Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Шавкат Мирзиёев: Халқ дипломатияси тамойилини, жумладан, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларидаги алоқаларни кучайтириш асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолади.
Шу мақсадда, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқамиз.
Россия, Хитой ва АҚШ, шунингдек, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Германия, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари каби анъанавий ҳамкорларимиз билан муносабатларни янада ривожлантириш, ташқи алоқаларимиз географиясини кенгайтиришга устувор аҳамият қаратамиз.
Бу йўналишда, энг аввало, иқтисодий дипломатияни кучайтиришга алоҳида урғу берамиз.
Янги бозорларни ўзлаштириш, инвестиция ва инновацияларни кенг жалб қилиш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва энг муҳими – Ўзбекистон имижини фаол тарғиб этиш барча дипломатик ваколатхоналаримизнинг асосий вазифасига айланади.
Ушбу масалалар ҳозирги вақтда ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолиятининг янгиланган концепциясида ўз ифодасини топади.
#uzlidep #syezd
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

Шавкат Мирзиёев: Биз нуфузли халқаро тузилмаларда Ўзбекистоннинг иштирокини юқори даражада таъминлашимиз шарт.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органлари ва институтлари, глобал ва минтақавий иқтисодий, молиявий ва гуманитар ташкилотлардаги фаолиятимизни кучайтирамиз.
Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграция жараёнларини чуқурлаштириш бўйича аниқ амалий қадамлар қўйилади.
Ҳозирги вақтда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро тузилмаларда Ўзбекистон раислиги учун янгича ёндашув асосида тайёргарлик кўрмоқдамиз.
Шу билан бирга, қадимий ва навқирон шаҳарларимиз – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Нукус, Хива, Термиз, Шаҳрисабз ва Қўқонда халқаро аҳамиятга молик йирик саммит, форум ва анжуманларни доимий равишда ўтказишни давом эттирамиз.
Учинчидан, қўшни Афғонистон заминида тинчлик ва осойишталикни таъминлашга, жафокаш афғон халқига қўлимиздан келган барча ёрдамни аямаймиз.
“Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўлини қуриш ҳамда энергетика, савдо ва саноат соҳаларидаги стратегик ва муҳим лойиҳаларни ҳамкорликда, албатта амалга оширамиз.
Тўртинчидан, яқинда ташкил этилган “Ватандошлар” жамоат фонди орқали хорижий давлатлардаги юртдошларимиз билан, доимий ва самарали алоқалар ўрнатамиз.
Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга жалб этиш учун, барча имкониятларни яратиб берамиз.
Яқин келгусида асосий вазифаси чет элларда ўзбек тили, маданияти ва миллий анъаналаримизни кенг оммалаштириш, гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат бўлган Алишер Навоий халқаро институти ташкил этилади.

Шавкат Мирзиёев: Биз Янги Ўзбекистонни юксак маданият ва маънавиятга эга бўлган, эркин ва бахтли инсонлар яшайдиган мамлакатга айлантириш учун барча куч ва имкониятларни сафарбар этамиз.
Шу муносабат билан “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси ва уни амалга ошириш миллий дастури ишлаб чиқилади.
Бу, аввало, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни давр талабларига мос равишда бойитиш ва ривожлантириш, шу орқали жамиятнинг маданий ва маърифий юксалишига эришиш имконини беради.
Ўз навбатида, бу жамият аъзоларининг онги ва тафаккурини, ҳаёт фалсафаси ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади.
Ушбу йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини кучайтириш зарур.
Бунда, аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялаш – бизнинг олий мақсадимиздир.
#uzlidep #syezd
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шу муносабат билан “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси ва уни амалга ошириш миллий дастури ишлаб чиқилади.
Бу, аввало, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни давр талабларига мос равишда бойитиш ва ривожлантириш, шу орқали жамиятнинг маданий ва маърифий юксалишига эришиш имконини беради.
Ўз навбатида, бу жамият аъзоларининг онги ва тафаккурини, ҳаёт фалсафаси ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади.
Ушбу йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини кучайтириш зарур.
Бунда, аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялаш – бизнинг олий мақсадимиздир.
#uzlidep #syezd
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Мамлакатимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, фуқароларимизни турли мафкуравий таҳдидлардан, зарарли оқим ва ғоялардан ҳимоя қилиш масалалари бундан буён ҳам, устувор тарзда диққатимиз марказида бўлади.
Биз муқаддас динимизни, эзгу фазилатларимизнинг мужассам ифодаси сифатида қадрлаймиз.
Асрлар давомида миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисми бўлиб келаётган инсонпарвар динимизни, зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий чоралар кўрамиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қилмаймиз.
Бой диний ва маънавий меросимизни чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси халқаро маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий каби илмий-маърифий марказлар имкониятлари, тўлиқ ишга солинади.
Юртимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, турли диний конфессиялар учун зарур шароит яратишга қаратилган сиёсатимизни изчил давом эттирамиз.
#uzlidep #syezd
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Биз муқаддас динимизни, эзгу фазилатларимизнинг мужассам ифодаси сифатида қадрлаймиз.
Асрлар давомида миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисми бўлиб келаётган инсонпарвар динимизни, зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий чоралар кўрамиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қилмаймиз.
Бой диний ва маънавий меросимизни чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси халқаро маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий каби илмий-маърифий марказлар имкониятлари, тўлиқ ишга солинади.
Юртимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, турли диний конфессиялар учун зарур шароит яратишга қаратилган сиёсатимизни изчил давом эттирамиз.
#uzlidep #syezd
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Шавкат Мирзиёев: Бугун сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилинган Янги Ўзбекистон стратегияси, ҳеч шубҳасиз, сайловолди учрашувларида жамоатчилигимиз, халқимиз томонидан билдириладиган қўшимча фикрлар, таклиф ва ташаббуслар ҳисобига, янада бойитилади ва такомиллаштирилади.
Шу асосда ушбу Дастуримизни ҳар томонлама мукаммаллаштириб, барчамиз бир жону, бир тан бўлиб, биргаликда амалга оширишимиз лозим.
Ушбу Стратегия – эл-юртимизнинг ислоҳотларимизга бўлган ишончи, шу йўлдаги амалий ҳаракатларидан куч-қудрат олиб, бутун халқимизни Янги Ўзбекистон ғояси атрофида бирлаштирадиган, том маънодаги умуммиллий дастурга айланиши учун бутун халқимиз аввало, партиямиз аъзолари астойдил биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.
Чунки, бу Стратегия мард ва меҳнаткаш халқимизнинг азалий орзу-интилишлари ва туб манфаатларини ифода этишга қаратилган.
Халқ ишончи қандай буюк қудрат ва илҳом манбаи эканини, ўтган йиллар давомида барчамиз чин юракдан ҳис этиб келмоқдамиз, десам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрга қўшиласиз.
Айнан ана шу буюк ишонч энг қийин дамларда бизга умид ва мадад берди, вужудимизга – куч, руҳимизга қанот бағишлади.
Бизга тоғдек таянч бўлиб турган мўътабар нуронийларимиз, меҳрибон оналар, азамат ака-укаларимиз, оқила опа-сингилларимиз, навқирон авлодимизга таяниб, танлаган йўлимиздан дадил илгари бормоқдамиз.
Ана шу юксак ишончга муносиб бўлиш, халқимиз, Ватанимиз манфаатлари ҳамда унинг бахт-саодати йўлида, бор куч-ғайратим, билим ва салоҳиятимни сафарбар этиш, мен учун ҳамиша ҳаётимнинг мазмуни бўлиб келган ва бундан кейин ҳам, ҳамиша шундай бўлиб қолади.
Мен учун бунд́ан улуғ бахт, бунд́ан буюк шараф ва масъулият йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.

Шавкат Мирзиёев: Мен доимо эзгуликка, адолат ва маърифатга интилиб яшайдиган ана шундай буюк халқ фарзанди эканимдан, чексиз фахрланаман.
Барча ислоҳотларимизни доимо қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда ҳал қилувчи куч бўлиб келаётган, ўзини аямасдан қаҳрамонларча меҳнат қилаётган олижаноб халқимга, фарзандлик меҳри ва садоқати билан чин дилдан, таъзим қиламан.
#uzlidep #syezd
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Барча ислоҳотларимизни доимо қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда ҳал қилувчи куч бўлиб келаётган, ўзини аямасдан қаҳрамонларча меҳнат қилаётган олижаноб халқимга, фарзандлик меҳри ва садоқати билан чин дилдан, таъзим қиламан.
#uzlidep #syezd
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Шавкат Мирзиёев: Азиз юртдошларим!
Ватанимизнинг бугунги ва эртанги тақдири, фарзандларимизнинг келажаги Сизларнинг ушбу сайловдаги онѓли иштирокингизга, фуқаролик позициянгизга боғлиқ.
Ишонаман, бу сайлов, Сизларнинг фаол иштироќингиз билан, бугун биз интилаётган Янги Ўзбекистон, Учинчи Ренессанс сари ташланган, яна бир улкан амалий қадам бўлади.
Ҳеч қачон унутманг, сайлаш ва танлаш ҳуқуқи –
Сизнинг қўлингизда.
Келажак учун масъулият эса – барчамизнинг зиммамизда.
Ана шундай буюк ҳиссиёт, ишонч-эътиқод билан ҳаракат қилсак, биздан халқимиз ҳам, келажак авлодлар ҳам, албатта рози бўлади.
Янги Ўзбекистонимиз ҳар томонлама тараққий топган, гуллаб-яшнаган гў́зал мамлакатга айланади.
Барчангизга шу эзгу йўлда сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, шахсий ҳаётингиз ва фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Яна бир бор катта раҳмат сизларга!

🔴 #LIVE
Съездда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Номзоднинг Сайловолди дастурининг асосий устувор йўналишлари баён қилинган маърузаси маъқулланди ҳамда париянинг марказий ва қуйи ташкилотларига сайловолди ташвиқотини олиб боришда ундан кенг фойдаланиш тавсия этилди.

Съезд делегатлари фикрларидан парчалар
Ободбек ДОНИЁРОВ, Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори:
– Президентликка номзод ўз сайловолди маърузасида Қорақалпоғистон Республикасидаги аҳолининг яшаш шароити, экологик муҳити тўғрисида алоҳида тўхталгани боиси, биламан, у кишининг қорақалпоқ халқига бўлган меҳрмуҳаббати чексиз. Қачон бу ҳудудга борса, овулмаовул кезиб чиқади, оддий одамлар билан дилдан гаплашади. Асосийси, мавжуд муаммоларни ечишда яқиндан кўмак беряпти. Шунинг учун ҳам барча каксаю ёшларимиз бу инсонни ўзларининг энг яқин жигаридек, оғаинисидек ҳурмат қилади, қадрлайди.
#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #syezd

Мавлуда ХЎЖАЕВА, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг Аёллар маслалалари бўйича ўринбосари, парламент депутати:
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди кўрсатилган Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг сайловолди дастурини чуқур ҳаяжон билан тингладик. Деярли барча соҳалар, айниқса, ижтимоий соҳа, хусусан, хотинқизлар масаласига алоҳида эътибор қаратилгани биз аёлларни беҳад қувонтирди. Мамлакатимизда гендер тенг ликни таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Сенат раиси, элчи, туман ҳокими каби ўта масъулиятли лавозимлар бизларга ишониб топширилгани ҳам бежиз эмас. Ёки олайлик, Ўзбекис тон аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 2015 йилда 128ўринда бўлган бўлса, 2020 йилда эса 37ўринга кўтарилди. Партиямиз сафидаги аёллар сўнгги 5 йилда 50 фоизга ошиб, салкам 450 минг нафарни ташкил қилмоқда. Мен бир она сифатида, барчангизни куну тун ўзини аямасдан, халқимизга, Ватанимизга садоқат билан хизмат қилаётган, онага, аёлга бўлган эътибор ва эъзозни энг юқори даражага кўтарган Шавкат Мирзиёев номзодини қўллабқувватлашга чақираман.

Рустам ХОЛМУРОДОВ, Самарқанд давлат университети ректори:
– 45 йилдан бери таълим соҳасида ишлаяпман. Кўп қийинчиликларни ҳам кўрдик. Масалан, яқин йилларда ётоқхоналар бўмбўш эди. Талабалар ўқишга қизиқмай қўйганди. Бугун, қаранг, талаб ошиб кетди, энди ётоқхонада жой йўқ. Олти аср муқаддам Мирзо Улуғбек бобомиз ўз илму маърифати, бунёдкорликлари билан миллатимиз обрўсини осмонга олиб чиққан бўлса, бугунга келиб, Учинчи Ренессанс пойдеворини қўймоққа шайланган Шавкат Мирзиёев уни янада баланд кўтариш йўлида тинмай изланяпти, курашяпти. Бундан халқимиз бағоят миннатдор ва эртанги кунига ҳам ишончи мустаҳкам. Шу боис ҳам у киши бугунги маърузасида “Инсон – жамият – давлат” тамойилига алоҳида тўхталиб ўтди. Бу эса халқимизни рози қилишдек шарафли вазифани амалга ошириш йўлида ўзига хос маёқ бўлади.

Ёдгор САЪДИЕВ, Ўзбекистон халқ артисти:
– Президентликка номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёевнинг маърузасини эшитиб, таълим ва илмга алоҳида урғу берганликлари бежиз эмаслигига амин бўлдим. Негаки, ҳар доим у киши тинчлик, таълим, мактаб ҳақида тўлқинланиб сўзлайди ва амалда ҳам бу ҳақиқатлар ўз исботини топаётир. Яна бир хайрли ишларини айтмасам бўлмайди, (бир лаҳзалик жимлик ва таниқли актёр кўз ёшларини тиёлмади) Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида махсус фармон билан бир гуруҳ марҳум санъаткорларнинг халқ олдидаги шарафли хизматини муносиб равишда тақдирлади. Тасаввур қилинг, уларнинг фарзандлари, неваралари, қариндошуруғларининг қувончини сўз билан таърифлаб беролмайман.

Анна ДОБРИХ, Олий Мажлис Сенати аъзоси, “Ифтихор кийим саноат” МЧЖ раҳбари:
– Шавкат Миромонович ташаббуси билан жуда қисқа муддат ичида биргина конвертация, валюта айирбошлаш бўйича амалга оширилган ислоҳотни олайлик. Йиллаб одамлар бу масалада сарсон бўлиб юрарди. Ҳозир исталган банкка кириб, сўм оласизми, валюта айирбошлайсизми, бирор муаммо йўқ. Бўлар эканку! Ёки яқинда тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотни айтайлик. Мен ҳам тадбиркор сифатида бу учрашувда айтилган ва кўтарилган масалалар, уларнинг ечимларини кўриб руҳландим. Ишончимиз кундан кунга ортиб боряпти. Мен ҳам бошқа партиядошларим даъватига лаббай деб жавоб бераман ва муносиб номзодни ҳамиша қўллайман!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

O‘zLiDePнинг XI съезди бўлиб ўтмоқда
“Tashkent city"даги "Congress Hall" мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бошланди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан делегатлар қатнашмоқда.
Съездда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида O'zLiDePнинг иштироки ва сайловда партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинади.
—
Проходит XI Съезд УзЛиДеП
В комплексе «Congress Hall» в «Tashkent city» начался одиннадцатый Съезд Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана.
В нем принимают участие делегаты от Республики Каракалпакстан, областей и города Ташкента.
На съезде будут обсуждены вопросы участия УзЛиДеП в досрочных выборах Президента Республики Узбекистан, которые состоятся 9 июля текущего года, а также выдвижения на этих выборах кандидата от партии.
#uzlidep #syezd
➖O'zLiDeP расмий канали ➖

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг XI съезди бўлиб ўтди
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/14425
Съездда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида O`zLiDePнинг иштироки ва сайловда партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинди.
—
Состоялся ХI съезд Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана
👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/14425
На съезде обсужден вопрос участия УзЛиДеП в досрочных выборах Президента Республики Узбекистан, которые состоятся 9 июля текущего года, а также выдвижения на этих выборах кандидата от партии.
#uzlidep #syezd #saylov2023

Батафсил видеолавҳада 👆

БИЗНИНГ МАҚСАДИМИЗ АНИҚ ВА ЎЗГАРМАСДИР – ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ҚУРИШ ЙЎЛИНИ ЯНАДА ҚАТЪИЙ ДАВОМ ЭТТИРАМИЗ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА КЎРСАТИЛГАН НОМЗОД ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВНИНГ ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ҲАРАКАТИ – ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ XI СЪЕЗДИДАГИ НУТҚИ
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14426
#Mirziyoyev #uzlidep #syezd #nutq