Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#konstitutsiya_32
23-модда -Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
@uzmigration
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмас.
Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади.
23-модда -Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
@uzmigration
👍57😁19🤣12🤷♂5❤2🤬2🤯1🥱1
Бу ҳақда Миграция агентлигида Санкт-Петербург ҳокимияти вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
Унда келгусида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий-тиббий ҳуқуқларини таъминлаш, хавфсиз ва тартибли миграцияни ташкил қилишга келишиб олинди.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54🤔10⚡4🎉4👌4🤡2❤1
Миграция агентлигининг таклифига асосан "Samsung Heavy Industries" компаниясининг Глобал инсон ресурсларини бошқариш бўйича раҳбари Jinho Bae Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Агентликда бўлиб ўтган музокараларда 2025 йилда ўзбекистонлик малакали мутахассисларни Е-7 визаси асосида мамлакатимизда тайёрлаб, "Samsung Heavy Industries" компаниясида юқори даромадли иш билан таъминлашга келишиб олинди.
“Е-7 - малакали мутахассисларнинг Кореяда фаолият юритиши учун 3 йилгача муддатга бериладиган кўп мартали виза”
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍197🤬13⚡4🥰4🤔4🤗2❤1🔥1🤯1👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 5 февралдан бошлаб Россия Федерациясида бўлиб турган чет эл фуқаролари янгича тартибда назорат қилинади. Энди ушбу давлатда қалбаки ҳужжатлар билан ёки рўйхатсиз юрган хориж фуқаролари махсус маълумотлар базаси орқали автоматлаштирилган ҳолда аниқланади ва назорат қилинувчи шахслар реестрига киритилади.
⚠️ Реестрга киритилганларга банкларда ҳисоб рақам очмаслик, никоҳ қайд этмаслик, мол-мулк харид қилмаслик, тадбиркорлик билан шуғулланмаслик каби бир қатор чекловлар ўрнатилмоқда.
Бугунги кунда Россияда бундай реестр мавжуд эмас. Ноқонуний юрган хорижликлар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказиладиган бевосита текширув тадбирлари мобайнида аниқланади ва маъмурий тартибда чоралар қўлланилади.
манба
@uzmigration
👍46🤬31🔥4🤡4❤3😁2🤯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#konstitutsiya_32
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 57, 80-моддалари
@uzmigration
Вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.
Меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 57, 80-моддалари
@uzmigration
👍38🥰2🤯2❤1
Бу ҳақда Миграция агентлиги раҳбарияти ва Германиянинг Саксония Анҳалт Федерал ерида жойлашган “Askania Future GmbH” рекрутинг компанияси бошқарувчиси Ingo Jung ҳамда Савдо саноат палатаси ҳузуридаги “Касбий таълим ва хорижий тилларни ривожлантириш” маркази раҳбари Камолиддин Бедиев билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
“2025 йилда компаниямиз орқали ўзбекистонлик 500 нафардан 1000 нафаргача ёшларни Германияга Ausbildung асосида юборишни режа қилганмиз. Шу билан бирга маҳаллий ўқитувчиларнинг Германияда малакасини ошириш баробарида бу ерда немис тили курслари сони ва сифатини кўтарамиз”,
- деди “Askania Future GmbH” рекрутинг компанияси бошқарувчиси Ingo Jung.
“Askania Future GmbH” мамлакатимиз ёшларини мехатроника ҳамда электрик йўналишларида аусбилдунгга, меҳмонхона ва гастрономик соҳалар бўйича эса тўғридан-тўғри ишга таклиф қилмоқда. Шу йил охиригача 10 нафар юртдошимиз Германиядаги меҳмонхоналарда иш бошлайди.
Учрашувда бошқа ташкилий масалалар ҳам муҳокама қилинди.
“Ausbildung - талабалар назарий билимларни ўрганиш билан бирга, амалиётни ишлаб чиқариш жойларида ўташини англатади. Касбга тайёрлашда жуда самарали ҳисобланади”
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍149🔥9👌8❤6🤬4🤔2💊2🤯1🕊1
Бу ҳақида Миграция агентлиги ва Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ ) масъуллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда айтилди.
Унда Агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилиб, ҳудудларда хорижий тилларни, хусусан немис тилини ўрганаётган ёшлар сони ортиб бораётгани таъкидланди.
"Биз Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) сифатида Ўзбекистонда профессионал ҳамшираларни немис стандартлари асосида тайёрлашни қўллаб-қувватлаймиз",
- деди Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти лойиҳа бошқарувчиси Margarete Post
Немис томони Германияда тиббиёт ходимларига бўлган эҳтиёж юқорилигини таъкидлади.
Шу боис, Самарқанд шаҳридаги Тиббиёт техникумида Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти ва Миграция агентлиги кўмагида янги лойиҳа йўлга қўйилади. Бунда, пилот лойиҳа сифатида дастлабки босқичда 50 нафар иштирокчи саралаб олинади.
Улар тиббиёт техникумида параллел равишда немис тилини ўрганади ва В2 даражага чиқади.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53🔥3⚡2😁2🥴2🕊1
Миграция агентлиги раҳбарияти Халқаро миграция ташкилотининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Andrew Jerimy Gray билан учрашув ўтказди
Andrew Jerimy ХМТнинг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари сифатида янгидан иш бошлади.
Учрашувда мамлакатимизда миграция соҳасида бўлаётган ўзгаришлар, Президент фармони асосида очилган Агентлик фаолияти, хорижий давлатларда вақтинча меҳнат қилаётган юртдошларимиз ҳуқуқларини таъминлаш, ташкилий ва хавфсиз тарзда юбориш йўналишларидаги ишлар хусусида маълумот берилди.
Охирги йилларда Ўзбекистондан чет элга бориб ишловчилар учун меҳнат географияси ривожланган давлатлар ҳисобига яхшилангани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Andrew Jerimy ХМТ ва Миграция агентлиги ўртасида қўшма ишчи гуруҳи тузилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдириди.

👍87🤷♂13❤4🥴4🔥3🕊1
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
—
Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось расширенное совещание по мерам обучению населения востребованным профессиям и обеспечению высокооплачиваемой работой.
#Mirziyoyev #yigilish #kasbiytalim #bandlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

👍97🤣55🤡9❤8🤷♂4🤯4🏆4🙊4🥴2💯2🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизнинг “ҳаво кемамизда” Сиз учун жой бор!
Аммо, жойлар чекланган. Ўзингизни кўрсатиш учун яхши имконият.
Миграция агентлиги ўзига ишонган, ватанпарвар, дунёқараши кенг, инглиз, рус тилларида бемалол суҳбатлаша оладиган, шижоатли юртдошларимизни ишга таклиф қилади.
Видеони кўринг ва ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг!
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍67🤬62🤣10❤6🙏5🕊3🤔2🥱2🥴2👻2🤗2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча тунда 108 нафар ҳамюртимиз Миграция агентлиги томонидан Корея Республикасига юборилди. Улар Е-9 визаси орқали фаолият юритади.
Декабрь ойи давомида жами 400 нафарга яқин юртошимиз Жанубий Кореяга ташкилий ва хавфсиз тарзда вақтинчалик ишларга юборилиши режалаштирилган.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍181🤔12🤯7🤣7🔥6❤5👌5😁4🥱3☃1🥴1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺Юртдошларимиз ишлаётган компанияда меҳнат шароитлари ўрганилди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россиядаги вакиллари мамлакатимиз элчихонаси дипломатлари билан биргаликда "EUROSPAR" супермаркетлар тармоғи объектларида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказди.

Ушбу компания тармоқларида жами 320 нафар ҳамюртимиз юқори маошли иш ўринларида фаолият юритади. Учрашувда иш берувчи томонидан яратилган меҳнат шароитлари мониторинг қилинди.
@uzmigration
👍76🤣33🤡19❤4🍾3🤯1
🇺🇿🇷🇺Юқори маошли 1750 та иш ўрнига келишилди
Миграция агентлиги раҳбарияти Россиянинг 3 та йирик, қурилиш, кемасозлик компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.
Хусусан, мулоқотда “СтройПромТорг” компаниялар гуруҳининг Амур, Санкт-Петербург ҳамда Ялтадаги қурилиш объектларида 200 нафардан ортиқ ўзбекистонлик фаолият олиб бораётгани, яна 300 нафар ишчига талаб борлиги айтилди.
“Строй Актив” қурилиш компаниясида 100 дан ортиқ юртдошимиз меҳнат қилмоқда. Учрашувда мазкур компания Агентлик кўмагида 2025 йилнинг бошида яна 600 нафар қурувчини мамлакатимиздан жалб қилишга келишиб олди.
Кемасозлик компанияси вакили ҳам ҳозирда 825 нафар Ўзбекистон фуқароси уларда меҳнат қилаётгани ва яна кемасозлик қурилиши бўйича 850 нафар мутахассисга эҳтиёжи борлигини билдирди.
Ҳар бир иш берувчи қурилиш объекти, иш ўринларини тақдимот қилди. Миграция агентлиги раҳбарияти Ўзбекистондан борадиган ишчиларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини намунадагидек ташкил қилиш лозимлигини таъкидлади. Компания вакиллари барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканликларини билдирди.

👍151🤡40🤣25❤9🥴8✍6🥰4🥱4🤔3🏆1🎅1