Migratsiya agentligi
79.5K subscribers
562 photos
345 videos
284 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 [email protected]
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🇺🇿🇩🇪 Хамшираларга 750 та квота ажратилди

🏫 Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигида тиббиёт кадрларини тайёрлашнинг янги босқичи бошланди.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 1-сон Республика Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми базасида ташкил қилинган "Германия тиббиёт академияси" лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

🤝 Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Германиянинг Аахен университет клиникаси (Европадаги даволаш бўйича иккинчи йирик клиника) ҳамда Швейцариянинг “Globogate Concept AG” компанияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда.

🎓 "Германия тиббиёт академияси" лойиҳаси— стратегик ҳамкорлик босқичи

Академия Германия–Ўзбекистон ҳамкорлигининг муҳим босқичи бўлиб, юқори малакадаги ўрта тиббиёт мутахассисларини Германия стандартлари асосида тайёрлаш, уларнинг касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва ҳамюртларимиз учун чет мамалакатларнинг нуфузли клиникаларида тажриба алмашиш, янги имкониятлар яратишни мақсад қилган.

📚 Эътиборлиси, бундай таълим масканлари мамлакатимиздаги 15 та Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида Ўзбекистон ва Германия таълим дастурларини уйғунлаштирган ҳолда босқичма-босқич жорий этилмоқда. 2025-2026 ўқув йили учун 750 та махсус квота ажратилди.

📈 Янгича ёндашув — вақт тежайди, имконият яратади

⌛️ Илгари Германияда тиббиёт соҳасида ишлаш истагидаги "ҳамширалик иши" йўналишида дипломи борлар билан шартнома қилинарди ва Германия стандартларига қайта тайёрланарди. Номзодлар ушбу давлатга боргач, яна 6–8 ой вақтни мослашиш учун сарфларди.

🔄 Эндиликда, бу жараённи Ўзбекистондаёқ амалга ошириш имкони яратилди.

🧑‍⚕️Академияга мақсадли қабуллар асосида Германияда ишлаш истагида бўлган номзодлар танлаб олинади.

📌 Талабалар 3 йиллик ўқиш давридаёқ Германия тиббиёт стандартлари асосида таҳсил олиб, икки давлат томонидан тан олинадиган диплом ва B2 даражадаги немис тили сертификатига эга бўладилар.

✈️ Ушбу диплом билан улар Германияда тўғридан-тўғри малакали ўрта тиббиёт ходими сифатида ишлаш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

👨‍👩‍👧‍👦 Шунингдек, Германияда фаолият юритаётган мутахассисларимиз оила аъзоларини ҳам ўзлари билан олиб бориш имкониятига эга бўладилар.


🩺 "Германия тиббиёт академияси" лойиҳаси — нафақат халқаро таълим ва меҳнат бозорига интеграция намунаси, балки фуқароларимизни хорижда малакали мутахассис сифатида юқори даромадли соҳаларда фаолият олиб боришлари учун хизмат қилувчи маскандир.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
73👍20🔥6😴5🤷‍♂2🥰1👀1🤗1
🇺🇿 Миграция агентлиги хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун янги имконият яратди!

📚 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан — хорижда меҳнат қилишни мақсад қилган ҳамюртларимизни замонавий талаблар асосида тайёрлаш учун Халқаро тил ва кўникмалар мактаби фаолияти йўлга қўйилди.

🏫 Янги ташкил этилган таълим маскани Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган бўлиб, 320 ўринли ўқув биносида ўқув хоналари, тил лабораториялари ва амалиёт ўтиш учун ҳамма шароитлар яратилган.

🛏 Шунингдек, 350 ўринли барча қулайликларга эга ётоқхона ҳудудлардан келиб таҳсил олаётганлар учун хизмат қилади.

🌍 Жорий йил ноябрь ойидан бошлаб, мактабда қуйидаги халқаро ҳамкорлик дастурлари бўйича танловлардан ўтган номзодлар учун бепул асосда дарслар бошланади:

🇩🇪 “Globogate Concept AG” лойиҳаси асосида — Германияда ишлашга тайёрланаётган ўрта тиббиёт ходимлари учун 9 ойлик махсус тайёрлов дастури;

🇯🇵 Япониянинг “Onodera User Run” компанияси билан ҳамкорликда — Японияда хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритишни истовчи фуқаролар учун тайёрлов курслари.
Ушбу лойиҳада 6 ой давомида муваффақиятли иштирок этган ёшлар тўғридан-тўғри Япония давлатининг корхоналарига ишга жойлашади.


🎓 Лойиҳалар доирасида ҳар йили 1500 нафарга яқин юртдошларимизни халқаро стандартлар асосида хорижий тил ва касбий кўникмаларга тайёрлаш режалаштирилган.

🌍 Халқаро тил ва кўникмалар мактаби – бу фақат ўқув маркази эмас, балки ҳамюртларимизнинг хорижий давлатларда етук кадр сифатида муносиб меҳнат фаолиятини олиб бориш ва тажриба орттиришлари учун тайёргарлик платформасидир.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
66👍61🎉6🔥5💋2🤷‍♂1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪 Германияга борган ўзбек ҳайдовчилари нима дейишяпти?

🤳 Навбатдаги гуруҳ ҳам Германия етиб борди. Шароитларни видеода ўзлари кўрсатишади!

📌 Сизда ҳам хорижда ишлаш нияти бўлса, Миграция агентлигининг лойиҳаларида фаол бўлинг, тилни ўзимиз бепул ўргатамиз.

🚍 Агар – BC, D ёки тоифа ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда немис тилидан А2 ва ундан юқори даража халқаро тил сертификатингиз бўлса, 3000 евро маошли 300 та бўш иш ўрни сизни кутяпти!


🔗 XORIJDA ISH платформаси орқали рўйҳатдан ўтинг ва биринчи қадамни ташланг!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9036🔥10🥰4😍31
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇮🇹 Ломбардия губернатори қабулида!

Аввал хабар берганимиздак, 10 нафар ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходимлари Италия соғлиқни сақлаш тизими тажрибасини ўрганишга кетган эди.

💼 Италиянинг Ломбардия вилояти губернатори Attilio Fontana Миграция агентлигининг пилот лойиҳаси доирасида Милан шаҳрида фаолият бошлаган ушбу тиббиётчиларимизнинг меҳнатини юқори баҳолади.

🤝 Губернатор ўзбек шифокорларининг фидойилиги ва касбга садоқатини алоҳида эътироф этар экан, бу ташаббус Италия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаётганини таъкидлади.


📍 Ломбардия — Италиянинг аҳолиси энг кўп ва иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган ҳудудларидан бири бўлиб, тиббий хизмат сифати билан мамлакатда етакчи ўринни эгаллайди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍6754🎉6😴5🔥4👌3😍2🤨2
🇺🇿🇷🇺 Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида миграция соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳамда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алексей Ерхов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

💬 Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

📝 Россия Федерацияси корхоналарида ташкилий ва қонуний тартибда ишлаш истагида бўлган номзодлар учун миграциягача бўлган жараёнларни Ўзбекистон ҳудудида ташкил қилиш бўйича аниқ таклифлар берилди.

🤝
Томонлар бу соҳадаги мавжуд муаммоларни муҳокама қилиб, икки давлат қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқишга келишиб олдилар.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤨7743👍26🤷‍♂13😴10🤗4🤷31👨‍💻1🎄1
📢 “Mirai Recruitment agency xususiy bandlik agentligi"нинг фаолияти тугатилди!

“Mirai Recruitment agency xususiy bandlik agentligi"га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019-йил 11-февралда берилган 0034-сонли лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2025-йил 9-сентябрдаги 1769954-сонли аризасига асосан тугатилди.

❗️“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ушбу агентликка фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш таъқиқланади.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration!
👍4926😐6🙏5🤨3🍾1
📢 “Westbridge xususiy bandlik agentligi" МЧЖнинг фаолияти тугатилди!

“Westbridge xususiy bandlik agentligi"га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2025-йил 10-сентябрда берилган 1035407-сонли лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2025-йил 21-октябрдаги 1901564-сонли аризасига асосан тугатилди.

❗️“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ушбу МЧЖга фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш таъқиқланади.


📌 Ҳурматли фуқаролар!

Агар "Westbridge" билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларингиз бўлса, уларни жорий йил 13 ноябрга қадар Миграция агентлигига тақдим этишингизни сўраймиз.

☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 (қисқа рақам
711)

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3731🤷‍♀3💔3🤨3🫡3🍾2🥰1👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корея иш берувчилари нега яна ўзбекистонликларни танлади?


✈️ Миграция агентлиги орқали навбатдаги гуруҳ ишлаб чиқариш соҳасида фаолият бошлаш учун Кореяга жўнаб кетди.

💪 Энг қувонарлиси — уларни иш берувчилар иккинчи марта ҳам танлади!

✒️ Негаки, аввалги сафарда ҳам тартиб-қоидаларга амал қилишди, шартнома шартларини бузишмади ва меҳнатлари билан ишонч қозонишди.

Қайси давлатда ишласангиз ҳам маҳаллий урф-одат, маданият ва анъаналарга ҳурмат кўрсатиш, қонунлар ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, маҳаллий аҳоли билан дўстона муносабатда бўлиш – сиздан кейин бориб ишлайдиганлар учун муҳим аҳамиятга эга.

Ҳуқуқларингиз бузилса Миграция агентлиги ҳимоя қилади ➡️ @huquqiy_yordam_uzbot


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6350🤨8🥰5🔥3💊3