Migratsiya agentligi
79.9K subscribers
562 photos
346 videos
284 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 [email protected]
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
#брифинг

Бугун АОКАда
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов иштирокида брифинг ўтказилади.

▪️Мавзу: Хорижга кетиш истагида бўлган фуқароларни мақсадли тайёрлаш йўналишида амалга оширилган маҳаллий ва халқаро таълим лойиҳалари.

▪️Вақти: 12:00

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44🫡95🤨5🔥2🆒2🙏1😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик қиз — Европа тиббиётида ўз ўрнини топди

Миграция агентлиги орқали Германияга йўл олган Муниса бугун профессионал ҳамшира сифатида фаолият юритмоқда. У юртимиз аёлларининг билимли, сабрли ва кучли эканини дунёга намоён қилган фидойи мутахассислардан бири.

Мунисанинг сўзлари — ҳар бир орзу қилувчи ёш учун мотивация:
“Аввал ўқидим, тилни ўргандим, синовлардан ўтдим… Энди эса орзу қилган ишимдаман.”


Орзу керак, лекин ҳаракат ундан-да муҳим!

Сизнинг навбатингиз ҳам келади, ҳозироқ тил ўрганишга киришинг!

Ҳамширалар учун Германиядаги бўш иш ўринлари ➡️бу ерда.
Миграция агентлигинг 1282 қисқа рақамларига телефон қилинг немис тилини ўрганиш имкониятлари билан ўзимиз таништирамиз!

@uzmigration
👍112🤨7🔥6😍4💋4🤷‍♂2😴2🤗21👻1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live

Айни дамда АОКАда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов иштирокида брифинг бошланди.

Мавзу: Хорижга кетиш истагида бўлган фуқароларни мақсадли тайёрлаш йўналишида амалга оширилган маҳаллий ва халқаро таълим лойиҳалари.

Қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

💬
Жонли эфир

@uzmigration
👍37🤷‍♂7😍42🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизнинг кадрлар — жаҳон стандартларига мос!

Миграция агентлиги орқали стажёр визаси асосида Японияга жўнаб кетган юртдошларимиз бугунги кунда турли йўналишларда фаолият юритиб, салоҳиятини намоён қилмоқда.

Улар — янги муҳитда ўз ўрнини топган, масъулият билан ишлаётган ҳақиқий мутахассислар.
Бу лойиҳа нафақат иш билан таъминлаш, балки глобал меҳнат бозорида ўзбекистонлик кадрларнинг имиджини шакллантиришга хизмат қиляпти. Асосий талаб меҳнат шартномасни бузмаслик!


Қаҳрамонларимиз нима дейишмоқда? Видеони кўриб, сиз ҳам ишонч ва ҳаракатингиз билан келажакни яратиш мумкинлигини амин бўласиз.

Ҳа айтганча, Миграция Агентлиги ва JICA ҳамкорлигидаги Japan Career Portal ҳақида биласиз-а?
Платформа орқали иш визалари, Япониядаги ўқиш ва кундалик ҳаётга тайёргарлик, юртдошларимизнинг шахсий тажриба ва маслаҳатлари, қандай қилиб Япония сари биринчи қадамни қўйиш бўйича тўлиқ маълумот оласиз.


Лойиҳаларимизда фаол бўлинг, имконият сизни кутяпти уни тушуниш учун тилни билиш кифоя! Япон тилини ўрганиш учун бу постга ўтинг.

манбаа

@uzmigration
👍44😍32🔥2😐1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌📌📌📌📌

Россиядаги юртимиз фуқаролари учун муҳим эслатма!

⏱️ 2025 йил 30 апрель — Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сон Фармонида белгиланган имтиёзли муддат якунланади! Бу Фармон орқали Россия ҳудудида қонуний мақомини йўқотган хорижий фуқароларга ҳуқуқий мақомини тиклаш учун имконият берилган.

Россиялик таниқли ҳуқуқшунос Вадим Коженов ушбу жараён ҳақида Youtube-каналида тўлиқ тушунтириш берди. У ўз видео мурожаатида айниқса, Ўзбекистон фуқароларига қимматли маслаҳатлар бериб ўтди.

Кимга ва қаерга мурожаат қилиш керак?
Ҳаммаси видеода — танишларингизга юбориб қўйинг!


Батафсил кўриш

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍66👀75🤷‍♂4🔥4🎉1🤨1👻1🤗1💊1
#фирибгарлик_қурбони_бўлманг

Ҳурматли юртдошлар!
Сўнгги пайтларда хорижда ишга жойлаштириб қўямиз деб, ваколатсиз ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган фирибгарлик ҳолатлари кўпаймоқда!


Ваколати бўлмаган шахс “консалтинг” ва "агентликлар"га ишонманг!
Ҳеч қандай расмий кафолатсиз шартномаларга имзо қўйманг!
Пул тўлашдан аввал албатта текширинг!

❗️Эслатма:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришга кўмаклашиш қонун билан тартибга солинган хизмат тури бўлиб, ушбу хизмат билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда лицензия асосида фаолият юритувчи Хусусий бандлик агентликлари (ХБА) шуғулланишга ҳақли.


19.04.2025 ҳолатига кўра — Ўзбекистонда 23 та ХБА фаолият юритмоқда.
➡️ Лицензига эга ХБА рўйхати

Янги иш ўринлари бўйича эълонларни агентликнинг XORIJDA ISH телеграм каналидан кузатиб боришингиз мумкин.

@uzmigration
👍92💯53👌31🎉1🎄1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлантирувчи_пост

Алданган фуқаро – қайтарилган пул! Миграция агентлиги чора кўрди.

Фуқаро лицензиясиз фаолият олиб борган “WorldVisa” МЧЖнинг хорижга ишга юбориш ваъдасига учиб пул берган. Бироқ…

Мурожаат асосида Миграция агентлиги томонидан расмий текширув ўтказилганда, Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ҳамда “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонунлар талабларини бузганлик ҳолати аниқланди.


Мазкур жамиятга нисбатан жарима қўлланилди ва мурожаатчининг пули қонуний тартибда ундириб берилди.

Видеода ҳамюртимиз ўз тажрибасини ўзи гапиряпти — КЎРИНГ ВА УЛАШИНГ!

Шубҳали таклифларга учраган бўлсангиз, дарҳол мурожаат қилинг:
📞(71) 202 33 55 қисқа рақам 1282

@uzmigration
👍68🫡86🙏4🤷‍♂2🔥1🎉1🐳1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Hyundai” эшиклари очилди — калит эса Фарғонада!

“Фарғонада “Hyundai” учун мутахассислар тайёрлаш маркази очилди”,- дейиш осон. Лекин бу лойиҳа ортида ойлаб давом этган музокаралар, юзлаб ҳужжатлар, ҳар бир тафсилотга эътибор, энг муҳими — Ўзбекистон ёшларининг келажаги учун жавобгарлик бор эди.

Бу—Миграция агентлиги ва Жанубий Кореянинг Улсан шаҳар ҳокимлиги ўртасида тузилган келишув асосида амалга ошган йирик ва тарихий ҳамкорликдир. Лойиҳа тўғрисида Корея матбуотида ҳам кенг ёритилди.

Сараланган ёшлар шунчаки курсда эмас — келажакда “Hyundai Heavy Industries”, “Samsung” каби дунё гигантларида ишлаш учун йўлга чиқадилар.
Уларнинг ҳар бири юртимиз элчиси, маҳорати ва интилиши билан Ўзбекистон ишчи кучи қандай бўлишини намоён этади. Жараёнлар ҳақида видеода ўзларидан эшитамиз.


Хорижий тилларни ўрганинг, ўз устингизда ишланг, лойиҳаларимизни кузатиб боринг. Миграция агентлиги дунёнинг энг ривожланган меҳнат бозорлари эшикларини очишда давом этади.

@uzmigration
👍9611🤨6😍5😴4🎉3🔥2🙏1👀1💊1
Жонли эфирда – Кореяга йўл, саволларга жавоб!

Айни дамда бир гуруҳ юртдошларимиз ишлаб чиқариш соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун Жанубий Кореяга йўл олишмоқда!

Жараённи реал вақтда кузатмоқчимисиз?
Унда Миграция агентлигининг Instagram саҳифасидаги жонли эфирни ўтказиб юборманг!
Эфирда:
▪️ Кореяда ишлаш бўйича энг кўп сўраладиган саволларга жавоблар
▪️Танлов жараёнлари ҳақида тўлиқ маълумот
▪️Мутахассислар билан очиқ мулоқот


Instagramга ўтиш

#МиграцияАгентлиги #ЖанубийКорея

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍656👌4🔥3😍2
#янги_қарор

Миграция соҳасида қандай ўзгаришлар бор?

Эндиликда, йўловчи автобуслар сонини кўпайтириш орқали хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда арзон ва тартибли транспорт қатнови йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 252-сон Қарори, 22.04. 2025 йил.

@uzmigration
👍965🥰3🤨3🤷‍♂21🔥1🤩1😐1
#янги_қарор

Меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратиш тартиби белгиланди

🔰 "Хорижга ишга тайёрлаш маркази" ташкил этилади ва унда "Ягона дарча" тамойили асосида меҳнат миграциясига доир хизматлар кўрсатилади.

▪️ “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ҳамда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия, компенсация ва кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида” ги Низом тасдиқланди.

▪️"Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича субсидия ва компенсациялар ажратилади:

▪️чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача;

▪️хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;

▪️йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача;

▪️немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.

🧮 Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чикиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 миллион сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.


“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (252-сон, 22.04.2025 й.)

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍998🫡8🙏6🤓5🤷‍♂4🤨4🔥3👀2🤷2👻1
Элчихоналар билан мулоқот: Хорижда қонуний ва муносиб меҳнат фаолиятини олиб бориш имкониятини янада яхшилаш муҳокама қилинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев ва Ўзбекистоннинг чет мамлакатлардаги элчихоналари, Дипломатик ваколатхона ҳамда консуллик муассасалар раҳбарлари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Унда, хорижий давлатларда ишлаётган юртдошларимизни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, ривожланган мамлакатлар билан миграция ва мобиллик борасида Ҳукуматлараро битим лойиҳаларини имзолаш масалалари кўриб чиқилди.

Мулоқотда, элчиларнинг Канада, АҚШ, Буюк Британия, Словакия, Хорватия, Польша каби мамлакатлар билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан таклифлари эшитилди.

Учрашув якунида - ишчи визасини олиб, хорижий давлатларда вақтинчалик ишлаётган ҳамюртларимиз тўғрисидаги ахборотларни мунтазам алмашиш, янги меҳнат бозорларига кириб бориш борасида ўзаро ҳамкорликни жадаллаштиришга келишилди.

@uzmigration
👍5911🤨6🎉2🫡2🔥1🤗1🤷1
#янги_қарор

Хорижий давлатларда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш кучайтирилмоқда.

📈 Эндиликда, меҳнат миграциясида бўлган даврда мураккаб молиявий вазиятда қолган фуқароларга ажратиладиган бир марталик моддий ёрдам пули миқдори, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробаридан, 5 баробаригача;

шунингдек, вақтинчалик яшаш жойсиз қолган фуқароларнинг вақтинчалик яшаш жойлари (хостел)га жойлаштириш билан боғлиқ харажатлар 300 АҚШ долларидан, 500 АҚШ долларгача;

хорижий давлатларга ташкилий тарзда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида кетаётган фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотини ўрни қоплаш 300 минг сўмгача;

оғир турдаги касалликларга чалинган ва бахтсиз ҳодисаларга учраган фуқароларни даволаниш билан боғлиқ харажатлари 1000 АҚШ долларидан, 1500 АҚШ долларгача оширилади;

мураккаб молиявий вазиятда қолган барча хотин қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари беғараз тарзда Ватанга қайтарилади;


“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (252-сон, 22.04.2025 й.)

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍105😴1410🙏6💔2🔥1👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live
Маxсус тест: E-9 визасидан иккинчи имконият!


4 йилу 10 ой давомида Корея меҳнат қонунчилиги ва иш берувчи талабларига қатъий риоя қилиб, меҳнат шартномасини муваффақиятли тамомлаб қайтган юртдошларимиз учун айни кунларда Миграция агентлиги ва Ўзбекистондаги EPS маркази ҳамкорлигида махсус тест жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

E-9 аслида малака талаб этмайдиган виза тури бўлсада, ушбу тест жараёнларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган номзодларни ҳеч иккиланмай корейс тили, маданияти, меҳнат қонунчилиги, иш берувчи талабларига амал қилиш борасида мутахассис деб эътироф этиш мумкин.

Уларда энди Кореяга қайта бориб ишлашлари учун етарлича билим, малака, энг асосийси ҳаётий тажриба бор.

@uzmigration
👍659🎉2😴1