Қонунларини бузманг, урф-одатини ҳурмат қилинг!
Кеча Е-9-визаси асосида Корея Республикасида ишлаш учун жўнаб кетаётган 100 нафар юртдошимиз билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбарияти учрашув ўтказди.
Унда Кореяда ишлаётган ўзбекистонлик ишчилар имижини шакллантириш, иш берувчилар томонидан меҳнат шартномалари берилишини кўпайтиришга эришиш мақсадида барча фуқароларимиздан Кореяда бўлиш тартиб қоидаларига қатъий риоя этиши лозимлиги, қонунчилигини бузган ва ноқонуний бўлиб турган ҳар бир фуқаро, кейинчалик ушбу давлатга ишлаш учун борадиган юртдошларимизга тўсиқ бўлиши тушунтирилди.
Шунингдек, шартномада кўрсатилган иш жойида ишлаш кераклиги, Корея қонунчилиги ва тартиб қоидаларини бузган тақдирда катта жаримага тортилиши, маҳалласига, қолаверса ота-онасига иш жойини ноқонуний ташлаб кетганлиги, ўзи бўлиб турган давлатнинг қонунларини қўпол тарзда бузганлиги ҳақида хат юборилиши таъкидланди.
Бугунги кунда юртдошларимиз Корея Республикасига Е-9 визаси асосида кемасозлик, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларга ишга жалб этилмоқда.
@uzmigration

👍103🔥4⚡3👏3👎2💯1
Бу ҳақда Миграция агентлиги раҳбарияти ва Япониянинг Хоккайдо Қишлоқ хўжалиги уюшмаси Жамоат фаровонлиги жамияти бошқаруви раиси бошчилигидаги делегация ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
"Биз аҳолимиз сони камайиб бораётгани боис Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилишни кўриб чиқаяпмиз.
Ўзбекистон фуқаролари Японияда тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаши мумкин. Япон тилига ўқитиш ва бу борадаги алоқаларни ривожлантириш асосий ҳамкорлик йўналишларимиз бўлади",
— деди Япониянинг Хоккайдо Қишлоқ хўжалиги уюшмаси Жамоат фаровонлиги жамияти бошқаруви раиси Мамору Нишимото.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍100❤7🤔6🔥5⚡4🖕4💯3🍾2🎉1🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миграция соҳасида қандай ўзгаришлар бор?
“Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори.
@uzmigration
“Битирувчилари энг кўп халқаро сертификат олган 50 нафар ўқитувчига 50 миллион сўмдан субсидия тўланади”
“Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори.
@uzmigration
👍33❤9🔥6🤬6😁2🥴2
Миграция агентлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Германия тадбиркорлик маркази (DUWK) ҳамда “Касбий таълим ва хорижий тилларни ривожлантириш” нодавлат таълим муассасаси раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди.
Унда “Немис тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш маркази”ни ҳамкорликда ташкил қилиш ва ушбу марказга Германияда малака ошириб қайтган ўқитувчиларни жалб қилиб, малакали мутахассисларни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Миграция агентлиги, “Касбий таълим ва хорижий тилларни ривожлантириш” нодавлат таълим муассасаси ва “Askania Future” компанияси ўртасида уч томонлама меморандум имзолашга ҳам келишиб олинди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистондаги Германия тадбиркорлик маркази ҳамда Германиянинг Саксония-Анхалт федерал ўлкаси ва “Askania Future” компанияси ҳамкорлигида немис тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унга кўра 168 нафар ўзбекистонлик мутахассис Германияда халқаро стандартлар даражасида қайта тайёрланиб, касбий малакаларини ошириши режа қилинган. Биринчи босқичда 27 нафар мутахассис Германияда 8 ҳафталик малака ошириш курсларида ўқиб қайтди. Айни кунларда ҳам 27 нафар немис тили ўқитувчилари Германияда ўз малакаларини оширмоқда.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍57❤7😍5🥴4👌3
Ўзбекистонликлар учун Кореяда Е-8 визаси бўйича янги имкониятлар очилмоқда.
"Е-8 – Корея қонунчилигига мувофиқ қишлоқ хўжалиги соҳасига хорижий ишчиларни мавсумий жалб қилиш визаси ҳисобланади"
Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси ва Корея Адлия вазирлиги вакиллари ўртасида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон фуқаролари учун Е-8 визасини қай тартибда амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. 2025 йилдан бошлаб ушбу виза тури бўйича минглаб фуқароларимиз Кореяда ишлашлари режалаштирилмоқда.
Е-8 визаси билан Кореяга кириб келган фуқаролар қонуний ишлашни давом эттирса, кейинчалик Е-7 визасига ўзгартириши ва оила аъзолари билан бирга Кореяда яшаб меҳнат қилишлари мумкин бўлади.
E-7 – малакали мутахассислар ва техник ходимларнинг Корея Республикасида фаолият юритиши учун 1 йилдан 3 йилгача муддатга бериладиган кўп мартали (мулти) виза туридир.
Шунингдек, Е-8 визаси асосида ишлаб, иш берувчидан тавсиянома олган фуқаролар келаси йили Кореяга қайтиб келишларида БEПУЛ виза олиш имкониятига эга бўлади.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍147🔥18🥴9🤔5⚡4😁4❤2👌2