Migratsiya agentligi
88.3K subscribers
876 photos
521 videos
3 files
446 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 [email protected]
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🇷🇺 Россия Федерациясидан нақд рубль олиб чиқиш бўйича янги тартиб

Россия Федерацияси Президентининг 2026 йил 29 сентябрдаги фармони билан мамлакатдан айрим давлатларга нақд Россия рублини олиб чиқиш бўйича янги чекловлар белгиланди.

📌 Янги тартибга кўра, жисмоний шахсларга Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд Россия рублини қуйидаги давлатларга олиб чиқиш тақиқланади:
Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон. Interfax.ru


❗️Демак, мазкур тартиб Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтаётган фуқароларга ҳам тааллуқли.

Шу билан бирга, фармонда истисно тартиби ҳам назарда тутилган. 1 миллион рублдан ортиқ нақд маблағни Россия Ҳукумати белгилайдиган халқаро аэропортлар орқали, маблағ банк ҳисобварағи ёки омонатидан ечилганини тасдиқловчи, банк томонидан тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолда олиб чиқиш мумкин.

⚠️ Талаблар бузилган тақдирда, жисмоний шахс олиб чиқаётган 1 миллион рублдан ортиқ қисми олиб қўйилиши белгиланган.

Янги талаб нақд Россия рублига тааллуқли. Фармон юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам алоҳида чекловларни белгилаган.

Россияда ишлаётган юртдошларимизга тавсия: катта миқдорда нақд рубль билан Ўзбекистонга қайтишни режалаштирганда, сафардан олдин маблағни олиб чиқиш тартиби ва зарур ҳужжатларни текшириб олинг.

Манбаа: Россия Федерациясининг расмий ҳуқуқий ахборот порталидаги фармон

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤29👍13🤷‍♀10🤨5🎉4🎅3✍2🆒1
🇺🇿🇷🇺 РОССИЯГА ИШГА БОРИШДАН ОЛДИНГИ ЖАРАЁНЛАР: ЯНГИ МЕХАНИЗМ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алексей Ерхов билан учрашди.

Музокараларда Россияда ишлаш истагида бўлган номзодларни ташкиллаштирилган тартибда ишга йўналтириш механизмларини такомиллаштириш ҳамда боришдан олдинги асосий жараёнларни Ўзбекистоннинг ўзида ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, «бир жойда барча жараёнлар» тамойили асосида комплекс марказ ташкил этиш таклиф қилинди. Унда сафардан олди тестлари, тиббий кўрик, биометрия ва дактилоскопиядан ўтиш, ҳужжатларни текшириш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, рус тили имтихонларини топшириш учун Тошкентга келиши билан боғлиқ вақт ва харажатларини камайтириш мақсадида жараёнларни ҳудудларда ташкил этиш масаласи кўтарилди. Бунинг учун 4 та ҳудудда зарур инфратузилма тайёрланган.

Асосий мақсад — Россияда ишлашни режалаштирганлар қаерда, қайси корхонада ва қандай шароитда ишлашини аниқ билиши, зарур ҳужжат ва жараёнларни олдиндан расмийлаштириши ҳамда аниқ иш берувчининг буюртмаси асосида қонуний ва тушунарли йўл билан боришини таъминлаш.


🇬🇧EN
🇷🇺RU

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤63👍39🤷‍♂10💊4🤨2🔥1👌1👻1
ТИЛ + КАСБ + МАЛАКА: “BerufsEXPO — 2026” ЁШЛАР УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР МАЙДОНИ

Тошкентда “BerufsEXPO — 2026” касбий таълим ва бандлик кўргазмаси бошланди. Унда Германиянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси, Миграция агентлиги раҳбарияти, шунингдек, Германия ва Ўзбекистоннинг 40 дан ортиқ иш берувчи компаниялари, касбий таълим ташкилотлари иштирок этмоқда.

🔥 Қизиқиш ҳам юқори — 2 500 нафардан ортиқ ёш иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди.
Ёшлар шунчаки вакансия изламаяпти. Улар Германия меҳнат бозорида қайси касбларга талаб юқори эканини билиш, иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилиш, ўз малакасини баҳолаш ва келажак касбини танлаш имконига эга.

Миграция агентлиги раҳбари тадбирдаги нутқида: “Биз учун асосий мақсад — фуқарони шунчаки хорижга ишга юбориш эмас. Мақсадимиз — тилни биладиган, касбга эга, ўз ҳуқуқларини англайдиган ва халқаро меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассисни тайёрлашдир”, — дея таъкидлади.


Бугун халқаро меҳнат бозорида оддий ишчи эмас, малакаси билан қўшимча қиймат ярата оладиган мутахассиснинг имконияти ва даромади юқори.

“BerufsEXPO — 2026”
1 октябрь куни ҳам давом этади.

📍 Локация

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤33👍12😴7🔥2🎉2🤨2
Азиз устоз ва мураббийлар!

Сизлар келажагимиз бунёдкорлари, ҳар бир авлоднинг қалбига зиё ва маърифат нурини улашувчи, эзгулик ва инсонпарварликка даъват этувчи улуғ зотларсиз.

Беқиёс меҳнатингизни қадрлаган ҳолда сизларга соғлик-саломатлик, оилангизга файзу-барка, шогирдларингизга эса улкан ютуқлар ва буюк келажак тилаймиз!

Миграция агентлиги жамоаси
❤32👍18🥰2🤗2
ХОРИЖДА ТАШКИЛЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБДА ИШЛАНГ — ХАРАЖАТЛАРИНГИЗНИ БИР ҚИСМИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ!

🌍 Ривожланган давлатларда ишлаш учун тил, касб ва малака муҳим. Аммо ишга йўл олишдан олдин виза, авиачипта, суғурта ва имтиҳон билан боғлиқ харажатлар ҳам бор.

💰 Агар сиз Миграция агентлиги ёки лицензияланган хусусий бандлик агентликлари орқали, хорижга ишга кетган бўлсангиз, харажатларнинг бир қисми Миграция жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

📊 2026 йилнинг 8 ойида — 10,6 млрд сўмдан ортиқ молиявий кўмак:

🛂 “Ишчи виза”ни расмийлаштириш харажатлари — 3 497 нафар фуқарога 6 млрд 613 млн сўм;

✈️ Йўл чиптаси учун — 3 382 нафар фуқарога 2 млрд 767 млн сўм;

🩺 Суғурта харажатлари — 4 525 нафар фуқарога 1 млрд 244 млн сўм;

📚 Хорижий тил ёки касб бўйича имтиҳон топшириш харажатлари — 30 нафар фуқарога 34 млн 935 минг сўм.


👉 Харажатларни қоплаш бўйича барча қадамлар — видеойўриқномада 👈
👉 Хизмат ойнасига — ўтиш👈

📌 ТИЛ + КАСБ + МАЛАКА = халқаро меҳнат бозорида юқори қиймат

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤43😴9👍6🤨4👀2🤷‍♂1👌1🤗1💊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ ХОРИЖГА ИШЛАШ УЧУН КЕТЯПСИЗМИ? ШОШИЛМАНГ!

«Борганда шартнома қиламиз».
«Ҳозир пулни тўланг, ҳужжатларни кейин ҳал қиламиз».
«Туристик виза билан кириб олинг, ишлашни жойида тўғрилаймиз».

❗️Бундай гаплар сиз учун қизил сигнал бўлиши керак.


🔎 Қонуний иш имкониятларини қаердан топиш мумкин?

🌐 «Xorijda ish» платформаси — https://xorijdaish.uz/
📲 «Xorijda ish» Telegram канали —https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
🏢 Лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари —https://t.iss.one/addlist/KyfdezQyedAxNzRi?utm_source=chatgpt.com

Иш таклифи қанчалик жозибадор бўлмасин, аввал текширинг — кейин қарор қилинг.

📤 Хорижда ишлашни режалаштираётган яқинларингизга ҳам юборинг.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤29😴14🥰2
🇺🇿🇮🇹 ИТАЛИЯ: МАВСУМИЙ ИШЛАРДАН — МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАРГА

Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гвидо Де Санктис билан учрашди.

🇮🇹 Италия билан ҳамкорликда амалий натижалар бор: ўтган йили 10 нафар тиббиёт мутахассиси Италияда малака ошириб қайтди, яқинда эса Наманган вилоятидан 38 нафар ҳамюртимиз Феррара провинциясига мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига етиб борди.

🩺 Энди тиббиёт йўналишида ҳамкорлик кенгайтирилади. Йил якунига қадар 20 нафарга яқин олий маълумотли ҳамширани Миланда ишлашга тайёрлаш режалаштирилган, айни пайтда 30 нафар шифокор итальян тилини ўрганмоқда.
Ломбардия, Пьемонт ва Сардиния ҳудудларида Ўзбекистондан тиббиёт ходимларини жалб этишга қизиқиш катта.


📌 Олий маълумотли ҳамширалар Италияда ишлашга тайёрлаш мақсадида ташкил этиладиган ўқув жараёнларида иштирок этиш учун ҳозирнинг ўзида рўйхатдан ўтиш мумкин👇

👉 РЎЙХАТДАН ЎТИШ👈

🇬🇧EN
🇷🇺RU

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤66🤷‍♂7✍4🔥4💯2😐2🤷2⚡1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇩🇪 ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЙЁРГАРЛИК — ГЕРМАНИЯДА ИШ ИМКОНИЯТИ

Тошкентда Германия меҳнат бозори эҳтиёжлари ва Ўзбекистонда мутахассисларни шу талаблар асосида тайёрлаш масалаларига бағишланган навбатдаги Ўзбекистон–Германия мулоқоти бўлиб ўтди.

Учрашувда Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов, Германиянинг GP Günter Papenburg AG компанияси директори Ангела Папенбург, Маттиас Клингенберг — жамоа раҳбари, GIZ Ўзбекистон, шунингдек, Германия иш берувчилари ва касбий тайёргарлик соҳаси вакиллари иштирок этди.

Муҳокамаларнинг асосий нуқтаси — номзодни тайёр вакансияга эмас, иш берувчининг аниқ талабига мос касб ва малака билан тайёрлаш.

Томонлар ўқув дастурларини Германия меҳнат бозори талабларига яқинлаштириш, кетишдан олдинги кўниктириш ва боргандан кейинги интеграция масалаларини алоҳида кўриб чиқди.

📌 Германияда ишлашни режалаштиряпсизми?

Бўш иш ўринлари билан танишинг ва ўзингизга мос вакансияга 👉 ариза қолдиринг 👈

Тил + касб + малака — Халқаро меҳнат бозоридаги асосий устунлигингиз.

🇬🇧EN
🇷🇺RU

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤60👍16🔥4💊3✍2😐1🤗1
🇺🇿 Ватанга қайтишга имкониятингиз йўқми? Биз билан боғланинг

Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш даврида оғир молиявий аҳвол ёки бошқа мураккаб вазиятлар сабаб Ўзбекистонга қайтиш имкониятига эга бўлмаган юртдошларимиз Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига мурожаат қилишлари мумкин.


⚡️ Ваколатхона ва ҳудудий вакиллар туну кун — 24/7 режимда ишламоқда.

Ҳар бир ҳолат индивидуал ўрганилиб, зарур амалий ёрдам кўрсатилади.

✈️ Ватанга қайтиш учун белгиланган тартибда транспорт харажатлари қоплаб берилади.

📞 КОЛЛ-МАРКАЗ — 24/7
+7 (499) 230-00-32
+7 (499) 230-00-76

☎️ ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ — 24/7
+7 (925) 045-47-44

📍 ҲУДУДИЙ ВАКИЛЛАР — 24/7

Санкт-Петербург
+7 (951) 680-95-97
+7 (965) 772-70-79

Екатеринбург
+7 (936) 251-76-21
+7 (922) 186-35-66

Самара
+7 (925) 750-87-57

Новосибирск
+7 (925) 743-89-03
+7 (932) 327-00-04

Краснодар
+7 (918) 173-00-09

Владивосток
+7 (964) 431-16-16

📌 Агар сиз ёки Россияда бўлиб турган яқинларингиз Ватанга қайтишда молиявий ёки бошқа жиддий қийинчиликка дуч келган бўлса, ёрдам сўрашни кечиктирманг.

🇺🇿 Биз билан боғланинг — сизга ёрдам беришга тайёрмиз!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤45👍27😴5👻1
#Migration_update

🇰🇷 КОРЕЯДА ИШ ҲАҚИНИ ТЎЛАМАГАН ИШ БЕРУВЧИЛАРГА ЖАЗО КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

2026 йил 8 октябрдан Корея Республикасида ходимнинг иш ҳақини тўламаган иш берувчиларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади.

