Migratsiya agentligi
84.9K subscribers
579 photos
351 videos
288 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 [email protected]
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🇺🇿🇹🇷Туркияда қатор муҳим қарорлар: ўзбекистонликлар учун иш, ҳимоя ва қонунийлик

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Туркия Республикасининг Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири Ведат Ишикхан ўртасида қонуний ва ҳимояланган меҳнат миграциясини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган стратегик аҳамиятга эга учрашув бўлиб ўтди.

🤝 Муҳим келишувлар:

⚖️ Туркияда ноқонуний мақомда бўлган ўзбекистонликларни депортациясиз легаллаштириш амалиётини давом эттириш;

🛡Туркияда 3 йил доимий асосда яшаб келган ўзбекистонликларга шу йил 1 мартдан бошлаб, илк бор ишлаш хуқуқини берувчи рухсатнома бериш;

📃 Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги İŞKUR ташкилоти томонидан талаб юқори бўлган касбларни марказлаштириб, Миграция агентлигига талабнома тақдим қилиш каби масалалар бўйича Битим имзолашга келишиб олинди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
101👍50👌9🔥5😐5🤷‍♂4😴2🤨1🤗1
🇺🇿🇹🇷 Туркияда барпо этилаётган иншоотларда — 2 мингдан ортиқ ўзбекистонликларга иш имкониятлари

🤝 Миграция агентлиги Туркиянинг “KSK Temizlik” компанияси билан Анқарада қурилаётган йирик қурилиш объектларга 2026 йил давомида 2,5 минг нафар ўзбекистонлик қурувчиларни жалб этишга келишди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16279🤨22👌14🤗5😴3🤷‍♂1🎉1🏆1
Сертификат, иш ва ҳуқуқий ҳимоя: Туркияда ишламоқчи бўлганларга янги имкониятлар

📌Миграция агентлиги Туркиянинг “Arya” ташкилоти билан Битим имзолади.

🏗🛎 Энди Тошкент, Наманган ва Сирдарё вилоятларида 25 та касб бўйича мутахассислар турк стандарти асосида баҳоланади ва сертификат олади.

📌 Натижада:
2026 йилда 1 500 нафар сертификатга эга мутахассис Туркиянинг Мерсин вилоятидаги “Akkuyu” АЭСда юқори даромадли иш ўринларига жойлаштирилади.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍119587🔥7🤨4🥰3🎉1🐳1🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_изоҳ

⚠️ МУҲИМ ТУШУНТИРИШ

📌 Туркияда депортация бекор қилингани йўқ!

Сўнгги учрашувлар юзасидан айрим каналларда тарқалаётганТуркияда ўзбекистонликлар депортация қилинмайди” деган талқинлар нотўғри.

📌 Гап қонуний асослар ва аниқ тартиблар доирасида легаллаштириш имконияти ҳақида кетмоқда.

⚖️ Ноқонуний мақомда юриш ва қонунбузарликлар учун жавобгарлик амалда қолади.


Видеода тўлиқ кўринг!


ℹ️ Аниқ ва ишончли маълумот — фақат расмий манбааларда.

Миграция агентлигининг Туркиядаги ваколатхонаси манзили: Истанбул шаҳри, Левент маҳалласи, Lale Sk. No8, Beşiktaş.

📞+(90553) 541-17-17 (Telegram, WhatsApp) (+90212) 323-20-37.


📍 Локация

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
479👍1812🤷‍♂4👌3🤗3💊2🥰1
Migratsiya agentligi
🇺🇿🇸🇮 Словения 2025-йил ҳолатига кўра, Словения рекорд даражадаги паст ишсизлик (тахминан 3.2–3.5%) ва юқори бандлик даражасига эга. Бу ҳолат маҳаллий меҳнат бозорида бўшлиқларни келтириб чиқаряпти. Қурилиш, соғлиқни сақлаш, меҳмонхона ва ресторанлар, ишлаб…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илк бор! Ўзбекистонликлар Словенияда расман иш бошлаяпти

🇺🇿🇸🇮Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2025 йилдаги Словенияга ташрифи доирасида меҳнат миграцияси масаласида ҳам янги саҳифа очилган эди.

📌 Ташрифдан сўнг, амалий натижалар йўлга қўйилди. Форумлар, B2B учрашувлар ўтказилди, “Йўл харитаси” ва иш берувчилар билан тўғридан-тўғри келишувлар имзоланди.

📌 Натижа қандай?

🛫 Бугун танловдан муваффақиятли ўтган ҳамюртларимиз Словенияга вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жўнаб кетмоқда.

Иш берувчи ҳисобидан:

🏠 турар жой;
🍽 овқатланиш;
🩺 тиббий суғурта;
📄 виза ва йўл харажатлари қоплаб берилди.

💶 Бошланғич маош - 1200 евродан 1600 еврогача (ойликдан ташқари бонуслар ҳам бор).
⌛️Бир ойда 180 соат иш.
📆 Йилига 22 кун расман дам олиш (отпуск)


🎬 Тафсилотлар — видеода.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍361120🔥18🤷‍♂12👌6👀5🤗3🥰2💊2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қимматга тушган қарор…

🇰🇷 E-9 визаси билан Кореяга ишлашга боришни кўпчилик хоҳлайди. Лекин бу жараён иш берувчининг танловига боғлиқ.

Айримлар эса… ўз омадини ҳам, имкониятини ҳам суистеъмол қилади.

Иш жойини сабабсиз ташлаб кетиб, нолегал мақомга ўтишади ва оқибатда:

👉 Ҳар бир нолегал ой учун — уларнинг яқинлари 2 000 АҚШ доллари жарима тўлашга мажбур бўлишади.

📊 Факт: 2025 йилда 3 томонлама шартномага мувофиқ, 33 нафар ҳамюртимизнинг кафилларидан Давлат фойдасига
1 771 349 000 сўм жарима ундирилган.


⚠️ Қонуний иш — ўзингиз, яқинларингиз ва Ватан обрўсидир.

📌 Шартномага шартларига риоя қилинг!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11948🤷‍♂12🫡12🤨9👀5💯4💔4🤓4👌2😎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇷 Яна 100 нафар юртдошимиз Корея сари ишонч билан қадам қўйди!

Улар эндиликда ушбу мамлакатнинг ишлаб чиқариш соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб борадилар.

📌 Муҳим янгилик: бизни кузатишда давом этинг, 2026 йил учун EPS TOPIK имтиҳонлари ҳақида яқин кунларда XORIJDA ISH каналимизда эълон берамиз.

Вақтни бой берманг — корейс тили кўникмаларингизни кучайтиринг, ўз устингизда ишланг.

📚Имтиҳонлар шаффоф ва адолатли ўтказилади — натижа фақат билим ва тайёргарликка боғлиқ, ҳеч қандай ноқонуний йўл йўқ!


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
99👍46🤨9🫡5🔥4🆒4🎉3👌3💔2🕊1🎄1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маркетологлар нима деяпти?

Бугун диплом бор. Эртага эса… иш йўқ бўлиши мумкин.

🤖Сунъий интелект тезлик билан бозорни ўзгартиряпти: айрим касблар тарихга айланяпти,
айримлари эса ҳақиқий олтинга💰

🌍 Дунё меҳнат бозори кимларни кутяпти?
🔥 Қандай соҳалар доим трендда?
📍Қайси давлатларда ишчи кучи етишмаяпти?


🚀 Бу саволларга жавоб олиш ва келажак меҳнат бозорида талабгир кадр бўлишни истасангиз видеони ўтказиб юборманг!

📌 Каналларимизни кузатишда давом этинг — ривожланган давлатлардаги айнан сизга мос бўш иш ўринлари ва тайёрлов курсларини тақдим қилиб борамиз.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
73💯14👍10💊21🔥1🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда ишлаб қайтганлар — юртимизда бизнес бошламоқда!

Аввал эълон қилинган грант танлови доирасида Англияда мавсумий ишларда ишлаб қайтган ҳамюртларимиз орасидан энг яхши бизнес режага эга ғолиблар аниқланди.

🤝 Xалқаро миграция ташкилоти ва Миграция агентлиги ҳамкорлигида 4 нафар иштирокчига 60 миллион сўмгача грант маблағлари топширилди.

🧮 Грантлар новвойхона, қулупнай етиштириш, тикувчилик каби кичик бизнесларни қўллаб-қувватлаш ҳамда янги иш ўринлари яратишга йўналтирилди.

📚 Шунингдек, совриндорлар ва уларнинг оила аъзолари учун муваффақиятли бизнес бошқаруви ва молиявий саводхонлик бўйича махсус тренинглар ташкил этилди.


💼 Лойиҳа хорижда ишлаб қайтганларни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий бандликни таъминлашга қаратилган халқаро ҳамкорлик ташаббусидир.

Бизни кузатиб боринг, бундай танловлар давом эттирилади ва навбатдаги грандлар сизники бўлиши мумкин!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
72👍39😴7👀5💯3🤷3👌2🤨2😐2
#тайинлов

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан — Тоштемиров Элёр Дилшодович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Э. Тоштемиров 1985 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишини тамомлаган.

