Migratsiya agentligi
79.9K subscribers
562 photos
346 videos
284 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 [email protected]
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
⚠️ Россия Федерациясида фаолият юритаётган ўзбекистонлик халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар учун муҳим маълумот

2025 - йил ҳолатига кўра, Россиядаги халқаро автоюк ташишларнинг 25 фоизга яқини ўзбекистонлик ҳайдовчилар томонидан амалга оширилмоқда. Бироқ миграция қоидаларига амал қилмаслик оқибатида кўплаб фуқаролар Россия ички ишлар органларининг «кириши ман этилган шахслар» рўйхатига тушиб қолмоқда.

❗️Ҳар бир юк автомобили ҳайдовчи қуйидагиларга қатъий риоя қилиши шарт:

▪️Чегарадан ўтиш вақтида миграцион картани аниқ ва тўғри тўлдириш (мақсад графасида — «туризм» эмас, «служебная» ёки «транзит»ни кўрсатиш).
▪️ Россияга киргандан сўнг 15 иш куни мобайнида миграция рўйхатига қўйилиши лозим → бу одатда қабул қилувчи ташкилот ёки иш берувчи зиммасида бўлади.
▪️90/365 муддатини доимий равишда назорат қилиш (яъни 365 кунлик даврда 90 кундан ортиқ қолиб кетмаслик);
▪️Транспорт воситаси бузилиши ёки бошқа форс-мажор ҳолат юз берса — албатта расмий акт ёки далолатнома олиш.
▪️ Ҳар бир ҳаракат — фақат расмий ҳужжат билан асосланган бўлиши керак.
▪️ Такрорий ҳуқуқбузарликлар → 3–10 йил муддатга Россияга кириш тақиқини келтириб чиқаради.



📌Агар хато содир бўлган бўлса:
▪️дарҳол Россия Федерацияси Ички ишлар органлари (ГУВМ МВД РФ)га ёзма ариза билан мурожаат қилиш;
▪️ ҳужжатлар орқали сафарнинг ҳақиқий мақсадини исботлаш;
▪️агар «кириши тақиқланганлар» рўйхатига тушган бўлсангиз — апелляция бериш орқали рўйхатдан чиқаришни талаб қилиш мумкин.

📌 Муаммоли ҳолатларда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасига мурожаат қилинг.

☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744
🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
47👍13🤗2👌1🤨1
⚠️ Важная информация для узбекистанских водителей международных грузоперевозок, работающих в Российской Федерации

По состоянию на 2025 год около 25% международных автогрузоперевозок в России выполняются водителями из Узбекистана. Однако из-за несоблюдения миграционных правил многие граждане попадают в список лиц, которым запрещён въезд на территорию Российской Федерации.

❗️Каждый водитель грузового транспорта обязан строго соблюдать следующие требования:

▪️ При пересечении границы правильно и точно заполнять миграционную карту (в графе «цель въезда» указывать не «туризм», а «служебная» или «транзит»).
▪️ После въезда в Россию встать на миграционный учёт в течение 15 рабочих дней — это, как правило, обязанность принимающей организации или работодателя.
▪️ Следить за правилом 90/365, то есть не находиться в России более 90 дней в течение 365-дневного периода.
▪️ В случае поломки транспортного средства или иных форс-мажорных обстоятельств — обязательно получить официальный акт или справку, подтверждающую данный факт.
▪️ Любые действия должны быть подтверждены официальными документами.
▪️ Повторные нарушения миграционного законодательства могут привести к запрету на въезд в Россию сроком от 3 до 10 лет.


📌 Если ошибка уже допущена:
▪️ Необходимо незамедлительно обратиться с письменным заявлением в органы МВД РФ (ГУВМ МВД РФ);
▪️ Предоставить документы, подтверждающие реальную цель поездки;
▪️ Если вы внесены в список лиц с запретом на въезд, можно подать апелляцию и потребовать исключения из списка.

📌 В случае проблемных ситуаций обращайтесь в Представительство Агентство Миграции в Российской Федерации.

☎️ Контактный номер: +7 925 045 4744
🏢 Адрес: г. Москва, 1-й Казачий переулок, д. 11/2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
37👍5🔥4
🇺🇿🇩🇪 Хамшираларга 750 та квота ажратилди

🏫 Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигида тиббиёт кадрларини тайёрлашнинг янги босқичи бошланди.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 1-сон Республика Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми базасида ташкил қилинган "Германия тиббиёт академияси" лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

🤝 Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Германиянинг Аахен университет клиникаси (Европадаги даволаш бўйича иккинчи йирик клиника) ҳамда Швейцариянинг “Globogate Concept AG” компанияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда.

🎓 "Германия тиббиёт академияси" лойиҳаси— стратегик ҳамкорлик босқичи

Академия Германия–Ўзбекистон ҳамкорлигининг муҳим босқичи бўлиб, юқори малакадаги ўрта тиббиёт мутахассисларини Германия стандартлари асосида тайёрлаш, уларнинг касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва ҳамюртларимиз учун чет мамалакатларнинг нуфузли клиникаларида тажриба алмашиш, янги имкониятлар яратишни мақсад қилган.

📚 Эътиборлиси, бундай таълим масканлари мамлакатимиздаги 15 та Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида Ўзбекистон ва Германия таълим дастурларини уйғунлаштирган ҳолда босқичма-босқич жорий этилмоқда. 2025-2026 ўқув йили учун 750 та махсус квота ажратилди.

📈 Янгича ёндашув — вақт тежайди, имконият яратади

⌛️ Илгари Германияда тиббиёт соҳасида ишлаш истагидаги "ҳамширалик иши" йўналишида дипломи борлар билан шартнома қилинарди ва Германия стандартларига қайта тайёрланарди. Номзодлар ушбу давлатга боргач, яна 6–8 ой вақтни мослашиш учун сарфларди.

🔄 Эндиликда, бу жараённи Ўзбекистондаёқ амалга ошириш имкони яратилди.

🧑‍⚕️Академияга мақсадли қабуллар асосида Германияда ишлаш истагида бўлган номзодлар танлаб олинади.

📌 Талабалар 3 йиллик ўқиш давридаёқ Германия тиббиёт стандартлари асосида таҳсил олиб, икки давлат томонидан тан олинадиган диплом ва B2 даражадаги немис тили сертификатига эга бўладилар.

✈️ Ушбу диплом билан улар Германияда тўғридан-тўғри малакали ўрта тиббиёт ходими сифатида ишлаш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

👨‍👩‍👧‍👦 Шунингдек, Германияда фаолият юритаётган мутахассисларимиз оила аъзоларини ҳам ўзлари билан олиб бориш имкониятига эга бўладилар.


🩺 "Германия тиббиёт академияси" лойиҳаси — нафақат халқаро таълим ва меҳнат бозорига интеграция намунаси, балки фуқароларимизни хорижда малакали мутахассис сифатида юқори даромадли соҳаларда фаолият олиб боришлари учун хизмат қилувчи маскандир.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
73👍20🔥6😴5🤷‍♂2🥰1👀1🤗1
🇺🇿 Миграция агентлиги хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун янги имконият яратди!

📚 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан — хорижда меҳнат қилишни мақсад қилган ҳамюртларимизни замонавий талаблар асосида тайёрлаш учун Халқаро тил ва кўникмалар мактаби фаолияти йўлга қўйилди.

🏫 Янги ташкил этилган таълим маскани Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган бўлиб, 320 ўринли ўқув биносида ўқув хоналари, тил лабораториялари ва амалиёт ўтиш учун ҳамма шароитлар яратилган.

🛏 Шунингдек, 350 ўринли барча қулайликларга эга ётоқхона ҳудудлардан келиб таҳсил олаётганлар учун хизмат қилади.

🌍 Жорий йил ноябрь ойидан бошлаб, мактабда қуйидаги халқаро ҳамкорлик дастурлари бўйича танловлардан ўтган номзодлар учун бепул асосда дарслар бошланади:

🇩🇪 “Globogate Concept AG” лойиҳаси асосида — Германияда ишлашга тайёрланаётган ўрта тиббиёт ходимлари учун 9 ойлик махсус тайёрлов дастури;

🇯🇵 Япониянинг “Onodera User Run” компанияси билан ҳамкорликда — Японияда хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритишни истовчи фуқаролар учун тайёрлов курслари.
Ушбу лойиҳада 6 ой давомида муваффақиятли иштирок этган ёшлар тўғридан-тўғри Япония давлатининг корхоналарига ишга жойлашади.


🎓 Лойиҳалар доирасида ҳар йили 1500 нафарга яқин юртдошларимизни халқаро стандартлар асосида хорижий тил ва касбий кўникмаларга тайёрлаш режалаштирилган.

🌍 Халқаро тил ва кўникмалар мактаби – бу фақат ўқув маркази эмас, балки ҳамюртларимизнинг хорижий давлатларда етук кадр сифатида муносиб меҳнат фаолиятини олиб бориш ва тажриба орттиришлари учун тайёргарлик платформасидир.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
66👍61🎉6🔥5💋2🤷‍♂1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪 Германияга борган ўзбек ҳайдовчилари нима дейишяпти?

🤳 Навбатдаги гуруҳ ҳам Германия етиб борди. Шароитларни видеода ўзлари кўрсатишади!

📌 Сизда ҳам хорижда ишлаш нияти бўлса, Миграция агентлигининг лойиҳаларида фаол бўлинг, тилни ўзимиз бепул ўргатамиз.

🚍 Агар – BC, D ёки тоифа ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда немис тилидан А2 ва ундан юқори даража халқаро тил сертификатингиз бўлса, 3000 евро маошли 300 та бўш иш ўрни сизни кутяпти!


🔗 XORIJDA ISH платформаси орқали рўйҳатдан ўтинг ва биринчи қадамни ташланг!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9036🔥10🥰4😍31
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇮🇹 Ломбардия губернатори қабулида!

Аввал хабар берганимиздак, 10 нафар ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходимлари Италия соғлиқни сақлаш тизими тажрибасини ўрганишга кетган эди.

💼 Италиянинг Ломбардия вилояти губернатори Attilio Fontana Миграция агентлигининг пилот лойиҳаси доирасида Милан шаҳрида фаолият бошлаган ушбу тиббиётчиларимизнинг меҳнатини юқори баҳолади.

🤝 Губернатор ўзбек шифокорларининг фидойилиги ва касбга садоқатини алоҳида эътироф этар экан, бу ташаббус Италия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаётганини таъкидлади.


📍 Ломбардия — Италиянинг аҳолиси энг кўп ва иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган ҳудудларидан бири бўлиб, тиббий хизмат сифати билан мамлакатда етакчи ўринни эгаллайди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍6754🎉6😴5🔥4👌3😍2🤨2