O'zLiDeP QR Ken'esi
769 subscribers
9.65K photos
1.09K videos
17 files
4.04K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Келгуси йилларда бизнес учун қўшилган қиймат, фойда, айланма ва мол-мулк солиқ ставкалари оширилмаслиги қатъий кафолатланади

#uzlidep #maqsadimizbir

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашуви бошланди.

Учрашувда номзод сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Ислоҳотларимиз натижасига баҳо берадиган энг холис ҳакам, бу – халқимиз — Шавкат Мирзиёев

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев айни дамда қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашув ўтказмоқда. У ўтган йиллар давомида қилинган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди:

Қорақалпоғистонда 51 минг оиланинг уй-жой шароити яхшиланди;

аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 71 фоизга етди;

Орол денгизининг қуриган ҳудуди ўрнида 1 миллион 800 минг гектар яшил ўрмонзор барпо этилди;

боғчалар қамрови 28 фоиздан 81 фоизга, уларнинг сони эса 317 тадан 1 минг 600 тага кўпайди;

172 та мактаб мукаммал таъмирлангани, 104 та мактабда қўшимча бинолар барпо этилгани ҳисобига, 118 мингта янги ўқувчи ўрни яратилди;

Қорақалпоғистондаги олийгоҳлар сони 2 баробар кўпайиб, 12 тага етди;

олийгоҳларга қабуллар сони эса 3,5 марта ошиб, қамров 19 фоиздан 46 фоизга ўсди. Ҳозирги вақтда бу ерда 58 минг талаба таҳсил олмоқда.

“Албатта, қилинган ишлар ҳақида кўп гапириш мумкин, лекин ислоҳотларимиз натижасига баҳо берадиган энг холис ҳакам, бу – халқимиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Ўқувчиларни мактабга бориб-келиши учун автобус қатнови биринчи бўлиб Қорақалпоғистонда йўлга қўйилади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда 160 та янги боғча қурилиши ва таъмирланиши, 2 мингта хусусий боғча ташкил қилинишини айтиб ўтди.

“Биз келгуси етти йилда қўшимча 100 минг янги ўқувчи ўрни яратамиз.

Бунда, 30 та янги мактаб ва 150 та мактаб учун қўшимча бино қурилади, 350 таси таъмирланади.

Ихтисослашган мактаблар сони эса, 2 карра оширилиб, 32 тага етказилади.

Натижада, Қорақалпоғистондаги мактабларда 30-35 нафардан ортиқ бола ўқийдиган синфлар умуман бўлмайди.

Биз 1-4- синф ўқувчиларига бепул овқат беришни Қорақалпоғистондан бошлаган эдик.

Энди, олис ва чекка овуллардаги болажонларимизнинг мактабга бориши учун автобус қатновини ҳам, биринчи бўлиб шу заминдан бошлаймиз”, - деб таъкидлади номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир инсонни рози қилиш, инсон қадрини буюк сиёсатга айлантириш бўйича Сизлар билан биз жуда катта ишлар қилдик, бу ҳам адолатли ҳақиқат.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Мен фақат Ўзбекистон фарзанди эмас, Қорақалпоғистоннинг ҳам фарзандиман, мана шунга муносиб бўлиш учун ҳаракат қиламан

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
2030 йилга қадар Қорақалпоғистонда 70 минг хонадонга эга 2 мингта кўп қаватли уйлар қурилади — Шавкат Мирзиёев

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев бу борада Қорақалпоғистонда 2030 йилга қадар мўлжалланган режалари ҳақида тўхталиб ўтди.

Жумладан:

- маҳалла ва овулларда 6 минг километр йўллар ҳамда 150 та кўприк таъмирланади;

5 минг километр электр тармоғи, 1 минг 350 та трансформатор ва 10 та подстанция янгиланади;

70 минг хонадонга эга 2 мингта кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади;

- барча ижтимоий ва давлат идоралари ҳамда 17 минг хонадонда 55 мега ватт қувватли қуёш панеллари ўрнатилади.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
⚡️Янги ўқув йилидан бошлаб, олийгоҳда ўқиётган хотин-қизлар учун, ким тўлашидан қатъи назар, контракт тўлови даромад солиғидан озод қилинади

Бу ҳақда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди. Ҳозирда ушбу имтиёз фарзанди ва турмуш ўртоғи учун контракт тўлаганларга қўлланилар эди.

Шунингдек, Қорақалпоғистонда агро-технологиялар ва муҳандислик йўналишларида етакчи хорижий олийгоҳларнинг филиаллари ҳамда Нукусда Рақамли технологиялар институти очилади.

“Умуман, биз Қорақалпоғистонда олий таълим қамровини келгуси йилнинг ўзида 50 фоизга етказамиз. Бунинг учун, чет элларда ўқиётган ёшларимизнинг ўқишини юртимиз олийгоҳларига давлат гранти асосида кўчириш амалиётини йўлга қўямиз”, - деб таъкидлади номзод.

Таълим соҳасининг асосий таянчи бўлган азиз ва мўътабар муаллим ва мураббийлар, олийгоҳ профессор-ўқитувчиларининг машаққатли меҳнати бундан буён ҳам муносиб рағбатлантириб борилади.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Тошкентда мавжуд бўлган барча замонавий тиббий хизматлар Нукусда ҳам йўлга қўйилади, олис ва чекка овуллардаги тиббиёт ходимларига 5 миллион сўмгача алоҳида устама берилади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда тиббиётга оид таклифлари доирасида маълум қилди.

Қорақалпоғистондаги Онкология ва радиология маркази филиали учун янги бино қурилади ва энг замонавий ускуналар билан тўлиқ жиҳозланади. Унинг ҳудудида беморларнинг яқинлари вақтинча яшаб турадиган ётоқхона барпо этилади.

Энди, келаси йилдан Тахтакўпир, Чимбой, Қораўзак, Бўзатов, Шуманай, Қўнғиротда ҳам 200 фоизлик ойлик устама тўлашни йўлга қўямиз (ҳозирда устама 100 фоиз бўлгани учун, бу туманларга врачлар бормаяпти).

Шунингдек, Қорақалпоғистондаги олис ва чекка овулларда ишлаётган барча малакали тиббиёт ходимларига 5 миллион сўмгача алоҳида устама берилади.

“Фақат Қорақалпоғистон учун, аҳолининг стационарда даволаниш харажатларини даромад солиғидан озод қилсак, ўйлайманки, адолатли иш бўлади”, - деди номзод.

Ижтимоий реестрга кирган аҳоли ордер асосида Тошкент шаҳри ёки бошқа вилоятга даволанишга келганида, уларга авиа ва темир йўл харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Шу билан бирга, қорақалпоғистонлик болаларга юқори технологик операциялар учун ҳомийлик қилган тадбиркорларнинг ушбу харажатлари солиқ ундириш базасидан чегириб ташланади.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Ëшлар учун махсус уй-жойлар қурилади ва келгуси етти йилда ҳар йили 1 мингта ёш оилага имтиёзли ипотека кредитлари берилади – Шавкат Мирзиёев

Бунинг учун, мазкур лойиҳага Хўжайли туманидан биринчи босқичда 100 гектар ер ажратилади ҳамда 100 миллион доллар маблағ йўналтирилади.

Шунингдек, Хўжайли туманида ташкил қилинадиган “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази”га эркин иқтисодий зона мақоми берилади ва ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш шарти билан тадбиркорларга солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилади.

Ушбу Марказда нафақат ишлаб чиқариш объектлари, балки касбга ўқитиш марказлари, Ай-Ти парк филиали, лойиҳа офислари жойлаштирилади.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали