O'zLiDeP QR Ken'esi
744 subscribers
9.66K photos
1.09K videos
17 files
4.04K links
Download Telegram
#Депутатлар_фаолиятидан
#Беруний_тумани

⚡️ Ҳозирги кунда халқ вакиллари ўзлари сайланган ҳудудларда ўз сайловчилари билан учрашмоқда. Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Рахима Юлдашева ҳам ўзи сайланган ҳудуд “Шаббоз” маҳалла фуқаролар йиғинида ўз сайловчилари билан учрашди. Учрашувда 4 сектор раҳбари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролари иштирок этди. Учрашувда халқ вакили ўз сайловчиларига Президентимизнинг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва жорий йилнинг 23-24 февраль кунлари Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига сафари давомида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича белгилаб берган бир қатор устувор вазифалар бўйича масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, сайловчиларнинг муаммо ва таклифлари ҳам тингланди. Жумладан сайловчилар томонидан газ, электр энергияси таьминоти, ичимлик суви, тиббий хизмат, йулларни таьмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича муаммоларнинг борлиги аниқланди. Кўтарилган муаммоларнинг кўпчилиги жойида ҳал килинган бўлса, аксарият муаммолар таҳлил килиниб, тегишли корхона ва ташкилотларга депутатлик сўрови юборишга келишиб олинди.

👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Партиявий _тадбирлар
#Беруний_ тумани

⚡️ Беруний тумани Халк таьлими бўлимига қарашли 5 сонли умумтаьлим мактабида O'zLiDeP Беруний туман Кенгаши томонидан мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик даражаси ўрганилди ҳамда мактаб ўқитувчилари билан Республикамиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида байрамни юқори савияда
"Янги Ўзбекистонда - эл азиз, инсон азиз" деган бош ғоя асосида нишонлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бугунги кунда олдимиздаги энг долзарб масала бўлиб турган ёшларда соғлом дунёқарашни шакллантириш, уларда китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет-ахборот технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш ва шу каби бир қанча масалалар муҳокама килинди.


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Мустақилликка 31 йил
#Беруний _ тумани
#тарғибот _ тадбири

⚡️ Беруний тумани “Шаббоз” МФЙ қошидаги БПТ да Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Мустақиллик – энг олий неъмат” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбирда O'zLiDeP Беруний туман Кенгаши аппарат раҳбари Р.Юлдашева, “Шаббаз” МФЙ раиси Илхом Алимов, 50 сонли умум таълим мактаби директори Гулнара Мухторова ва бошқалар мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан барча йиғилганларни табриклаб, бўлаётган ўзгаришлар, қилинаётган барча ишлар инсон қадр-қимматини улуғлашга қаратилганлиги, барчамиз мустақиллигимизни асраб-авайлашга тиш тирноғимиз билан курашишимиз, қадрига етишимиз кераклигини айтиб ўтди.


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Мустақилликка 31 йил
#Беруний _ тумани
#тарғибот _ тадбири

⚡️ Беруний туман ҳокимияти мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Мустақиллик - инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таьминлашнинг асосий омили" мавзусида тадбир ташкил қилинди. Унда O'zLiDeP Беруний туман Кенгаши аппарат раҳбари Р.Юлдашева, туман Адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси В.Тўрениязов, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ж.Шамуратов, ДХХ ходими Х.Худдиев, туман бош имоми Н.Юсупов, ДИК бош мутахассиси Ж.Уразалиев, тумандаги 40 та маҳалла раислари иштирок этди. Тадбирда мустақиллигимиз берган энг олий неъмат юрт тинчлигини сақлаш тўғрисида, бош қомусимиз - инсон хуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини белгилаб берганлиги, инсон ҳуқуқлари қонун кучи билан ҳимоя этилиши тўғрисида масалалар муҳокама қилинди.

👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Мустақилликка 31 йил
#Беруний _ тумани
#тарғибот _ тадбири


⚡️ Беруний тумани “Ёшлар” маркази мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" мавзусида туман ХТБга қарашли 72 та умумий ўрта таьлим мактабларининг директорлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда O'zLiDeP Беруний туман Кенгаши аппарат раҳбари Р.Юлдашева, ДИК туман бўйича бош мутахассиси Ж.Уразалиев, ДХХ ходими Х.Худдиев, туман бош имоми Н.Юсупов, туман Адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси В.Турениязов, туман ХТБ мудири А.Худайбергеновлар иштирок этди. Тадбирда мустақиллик туфайли республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, ёшларга, хотин-қизларга бўлган эътибор, кўрсатилаётган ғамхурликлар, тинчлик қадри, миллатлараро тотувлик, "Инсон қадри учун" улуғвор ғояси асосида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона тинчлик сиёсатига инсонлар қалбидаги шукроналик ҳисси, ёшлар таълим-тарбияси тўғрисида масалалар муҳокама қилинди.



👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Мустақилликка 31 йил
#Беруний _ тумани
#тарғибот _ тадбири

⚡️ Беруний туман ҳокимияти мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Мустақиллик - инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг асосий омили" мавзусида тадбир ўтказилди. Унда O'zLiDeP Беруний туман Кенгаши аппарат раҳбари, депутат Р.Юлдашева, туман Адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси В.Турениязов, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ж.Шамуратов, ДХХ ходими Х.Худдиев, туман бош имоми Н.Юсупов, ДИК бош мутахассиси Ж.Уразалиевлар мустақиллигимиз берган энг олий неъмат юрт тинчлигини сақлаш, бош қомусимиз - инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини белгилаб берганлиги, инсон ҳуқуқлари қонун кучи билан ҳимоя этилиши бўйича фикрлар алмашилди.


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Депутат _ маҳаллада
#Беруний _ тумани

⚡️ Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Р.Юлдашева ўзи сайланган ҳудуд "Шаббоз" МФЙ да аҳоли мурожаатларини хонадонма-хонадон юриб ўрганди. Аҳолини қийнаб келаётган муаммо фикр ва таклифлари билан ҳам ўртоқлашди. Ўрганишлар давомида кам таъминланган оила фарзандларини мактаб формаси билан таъминлаш масаласи кўтарилди ва ҳомийлар ёрдами билан масала ҳал қилинадиган бўлди. Бошқа ечимини кутиб турган муаммолар депутатлик ваколати доирасида ўрганиб чиқишга ва назоратга олишга келишиб олинди. Халқ вакили ўрганишлар давомида 15-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, у ерда болалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, муаммоларини ўрганди. Жажжи болажонлар билан ҳам яқиндан суҳбатлашди.



👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Депутат _ маҳаллада
#Беруний _ тумани

⚡️Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Л.Хожаниязова ўзи сайланган ҳудуд 48-сонли умумий ўрта таълим мактаби биноси олдида “Саркоп” овули аҳолиси билан учрашди. Учрашувда асосан аҳоли ўртасида тинчлик ва тотувликни тарғиб қилиш ҳамда бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича масалалар муҳокама қилинди. Бундан ташқари сайловчиларнинг муаммо таклиф ва фикрлари ҳам тингланди. Учрашув давомида халқ вакили сайловчилар томонидан кўтарилган муаммоларнинг аксарияти бўйича ҳуқуқий жиҳатдан маслаҳат ва тавсиялар берган бўлса, ечимини кутиб турган муаммоларни ўз депутатлик ваколати доирасида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровнома юборишга келишиб олинди.


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Мустақилликка 31 йил
#Беруний _ тумани
#тарғибот _ тадбири

⚡️ Беруний тумани Шайх Аббос Валий жомье масжидида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида туманда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, инсон қадри улуғ бўлган юртда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона давлат сиёсати, бунёдкорлик ишлари, юрт тинчлиги бўйича туманда фаолият юритаётган расмий отинойилар иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда O'zLiDeP Беруний туман Кенгаши аппарат раҳбари Р.Юлдашева, туман ДХХ ходими К.Уразалиев, ДИК Беруний тумани бўйича бош мутахассиси Ж.Уразалиев ва бошқалар мустақиллик туфайли эришилган ютуқлар, айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида кейинги беш йил ичида инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар бўйича фикрлар алмашилди.


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Тарғибот _тадбири
#Беруний _ тумани

⚡️ Беруний тумани “Шаббоз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган туман ХТБга қарашли 50-сонли умум таьлим мактаби мажлислар залида “O'zLiDeP ва маҳалла ҳамкорлиги - тадбиркорликни ривожлантириш омили” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда O’zLiDeP Беруний туман Кенгаши аппарат раҳбари Р.Юлдашева ва бошқалар мамлакатимизда кейинги йиллари амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорликни ривожлантириш борасида қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, айниқса Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 31 август куни кабул килинган ПФ-213-сонли фармонининг аҳамияти, унда белгилаб берилган устувор вазифалар бўйича масалалар муҳокама қилинди.


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Депутат _ маҳаллада
#Беруний _ тумани

⚡️ Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Рахима Юлдашева ўзи сайлаган ҳудуд "Шаббоз" маҳалла фуқаролар йиғини сайловчиларининг муаммоларини бартараф этишда ташаббус кўрсатиб келмоқда.

⚡️ Кунлар совуқ тушиши билан аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжи икки баробар ортади. Шу боис маҳалла ҳудудидаги Хамид Олимжон кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан хонадонларида табиий газ босимининг пастлиги бўйича мурожаат келиб тушган.

⚡️ Ушбу мурожаат юзасидан депутат Р.Юлдашева, маҳалла раиси И.Алимов, маҳалладаги туман ҳокими ёрдамчиси А.Сапаров, 4 сектор котиби А.Хаитовлар билан биргаликда ўрганиб чиқди. Бу бўйича "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси "Қорақалпоғистонгаз" филиали Беруний туманлараро газ таъминоти участкаси Беруний ҳудуди бошлиғига депутатлик ваколати доирасида депутатлик сўрови юборилди.

⚡️ Натижада маҳалладаги табиий газ босими паст бўлган кўчалардаги хонадонлар ҳолати ўрганилиб, табиий газ босими кўтариб берилди.

👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr