O'zLiDeP QR Ken'esi
791 subscribers
9.64K photos
1.09K videos
17 files
4.03K links
Download Telegram
#Munosabat #AktamXaitov

ЕОИИ билан ҳамкорлик мамлакатимиз автомобилсозлик саноати ривожига салбий таъсир кўрсатадими?

Парламентдаги кўп сонли фракция сифатида O'zLiDeP жаҳон иқтисодиёти тизимига фаол интеграциялашувга, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратади.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/6379

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
❗️O'zLiDeP тинчлик тарафдори

Партиямиз Фаластин-Исроил томонларини зўравонлик ҳаракатларига чек қўйишга, вазиятни янада кескинлаштиришдан сақланишга ва қон тўкилишига йўл қўймасликка чақиради.

❗️УзЛиДеП призывает к миру

Наша партия призывает стороны палестино-израильского конфликта прекратить насильственные действия, воздержаться от дальнейшей эскалации ситуации и не допускать кровопролития.

❗️UzLiDeP calls for peace

UzLiDeP calls on the parties to the Palestinian-Israeli conflict to stop violence, refrain from further escalating the situation and prevent bloodshed.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Бепарво бўлмайлик, пандемия тугагани йўқ!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9399

Барчамиз кўча-куйда, жамоат жойларида белгиланган карантин қоидаларига нисбатан беписанд муносабатнинг гувоҳи бўляпмиз. Ҳолбуки, хотиржамликка берилишга ҳали эрта.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from Taqıyatas rayonı
#Munosabat

Xalq deputatlari Taxiatosh tumani Kengashi deputati, tuman Obodonlashtirish boshqarmasi boshlig'i A.Matmuratov tomonidan xayrli ishga qo'l urildi.

To'liq ma'lumot 👇 👇 👇
https://taqiyatas.uz/4065.html

A'zo bo‘lish
👉 https://t.iss.one/taqiyatasrk
Огоҳлик давр талаби!

Қадрли ватандошлар, азиз ёшлар!

Ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар чет элда ишлаётган ва ўқиётган юртдошларимизга мурожаат билан чиқиб, уларни гўёки ушбу давлатларда ташкил этилаётган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси марказларига жалб қилишга интилмоқда.

Хусусан, Телеграм платформасидаги “Students from Uzbekistan in Malaysia” гуруҳида O‘zLiDePнинг айнан шундай маркази Малайзияда очилиши кўзда тутилгани айтилиб, соҳага қизиққан ёшларни ташкилот фаолиятига жалб қилишга ҳаракат кўзга ташланади.

Шу муносабат билан O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси маълум қиладики, O‘zLiDePнинг Малайзия ёки бошқа хорижий давлатларда ҳеч бир шаклда фаолият юритаётган марказлари мавжуд эмас ва бундай марказларни ташкил этиш ҳам режалаштирилмаган.

Батафсил: https://uzlidep.uz/news-of-party/13035

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Иқлим кенгашини тузиш – инсониятни асрашга йўл

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13088

Бугунги кунда халқаро муносабатлар мураккаб инқирозни бошдан кечирмоқда. Иқлим ўзгариши, сув ва табиий ресурсларнинг етишмаслиги, пандемия оқибатлари, энергия ва озиқ-овқат хавфсизлиги, табиий офатлар, ерларнинг деградацияси, чўлланиш ва ҳоказолар иқтисодий номутаносиблик ва ижтимоий кескинликларга олиб келмоқда. Кучли сув тошқинлари, қурғоқчилик, жазирама кузатилмоқда. Буларни ҳал қилишда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш жуда муҳим.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўқитувчилар мавқеини юксалтириш янги Уйғониш даври пойдеворини бунёд этишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13171

Эришилган муваффақиятлар билан қаноатланиб қолмаётганимиз, мазкур соҳани узлуксиз такомиллаштириш бундан кейин ҳам давлатимиз, ҳукуматимиз диққат марказида бўлиши қувонарлидир. Президентимиз ўз табригида ўқитувчиларнинг нуфузи ва мақомини ошириш, уларнинг профессионал фаолият билан шуғулланишларига янада кўпроқ шароит яратиб беришга қаратилган чоралар кўрилиши хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Кучимиз бор, имкониятларимиз катта

👉
https://uzlidep.uz/news-of-party/13504

Партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида тарғиб қилишда қуйи бўғинларнинг ўрни катта. Бошланғич ташкилотлар сиёсий кучнинг таянч нуқтаси ҳисобланади, боисики, жўяли таклифлар аввало, ана шу бўғинларда шаклланади. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 80 мингдан зиёд сафдошларимиз 1 027 та БПТга бириккан ҳолда фаолият олиб бормоқда.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Таълимга эътибор – келажакка эътибор

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13707

Жорий ўқув йилида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йи 25 августдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳам қабул қилинди.

#uzlidep #munosabat #murojaat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #deputat #murojaatnoma #munosabat

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Равшан Мамутов

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистон минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда ташаббус кўрсатмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14393

Бугунги кунда Хитой Ўзбекистоннинг савдо шериклари орасида биринчи ўринни эгаллайди. Масалан, ўтган йил якунига кўра, давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб тўққиз миллиард долларни ташкил этган. Жорий йилда бу кўрсаткич ўн миллиард долларга етади. Хитой ўзбек маҳсулотлари учун катта ва истиқболли бозор, инвестициялар соҳасида жуда муҳим ҳамда вақт синовидан ўтган ҳамкордир.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Сув ресурсларини тежаш бўйича ислоҳотлар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14893

Cув ишлатиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган ерларнинг умумий майдони 2 миллион гектаргача, шу жумладан томчилаб суғориш технологиясини 600 минг гектаргача етказиш билан боғлиқ вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан туманидаги 40 дан ортиқ фермер хўжаликларини ер майдонларини олиб қўйиш бўйича Гурлан тумани прокуратураси томонидан судга даъво аризаси киритилганлигидан фермер хўжаликларининг норозилиги акс этган видео материал тарқалган. Мазкур масала юзасидан Гурлан тумани ҳокимлигининг расмий баёнотида маҳсулот етиштириш бўйича тузилган шартнома шартларини мунтазам бажармаган, экин ер майдонларидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланган фермер хўжаликлари билан тузилган ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиниши борасида ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисида баён қилинган.

Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш, юзага келаётган зиддиятларнинг адолатли ва қонуний ечимларини топиш юзасидан партиямиз мутасадди вазирликлар ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мутахассислари билан биргаликда батафсил ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси шуни алоҳида таъкидлайдики, фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, шу жумладан мулк ҳуқуқи, ер ижара ҳуқуқининг дахлсизлиги “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги Қонун, Ер кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан кафолатланган.

Партиямиз барча баҳсли вазиятларда, шу жумладан ушбу масалада ҳам қонун устуворлигининг таъминланишига эришиш муаммонинг бирдан бир адолатли ечими бўлиши ҳақидаги ўз қатъий позициясини маълум қилади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
​​#Расмий_муносабат

Косон туманидаги фермер хўжаликларининг ер майдонлари захирага қайтарилишининг қонунийлиги ўрганилиши лозим

Ижтимоий тармоқларда халқ депутатлари Косон туман кенгашининг 2024 йил 11 январдаги VI-98-11-4-60-К/24-сон қарори билан туманидаги пахта ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер ижара шартномаси бекор қилиниб, ер майдонлари захирага қайтарилиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон Фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос бўлган ҳужжатларни, шу жумладан Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларини уларнинг ўзи ёки юқори турувчи орган ва мансабдор шахслар томонидан, хусусан прокурор протести асосида бекор қилиш йўли билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни тугатиш мумкин эмас. Бундан ушбу ҳужжатларни суд томонидан бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш ҳолатлари мустасно.

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар ўтказилди.

Ишчи гуруҳи хулосасига асосан Халқ депутатлари Косон туман кенгашининг ушбу қарорига нисбатан прокурор назорати ҳужжати қўллашни сўраб Бош прокуратурага мурожаат киритилди.

Ўрганиш натижалари ва масъул ташкилотларниг хулосаларига кўра масалани адолатли ва ҳуқуқий ечими бўйича амалий чоралар кўрилади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
#Расмий_муносабат

Ер майдонлари фақат очиқ аукционлар
орқали сотилиши тарафдоримиз


Куни кеча, Тошкент шаҳри Янгихаёт туманида барпо этилиши режалаштирилган “Minerva city” мажмуаси учун аввал ажратилган 100 гектар ер майдони суд қарорига кўра давлатга қайтарилганлиги ва унинг негизида хитойлик инвестор иштирокида 35−40 минг фуқаро яшайдиган мажмуа қурилиши ҳақида туман ҳокимлигида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Бу эса, кенг жамоатчилик, тадбиркорлар ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг муҳокамаларига сабаб бўлди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда яратилган қулай инвестициявий муҳит натижасида кўплаб хорижий инвесторлар томонидан йирик лойиҳалар амалга оширилди ҳамда йирик миқдордаги инвестициялар ўзлаштирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, яратилган қулай ишбилармонлик муҳити натижасида юқори салоҳиятга эга бўлган маҳаллий инвесторлар синфи шаклланди. Улар томонидан ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу эса ўз навбатида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Яратилган янги тизим асосида ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали очиқ ва шаффоф сотиш бўйича ҳуқуқий механизмлар ишга туширилди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ушбу 100 гектар ер майдонини:

– тўғридан-тўғри аукцион савдоларисиз фақат битта хорижий инвесторга ажратиш амалиётидан воз кечиш;

– аниқ лойиҳаларини ишлаб чиқиб, мазкур ер майдонини унда уй-жой комплекслари, мактаб, боғча ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш учун алоҳида лотларга ажратган ҳолда электрон онлайн аукцион савдоларида реализация қилиш;

– очиқ ва шаффоф тизим орқали маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг тенг имкониятларда иштирок этишини таъминлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

O'zLiDeP матбуот хизмати

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада Лола Муротова номидаги касб-ҳунар мактаби очилди

Президентимиз Фарғонага ташрифи чоғида Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактаби очилди.

Лола Муротова Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари соҳибаси бўлган. Бутун умрини шу соҳага бағишлаб, катта муваффақият ва ҳурмат қозонган.

Бу бой тажрибани ёшларга етказиш, қишлоқ хўжалигида ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш мақсадида ушбу таълим даргоҳи ташкил этилди.

Таъкидлаш керак, Л.Муротова O’zLiDeP фаоли сифатида ҳам партиямизнинг нуфузини оширишга хизмат қилган. Партиямиз Лола Муротованинг хотирасини абадийлаштириш йўналишидаги мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлайди.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бу йилги сайловларда халқимиз партияларга ҳам ўзининг баҳосини беради", А. Хаитов

Бу йил мамлакат парламентига сайловлар мутлақо янгича – аралаш сайлов тизими асосида бўлиб ўтаётганлиги ҳам сиёсий партиялардан ниҳоятда фаоллашишни талаб қилади.

Яъни бу йил сайловчилар нафақат номзодларга, балки партияларга ҳам тўғридан-тўғри овоз беришлари мумкин бўлади.

ЎзЛиДеП яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий воқеанинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги аҳамияти яхши тушунади. Шу боис бу сайловга жиддий тайёргарлик кўряпмиз.

Мақсадимиз – Ўзбекистонда 2017 йилда бошланган, “Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш, инсон қадрини улуғлаш билан боғлиқ кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

#uzlidep #munosabat

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter