O'zLiDeP QR Ken'esi
787 subscribers
9.65K photos
1.09K videos
17 files
4.04K links
Download Telegram
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари жорий йилнинг 31 июлидан бошлаб regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Жамоатчилик муҳокамаси 2023 йил 9 августга қадар давом этади.

Фуқаролардан лойиҳаларнинг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларига юборишларини сўраймиз.

#uzlidep #strategiya

O'zLiDeP расмий канали
“Электрон ҳукумат” тизимининг янги босқичи – “Рақамли ҳукумат” тизимига ўтилади

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига кўра:

Электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улуши 100 фоизгача етказилади.

Фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар улуши 50 фоизгача етказилади.

Композит ва проактив тарзда кўрсатиладиган давлат хизматлари улуши камида 40 тага оширилади.

Камида 300 та давлат хизматлари хусусий секторга ўтказилади.

Лицензиялаш ва рухсат бериш ҳужжатлари камида 20 фоизга қисқартирилади ҳамда 50 фоизи соддалаштирилади.

Давлат хизматларини кўрсатишнинг 300 тага яқин тартиб-таомиллари соддалаштирилади.

Давлат хизматларини “3 қадам”, “фойдаланувчи учун мослаштирилган”, “барчаси бир мобил иловада” тамойиллари асосида рақамлаштирилади.

Давлат хизматлари тўлиқ рақамлаштириб, уларнинг 40 фоизи хусусий секторга ўтказилади ва фуқароларнинг шахсий иштироки 2 баробарга қисқартирилади.

“Электрон ҳукумат” тизимининг янги босқичи – “Рақамли ҳукумат” тизимига ўтилади, барча ҳужжатлар ва муносабатларнинг рақамли шаклга ўтиши таъминланади.

#uzlidep #strategiya

O'zLiDeP расмий канали
‼️“Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинди

Президент Фармони (ПФ–158-сон, 11.09.2023 й.) билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори (ПҚ–300-сон, 11.09.2023 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қуйидаги 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат:

🔹ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;

🔹барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;

🔹сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

🔹қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;

🔹“хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.

🔘Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади;

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланиб, келгусида мазкур тажриба республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади;

банкларнинг нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун қиймати 20 миллиард сўмгача кредитлар бўйича, фоиз ставкаси асосий ставкадан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади.

🔘 2023/2024 ўқув йилидан:

умумий ўрта таълим муассасалари 10-синф ўқувчиларини касб-ҳунарларга ўргатиш курслари жорий этилади;

Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар умумий ўрта таълим муассасалари учун “таянч мактаб” этиб белгиланади.

#uzlidep #strategiya

O'zLiDeP расмий канали
Янги Ўзбекистонда ислоҳотларнинг янги даври бошланяпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14874

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракциянинг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қўшма мажлисда Президентнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашга қаратилган партия ва унинг фракцияси олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Фармон билан мазкур стратегияни амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг устувор вазифа этиб белгиланмоқда. Бу эса, O'zLiDeP ва унинг фрацияси зиммасига ҳам улкан масъулият юклайди.

Стратегиянинг ҳар бир йўналишини таҳлил қиладиган бўлсак, инсон қадрини улуғлаш, халқимизни рози қилиш, муносиб турмуш шароити билан таъминлаш каби улкан мақсад ва марралар кўзланганлигини кўриш мумкин.

Мажлисда Президент Фармони ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини кенг аҳоли вакиллари, партия электорати орасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш борасида вазифалар белгиланди. Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ишчи гуруҳлар шакллантирилди, шунингдек, партиянинг узоқ муддатли чора-тадбирлар режаси тасдиқлаб олинди.

#uzlidep #strategiya

O'zLiDeP расмий канали