O'zLiDeP QR Ken'esi
734 subscribers
9.67K photos
1.09K videos
17 files
4.05K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP фракцияси Тараққиёт стратегияси лойиҳаси учун таклифлар берди

Унда дастлаб Президентимизнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.

#uzlidep #fraksiya #taraqqiyotstrategiyasi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP фракциясининг муҳим масалага бағишланган йиғилиши ўтказилди

Фракция Бош қомусимиз – Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиқди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12164

Состоялось заседание фракции УзЛиДеП, посвященное важному вопросу

Фракция выступила с предложением начать процесс внесения изменений и дополнений в Конституцию.

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/12164

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

O'zLiDeP фракциясининг Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунларига бағишланган йиғилиши бошланди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Унда депутатлар томонидан бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Хусусан,

«Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги;

«Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини (Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Болалар масалалари бўйича комиссиялар ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари муҳокама қилинади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP QR Ken'esi
🔴 #LIVE O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда Унда депутатлар томонидан бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Хусусан, «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар…
🔴 #LIVE

Йиғилишда дастлаб депутатлар «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишди.

Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ташаббусига асосан суд амалиётида вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси билан «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қуйидаги тегишли ўзгартишлар киритилиши назарда тутилмоқда.

Хусусан, «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 24-моддаларидаги «Туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича» деган сўзлар «Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди» деган сўзлар билан алмаштирилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Педагог ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жавобгарлик янада кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Фракция аъзолари «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларига таълим муассасасининг педагог ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
O‘zLiDeP фракциясининг 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби

Батафсил инфографикада 👆

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
#LIVE

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар томонидан қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Хусусан,

«Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда;

«Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда;

Шунингдек, Президентимизнинг ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли билан мулоқот қилиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташрифида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳамда партия фракцияси аъзоларининг жорий йил 23-25 февраль кунлари сайлов округларида амалга оширилган ишлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴#LIVE

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг қўшма йиғилиши бошланди.

Унда янгиланаётган Конституция лойиҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар атрофлича кўриб чиқилмоқда.

#uzlidep #fraksiya #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Қорақалпоғистонда инвестиция ва ишбилармонлик муҳити янада яхшиланади

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиняпти.

Дастлаб фракция аъзолари “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, унинг иқтисодиётини эркинлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда у ерда инвестициявий жозибадорликни ошириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси ҳам том маънода юқоридаги мақсадга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари 2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда фойда солиғини, айланмадан олинадиган солиқни, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича вақтинчалик солиқ имтиёзлари билан тўлаши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув жараёнига жалб этиладиган чет эл мутахассислари (ўқитувчилари) 2022 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 октябрга қадар бўлган даврда консуллик йиғимини тўлашдан озод қилиш каби яна қатор имтиёзлар назарда тутиляпти.

Депутатлар қонун лойиҳасининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти юқори эканини алоҳида таъкидлаб, қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор бўлган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14327

Состоялось очередное заседание фракции УзЛиДеП. В ходе заседания депутаты обсудили ряд законопроектов по общественно-политической жизни нашей страны.

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/14327

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Бугун O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади


Унда қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Хусусан,

Президентимизнинг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сонли «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга доир давлат дастури тўғрисида»ги Фармонидан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги устувор вазифалар;

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валютани тартибга солишга, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги;

«Баҳолаш фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги;

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш ва улардан самарали фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги;

«Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги;

«Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏢 Парламентдан салом деймиз сизга! OʻzLiDeP фракциясининг галдаги мажлиси ҳам қизғин ўтди. Тафсилотларни репортажимизда томоша қилинг.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM