O'zLiDeP QR Ken'esi
791 subscribers
9.64K photos
1.09K videos
17 files
4.03K links
Download Telegram
#Маънавий_маърифий_тадбирлар
#Элликқалъа _тумани
⚡️ O’zLiDeP Элликқалъа туман Кенгаши томонидан маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли ўртасида маънавий муҳитни шакллантириш, маънавий-маърифий муҳитни янада барқарорлаштириш мақсадида “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” мавзусида “Бўстон мега-текстиль” МЧЖ да тадбир ташкил қилинди. Унда сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистонни юксак маданият ва маънавиятга эга бўлган, эркин ва бахтли инсонлар яшайдиган мамлакатга айлантириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий – маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, айниқса Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий омиллар билан бирга, маънавий ва маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам ғоят муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди. Учрашув давомида корхонада ишлаётган ишчи ходимларга сиёсий куч сифатида партия фаолияти, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғибот этишда олиб борилаётган ишларга ҳам тўхтаб ўтди.


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар _ қаноти
#Элликқалъа _ тумани

⚡️ Жамият обод бўлса мамлакатда тинчлик хукмрон бўлади, тинч мамлакат эса ҳозирги таҳликали замонда инсоният жамоасига берилган энг улуғ неъматлардан биридир. Шундай экан ҳар биримиз инсон қадри улуғланадиган тинч осойишта ватанда яшаш бахтига сазавор бўлаётган бахтли мамлакатнинг бахтли инсонлари эканмиз, тинчликнинг қадрига етайлик! Тинч юртга байрамлар ярашади. Элликқалъалик O’zLiDeP фаоллари ҳам тинчлик тарафдори!

👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Ёшлар _ қаноти
#Элликқалъа _ тумани

⚡️ O’zLiDeP Элликқалъа туман Кенгаши томонидан ёшларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, ёш тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаб бугунги кунда муваффақиятга эришган тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида туман ёшлари учун “Бўстон - оптимал” МЧЖ га саёҳат ташкил қилинди. Корхона раҳбари Ж.Жаббаров ёшларга ўз фаолиятини бошлашда кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклиги, бизнес лойиҳа, кредит олиш ва бозорни ўрганиш бўйича ёшларга ўз тажрибасидан келиб чиқиб, маслаҳат ва тавсиялар берди. Ёшларга ўз олдига қўйган мақсадига етиш йўлидаги қийинчиликлардан чучимасдан олдинга ҳаракат қилиш кераклигини қайд этди. Саёҳат давомида ёшлар корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати, хоридорбоплиги, ишчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Тадбиркор билан юзма-юз мулоқот давомида ёшлар тадбиркорлик соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Мустақилликка 32 йил
#Элликқалъа _ тумани

⚡️ O’zLiDeP Элликқалъа туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Элликқалъа Деним” МЧЖ да тарғибот тадбири ташкил қилинди. Унда сўзга чиққанлар барчани яқинлашиб қолган энг улуғ, энг азиз байрам билан табриклар экан, кейинги йилларда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлида катта ислоҳотлар олиб борилаётганлигини таъкидлади. Ҳар бир оилада тадбиркорликка, реал даромадга эга бўлишга мойиллик ҳисси шакллантирилмоқда, ташаббуслар рағбатлантирилмоқда. Буларнинг бари мамлакатимизда ишлаб чиқариш ва хизматларнинг мисли кўрилмаган турлари, кўплаб янги иш жойлари юзага келишига асос бўляпти. Халқ онг-тафаккури, дунёқарашининг ўзгаргани – мустақиллик йилларида эришган энг катта бойлигимиз эканлигини таъкидлаб ўтди. Учрашув давомида корхонада фаолият юритаётган хотин-қизларни яна бир марта байрам билан табриклаб, уларга партиянинг эсдалик савғоларини топширди.

👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr