Интилинг, билим олишдан тўхтаманг, тил ва касб ўрганиш учун ҳеч қачон кеч эмаслигини англанг!
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68❤7🥰3🤔3🤗2⚡1🫡1
Яқин кунларда Буюк Британиянинг “HOPS” рекрутинг компанияси томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринлари, ойлик маошлари, яшаш шароитлари ҳақидаги эълон Агентликнинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари, хусусан, “XORIJDA ISH” телеграм канали ва платформаси, бошқа ОАВ орқали тарқатилишини маълум қиламиз.
Кўча-куйдаги турли фирмалар ушбу компания орқали Англияга мавсумий ишларга юбораман, деса ишонманг! Алданиб уларга пул тўламанг!
Ижтимоий тармоқларимизни кузатиб боринг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍424🔥27❤16🆒7😘7🕊6🏆6🎄5👌4👨💻4🐳3
Биз 10 000 дан ошдик
Ҳар бир обуначимизга миннатдорлик билдирамиз!
Жамоамиз соҳага оид:
▪️ энг фойдали;
▪️ энг долзарб;
▪️ энг сўнгги;
▪️ энг ишончли маълумотларни тақдим этади.
Ишончингиз учун раҳмат!
📱 @uzmigration
📱 xorijda ish
Ҳар бир обуначимизга миннатдорлик билдирамиз!
Жамоамиз соҳага оид:
Ишончингиз учун раҳмат!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍207🎉27🔥8🥴8🏆7🤩5🫡5⚡2❤1🥰1🐳1
Бу ҳолат раҳбарият ўртасида муҳокама қилинди ва назоратга олинди. Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Сербияга жўнаб кетди.
Афсуски, иш берувчилар ўртасида ҳам шартнома шартларини бажармаслик ҳолатлари учраб турибди. Ишчи гуруҳ фуқароларимиз ҳамда иш берувчи ташкилот вакилларининг фикрларини тинглаб масалани ижобий ечиш чораларини кўради.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍134🤔29😭12😁6🙊6💔5✍4🤬3❤1🔥1🏆1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 5 февралдан бошлаб Россия Федерациясидан маъмурий тартибда чиқариб юбориш (выдворение) ҳуқуқи қўшимча равишда ички ишлар органларига (полиция) ҳам берилмоқда.
Амалдаги тартиб бўйича миграция қонунчилиги талабларини бузган чет эл фуқароларига нисбатан маъмурий чиқариб юбориш жазоси фақатгина суд органларининг қарори билан амалга оширилади.
@uzmigration
Амалдаги тартиб бўйича миграция қонунчилиги талабларини бузган чет эл фуқароларига нисбатан маъмурий чиқариб юбориш жазоси фақатгина суд органларининг қарори билан амалга оширилади.
@uzmigration
👍38😁28🤔8😱3😐2❤1⚡1👌1🥴1🫡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонлик ҳамюртимиз Дилмурод Ҳудойберганов ўз тажрибаси ҳақида қисқача гапириб берди.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍438😁13❤9👌7🥴5🤷♂4👀4⚡3🤔3🏆2🤗2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миграция агентлиги ҳар доим хорижда вақтинча ишлаб юрган ҳамюртларимизни ўша давлатнинг қонунчилиги, урф-одатларини ҳурмат қилишга чақириб келади.
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Е-9 ишчи визаси орқали Кореяга 100 нафар юртдошимиз жўнаб кетганди. Уларнинг орасидан икки нафари (Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан) орадан 3-4 кун ўтганидан сўнг ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетгани ойдинлашди.
Ўзларига билдирилган ишончни оқламасдан, шартнома шартларини қўпол тарзда бузган икки ҳуқуқбузарнинг маҳаллаларига масъуллар борди ва уларнинг ота-оналари, маҳалла аҳли иштирокида ҳолат муҳокама қилинди. Ҳозирда уларга жарима қўллаш ва керак бўлса Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
❗️ Ўзбекистон фуқаролари Кореяда иш жойини сабабсиз ташлаб кетса, орадан ўтадиган ҳар бир ой учун кафилликка олган қариндошига 2000$ жарима қўлланилишига асос бўлади.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍91🤔26🤬17🤯15😁14😢13🤡6🔥4🥴4😴2🎃2
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбарияти ва Туркиянинг “Kalyon Insaat Sanayi Ve Ticaret A.Ş.” компанияси вакиллари учрашувида айтилди.
Унда, икки давлатнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлигини тизимли давом эттириш, Ўзбекистон фуқароларини Туркиядаги йирик қурилиш лойиҳаларига ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Компания 1974 йилдан буён қурилиш, энергетика ва транспорт соҳаларида Туркиядаги муваффақиятли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Жумладан:
Биринчи босқичда, 60 нафар юртдошимиз шу йилнинг 1 декабрь куни Туркияга учиб кетади. Келишувга кўра, йўл харажатлари, турар жой, уч маҳал иссиқ овқат ва махсус кийим ва ҳимоя воситалари иш берувчи томонидан қопланади. Шунингдек, яхши маош, ҳамда меҳнат ҳуқуқлари кафолатланади.
“Туркияда ишга қабул қилинаётган ўзбекистонликларнинг меҳнат фаолиятини мониторинг қиламиз ва келгуси йил январь ойида 1 350 нафар мутахассисни Туркия бозорида иш билан таъминлаймиз”,
- деди Akin Kırchichek, “Kalyon Insaat Sanayi Ve Ticaret A.Ş.” компаниясининг инсон ресурсларини бошқариш директори.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍173🤬12🔥5👌5❤4🥰2🤯2🦄2🤣1
Migratsiya agentligi
Photo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабар берганимиздек, шу кунларда юртимизда Корея Республикасининг Улсан шаҳри ҳокимлиги ҳамда жаҳонга машҳур "Hyundai” корпорацияси вакилларидан иборат делегация меҳмонда бўлиб турибди.
Улар охирги 3-4 кун ичида Тошкент, Фарғона ва Самарқанд шаҳарларидаги Касбга ўқитиш марказлари фаолияти билан танишди. Бугун Миграция агентлиги раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда келажакдаги режалар муҳокама қилинди.
Мавжуд келишувларга кўра, "Hyundai” корпорацияси 2025 йилда мамлакатимизда “Касб-ҳунарга ўқитиш маркази"ни ташкил қилади. Шу ерда тил ва юқори технологиялар асосида Корея стандартларига биноан касбга ўқитилади.
“Бошланғич даврда Ўзбекистондан 350 нафар ишчи кучини жалб қиламиз”,
- деди Улсан шаҳар ҳокими ўринбосари Song Yeon Ju.
Учрашувда Улсанда хорижлик ишчиларга талаб юқори эканлиги қайд этилди. "Hyundai” кемасозлик компанияси ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишида дунёда етакчи ўринларда туради. 2500 дан ортиқ кемага хизмат кўрсатади. 2027 йилги буюртмалар ҳам шаклланиб бўлган. Талабдан келиб чиқиб, 5 000 нафар чет эллик ишчи ишлаб келади.
“Ўзбекистондан ишчи жалб қилишимизга сабаб бўлаётган омиллардан бири — ўзбек ёшлари меҳнаткаш, янгиликни тезда ўзлаштиради, атрофдагилар билан чиқишиб кетиш кўникмалари юқорилиги билан ажралиб туради”,
- деди “Hyundai Heavy Industries” компанияси вице-президенти Kim Seong Hoon.
Мулоқотда 2025 йилнинг февраль ойидан “Hyundai”га мақсадли ўқитиш ишларини бошлашга келишиб олинди. Унгача, Кореядан тажрибали ходимлар, Корея технологиялари бўйича ўқув дастурлари, ускуналар олиб келинади.
Учрашувда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Von Do Yon ҳам иштирок этди.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍110🐳7🤡5😁4❤3⚡2🥴2🤷♀1🤬1🎉1
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Сеулдаги ваколатхонаси ва Корея Адлия вазирлиги ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида имзоланган ҳужжатга кўра, 30 ноябрь куни тугаши лозим бўлган “яшил йўлак” лойиҳаси 2025 йилнинг 31 январь кунигача узайтирилди.
Демак, Корея Республикасида ноқонуний юрган бўлсангиз 2025 йилнинг 31 январь санасига қадар “яшил йўлак”дан фойдаланиб эркин чиқиб кетишингиз мумкин.
Кореяда ноқонуний ишлаб, яшаб юрган шахслар:
1 ойдан кам бўлса 1,000,000 вон (716$)
1 ойдан 3 ойгача 1,500,000 (1074$)
3 ойдан 6 ойгача 2,000,000 (1432$)
6 ойдан 1 йилгача 4,000,000 (2864$)
1 йилдан 2 йилгача 7,000,000 (5012$)
2 йилдан 3 йилгача 10,000,000 (7160$)
3 йилдан 5 йилгача 20,000,000 (14321$)
5 йилдан 7 йилгача 25,000,000 (17902$)
7 йилдан кўп бўлса 30,000,000 (21482$) миқдорида жарима тўлайди.
Кўрсатилган муддат ичида Кореяни ихтиёрий тарк этсангиз:
Қўшимча маълумот учун:
- Корея Адлия вазирлиги сайти: www.hikorea.go.kr
- Миграция агентлигининг Сеулдаги ваколатхонаси 02-2285-1341 Асилбек Абдумуталов, Саида Адҳамова.
❗️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Корея Республикасида фаолият юритаётган фуқароларимиздан ушбу давлатнинг қонунчилигини бузмасликни, уларнинг урф-одатларини ҳурмат қилишларини ва ноқонуний юрган юртдошларимизни юқорида кўрсатилган муддат ичида Ўзбекистонга қайтишларини сўраб қолади.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍111😱14😁12🤬12❤8🥱7🤷♂3🤩3⚡2👌2🔥1
Migratsiya agentligi
Бугун, 20 нафар ҳамюртимиз Тошкентдан Истанбулга учиб кетди. 3 декабр куни яна 40 нафари Самарқанддан жўнаб кетади.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍108😢15🤬9❤4🤔3🔥2🕊2🤡2😁1🥴1😨1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Чет эл фуқаролари Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний мақомда бўла туриб, жиноят содир этиши оғирлаштирувчи ҳолат сифатида тан олиниши белгиланмоқда”
Ҳозирги кунда ушбу давлат ҳудудида Россия ёки чет эл фуқароси томонидан бир хил турдаги жиноят содир этилса, бир хил жазо чораси қўлланилади. Оғирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолатлар РФ ЖПК да белгиланган умумий тартибда амалга оширилади ва ноқонуний мақомдаги чет эл фуқароларини жиноят содир этиши оғирлаштирувчи ҳолат сифатида киритилмаган.
манба
@uzmigration
👍30😢5🥴3🤷♂2🤬2🙊1
Migratsiya agentligi
Кеча тонгда Истанбулга учиб кетган юртдошларимиз Туркиянинг “Kalyon Insaat Sanayi Ve Ticaret A.Ş.” компаниясида кутиб олинди ва шартнома асосида иш бошлаяпти.
@uzmigration
@uzmigration
👍169🤬16🤡5🔥3🤣3😢2😨2❤1🤔1👌1😇1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун яна 100 нафар ҳамюртимиз жўнаб кетди. Йил якунига қадар 230 нафар юртдошимизни юбориш режа қилинган.
Бугунги кузатув тадбирида, хорижий давлатда ишлаш, яшаш, қонунларига амал қилиш бўйича мутасаддилар ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб маълумотлар берди. Шунингдек, алоҳида қайд этилдики, Ўзбекистондан борадиган ўғил-қизларнинг ўз иш жойини ҳеч қандай арзигулик сабабларсиз ташлаб кетаётгани, иш берувчиларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Йиғилганларга, Кореяга 12 ноябрь куни ишга бориб, орадан 3-4 кун ўтгач иш жойини ташлаб кетган юртдошларимиз ҳақида тайёрланган видеолавҳа кўрсатилди. Токи, бундан-буёғига ҳар бир қонунбузарга чора кўрилиши таъкидланди.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍114🤔8💯2❤1😁1🙏1😎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#konstitutsiya_32
23-модда -Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
@uzmigration
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмас.
Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади.
23-модда -Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
@uzmigration
👍57😁19🤣12🤷♂5❤2🤬2🤯1🥱1
Бу ҳақда Миграция агентлигида Санкт-Петербург ҳокимияти вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
Унда келгусида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий-тиббий ҳуқуқларини таъминлаш, хавфсиз ва тартибли миграцияни ташкил қилишга келишиб олинди.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54🤔10⚡4🎉4👌4🤡2❤1
Миграция агентлигининг таклифига асосан "Samsung Heavy Industries" компаниясининг Глобал инсон ресурсларини бошқариш бўйича раҳбари Jinho Bae Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Агентликда бўлиб ўтган музокараларда 2025 йилда ўзбекистонлик малакали мутахассисларни Е-7 визаси асосида мамлакатимизда тайёрлаб, "Samsung Heavy Industries" компаниясида юқори даромадли иш билан таъминлашга келишиб олинди.
“Е-7 - малакали мутахассисларнинг Кореяда фаолият юритиши учун 3 йилгача муддатга бериладиган кўп мартали виза”
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍197🤬13⚡4🥰4🤔4🤗2❤1🔥1🤯1👌1