Migratsiya agentligi
79.8K subscribers
562 photos
345 videos
284 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 [email protected]
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌📌📌📌📌

Россияда ишлаб юрган бўлсангиз жорий йилнинг 30 апрель санасига қадар ҳуқуқий мақомингизни тартибга солиб, патент олиш имконияти берилганидан хабардормисиз?

Вақтни бой берманг!


Патент олишда рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигига оид тестларни ечишингиз керак. Миграция агентлиги томонидан ишлаб чиқилган платформа бу борада Сизларга кўмаклашади.

➡️Легализация тартиби 7 қадамдан иборат жараёнда батафсил келтирилган

➡️Тест саволларини ечиш учун ушбу ҳаволага киринг 👉https://test.xorijdaish.uz/

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍124🤷98🤔7🤨7💊4💯3😴3🔥2👀2👨‍💻1
Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Konstantin Obolensky, Халқаро Миграция ташкилотининг (ХМТ) Қозоғистондаги офиси раҳбари - Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистондаги миссиялари фаолиятини мувофиқлаштирувчиси Serhan Aktoprak, шунингдек, ХМТнинг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Andrew Gray билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда асосий эътибор, мамлакатимизда миграция жараёнлари изчил такомиллашиб, Халқаро Миграция ташкилоти талаб ва стандартларига мувофиқ ташкил этилаётганига қаратилди.

ХМТ мутасаддилари хорижга вақтинча ишлаш учун кетаётган фуқароларни кетиш олдидан кўниктириш тадбирларини ташкил қилиш, Ўзбекистоннинг Миграция сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини таъкидлади.

@uzmigration
2👍162🤷‍♂227👌7🤨7🔥5😍4😴4💊3👀2🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵6 ойлик тил ўрганиш ҳаракатларим натижа берди!

Бир гуруҳ ҳамюртларимиз Япониянинг "Shimizu Corporation" компаниясида озиқ-овқат ва ичимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишларида фаолият юритиш мақсадида ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Кунчиқар мамлакатда уларни 1 ойлик кўниктириш курслари, 3 йиллик меҳнат шартномаси ва бошланғич даврда 1000$ ойлик маоши кутмоқда.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍192🤨20🔥17🥱15🤔8🤓755
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💥30/30/30 акцияси!

30 апрель, 30 сония ва 30 та авиачипта!

Миграция агентлиги 30/30/30 акциясини эълон қилди. Энди Россияда фаолият олиб бораётган ҳамюртларимиз 30 апрель санасигача давом этадиган легализация жараёнларида бир-бирини қўллаб-қувватлайди.

Юртдошларимиз ҳуқуқий мақомини тартибга солиб, патент олиш жараёнларидан қандай ўтганини 30 сония ичида видеоселфи орқали тушунарли тарзда ёритиб, кўпчилик билан баҳам кўради. Олинган видеони ўз инстаграм саҳифасига #LEGALIZATSIYA30 хештеги билан Миграция агентлигини белгилаган ҳолда жойлаштиради. Ёки @LEGALIZATSIYA30bot телеграм ботига видеоселфи шаклида юбориши ҳам мумкин.

Жараённи таъсирли шаклда ифодалаб берган 30 нафар ҳамюртимизга ўзлари учун қулай вақтда Россиядан Ўзбекистонга келиши учун Миграция агентлиги авиачипта олиб беради.

Унутманг, ҳужжатларингизни қонунийлаштириш учун муддат 2025 йил 30 апрелга қадар берилган! Видео фойдали бўлиши учун барча танишларингиз билан улашинг!

Инстаграм: https://www.instagram.com/migratsiya_agentligi/

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍104🥱33🔥6🤨64🤔3🎉3😴3💊2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Миграция агентлиги YouTube' платформасида янги расмий канал очди. Хорижда ишлаш истагида бўлган қизиқувчилар жонли эфирлар, подкаст ва онлайн вебинарларимизни бевосита кузатиши, фикр билдириши, савол йўллаши мумкин бўлади.

