳасида экспериментал ва инновацион фаолиятнинг амалга оширилиши белгиланди.

❗️ Шунингдек, мазкур Қонун билан,1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунлар ўз кучини йўқотди.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Таълим инспекцияси каналига уланиш:
https://t.iss.one/uztdi
Тест синовлари натижаси бирдан эълон қилинади

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Фарғона вилоятидаги умумтаълим мактаблари педагоглари учун ўқув фани бўйича малака (тест) синовлари ўтказилмоқда.

Фарғона давлат университети ва Фарғона политехника институтида барча шароитлар яратилиб, белгиланган санитария талабларига қатъий амал қилиняпти.

Батафсил: https://uza.uz/oz/society/test-sinovlari-natizhasi-birdan-elon-ilinadi-24-09-2020

👉@uztdi
Oktyabr oyida maktablarda PIRLS-2021 xalqaro tadqiqotlari boʻyicha tajriba sinov oʻtkaziladi

https://tdi.uz/news/494/

👉 @uztdi
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида биринчи ва олий тоифа бӱйича педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш учун малака (тест) синовлари бӱлиб ӱтмоқда.

Аттестацияни ўтказишнинг асосий мақсади, ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, меҳнати самарадорлиги ва ижтимоий-сиёсий билимларини оширган педагог кадрларни рағбатлантириш, иш ҳақи миқдорини ошириш имкониятларини яратиш, хорижий тилларни ўрганишни қўллаб-қувватлаш, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишнинг мажбурийлигини таъминлашдан иборат.

Батафсил: https://uza.uz/oz/society/-ituvchilarning-bilim-k-nikmasi-sinovdan-tkazilmo-da-24-09-2020

👉 @uztdi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Комментарий к Закону Республики Узбекистан «Об образовании»
#uzbekiston24

👉@uztdi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунига шарҳ
#uzbekiston24

👉@uztdi
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
⚡️Aбитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 25 сентябрь куни 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Давлат тест маркази

👉 @sh_xujaqulov
Qibray va Yuqori Chirchiq tumanlaridagi maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyati oʻrganildi

https://tdi.uz/news/495/

👉 @uztdi
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Андижон вилоятидаги умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар таълими педагоглари учун ўқув фанлари бўйича малака (тест) синовлари ўтказилмоқда.

Андижон давлат университети хорижий тиллар факультети спорт залида онлайн тарзда бўлиб ўтаётган синовларни юқори савияда ўтказиш учун зарур барча шароитлар яратилган.

Батафсил: https://uza.uz/oz/society/pedagoglar-malaka-test-sinovidan-tmo-da-25-09-2020

👉 @uztdi
Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни белгиланди

Хабарингиз бор, 21 сентябрдан бошлаб умумтаълим мактабларининг олий ва биринчи малака тоифаларига талабгор педагоглар учун республикамизнинг 12 та ҳудудида малака (тест) синовлари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу синовларда айрим ўқитувчилар узрли сабабларга кўра иштирок эта олишмаганликлари сабабли, қўшимча имконият беришни сўраб мурожаатлар қилишмоқда.

Ўқитувчиларга қулайлик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун малака (тест) синовлар 28 сентябрь куни ўтказилишини маълум қиламиз.

Тест синовлари ўтказиладиган бинолар:

Андижон вилояти - Андижон давлат университети;

Бухоро вилояти - Бухоро муҳандислик-технология институти;

Жиззах вилояти - Жиззах политехника институти;

Қашқадарё вилояти - Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти;

Навоий вилояти - Навоий давлат педагогика институти;

Наманган вилояти - Наманган муҳандислик қурилиш институти қошидаги академик лицей;

Самарқанд вилояти - Самарқанд давлат университети;

Сирдарё вилояти - Гулистон давлат университети;

Сурхондарё вилояти - Термиз давлат университети;

Фарғона вилояти - Фарғона давлат университети, Фарғона политехника институти;

Хоразм вилояти - Урганч давлат университети.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу мавзуда педагогларни энг кўп қизиқтираётган саволларга жавоблар ва янгиликлар инспекциянинг Телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали эълон қилиб борилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Dipa Shankar: “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Qonunning yangi tahriri – kerakli vaqtda zarur yoʻnalish tomon bosilgan toʻgʻri qadam

Xabaringiz bor, joriy yilning 24-sentyabr kuni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Qonunning yangi tahririni imzoladi.

Mazkur qonun loyihasini ishlab chiqishda ishtirok etgan YUNISEFning Oʻzbekistondagi vakolatxonasi taʼlim shoʻbasi rahbari Dipa Shankar xonim oʻz fikrlari bilan oʻrtoqlashdi:

📄Batafsil: https://tdi.uz/news/496/

🎥 Youtubeda tomosha qilish: https://youtu.be/rP3wD-PrGLo

Ta`lim inspeksiyasi kanaliga ulanish:
https://t.iss.one/uztdi
📌 #Биласизми?

Кимлар педагогик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга ?

🔰 Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни
(23.09.2020 ЎРҚ-637-сон)

44-модда. Педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи

Тегишли маълумоти, касбий тайёргарлиги бўлган ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Магистратурани тамомлаган шахслар ва дипломли мутахассислар ўз мутахассислиги бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, педагогик олий маълумотга эга бўлмаган шахсларга қайта тайёрлаш курсларидан ўтганидан кейин таълим ташкилотларида (бундан олий таълим ташкилотлари мустасно) педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

Ишлаб чиқариш таълими усталари қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳақли.

Зарурат бўлганда профессионал таълим ташкилотлари ишлаб чиқариш таълими усталарини, шунингдек тегишли билим ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлган, олий маълумоти бўлмаган бошқа мутахассисларни амалий ва қўшимча машғулотларни олиб бориш учун жалб этиши мумкин.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Qoraqalpogʻistondagi maktablarda masofaviy va anʼanaviy taʼlimni tashkil etish holati oʻrganildi

https://tdi.uz/news/497/

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining rasmiy sahifalari 👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Сўровнома таҳлили

А.Авлоний малака ошириш институтининг “Малака ошириш жараёнида коррупцион ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин бўлган омилларнинг қайси биридан воз кечиш керак?
Онлайн малака оширишнинг самарадорлигини қандай баҳолайсиз?”
сарлавҳаси билан ўтказилган сўровнома таҳлили билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг:
https://drive.google.com/file/d/1LmT7o94X2HzNSSXTeowg-01gFYNtPP2g/view?usp=sharing

Telegram | Facebook | Website