Migratsiya agentligi
80.8K subscribers
572 photos
349 videos
286 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 [email protected]
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Илм_Ортидан_Ривож

✈️ Сиз япон тилини нолдан бошлаб ўргандингиз. Оқшомлари дарс, кундузи иш, сабр ва тиришқоқлик. Бугун эса — аэропортда, қўлингизда чипта, юзингизда табассум.

🇯🇵💼 "Мен қўлдан келади деб ўйламагандим…" деган фикрлар ортда қолди. Ҳаммаси ўша биринчи қадамдан бошланди.

📹 Кузатув жараёнларини кўринг ва орзуйингиз сари қадам ташлашга илҳомланинг

💬 "Мени ҳам шундай кун кутадими?" деб ўйлаяпсизми?

Ҳа, кутяпти. Фақат бошлаш керак!


Япон тилини бепул ўрганиш учун ҲАВОЛА устига босинг

📍 @uzmigration — сизга керакли йўл харитаси шу ерда.
78👍17🔥6🎉5🥰32🤩2🐳2👌1
🇺🇿🇯🇵 Ўзбекистон – Япония: таълим ва бандликда янги ҳамкорлик!

Жорий йил 27-29 май кунлари Миграция агентлиги раҳбариятининг Японияга хизмат сафари давомида Миграция агентлиги ва Япониянинг 30 минг ишчи кучига эга "Onodera User Run" компанияси ўртасида ҳамкорлик битимини имзолашга келишилган эди.

Кунчиқар мамлакатдаги келишувга кўра, 11 июнь куни "Onodera User Run" компанияси раҳбарияти Ўзбекистонга ташриф буюрди ва Миграция агентлиги билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.


Эндиликда ушбу ҳужжат асосида минглаб ўзбек ёшлари Япония меҳнат бозорида ўз ўринларини топиш имкониятига эга бўладилар!

"Биз Ўзбекистон бозорига кириб келаётганимиздан мамнунмиз, Япония стандартларидаги дастлабки ўқув марказимизни Тошкент шаҳрида шу йил сентябрь ойида фаолиятини йўлга қўйишни режалаштираяпмиз.
Лойиҳамизга ўзбекистонлик япон тили ўқитувчиларини таклиф қиламиз, малакасини оширамиз ва улар бизнинг ходимларимиз бўлишади", - деди "Onodera User Run" компанияси президенти Jun Kato


Лойиҳада иштирок этиш истагидаги Япон тили ўқитувчилари ҳавола устига босинг ва рўйхатдан ўтинг.

🌏 Лойихада 6 ой давомида муваффақиятли иштирок этган ёшлар тўғридан-тўғри Япония давлатининг корхоналарига ишга жойлашади.

Япон тилини бепул ўрганиш учун ҳавола устига босиб ариза қолдиринг.

@uzmigration
81👍32🔥13😍5🤷‍♀3🥰3🤨2😴2💔1😇1
🇰🇷 🇺🇿 Фарғонадан Самсунггача — меҳнат ва ирода ғалабаси!

🏆Миграция агентлиги орқали Кореянинг машҳур Samsung компаниясига ишга жойлашган 3 нафар фарғоналик йигитлар 20 га яқин давлатдан келган ишчилар орасида ўтказилган "29-Халқаро кемасозлик касблар мусобақаси"да ғолибликни қўлга киритишди!

🥇Ифтиҳоржон Ҳакимов - электр монтажчиси соҳасида олтин медаль. Фарғона тумани, Шоҳимардон МФЙ;
🥇Шерзод Абдуҳамидов -
бўёқчилик соҳасида олтин медаль. Бешариқ тумани, Капаянги МФЙ;
🥈Иброҳимжон Носиржонов - электр монтажчиси соҳасида кумуш медаль. Фарғона тумани, Миндон қишлоғи;

🌍 Бу ютуқ — нафақат шахсий ғалаба, Ўзбекистон кадрларининг салоҳияти, билим ва маҳорат даражасининг жаҳон саҳнасидаги тасдиғидир.

Бундай муваффақиятлар ортида ҳалол меҳнат, ота-оналар дуоси, энг муҳими — ватанга бўлган садоқат ва масъулият ҳисси бор!

Йигитларимиз — фақат чет элда эмас, эртанги кунда мамлакатимиз саноати, ишлаб чиқариш ва инжиниринг соҳалари учун тайёр кадрлардир. Улар қайтиб келиб, ўз билим ва тажрибалари билан Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшадилар!

Бугун тажриба тўплаш — эртага ўз юртида янгилик яратиш демакдир!

#ФарғонаФахри #ЎзбекистонКадрлари #Samsung29 #меҳнат #илҳом #тараққиёт

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
74👍71🔥285🤷‍♂4🤩2🤗2👌1💔1🫡1
Yaponiyada bo'lib turgan yurtdoshlarimiz uchun MUHIM OGОHLANTIRISH!

Yaponiya — qonunlarga qat'iy amal qilinadigan, tartibli mamlakat. Ammo ba’zida ayrim odamlar sizni noqonuniy ish yoki xavfli takliflarga undashi mumkin. Shuning uchun quyidagi holatlarga duch kelsangiz aldanmang va rad eting:

▪️"Maoshingni soliqdan ozod qilamiz" — bu noqonuniy;
▪️"Yashirincha qo‘shimcha ishlaylik" — ish vizangiz buzilishi mumkin;
▪️"Kel, qimor o‘ynaymiz" — bunday o‘yinlar ko‘p hollarda noqonuniy va jazolanadi;
▪️"Boshqa tashkilotda ishlayver, men rezident kartani yasatib beraman" — yasama ID kartalardan foydalanmang;
▪️Boshqa odamning bank kartalarini ishlatmang va o’z bank kartangizni sotmang”— Bank kartalari savdosi, katta jinoyatlarga qo'shilib qolishingizga sabab bo'lishi mumkin!


❗️Xavfsizligingiz o‘z qo‘lingizda.
❗️Har qanday ishni boshlashdan oldin rasmiy hujjatlaringiz va vizangiz shartlarini tekshiring.
❗️Gumonli takliflar haqida mahalliy idoralarga yoki elchixonaga murojaat qiling.

🌐 Bu haqda ko‘proq ma’lumotni Yaponiyaning Immigratsiya Xizmatlari Agentligi (ISA) saytida olishingiz mumkin.

👮‍♂️Doim ehtiyot bo‘ling va qonunga muvofiq harakat qiling!

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
50👍32👌6
Миграция агентлиги Корейс тили ўқитувчиларини ҳамкорликка чақиради!

🤝 Корейс тили бўйича TOPIK 4 сертификатингиз борми?
🤝 EPS-TOPIK имтиҳонларига тайёрлаш бўйича тажрибага эгамисиз? Унда Миграция агентлигидан расмий ҳамкорлик таклифи!

Бизга замонавий педагогик усулларни ўзлаштирган, халқаро таълим лойиҳаларида иштирок этиш истагидаги ўқитувчилар керак!

💼 Нима таклиф қиламиз?

▪️ Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги 33 та таълим муассасаларининг бирида қулай ва рақобатбардош шароитда ишлаш;
▪️Иш жойингиздан ажралмаган ҳолда ойига 10 млн сўмгача даромад топиш;
▪️Ўзингизга қулай иш вақтлари;
▪️Халқаро лойиҳаларда иштирок этиш имконияти!

🧐 Биз сиздан нимани кутамиз?

▪️Корейс тили бўйича TOPIK 4 ва ундан юқори даражадаги сертификат;
▪️Замонавий педагогик методикаларни қўллаш қобилияти;
▪️Ўқувчиларга натижага йўналтирилган сифатли таълим бериш кўникмалари.


🤝 Агар сиз юқоридаги талабларга жавоб берсангиз ва Кореяда ишлаш орзусидаги юртдошларимизга ёрдам беришни хоҳласангиз – бизга қўшилинг!

🔗 Қизиқяпсизми? Рўйхатдан ўтиш учун ҳозироқ қуйидаги линкга ўтинг ⬇️
LINK


Сизни жамоамизда кутиб қоламиз! 💪

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
79👍13😘5🥰2😴2👌1🐳1🫡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷 Миграция агентлиги орқали яна бир гуруҳ юртдошларимиз Кореяга йўл олди!

Улар энди Кореяда расмий ва қонуний тартибда, муносиб маош, қулай меҳнат шартлари ҳамда кафолатланган ҳуқуқлар асосида иш бошлашади!

🎥 Видеода юртдошларимиз Агентликдан берилган молиявий имкониятлар, шаффофлик ва меҳнат шартномасини бузмаслик ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтишди.

🛫Хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишлаш — бу:

▪️ Қонуний шартномалар
▪️ Давлат томонидан назорат
▪️Йўл ва виза харажатлари учун имтиёзлар
▪️Хавфсиз, ишончли иш ўринлари


Агар SPAS электрон базасида бўлсангиз Кореяда ишлаш учун яна бир имконият — янги лойиҳа билан бу ҳаволда танишинг.
Рўйхатдан ўтинг, малака оширинг ва муносиб иш ўрнига йўл олинг!


@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍76596🤷‍♂5👌2🤓2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида халқаро ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Ушбу учрашувда Ўзбекистон Миллий ахборт агентлиги раҳбари Абдусаид Кучимов ҳам иштирок этди.

Кучимовнинг Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги миграция масалаларига оид саволига жавобан Владимир Путин шундай деди:
"Биз Президент Шавкат Миромонович билан миграция соҳасидаги масалаларни биргаликда ҳал қилиш, Россияда ишлашни истайдиганларни олдиндан тайёрлаш бўйича келишиб олганмиз. Умид қиламанки, бу жараённи муваффақиятли ташкил этишга эришамиз."


Манбаа

@uzmigration
👍13464🤨47🤷‍♂22😴8🤗7🤩5🐳54🎄3🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сиз хорижда ишлаб даромад топяпсизми? Унда бу маълумот сиз учун жуда муҳим!

Солиқ масаласида керакли видео, яқинларингизга ҳам юборинг — улар учун фойдали бўлиши мумкин!

@uzmigration
👍5136🤨10🔥6🤩3👀3🤗3👌2😴1😘1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

🇰🇷 Корея Республикасида E-9 визаси асосида вақтинча ишлаётган юртдошларимизга мурожаат!

▪️Нима сабабдан аксарият фуқаролар Кореяда ишсиз қолмоқда?
▪️Нолегал мақомга ўтишнинг оқибатлари қандай?
▪️Кореядан "депортация" бўлишга нималар асос бўлади?
▪️Уч томонлама шартнома (Фуқаро – Кафил – Агентлик) талабларига амал қилиш шартми?

🎬 Видеода юқоридаги саволларнинг барчасига Миграция агентлиги масъулидан жавоб оламиз

📌Қўшимча савол ва маслаҳатлар учун - Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси манзили: Сеул шаҳри, Жунг-гу, Жангчунгдан-ро, 213. 10-қават, 1003.
📞02-2285-1341, 02-2285-1342
📍Локация

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
34👍23😴9🤷4🤷‍♂3🥰1🙏1👻1🫡1
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида миграция соҳасидаги муҳим келишув!

🇺🇿🇸🇪 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Швеция Миграция вазири Johan Forssell ўртасида Ўзбекистон ва Швеция миграция соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Конструктив мулоқотда, ноқонуний миграцияни олдини олиш, инсон ҳуқуқларни ҳимояловчи, қулай, шаффоф ташкиллаштирилган миграция механизмларини яратиш масаласи муҳокама қилинди.

Бугунги кунда Швециядаги демографик жараёнлар туфайли транспорт, қурилиш, саноат, тиббиёт, таълим ва хизмат кўрсатиш соҳаларида кадрлар етишмовчилиги кузатиляпти. Ўзбекистон ушбу мамлакат меҳнат бозорига малакали мутахассисларни тайёрлаш ва олиб кириш учун етарли салоҳиятга эга.

Томонлар қуйидаги асосий ташаббусларни илгари суришди:

▪️икки мамлакат ўртасида марказлаштирилган рақамли платформа яратиш;
▪️қурилиш, логистика ва тиббий хизматлар йўналишларига иш берувчилар талаби асосида ўзбекистонлик юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва Швецияда бандлигини таъминлашга қаратилган пилот лойиҳаларини бошлаш.

✍️ Шунингдек, учрашув доирасида миграция ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ҳақида қўшма декларация имзоланди, бу ҳамкорлик нолегал миграцияга чек қўйиш, ахборот алмашиш ва консуллик қўллаб-қувватлаш механизмларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

“Ишончим комилки бугун имзоланган тарихий ҳужжат, Ўзбекистон – Швеция муносабатларини янги босқичга кўтариш, ва келажакдаги фаол ҳамкорлигимиз учун муҳим қадам бўлди. Мамлакатингизга илк бор келган бўлсамда, жадал ривожланаётган иқтисодиёт, қолаверса барча соҳалардаги ижобий имкониятлар менда жуда ижобий хиссиётлар қолдирди”,

- деди Швеция Миграция вазири Johan Forssell.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20599🍾16🎉8😴6🥰5🤩5🔥4🤓42🏆2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇴🇲 Ўзбекистон — Уммон миграция соҳасида ҳамкорлик муҳокамаси

Республика Касбий кўникмалар марказида Миграция агентлиги раҳбарияти ҳамда Уммон султонлиги Меҳнат вазири Махад Саид Баавайн бошчилигидаги делегация ўртасида музокарлар бўлиб ўтди.

Мулоқотда икки давлатнинг миграция йўналишидаги мавжуд имкониятлари таҳлил қилинди.

Уммон ўз аҳолиси сонига нисбатан катта ҳажмда чет эллик ишчиларни қабул қилади, ва бу борада ҳукумат аниқ қоидалар билан иш олиб боради. Мамлакат меҳнат бозорида қурилиш, логистика, маиший соҳа, ҳайдовчилар, шифокорлар ва техник мутахассисларга талаб юқори.

"Давлатимиз меҳнат бозорида йилига 240 минг иш ўрни очилади, шундан 200 минги хорижликлар учун, асосий масала — мутахассисларни малака ва кўникмаси. Меҳнат ҳуқуқларига риоя қилишда жиддий ёндашамиз, лекин буни назорат қилиш учун икки томонлама келишувлар муҳим аҳамиятга эга",

- деди Уммон султонлиги Меҳнат вазири Махад Саид Баавайн.

Учрашув якунида икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқишга келишилди.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
76👍56🤨9🤷‍♂3🤩3🥰2🤗2👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛫 Меҳнат миграцияси — масъулиятли танлов. Биз билан тайёргарлик кўринг!

🇧🇬Болгария — шенген ҳудудидаги иш тажрибасига йўл очувчи муҳим нуқта!

📈 Европанинг юрагида жойлашган бу мамлакатда меҳнат бозори тез ўсмоқда — демографик танқислик ва жадал ривожланаётган иқтисод туфайли қурилиш, саноат, логистика, хизмат кўрсатиш соҳаларида доимий ишчи кучи етишмайди.

🎥 Миграция агентлиги орқали Болгариянинг “United Busness Clubs” компаниясига хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида вақтинча ишлашга кетаётган юртдошларимизни кузатдик, фикрлари билан видеода танишинг.

👷‍♂️ Сиз ҳам фаол, билимли ва меҳнатсеварлар қаторида Европа бозорида ўз ўрнингизни эгалланг! Миграция агентлиги орқали расмий шартномалар билан ишончли иш жойларига юбориласиз. Бизда тил, ҳуқуқ ва маданият бўйича махсус ўқув дастурлар ҳамда харажатлар учун имтиёзлар ҳам бор.


📲 Қўшимча маълумот учун xorijda ish расмий каналини кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг!

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
63👍21😍5👌4🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Японияда ишни "Tokutei Ginou" визаси билан бошланг!

Аввалроқ Япониядаги 10 000 иш ўрни бўйича шартнома тузиш жараёни бошланганини эълон қилган эдик. Лойиҳа доирасидаги янги дастурни кутиб олинг!

🇯🇵 "Tokutei Ginou"махсус малакали ишчи визасига тайёргарлик кўриш учун мўлжалланган дастурнинг афзалликлари хақида видеода батафсил билиб олинг!

Иштирок этиш учун талаблар:
▪️18–50 ёш оралиғида бўлиш;
▪️ Жисмонан соғлом ва жавобгарликка тортилмаган;
▪️Япониядан илгари депорт бўлмаганлик.

Ўқув марказилари қуйидаги манзилларда:
📍 Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 9-уй;
📍 Самарқанд шаҳри, Расадхона МФЙ, Тошкент кўчаси, 45-А уй;
📍 Наманган шаҳри, Байналминал МФЙ, Нодира кўчаси, 1-уй;

📌 Pўйхатдан ўтиш учун ҳавола сўзини устига босинг

📞Алоқа маркази: +998 (93) 184-81-11

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
45👍43🥰54🔥2👨‍💻2😍1🤗1
ЯНГИ ТАРТИБ

2025 йил 30 июндан бошлаб, Россияга вақтинча ёки меҳнат фаолияти мақсадида киришни режалаштираётган хорижий фуқаролар учун “ruID” иловаси орқали электрон рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш имконияти яратилди.

‼️ ЭЪТИБОР БЕРИНГ: Россия томони маълум қилишича, ушбу аризани тўлдириш ихтиёрий ҳисобланади. Агар сиз илова орқали рўйхатдан ўтмасангиз, бу ҳолат чегара назоратига таъсир қилмайди ва Россияга киришни рад этиш учун асос бўлмайди.


Илованинг афзалликлари:
▪️ Ички ишлар (МВД РФ) томонидан тақиқлар бор-йўқлиги ҳақида олдиндан билиш;
▪️рўйхатга олингандан сўнг, кейинчалик электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш, шу жумладан ихтиёрий тиббий суғурта полисини (ВҲИ) рўйхатдан ўтказиш учун чет эл фуқаросининг рақамли профили яратилади;
▪️ ушбу маълумотларга асосланиб, чет эл фуқаросига автоматик равишда алоқа шартномасини тузиш (СИМ картани сотиб олиш) учун зарур бўлган СНИЛС берилади.

📌Россияга киришнинг янги қоидалари ҳақида видео қўлланмани ўзбек тилида кўриш учун ҳавола сўзини устига босинг


📲 Иловани юклаб олинг👇
ANDROID
iOS

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
93👍30🤨11👌6🔥1🎉1