🌐 www.youtube.com/@agentligimigratsiya

Манзилларимизга вертуал ташриф буюришдан умуман тортинманг, онлайн жамоамизга қўшилинг, обуна бўлинг ва янгиликлар билан танишиб боринг!

Бизнинг манзиллар:

🌐Instagram
🌐Youtube
🤝Xorijda ish platforma
🌐@uzmigration
🌐 xorijda ish e’lonlar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍95🥱95🔥3😐3🤷‍♂2👌2🥰1
📌📌📌📌📌

Россия Федерацияси Президентининг Фармонига мувофиқ, 2025 йил 30 апрелга қадар мазкур давлатда вақтинча ишлаб юрган фуқароларга ўз ҳуқуқий мақомларини тартибга солиб, патент олиш имконияти берилган.

Ушбу жараёнда фуқароларимизга ёрдам бериш мақсадида Миграция агентлиги томонидан штаблар фаолияти ташкил қилинганини эслатиб ўтамиз.

Легализацияга доир саволлар билан қуйидаги телефон рақамларга ва телеграм орқали @huquqiy_yordam_uzbot га мурожаат қилинг:

☎️ (95) 985 33 55, (95) 983 33 55 🇺🇿
☎️ +79250454744🇷🇺
😎 @pomoshrussiamigrant
💬 WhatsApp: +79250454744

Муҳим ҳаволалар:

Ҳужжатларни қабул қилувчи миграция марказлари манзиллари ва масъул шахсларнинг телефон рақамлари

Қонуний мақомда бўлиш учун 7 қадам

⏺️ Рус тили ва қонунчилиги бўйича имтиҳондан ўтиш

Патент расмийлаштириш, ҳужжатларни топшириб ишлаш учун рухсат олиш босқичлари

⏺️30/30/30 акцияси ҳақида маълумот


@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍119🤨147🔥6🙏5🥱4🤔3🤷‍♀1🤷1
#бир_иш_берувчи_бир_ҳудуд

❗️ТАНЛОВ ЭЪЛОНИ

Иш таклиф қилаётган хорижий корхоналар, танлов ўтадиган манзиллар, масъуллар билан боғланиш учун телефон рақамларни кўришни истасангиз ҳудудингиз номини танланг!

(11-14 март кунларига мўлжалланган танловлар жадвали)

Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Жиззах вилояти
Самарқанд вилояти
Қашқадарё вилояти
Тошкент шаҳри
Наманган вилояти
Сирдарё вилояти
Тошкент вилояти
Хоразм вилояти
Сурхондарё вилояти
Фарғона вилояти
Бухоро вилояти
Навоий вилояти

🌐Аgentlikning e’lonlar kanali
🌐@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍96🥱2310👌73🤨3💔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷Улар танланганлар...

Корейс тилини талаб даражасида ўрганиб астойдил ҳаракат қилган ва иш берувчи томонидан танланган яна бир гуруҳ дўстларимиз энди фаолиятларини Кореяда давом эттиришади!

Кузатиш жараёнида Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази раҳбари Kim Hyun Sung ҳам иштирок этди.

Миграция агентлиги сизга ривожланган хорижий давлатларда иш тажрибангизни орттириш имконини беради мурожаат қилинг ва мавжуд ваканциялардан ўзингизга тўғри келадиганини танланг.

🌐Аgentlikning e’lonlar kanali
🌐@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍70🔥53🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳам ўқиб, ҳам даромад қиламиз, бу орада ўзимизни ҳам унутмаймиз. Германиянинг диққатга сазовор жойларини кўришга ҳам албатта вақт топамиз!


🇩🇪Яна бир гуруҳ йигит-қизлар 10 ойлик изланишлар натижасида B2 сертификатини қўлга киритиб, янги мақсадлар сари Германия клиникаларида ишлаш учун йўлга чиқишди.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍152🔥21👌5
ХОРИЖДАГИ ЁЛҒОН ВАКАНСИЯЛАР ВА ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ СХЕМАЛАРИ!