⚖️ Ҳозирги 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 30 миллион вонгача жарима ўрнига, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 50 миллион вонгача жарима белгиланмоқда.

📌 Бу ҳимоя хорижлик ходимларга ҳам тааллуқли. Иш ҳақингиз тўланмаса, иш жойингиз жойлашган ҳудуддаги Бандлик ва меҳнат вазирлиги органига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

📞 Меҳнат масалалари бўйича маслаҳат — 1350.
Корея ҳудудидан, иш кунлари 09:00–18:00 (қўнғироқ пулли).

📌 Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси ҳам ҳамюртларимизнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатади. Иш ҳақини ундириш ва бошқа меҳнат масалаларида Ваколатхонага мурожаат қилинг:

📍 Манзил: Сеул шаҳри, Жунг-гу, Жангчунгдан-ро, 213, 10-қават, 1003-хона.
📞 +82 2 2285 1341
📞 +82 2 2285 1343
📞 +82 10 3987 1661
🗺 Локация⁠


Меҳнат ҳуқуқларингизни билинг, зарур пайтда ёрдам сўраб мурожаат қилинг.

Мурожаат қилиш ҳуқуқи ва тартиби ҳам Кореянинг расмий ҳуқуқий ахборот манбасида кўрсатилган.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤52👍15😴5✍4🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ ХОРИЖДА ИШЛАШ: 7 ХАТОГА — 7 ЕЧИМ!

Бир хато ортидан вақт, маблағ ва хотиржамликни йўқотиш мумкин. Унинг олдини олиш эса хабардорликдан бошланади.

🎬 Видеода хорижда ишлашда йўл қўйиладиган 7 та асосий хато ва уларнинг ечимларини кўрсатдик.

▶️ Кўринг, хулоса қилинг ва хориждаги яқинларингизга ҳам юборинг!

🤝 Ҳаракат сиздан — қўллаб-қувватлаш биздан!

📌 Миграция агентлиги:

📞 1282 — қисқа рақам
📱@huquqiy_yordam_uzbot — 24/7

🌍 Хориждан боғланиш учун 24/7 ишлайдиган бепул телефон рақамлари бу ерда 👈


|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1❤27👍6🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иш қидириб сарсон бўлиш даври тугади

🌎 Ҳалигача хориждан иш топиш қийин деб ўйлайсизми?
🤔 Балким сиз тўғри йўлдан бормаётгандирсиз.

🧑‍💻 Қаердан бошлашни билмайсизми?

👣3 та қадам етарли.


📹 Видеони кўринг ва XORIJDAISH.UZ платформасидан унумли фойдаланинг!

🔥 Эҳтимол сиз кутаётган иш таклифи аллақачон бордир.
💥 Бугуннинг ўзида ҳаракатни бошланг!

📌 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤23🤷‍♂12😴6👍4🤨2
🔎 МИГРАЦИЯ ТАЖРИБАСИ ФАРЗАНДЛАР ҚАРАШЛАРИГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ҚИЛАДИ?

Хорижда яшаш ёки ишлаш тажрибаси фақат катталар ҳаётида эмас, оиладаги муҳит, мулоқот ва фарзандларнинг келажак ҳақидаги тасаввурларида ҳам акс этиши мумкин.

🎓 Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети докторанти томонидан миграция тажрибасига эга оилалар иштирокида илмий тадқиқот ўтказилмоқда. Тадқиқотда оиладаги тил ва ижтимоий-маданий тажрибанинг фарзандлар қарашлари ва келажак тасаввурларига таъсири ўрганилади.


👨‍👩‍👧‍👦 Кимлар қатнашиши мумкин?

Миграция тажрибасига эга оиладан бир нафар ота-она ва 5–17 ёшдаги бир нафар фарзанд.

🔐 Иштирок этиш ихтиёрий ва аноним, маълумотлар фақат илмий мақсадларда фойдаланилади.

Оилангизда миграция тажрибаси бўлса, илмий тадқиқотда иштирок этинг!


👉 СЎРОВНОМАДА ИШТИРОК ЭТИШ👈

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍4🤨2