Migratsiya agentligi
79.5K subscribers
562 photos
345 videos
284 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 [email protected]
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🇦🇹Германия ва Франция ортидан Австрия ҳам битим имзолашга тайёр

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ташқи ишлар ҳамда Ички ишлар вазирликлари масъулларидан иборат делегация Австриянинг қатор расмий идоралари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан, Австрия Ташқи ишлар, Ички ишлар, Меҳнат ва иқтисодиёт, Таълим, фан ва тадқиқотлар Федерал вазирликлари ҳамда Австрия Бизнес агентлиги мутасаддилари билан бўлиб ўтган учрашувларда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон фуқароларини ташкилий тартибда Австрияга юқори маошли ишларга жойлаштириш, миграция соҳасида қўшма лойиҳаларни яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Ҳукумати ва Австрия Ҳукумати ўртасида миграция соҳасида Ҳукуматлараро Битим лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.


Федерал Савдо-саноат палатаси директори ўринбосари Astrid Fixl-Pummer хоним билан бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистондан мутахассисларни Австрия корхоналарига жалб қилиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу Палата жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда ваколатхона очадиган бўлди. Очилиш маросимига Австриядан йирик иш берувчиларни таклиф қилган ҳолда "Меҳнат форуми"ни ҳам Тошкентда ташкил қилишга келишиб олинди.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍300🔥21🤩1916🤨7😴7👌4🤗4🎉3💊3😐1
🇦🇹Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро маркази билан ҳамкорлик ўрнатилди

Бу ҳақда Миграция агентлиги, Ташқи ва Ички ишлар вазирликлари мутасаддиларининг Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро маркази (ICMPD) бош директори Michael Spindelegger билан учрашувида сўз борди.

“Таҳлилларга асосланадиган бўлсак, яқин келажакда Европа Иттифоқи мамлакатларида ишчи кучига бўлган эҳтиёж кескин ошади. Ўзбекистонда эса иқтидорли ёшлар кўп ва уларни хорижий тилларга, талаб юқори касбларга ўргатиш тизими жуда яхши йўлга қуйилмокда",

- дея таъкидлади Австриянинг собиқ Ташқи ишлар вазири, ICMPD бош директори жаноб Spindelegger.

Учрашувда Миграция агентлиги ва мазкур Халқаро марказ ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Унга кўра, Марказ Миграция агентлиги билан биргаликда маҳаллий аҳолига Европа Иттифоқи мамлакатларида қонуний ишлаш бўйича маслаҳатлар беради, миграцияга кетмоқчи бўлган фуқаролар учун сафар олди ўқув курсларини ташкил қилади ва салоҳиятли иш берувчиларни жалб қилади.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍16616🔥10😴8🤷‍♂4🤨43👌3
🇸🇰Словакия билан миграция оқимини рақамлаштириш устида биргаликда ишланади

Ўзбекистон делегацияси Словакия Республикасининг қатор расмий идоралари, хусусан, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Меҳнат, ижтимоий масалалар ва оила вазирликлари мутасаддилари билан музокаралар ўтказди.

Асосий эътибор, қонуний миграцияни қўллаб-қувватлаш, Словакиядаги бўш иш ўринларига Ўзбекистондан мутахассисларни жалб қилиш, ишчи визаларининг чиқиш муддатларини қисқартириш каби масалаларга қаратилди.

Словакия томони, ўтган йили Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари учун жами 3000 та квота ажратилгани, бироқ, тез орада кўпчилиги Словакияни тарк этиб, Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига ўтиб кетганини алоҳида таъкидлашди. Бу ноқонуний миграцияга ҳисса қўшиши билдирилди.


Шу каби масалаларга ечим сифатида миграция оқимини рақамлаштириш устида биргаликда ишлашга, Ўзбекистон учун квоталарни алоҳида белгилашга келишиб олинди. Шунингдек, икки давлат ўртасида миграция жараёнларини тартибга солишга қаратилган Ҳукуматлараро битим лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва тез орада ижобий қарорлар қабул қилинишига ишонч билдирилди.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍140🔥75😴4🤨3
🇸🇰“Volkswagen”, “Peugeot”, “Volvo” ҳамда “Jaguar Slovakia”каби Словакиядаги автозаводларга ишчи кучи етказиб берадиган дунёнинг йирик рекрутинг компанияси билан Миграция агентлиги келишувга қўл қўйди

Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев “Manpower Group” Slovakia рекрутинг компанияси бош директори Zuzuna Rumiz хоним билан учрашув ўтказди.

Manpower Group Slovakia” кенг кўламли хизматларга эга халқаро компания бўлиб, Словакиянинг йирик корхоналари, жумладан, Ўзбекистондан кўплаб мутахассислар ишлаётган “Volkswagen”, “Peugeot”, “Volvo” ҳамда “Jaguar Slovakia” каби автомобиль заводлари билан ҳамкорлик қилади.

🇺🇸Manpower Group” 1948 йилда АҚШда ташкил топган. Дунё бўйлаб 80 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда 2700 дан ортиқ офислари мавжуд. Компания 30 мингдан ортиқ тўлиқ ставкали ходимларга ега бўлиб, 600 мингдан ортиқ ишчиларни бошқаради.

Имзоланган Ҳамкорлик меморандумига кўра, Ўзбекистон фуқароларини логистика, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа муҳим соҳаларга жалб қилиш янада кенгаяди.

Мулоқотда
Rumiz хоним
ўзбекистонликлар меҳнатсеварлиги, масъулияти ва юқори малакаси билан танилгани, бу эса
уларни турли соҳалар учун қимматли кадрлар сифатида тавсия қилишда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.


@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍330😴16🤷‍♂12🔥76🤨53👌3🤗2🆒2💔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌📌📌📌📌

⏱️ 2025 йил 30 апрель куни Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сон Фармони билан берилган имкониятлар муддати тугайди. Ушбу фармон хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия ҳудудида қонуний қолиш асосларини йўқотган тақдирда, ўз ҳуқуқий мақомини тартибга солиш имкониятини тақдим этади.

Бундай имкониятдан фойдаланиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

🔼 Россия ИИВнинг ҳудудий органларига;
🔼 Россия ИИВ ФГУП «ПВС» филиалларига;
🔼 Москва шаҳридаги ГБУ ММЦ «Сахарово»га.

Барча қонуний тартиб-таомиллардан ўтгандан сўнг, Россия ҳудудида қонуний қолиш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатнома ҳужжатлари тақдим этилади.

❗️Шунингдек, қонунбузарликка йўл қўйган ва ҳуқуқий мақомини тартибга солишни истамаган хорижлик фуқаролар Россия Федерациясини мустақил равишда тарк этиши учун ҳам атиги 5 ҳафтага яқин вақт қолганлигини эслатиб ўтамиз.

⚠️ 2025 йил 1 майдан бошлаб, ҳуқуқий мақомини тартибга солмаган шахсларга нисбатан чиқариб юбориш ва келажакда Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилади.

Муҳим ҳаволалар:

Ҳужжатларни қабул қилувчи миграция марказлари манзиллари ва масъул шахсларнинг телефон рақамлари
Қонуний мақомда бўлиш учун 7 қадам
Рус тили ва қонунчилиги бўйича имтиҳондан ўтиш
Патент расмийлаштириш, ҳужжатларни топшириб ишлаш учун рухсат олиш босқичлари
30/30/30 акцияси ҳақида маълумот
Ҳуқуқий маслаҳат

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍115🤨12🔥10👌6🤷‍♂54💊3😴2🥰1🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижга бориб ишлаш - бу энг аввало, янги билим, кўникма ва тажриба орттириш учун имконият!

Чет элда ишлаб, маълум миқдорда маблағ йиғиб, иш ўрганиб, Ўзбекистонда тадбиркорлик бошлаётган ҳамюртларимиз жуда кўп.


Жиззахлик Достонжон Оқмирзаев ҳам хорижда мавсумий ишларда фаолият юритиб қайтгач, ўзининг кичик бўлсада хизмат кўрсатиш тармоғини йўлга қўйди.

@uzmigration
👍135🤷‍♂267🤷‍♀7🤩6😇4💊3👌2😴1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪Миграция Агентлиги Европанинг ривожланган давлатларида ишлаш учун катта имкониятларни тақдим этади.

Германия Федерал бандлик агентлиги ва Ҳунармандлар уюшмаси билан ҳамкорликдаги “Германияда иқлим бизнеси учун келажак истеъдодлари” қўшма дастури ҳақида эълон берган эдик.

Ушбу видеода дастурда қатнашиш истагини билдирган 55 нафар номзод учун бўлиб ўтган 1-босқич танлов жараёнларини кўришингиз мумкин.

Иш берувчи талабига кўра лойиҳа яна давом этади. Бизни кузатиб боринг ва сиз ҳам иштирок этинг, немис тилини эса ўзимиз ўргатамиз!


@uzmigration
👍2188🤷8🙏6🔥5😴4💊4🎄3🥰2🤗2🎉1
Ҳурматли юртдошлар!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги тизимида коррупциявий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни тезкор қабул қилиш учун махсус алоқа тармоқлари ишга туширилганини маълум қилади.

Агар сиз соҳада қонунбузарлик ёки коррупциявий хатти-ҳаракатларга гувоҳ бўлсангиз, @anticor_migrationbot телеграм боти, [email protected] электрон почтаси орқали бизга хабар беринг.

❗️Мурожаатингиз ўз вақтида кўриб чиқилиши ва шахсингиз сир тутилишини кафолатлаймиз.

Шунингдек, 71-202-44-11 ишонч телефонига (иш кунларида 9-00 дан 18-00 гача) қўнғироқ қилишингиз мумкин.

@uzmigration
👍82🔥65🤷‍♂5👀5🎅2🆒21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миграция агентлигидан ажойиб дастур!

🇷🇺Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун рухсатнома (патент) шартларидан бири бу - тил сертификати.

Рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигига оид тестлардан муваффақиятли ўтишингиз учун Миграция агентлиги томонидан яратилган платформа сизга кўмаклашади!

Ушбу ҳаволадаги манзилга ўтинг ва намунавий тест синовларини бажариб, ўз билимингизни синаб кўринг!

https://test.xorijdaish.uz/

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍120🤨15🤷‍♂104👌3💊3😴2🔥1👀1😎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миграция агентлиги Ўзбекистонлик ҳамшираларни АҚШда ҳам ишлашлари учун янги лойиҳа бошлади


Батафсил “Ўзбекистон 24” лавҳасида

@uzmigration
👍697🔥7🥰5😴5🤗3🤷‍♂2😇1
#ishga_taklif

🇰🇷Корея, 🇯🇵Япония, 🇷🇺Россия ва 🇰🇿Қозоғистонда бизнинг вакилимиз бўлиб ишлашга нима дейсиз?

💼 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонасига ўзига ишонган, ватанпарвар, музокаралар олиб бора оладиган, дунёқараши кенг, инглиз, корейс ва рус тилларида бемалол гаплаша оладиган раҳбар ва мутахассислар керак.

🤝Юқоридаги сифатларга эга бўлиб рус ва инглиз тилини яхши билсангиз Россия Федерацияси, Қозоғистон давлатларидаги, рус, инглиз тили билан бир қаторда япон тилида ҳам бемалол суҳбатлаша олсангиз Япониядаги ваколатхоналаримиз эшиклари сизга очиқ.

🇩🇪Шунингдек, Германия иш берувчилари билан музокаралар олиб бориш учун немис тилида мулоқот қила оладиган мутахассислар ҳам зарур.

📩Халқаро муносабатлар, юриспруденция, иқтисодиёт, молия шу каби йўналишларни битирган бўлсангиз ҳозироқ пастдаги ҳавола орқали маълумотларингизни бизга юборинг.

Қўлингиздан нималар келишини эса cover letterга ёзинг.

Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг, талабларга мос келсангиз сиз билан албатта боғланамиз!

@uzmigration
👍132🔥12😴127🤷‍♂6🤨5💊4💔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

Ташкиллаштирилган ва ташкиллаштирилмаган меҳнат миграцияси ўртасидаги фарқ нима?


Бу видеоролик орқали сиз:

▪️Хорижда қонуний ва хавфсиз ишлаш учун қайси йўлни танлаш кераклигини
▪️Ташкиллаштирилган миграция қандай имкониятлар яратишини
▪️Ташкиллаштирилмаган миграция қандай хавф ва муаммоларга олиб келишини билиб оласиз.


Чет элга ишлашга чиқишдан аввал албатта тўғри қарор қабул қилинг!

#миграция #хавфсизлик #Ўзбекистон #ишлаш

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42😐63😴3🤷‍♂2💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌📌📌📌📌

⏱️ 2025 йил 30 апрель куни Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сон Фармони билан берилган имкониятлар муддати тугайди. Ушбу фармон хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия ҳудудида қонуний қолиш асосларини йўқотган тақдирда, ўз ҳуқуқий мақомини тартибга солиш имкониятини тақдим этади.

Бундай имкониятдан фойдаланиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

🔼 Россия ИИВнинг ҳудудий органларига;
🔼 Россия ИИВ ФГУП «ПВС» филиалларига;
🔼 Москва шаҳридаги ГБУ ММЦ «Сахарово»га.

Барча қонуний тартиб-таомиллардан ўтгандан сўнг, Россия ҳудудида қонуний қолиш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатнома ҳужжатлари тақдим этилади.

❗️Шунингдек, қонунбузарликка йўл қўйган ва ҳуқуқий мақомини тартибга солишни истамаган хорижлик фуқаролар Россия Федерациясини мустақил равишда тарк этиши учун ҳам атиги 4 ҳафтадан кам вақт қолганлигини эслатиб ўтамиз.

⚠️ 2025 йил 1 майдан бошлаб, ҳуқуқий мақомини тартибга солмаган шахсларга нисбатан чиқариб юбориш ва келажакда Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилади.

Муҳим ҳаволалар:

Ҳужжатларни қабул қилувчи миграция марказлари манзиллари ва масъул шахсларнинг телефон рақамлари
Қонуний мақомда бўлиш учун 7 қадам
Рус тили ва қонунчилиги бўйича имтиҳондан ўтиш
Патент расмийлаштириш, ҳужжатларни топшириб ишлаш учун рухсат олиш босқичлари
30/30/30 акцияси ҳақида маълумот
Ҳуқуқий маслаҳат

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52🔥5🤷‍♂44🥰2🤷‍♀1💯1🤨1😐1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миграция масалалари билан шуғулланувчи давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ўзаро алоқалар ва ижтимоий шериклик

Миграция агентлиги ҳамда Қозоғистон Республикасининг “Сана Сезим” жамоат бирлашмаси ўртасида Қозоғистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси хотин-қизларини ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган шартнома имзоланди.

Унга кўра, Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти Чимкент шаҳрида жойлашган “Сана Сезим” жамоат бирлашмаси ўртасида “Аёллар ташаббуслари ҳуқуқий маркази” билан ҳамкорликда ушбу давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган аёлларимиз ҳуқуқлари ҳимоя қилинади.

Бузилган ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун имкониятингиз чекланганми?

👉Унда Миграция агентлигига мурожаат қилинг.

☎️Маълумот учун телефонлар: (+99871) 202-33-55 ёки 12-82 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

@uzmigration
👍117😴189🙏5🤷‍♂3🔥2👨‍💻2👀1