‼️ Ижтимоий тармоқларда катта маош ва осон виза ваъда қилувчи “соҳта тадбиркорлар”кўпаймоқда! Афсуски аксарият ҳолларда бу каби таклифлар дискриминация, одам савдоси, мажбурий меҳнат, ва фирибгарлик қурбони бўлишга сабаб бўлади.

⚠️ АЛОМАТЛАРИ ҚАНДАЙ?

▪️нотаниш шахслар мавжуд компаниялар номидан иш таклифини юборишади;

▪️ишончга кириш учун расмий веб-сайтлар, ташкилотлар логотиплари ва ҳужжатлардан фойдаланишади;

▪️иш малакаси ва хорижий тил билиш талаби йўқлигини айтишади;

▪️биринчи босқичда ҳужжатлар тайёрлаш учун камроқ тўлов сўрашади ва бирор бир сабаб кўрсатиб пулларингизни бўлиб-бўлиб олади;

▪️элчихона виза тўловлари ва билет брон қилишни баҳона қилиб, қўшимча маблағ ундиради;

▪️бироз вақт ўтиб, фирибгарлар алоқага чиқмай қўйишади ёки "сиз танлаган вариант бўлмади, хоҳласангиз мана бундай вариант бор, фақат унга қўшимча тўлов қилишингиз керак",- деб алдов йўли билан яна пулларингизни олади.


❗️ИНТЕРНЕТ ОРҚАЛИ ҚАНДАЙДИР КАРТАЛАРГА ЎТКАЗИБ БЕРГАН МАБЛАҒЛАРИНГИЗНИ ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ИМКОНСИЗ

Энг кўп ёлғон ваканциялар қайси давлатларда кўрсатилаяпти?

🇬🇧 Буюк Британия
🇩🇪 Германия
🇵🇱 Польша
🇨🇿 Чехия
🇨🇭Швейцария


⚠️ Европа давлатларига ишчи визаларини олиш мураккаб жараён бўлиб, айниқса малакали ишчилар учун катта рақобат бор. Малакали бўлмаган ишчилар учун эса бу давлатларда қонуний иш топиш деярли имконсиз!

Хорижда қандай иш топиш мумкин?

▪️Миграция агентлиги ва лицензияга эга Хусусий бандлик агентликларига мурожаат қилинг;

▪️Интернетдаги иш таклифларини расмий манбалар орқали текширинг.

📣Яқинларингизни огоҳлантиринг, сохта ишга жойлаштириш таклифларга учманг!

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18115💯12👀7🔥5🫡5🍾4💊2🥰1🎉1
🇷🇺Татаристоннинг йирик иқтисодий зонаси "Алабуга" ва Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Миграция агентлиги раҳбарияти ушбу корхонада вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз билан учрашиб, уларнинг яшаш, овқатланиш ва меҳнат шароитларини ўрганди. Ҳозирда жамиятда 1150 нафар ўзбекистонлик фаолият олиб бормоқда.

Ўтказилган учрашувлар натижасида, иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган "Алабуга" корхонаси ва Миграция агентлиги ўртасидаги келишувга кўра ўзбекистонлик мутахассислар учун қўшимча 10 минг бўш иш ўрнига талаб олинди.


Агентлик томонидан ушбу янги иш ўринлари борасидаги танлов ҳақида эълон жойлаштирилади.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1448🔥7🤷‍♂5🤗4😐3😴2🤨1
🇷🇺“КАМАЗ” билан ҳамкорлик янада кенгаяди

Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев “КАМАЗ” раҳбарияти билан ўтказган учрашувда мутахассисларни ташкилий тартибда ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Ушбу келишув “Камаз”да ишлаш истагини билдирган ҳамюртларимизни Ўзбекистонда касб ва тилга ўқитиш, танловларни янада қулай шароитларда ўтказиш ва ишга жойлаштириш масалаларини ўз ичига олади.

Ҳозирда корхонада Агентлик томонидан юборилган 500 нафардан ортиқ юртдошимиз вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Бу ерда асосан юк автомобиллари, автобус, турли ҳажмдаги двигателлар, махсус техникалар ишлаб чиқарилади.


@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍108🔥10🤷‍♂77💊4👌3🤨3🥰2🫡1