O'zLiDeP QR Ken'esi
791 subscribers
9.64K photos
1.09K videos
17 files
4.03K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Мўйноқ шаҳрига келди ва янгиланган аэропортда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Шу ерда мўйноқлик ёшуллилар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Мўйноқдаги долзарб масалалар, келгуси ишлар бўйича аҳоли фикрини сўради. Жамоатчилик вакиллари билдирган таклифларни қўллаб-қувватлаб, мутасаддиларга топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в город Муйнак и ознакомился с созидательной работой, проделанной в обновленном аэропорту.
Здесь состоялась встреча с представителями старшего поколения, председателями махаллей, помощниками хокимов и молодежью Муйнака.
Глава государства поинтересовался мнением местных жителей об актуальных проблемах и предстоящей работе в Муйнаке. Поддержал озвученные представителями общественности предложения и дал ответственным лицам соответствующие поручения.

#Mirziyoyev #safar #Muynoq #uchrashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Uchrashuv
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Р.Мамутов бошчилигида 2022 йил 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган устувор йўналишлар бўйича Тўрткўл туманида ташкил этилган навбатдаги учрашув Маданият саройида бўлиб ўтди.
Учрашувда Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари директорлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Қатнашувчилар Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар.
🇺🇿🇰🇿 Бугун, 3 март куни Чимкент шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтади.

Музокаралар кун тартибидан икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчи корхоналарининг устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Янгиланган Конституцияни ҳаётга жорий этиш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/14349

Шавкат Мирзиёев 8 май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан мулоқот қилди. Унда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш бўйича шу йил 30 апрелда бўлиб ўтган референдум якунлари ҳақида сўз борди.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашуви бошланди.

Учрашувда номзод сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Ислоҳотларимиз натижасига баҳо берадиган энг холис ҳакам, бу – халқимиз — Шавкат Мирзиёев

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев айни дамда қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашув ўтказмоқда. У ўтган йиллар давомида қилинган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди:

Қорақалпоғистонда 51 минг оиланинг уй-жой шароити яхшиланди;

аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 71 фоизга етди;

Орол денгизининг қуриган ҳудуди ўрнида 1 миллион 800 минг гектар яшил ўрмонзор барпо этилди;

боғчалар қамрови 28 фоиздан 81 фоизга, уларнинг сони эса 317 тадан 1 минг 600 тага кўпайди;

172 та мактаб мукаммал таъмирлангани, 104 та мактабда қўшимча бинолар барпо этилгани ҳисобига, 118 мингта янги ўқувчи ўрни яратилди;

Қорақалпоғистондаги олийгоҳлар сони 2 баробар кўпайиб, 12 тага етди;

олийгоҳларга қабуллар сони эса 3,5 марта ошиб, қамров 19 фоиздан 46 фоизга ўсди. Ҳозирги вақтда бу ерда 58 минг талаба таҳсил олмоқда.

“Албатта, қилинган ишлар ҳақида кўп гапириш мумкин, лекин ислоҳотларимиз натижасига баҳо берадиган энг холис ҳакам, бу – халқимиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Ўқувчиларни мактабга бориб-келиши учун автобус қатнови биринчи бўлиб Қорақалпоғистонда йўлга қўйилади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда 160 та янги боғча қурилиши ва таъмирланиши, 2 мингта хусусий боғча ташкил қилинишини айтиб ўтди.

“Биз келгуси етти йилда қўшимча 100 минг янги ўқувчи ўрни яратамиз.

Бунда, 30 та янги мактаб ва 150 та мактаб учун қўшимча бино қурилади, 350 таси таъмирланади.

Ихтисослашган мактаблар сони эса, 2 карра оширилиб, 32 тага етказилади.

Натижада, Қорақалпоғистондаги мактабларда 30-35 нафардан ортиқ бола ўқийдиган синфлар умуман бўлмайди.

Биз 1-4- синф ўқувчиларига бепул овқат беришни Қорақалпоғистондан бошлаган эдик.

Энди, олис ва чекка овуллардаги болажонларимизнинг мактабга бориши учун автобус қатновини ҳам, биринчи бўлиб шу заминдан бошлаймиз”, - деб таъкидлади номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир инсонни рози қилиш, инсон қадрини буюк сиёсатга айлантириш бўйича Сизлар билан биз жуда катта ишлар қилдик, бу ҳам адолатли ҳақиқат.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Мен фақат Ўзбекистон фарзанди эмас, Қорақалпоғистоннинг ҳам фарзандиман, мана шунга муносиб бўлиш учун ҳаракат қиламан

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
2030 йилга қадар Қорақалпоғистонда 70 минг хонадонга эга 2 мингта кўп қаватли уйлар қурилади — Шавкат Мирзиёев

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев бу борада Қорақалпоғистонда 2030 йилга қадар мўлжалланган режалари ҳақида тўхталиб ўтди.

Жумладан:

- маҳалла ва овулларда 6 минг километр йўллар ҳамда 150 та кўприк таъмирланади;

5 минг километр электр тармоғи, 1 минг 350 та трансформатор ва 10 та подстанция янгиланади;

70 минг хонадонга эга 2 мингта кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади;

- барча ижтимоий ва давлат идоралари ҳамда 17 минг хонадонда 55 мега ватт қувватли қуёш панеллари ўрнатилади.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали