Migratsiya agentligi
83.7K subscribers
579 photos
351 videos
288 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 [email protected]
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🇩🇪Ёшлар - Германияга Ausbildung бўйича имкониятлар кенгаймоқда!

Бу ҳақда Миграция агентлиги раҳбарияти ва Германиянинг Саксония Анҳалт Федерал ерида жойлашган “Askania Future GmbH” рекрутинг компанияси бошқарувчиси Ingo Jung ҳамда Савдо саноат палатаси ҳузуридаги “Касбий таълим ва хорижий тилларни ривожлантириш” маркази раҳбари Камолиддин Бедиев билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.

2025 йилда компаниямиз орқали ўзбекистонлик 500 нафардан 1000 нафаргача ёшларни Германияга Ausbildung асосида юборишни режа қилганмиз. Шу билан бирга маҳаллий ўқитувчиларнинг Германияда малакасини ошириш баробарида бу ерда немис тили курслари сони ва сифатини кўтарамиз”,

- деди “Askania Future GmbH” рекрутинг компанияси бошқарувчиси Ingo Jung.

“Askania Future GmbH” мамлакатимиз ёшларини мехатроника ҳамда электрик йўналишларида аусбилдунгга, меҳмонхона ва гастрономик соҳалар бўйича эса тўғридан-тўғри ишга таклиф қилмоқда. Шу йил охиригача 10 нафар юртдошимиз Германиядаги меҳмонхоналарда иш бошлайди.

Учрашувда бошқа ташкилий масалалар ҳам муҳокама қилинди.

“Ausbildung - талабалар назарий билимларни ўрганиш билан бирга, амалиётни ишлаб чиқариш жойларида ўташини англатади. Касбга тайёрлашда жуда самарали ҳисобланади”


@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍149🔥9👌86🤬4🤔2💊2🤯1🕊1
🇩🇪Германияда тиббиёт ходимларига талаб юқори

Бу ҳақида Миграция агентлиги ва Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ ) масъуллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда айтилди.

Унда Агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилиб, ҳудудларда хорижий тилларни, хусусан немис тилини ўрганаётган ёшлар сони ортиб бораётгани таъкидланди.

"Биз Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) сифатида Ўзбекистонда профессионал ҳамшираларни немис стандартлари асосида тайёрлашни қўллаб-қувватлаймиз",

- деди Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти лойиҳа бошқарувчиси Margarete Post

Немис томони Германияда тиббиёт ходимларига бўлган эҳтиёж юқорилигини таъкидлади.

Шу боис, Самарқанд шаҳридаги Тиббиёт техникумида Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти ва Миграция агентлиги кўмагида янги лойиҳа йўлга қўйилади. Бунда, пилот лойиҳа сифатида дастлабки босқичда 50 нафар иштирокчи саралаб олинади.

Улар тиббиёт техникумида параллел равишда немис тилини ўрганади ва В2 даражага чиқади.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53🔥32😁2🥴2🕊1
Миграция агентлиги раҳбарияти Халқаро миграция ташкилотининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Andrew Jerimy Gray билан учрашув ўтказди

Andrew Jerimy ХМТнинг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари сифатида янгидан иш бошлади.

Учрашувда мамлакатимизда миграция соҳасида бўлаётган ўзгаришлар, Президент фармони асосида очилган Агентлик фаолияти, хорижий давлатларда вақтинча меҳнат қилаётган юртдошларимиз ҳуқуқларини таъминлаш, ташкилий ва хавфсиз тарзда юбориш йўналишларидаги ишлар хусусида маълумот берилди.

Охирги йилларда Ўзбекистондан чет элга бориб ишловчилар учун меҳнат географияси ривожланган давлатлар ҳисобига яхшилангани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Andrew Jerimy ХМТ ва Миграция агентлиги ўртасида қўшма ишчи гуруҳи тузилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдириди.

@uzmigration
👍87🤷‍♂134🥴4🔥3🕊1
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось расширенное совещание по мерам обучению населения востребованным профессиям и обеспечению высокооплачиваемой работой.

#Mirziyoyev #yigilish #kasbiytalim #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍97🤣55🤡98🤷‍♂4🤯4🏆4🙊4🥴2💯2🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️#Ишга_таклиф

Бизнинг “ҳаво кемамизда” Сиз учун жой бор!

Аммо, жойлар чекланган. Ўзингизни кўрсатиш учун яхши имконият.

Миграция агентлиги ўзига ишонган, ватанпарвар, дунёқараши кенг, инглиз, рус тилларида бемалол суҳбатлаша оладиган, шижоатли юртдошларимизни ишга таклиф қилади.

