Migratsiya agentligi
87.8K subscribers
779 photos
452 videos
359 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 [email protected]
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
📚 Таълимдан ишгача: Германия ва Япония дастурлари иштирокчилари билан учрашув

🤝 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Японияда логистика ҳамда Германияда тиббиёт соҳасида меҳнат фаолиятини бошлаш учун тил ва касб ўрганаётган ёшлар билан учрашув ўтказди.

📚 Унда ёшлар томонидан дам олиш кунлари ҳам ўқув хоналаридан фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича таклифлар билдирилди. Мазкур ташаббус қўллаб-қувватланиб, масала ижобий ҳал этилди.


🇩🇪 Германиянинг Globogate дастури натижалари:

▪️1287 нафар номзод дастурга жалб қилинган;
▪️737 нафар В2 даражадаги халқаро немис тили сертификатини олган;
▪️ 540 нафар Германия клиникаларида иш бошлаган;
▪️ 232 нафарнинг виза расмийлаштириш жараёни давом этмоқда;
▪️ 550 нафар тил курсларида таҳсил олмоқда.

👉Иштрок этиш учун ҳавола

🇯🇵 Япониянинг Willer Express дастури:

▪️ Дастурда 50 нафар номзод иштирок этмоқда;
▪️Улар япон тили ва касбий тайёргарлик бўйича таълим олмоқда;
▪️ 8 ойлик ўқув курслари якунлангач, иштирокчилар Япониядаги юқори маошли иш ўринларига жойлаштирилади.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
60👍29😴4👀3👌2😍2🤓2💔1🤗1
📢 “ORZU BRIDGE XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI" МЧЖнинг фаолияти тугатилди!

“ORZU BRIDGE XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI" га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2026 йил 8 январда берилган 1302693 сонли лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2026 йил 8 июлдаги 2951395-сонли аризасига асосан тугатилди.

❗️“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, МЧЖга фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш таъқиқланади.


📌 Ҳурматли фуқаролар!

Агар “ORZU BRIDGE XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI" билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларингиз бўлса, уларни жорий йил
10-августга қадар Миграция агентлигига тақдим этишингизни сўраймиз.

☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 (қисқа рақам
171, 711)

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍3126🤷‍♂10😐5🤩2🫡1
#раҳбар_қабули

📑 Фуқаролар мурожаатлари юзасидан навбатдаги қабул ўтказилди

🤝 Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев навбатдаги шахсий қабулда хорижда ишлаш истагидаги юртошларимизнинг мурожаатларини ўрганди.

📋 Қабулда, хорижга ишга жойлашиш, танлов ва имтиҳон жараёнлари, шунингдек, ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Айрим мурожаатлар қабул давомидаёқ ижобий ҳал этилди. Хусусан, танлов ва имтиҳонларда иштирок этишга тўсқинлик қилган ҳужжатларга оид муаммолар жойида хал қилинди.

🔄 Иш берувчилар талабларига ҳозирча мос келмаган ҳамюртларимизга малакаси ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бошқа вакансияларга йўналтирилди.


📌 Қабул якунлари бўйича масъул таркибий бўлинмаларга аниқ топшириқлар берилди ва ҳар бир мурожаат юзасидан ижро назоратга олинди.

👉 @uzmigration
43🔥11👍6🤩5👌4🤨4😍2
🇺🇿🤝🇰🇼 Қувайт Ўзбекистон билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирмоқда

📍 Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ва Қувайтнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Турки Холид Ҳамад ал-Микрод ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

🤝 Мулоқотда Қувайт меҳнат бозори учун тиббиёт, сервис, муҳандислик, электротехника соҳаларида ўзбекистонлик малакали кадрларни тайёрлаш ва ишга жалб қилиш, шунингдек, иш берувчилар талабларини янада аниқ белгилаш масалалари муҳокама қилинди.

« Кадрларни хорижда ишлашга тайёрлаш бўйича мамлакатингизда йўлга қўйилган тизимини юқори баҳолайман. Миграция агентлиги билан ҳамкорлик биз учун ҳам муҳим. Ўзбекистон билан меҳнат миграцияси соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшсам, бундан мамнун бўламан», — деди Турки Холид .


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
61👍28😴9😐7🤷‍♂6🎉4🥰3🏆3🔥2
Migratsiya agentligi
🎙 ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШЛАР УЧУН КАТТА ИМКОНИЯТ! 🇺🇿 Хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва ватандошлар ўртасида “Ватан садоси” республика кўрик-танловига старт берилди. 🤝 Миграция агентлиги ҳамда Маданият вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ватан садоси танловига қизиқиш тобора ортиб бормоқда!

🎵Эътиборлиси, бугунги кунга қадар 30 га яқин иштирокчи ўзининг ижод намуналарини тақдим этди.

🔥Бу эса хориждаги юртдошларимиз орасида танловга қизиқиш ва фаоллик кун сайин ортиб бораётганидан далолат беради.

📌 Сиз ҳам ўз иқтидорингизни намоён этиш имкониятини қўлдан бой берманг!

📝 Танлов шартлари ва иштирок этиш тартиби ҳақидаги тўлиқ маълумот қуйидаги ҳавола орқали:
🔗 https://t.iss.one/uzmigration/1209

🗓 Аризалар жорий йилнинг 31 июлигача қабул қилинади.

🎙 🏆Муносиблар қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланади:

🥇 1-ўрин — 100 миллион сўм
🥈 2-ўрин — 80 миллион сўм
🥉 3-ўрин — 50 миллион сўм


Балки ютуқ эгаси айнан сиз бўларсиз!


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
62🤨11🏆9🔥5🕊5😴4🤷‍♂3💊2👌1🤗1😎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 200 дан ортиқ ҳамюртимиз Беларусь Республикасига қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун чартер рейс билан етиб борди.

📄 Ушбу пилот лойиҳа Андижон вилояти ҳокимлиги, Миграция агентлиги ҳамда Белорусь Республикасининг Витебск вилояти Меҳнат, бандлик ва ижтимоий ҳимоя қўмитаси ўртасида имзоланган уч томонлама шартнома асосида соддалаштирилган тартибда амалга оширилмоқда.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍21956👀16🤷‍♂14🫡10😴9🤗6🔥4🥰4🤓4🍾2
🇺🇿🇪🇺 Европа Иттифоқи мамлакатларида Ўзбекистонлик кадрларга талаб ортмоқда

🤝 Миграция агентлиги, Швейцариянинг Globogate рекрутинг компанияси ҳамда Словакиянинг Penta Hospitals International компанияси ўртасида уч томонлама ҳамкорликка старт берилди.

🏥 Penta Hospitals International — Марказий Европадаги энг йирик хусусий тиббиёт тармоғи бўлиб, 150 дан ортиқ шифохона ва 100 га яқин тиббий парвариш муассасасини бошқаради.
👨‍⚕️ Компания тизимида 25 минга яқин ходим фаолият юритади. Шунингдек, Penta яқинда Братислава шаҳрида ҳам 1 400 нафар ходимга мўлжалланган юқори технологияли шифохона барпо этди.


🤝 Янги лойиҳа доирасида Penta Hospitals International учун Ўзбекистонда шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш тизими яратилади.

🩺 Globogate билан амалга оширилаётган дастур доирасида қарийб 600 нафар ўзбекистонлик ҳамшира Германияда иш билан таъминланган. Энди мазкур ҳамкорликни биринчи босқичда - Чехия, Словакия ва Польша кейинчалик, Эстония, Латвия, Литвага кенгайтириш
режалаштирилмоқда.


XORIJDA ISH телеграм каналимизни кузатиб боринг тез орада ушбу мамлакатлардаги вакансияларни эълон қиламиз!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
81👍41👌4🎉2🫡2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ 161 нафар фуқаро. 2 миллиард сўмдан ортиқ зарар. Битта фирибгарлик схемаси...

⚖️ Жорий йилда «Adworld Group» компанияси раҳбарларига нисбатан чиқарилган суд ҳукмига кўра, фирибгарлик оқибатида 161 нафар фуқарога 2 миллиард 35 миллион 941 минг 508 сўм моддий зарар етказилгани аниқланган.

📝Бу ягона ҳолат эмас. 2025 йилда Миграция агентлигига консалтинг ташкилотлари фаолияти юзасидан 229 та мурожаат келиб тушган.

💳 Фуқароларга 1 миллиард 392 миллион 77 минг 200 сўм моддий зарар етказилгани аниқланиб, Агентлик томонидан ўтказилган текширув материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Улар томонидан тегишли тартибда жиноят ишлари қўзғатилган.


🌍 Халқаро миграция ташкилоти (IOM) маълумотларига кўра, 2024 йилда миграция йўлларида 8 700 нафардан ортиқ инсон ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.

❗️ Хавф чегарада эмас... У биринчи навбатда телефон экранингизда бошланади.

🎥 Роликни томоша қилинг ва яқинларингиз билан ҳам улашинг. Балки шу видео кимнидир фирибгарлар тузоғидан асраб қолар.

⚠️ Эслатма: хорижда ишлаш давомида мураккаб ҳолатларга дуч келсангиз, Миграция агентлигига мурожаат қилинг — сизга зарур ёрдам ва ҳуқуқий кўмак кўрсатилади.

📞 Қисқа рақам: 1282
💬 24/7 @huquqiy_yordam_uzbot

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
43👍20🤨7🎉5💯53👀3🏆1👨‍💻1🤗1
🇺🇿🇺🇸 Миграция агентлиги ва АҚШ Элчихонаси ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилади

🤝 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Jonathan Henick ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизда халқаро стандартлар асосида йўлга қўйилаётган меҳнат миграцияси тизими, хорижий меҳнат бозорларини диверсификация қилиш, номзодларни тайёрлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдим этилди.

Томонлар АҚШда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлашга доир пилот лойиҳаларнинг бориши ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари юзасидан фикр алмашдилар.

Элчи қонуний меҳнат миграцияси жараёнларида номзодларни ҳар томонлама пухта тайёрлаш муҳимлигини қайд этиб, уларнинг иш жойи, меҳнат ва яшаш шартлари, кўзда тутилаётган харажатлар, кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистонга қайтиш муддати юзасидан тўлиқ хабардор бўлиши зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, ҳужжатларни белгиланган талаблар асосида расмийлаштириш ва номзодларнинг визавий ҳамда миграция тарихини олдиндан ўрганиш бўйича тавсиялар берилди.


Учрашув якунида Миграция агентлиги ва АҚШ Элчихонасининг консуллик хизмати ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, маълумот алмашиш ҳамда иш берувчилар билан суҳбат ва ҳужжатларни топшириш жараёнларини олдиндан мувофиқлаштириб бориш масалалари белгилаб олинди.

Томонлар қонуний меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни пилот ва босқичма-босқич ёндашув асосида ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1150👍91🤷‍♂21😴10😍8🆒6🔥4💔4🤗3🥰2👌1