Migratsiya agentligi
87.8K subscribers
779 photos
452 videos
359 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 [email protected]
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🇺🇿🇪🇺 Европа Иттифоқи мамлакатларида Ўзбекистонлик кадрларга талаб ортмоқда

🤝 Миграция агентлиги, Швейцариянинг Globogate рекрутинг компанияси ҳамда Словакиянинг Penta Hospitals International компанияси ўртасида уч томонлама ҳамкорликка старт берилди.

🏥 Penta Hospitals International — Марказий Европадаги энг йирик хусусий тиббиёт тармоғи бўлиб, 150 дан ортиқ шифохона ва 100 га яқин тиббий парвариш муассасасини бошқаради.
👨‍⚕️ Компания тизимида 25 минга яқин ходим фаолият юритади. Шунингдек, Penta яқинда Братислава шаҳрида ҳам 1 400 нафар ходимга мўлжалланган юқори технологияли шифохона барпо этди.


🤝 Янги лойиҳа доирасида Penta Hospitals International учун Ўзбекистонда шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш тизими яратилади.

🩺 Globogate билан амалга оширилаётган дастур доирасида қарийб 600 нафар ўзбекистонлик ҳамшира Германияда иш билан таъминланган. Энди мазкур ҳамкорликни биринчи босқичда - Чехия, Словакия ва Польша кейинчалик, Эстония, Латвия, Литвага кенгайтириш
режалаштирилмоқда.


XORIJDA ISH телеграм каналимизни кузатиб боринг тез орада ушбу мамлакатлардаги вакансияларни эълон қиламиз!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
81👍41👌4🎉2🫡2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ 161 нафар фуқаро. 2 миллиард сўмдан ортиқ зарар. Битта фирибгарлик схемаси...

⚖️ Жорий йилда «Adworld Group» компанияси раҳбарларига нисбатан чиқарилган суд ҳукмига кўра, фирибгарлик оқибатида 161 нафар фуқарога 2 миллиард 35 миллион 941 минг 508 сўм моддий зарар етказилгани аниқланган.

📝Бу ягона ҳолат эмас. 2025 йилда Миграция агентлигига консалтинг ташкилотлари фаолияти юзасидан 229 та мурожаат келиб тушган.

💳 Фуқароларга 1 миллиард 392 миллион 77 минг 200 сўм моддий зарар етказилгани аниқланиб, Агентлик томонидан ўтказилган текширув материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Улар томонидан тегишли тартибда жиноят ишлари қўзғатилган.


🌍 Халқаро миграция ташкилоти (IOM) маълумотларига кўра, 2024 йилда миграция йўлларида 8 700 нафардан ортиқ инсон ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.

❗️ Хавф чегарада эмас... У биринчи навбатда телефон экранингизда бошланади.

🎥 Роликни томоша қилинг ва яқинларингиз билан ҳам улашинг. Балки шу видео кимнидир фирибгарлар тузоғидан асраб қолар.

⚠️ Эслатма: хорижда ишлаш давомида мураккаб ҳолатларга дуч келсангиз, Миграция агентлигига мурожаат қилинг — сизга зарур ёрдам ва ҳуқуқий кўмак кўрсатилади.

📞 Қисқа рақам: 1282
💬 24/7 @huquqiy_yordam_uzbot

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
43👍20🤨7🎉5💯53👀3🏆1👨‍💻1🤗1
🇺🇿🇺🇸 Миграция агентлиги ва АҚШ Элчихонаси ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилади

🤝 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Jonathan Henick ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизда халқаро стандартлар асосида йўлга қўйилаётган меҳнат миграцияси тизими, хорижий меҳнат бозорларини диверсификация қилиш, номзодларни тайёрлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдим этилди.

Томонлар АҚШда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлашга доир пилот лойиҳаларнинг бориши ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари юзасидан фикр алмашдилар.

Элчи қонуний меҳнат миграцияси жараёнларида номзодларни ҳар томонлама пухта тайёрлаш муҳимлигини қайд этиб, уларнинг иш жойи, меҳнат ва яшаш шартлари, кўзда тутилаётган харажатлар, кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистонга қайтиш муддати юзасидан тўлиқ хабардор бўлиши зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, ҳужжатларни белгиланган талаблар асосида расмийлаштириш ва номзодларнинг визавий ҳамда миграция тарихини олдиндан ўрганиш бўйича тавсиялар берилди.


Учрашув якунида Миграция агентлиги ва АҚШ Элчихонасининг консуллик хизмати ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, маълумот алмашиш ҳамда иш берувчилар билан суҳбат ва ҳужжатларни топшириш жараёнларини олдиндан мувофиқлаштириб бориш масалалари белгилаб олинди.

Томонлар қонуний меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни пилот ва босқичма-босқич ёндашув асосида ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1150👍91🤷‍♂21😴10😍8🆒6🔥4💔4🤗3🥰2👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🤝🇰🇷 Яна 114 нафар юртдошимиз Жанубий Кореяда меҳнат фаолиятини бошлади

✈️ Жўнаб кетганларнинг 100 нафари ишлаб чиқариш (Manufacturing) соҳасида меҳнат фаолиятини олиб боради. Уларнинг 49 нафари Улсан шаҳри учун малакали кадрлар тайёрлаш лойиҳаси битирувчилари ҳисобланади.

🏨 Шунингдек, ҳамюртларимизнинг 12 нафари хизмат кўрсатиш соҳасида, 2 нафари эса қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият олиб боради.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍6644🤨7👌5😴3🥰2
⚠️ ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ижтимоий тармоқларда, хусусан Telegram мессенжерида «XORIJDA ISH (rasmiy)», «MIGRANT-UZ», «Chet-Elda Ishlar Rasmiy kanal» ва шунга ўхшаш номлар билан фаолият юритаётган норасмий каналлар ваколатли ахборот манбаси ҳисобланмайди ва ҳеч қандай кучга эга эмас.

Мазкур каналларда эълон қилинаётган хориждаги иш ўринлари Миграция агентлиги томонидан тасдиқланмаган. Улар бўйича ариза қолдиришдан олдин маълумотнинг ишончлилигини албатта текширинг ҳамда хабарларга танқидий ёндашинг.

📌 Миграция агентлигининг Telegram каналлари фақат:

🔹 Migratsiya agentligi
🔹 Xorijda ish
🔹 Худудий филиаллар каналлари

📢 Хабарни яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @uzmigration
👍4939🤷‍♂5😴5🔥4👌3💯3🫡1💊1
🤝 Белорусда хизмат сафарида бўлиб турган Миграция агентлиги раҳбари ўринбосари Элёр Тоштемиров Ўзбекистоннинг Беларусдаги Элчихонаси вакиллари билан биргаликда Минск автомобиль заводида (МАЗ) бўлди .

Учрашувда Ўзбекистон фуқароларини МАЗга ишга қабул қилиш тартиби, номзодлар билан суҳбат жараёнлари, иш жойида ўқитиш ва янги муҳитга мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.

🏭 Шунингдек, яшаш ва ишлаш шароитлари билан танишиш мақсадида ишлаб чиқариш цехлари, ошхона, ётоқхона ва бошқа ижтимоий объектлар кўздан кечирилди.

Бугунги кунда мазкур корхонада 120 дан ортиқ ҳамюртимиз ўртача 800 - 1000 АҚШ доллари миқдорида маош олган ҳолда иш фаолиятини олиб бормоқда. Улар билан ҳам учрашув ўтказилиб меҳнат ва миграция қонунчилигига риоя этиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍6450🤨31😴10🔥3🤷‍♀2🤷‍♂22🏆2🥰1👀1