Видеони кўринг ва ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг!

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍67🤬62🤣106🙏5🕊3🤔2🥱2🥴2👻2🤗2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷Ойликлари 2000$ атрофида...

Кеча тунда 108 нафар ҳамюртимиз Миграция агентлиги томонидан Корея Республикасига юборилди. Улар Е-9 визаси орқали фаолият юритади.

Декабрь ойи давомида жами 400 нафарга яқин юртошимиз Жанубий Кореяга ташкилий ва хавфсиз тарзда вақтинчалик ишларга юборилиши режалаштирилган.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍181🤔12🤯7🤣7🔥65👌5😁4🥱31🥴1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺Юртдошларимиз ишлаётган компанияда меҳнат шароитлари ўрганилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россиядаги вакиллари мамлакатимиз элчихонаси дипломатлари билан биргаликда "EUROSPAR" супермаркетлар тармоғи объектларида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказди.

Ушбу компания тармоқларида жами 320 нафар ҳамюртимиз юқори маошли иш ўринларида фаолият юритади. Учрашувда иш берувчи томонидан яратилган меҳнат шароитлари мониторинг қилинди.


@uzmigration
👍76🤣33🤡194🍾3🤯1
🇺🇿🇷🇺Юқори маошли 1750 та иш ўрнига келишилди

Миграция агентлиги раҳбарияти Россиянинг 3 та йирик, қурилиш, кемасозлик компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Хусусан, мулоқотда “СтройПромТорг” компаниялар гуруҳининг Амур, Санкт-Петербург ҳамда Ялтадаги қурилиш объектларида 200 нафардан ортиқ ўзбекистонлик фаолият олиб бораётгани, яна 300 нафар ишчига талаб борлиги айтилди.

“Строй Актив” қурилиш компаниясида 100 дан ортиқ юртдошимиз меҳнат қилмоқда. Учрашувда мазкур компания Агентлик кўмагида 2025 йилнинг бошида яна 600 нафар қурувчини мамлакатимиздан жалб қилишга келишиб олди.

Кемасозлик компанияси вакили ҳам ҳозирда 825 нафар Ўзбекистон фуқароси уларда меҳнат қилаётгани ва яна кемасозлик қурилиши бўйича 850 нафар мутахассисга эҳтиёжи борлигини билдирди.

Ҳар бир иш берувчи қурилиш объекти, иш ўринларини тақдимот қилди. Миграция агентлиги раҳбарияти Ўзбекистондан борадиган ишчиларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини намунадагидек ташкил қилиш лозимлигини таъкидлади. Компания вакиллари барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканликларини билдирди.

@uzmigration
👍151🤡40🤣259🥴86🥰4🥱4🤔3🏆1🎅1
🇷🇺Миграция агентлиги салоҳиятли иш берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтиришда давом этади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Россиянинг яна 3 та йирик иш берувчи компания вакиллари билан учрашув ўтказди.

Хусусан, мулоқотда “Профрезерв” компаниялар гуруҳининг Красноярскдаги қурилиш объектларида 2 500 нафар ишчига талаб борлиги айтилди. Бугунги кунда компанияда 800 нафардан ортиқ ўзбекистонлик фаолият олиб бормоқда.

“Legalons”
аутсорсинг компанияси билан эса Агентлик кўмагида 2025 йилнинг бошида омборхона, қадоқлаш, етказиб бериш ва савдо-сотиқ каби малака талаб қилмайдиган йўналишларда 600 нафар юртдошимизни иш билан таъминлашга келишилди. Ҳозирда 200 дан ортиқ фуқароларимиз бу компанияда муносиб меҳнат шароитларида яхши даромад топмоқда.

"Rencons Heavy Industries" вакили ҳам 3 567 нафар Ўзбекистон фуқароси уларда меҳнат қилаётгани ва яна қурилиш соҳасига 2 500 нафар мутахассисга эҳтиёж борлигини билдирди.

Шунингдек, ҳар бир иш берувчи ўзларидаги иш ўринлари, яшаш ва ишлаш шароитларини тақдимотини ўтказди.

Учрашув якунида, таклиф этилаётган иш ўринларида фаолият олиб бориш истагини билдирган юртдошларимизни иш берувчилар талаблари асосида тайёрлаш ва узоқ муддатли ҳамкорлик лойиҳаларини тузишга келишилди.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍95🤡15🤔952🍾2🤯1🥴1🎅1🎄1🤪1