Миграция соҳасида 17 йиллик тажрибага эга.

Тайинловга қадар Элёр Дилшодович Миграция агентлиги Ташкилий ва ижро интизоми назорати, стратегик режалаштириш ва KPI билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
1👍12139🤨14😐5💊4💔3🤷3🔥2🏆2🤓2👀1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кореяда юқори маошли иш учун саралаш

Аввал эълон қилинганидек, “Улсан шаҳрига малакали кадрлар тайёрлаш маркази” да ўқиш учун 2026 йилининг 1 босқичига саралаш жараёнлари бўлиб ўтди.

⚓️ Hyundai кемасозлик компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган махсус ўқув курсларида таълим олиш ва Кореяда малакали мутахассис (E-7 визаси) сифатида ишлаш истагида бўлган номзодлар иш берувчилар вакиллари томонидан имтиҳондан ўтказилди.


📹 Репортажда танлов жараёнларини тўлиқ кўриш мумкин.

📄 Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган иштирокчилар маълумотлари Корея томонидан тақдим этилганидан сўнг, XORIJDA ISH телеграм каналимизда эълон қилинади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
58👍33🔥6😴6🤗3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диққат!

Интернетда тарқалаётган “хориждаги осон иш” ва мавсумий ишлар ҳақидаги таклифларга ишонишдан аввал текширинг.

🚫 Кўп ҳолларда бу фирибгарлар томонидан тарқатилади.
⚠️Афсуски алданиб қолганлар жуда кўп.

💡 Қандай эҳтиёткор бўлиш керак:

Фақат лицензияга эга расмий агентликлар орқали иш топинг;

Шартнома имзолашдан олдин барча мажбурият ва ҳуқуқларни диққат билан текширинг;

Визанинг ўзи бу иш жойи бор дегани эмас, шартнома бандларида иш билан таъминланишингиз кафолатланиши шарт.

Ҳар қандай иш таклифини ишончли ёки ишончсиз эканлигини Миграция агентлигининг 1282 қисқа рақами орқали аниқланг.


⛔️ Хорижда ишга жойлаштириш ваколати бўлмаган консалтинг фирмалардан ўзингизни ҳимоя қилинг – вақтингиз ва маблағингизни асранг!

Лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари рўйхатини ➡️ ушбу ҳаволада ⬅️ кўринг.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍12763💯13🔥7🤨4🤓3
🚫 Битта боғлам… ва бир неча йиллик қамоқ?!

⚠️ Россия Федерациясида исириқ (ҳар қандай номдаги ва кўринишдаги турлари) расман наркотик моддалар қаторига киритилган.

❗️Ҳатто чемодандаги битта боғлам ҳам контрабанда сифатида баҳоланиши мумкин.

⚖️ “Оддий ўсимлик” деб қараш — оғир оқибатларга сабаб бўлиб қолмасин.


➡️Ушбу маълумотни яқинларингизга ҳам юборинг.

👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
55👍26🤓20👀19🙏6🤷6🫡5🥰1😐1👨‍💻1🤗1
🇵🇱 ЖОНЛИ ЭФИР: Польшада ишлаш тартиби ва имкониятлари

Азиз юртдошлар! Европа, жумладан Польшада ишлаш жараёнлари, қонуний талаблар, имкониятлар ва маошлар қизиқми?

Ундай бўлса, Migrant UZ ва Migratsiya Agentligi ютуб саҳифаларида Миграция агентлиги мутахассиси иштирокидаги жонли эфирни ўтказиб юборманг! Мулоқотда мавзуга доир ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз мумкин.

⌚️Вақти: 17.00 (Тошкент вақти билан)

🗓Санаси: 13.02.2026

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍8550👀12🔥7👌7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иш қидириб сарсон бўлиш даври тугади

🌎 Ҳалигача хориждан иш топиш қийин деб ўйлайсизми?
🤔 Балким сиз тўғри йўлдан бормаётгандирсиз.

🧑‍💻 Қаердан бошлашни билмайсизми?

👣3 та қадам етарли.


🎬 Видеони кўринг ва XORIJDAISH.UZ платформасидан унумли фойдаланинг!

🔥 Эҳтимол сиз кутаётган иш таклифи аллақачон бордир.
📌 Бугуннинг ўзида ҳаракатни бошланг!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
104👍59🤨22🤷‍♂8🔥4🙏4😴4🥰3👀2🆒21