O'zLiDeP QR Ken'esi
741 subscribers
9.66K photos
1.09K videos
17 files
4.04K links
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев: Мен доимо эзгуликка, адолат ва маърифатга интилиб яшайдиган ана шундай буюк халқ фарзанди эканимдан, чексиз фахрланаман.

Барча ислоҳотларимизни доимо қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда ҳал қилувчи куч бўлиб келаётган, ўзини аямасдан қаҳрамонларча меҳнат қилаётган олижаноб халқимга, фарзандлик меҳри ва садоқати билан чин дилдан, таъзим қиламан.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев: Азиз юртдошларим!

Ватанимизнинг бугунги ва эртанги тақдири, фарзандларимизнинг келажаги Сизларнинг ушбу сайловдаги онѓли иштирокингизга, фуқаролик позициянгизга боғлиқ.
Ишонаман, бу сайлов, Сизларнинг фаол иштироќингиз билан, бугун биз интилаётган Янги Ўзбекистон, Учинчи Ренессанс сари ташланган, яна бир улкан амалий қадам бўлади.

Ҳеч қачон унутманг, сайлаш ва танлаш ҳуқуқи –
Сизнинг қўлингизда.

Келажак учун масъулият эса – барчамизнинг зиммамизда.

Ана шундай буюк ҳиссиёт, ишонч-эътиқод билан ҳаракат қилсак, биздан халқимиз ҳам, келажак авлодлар ҳам, албатта рози бўлади.
Янги Ўзбекистонимиз ҳар томонлама тараққий топган, гуллаб-яшнаган гў́зал мамлакатга айланади.

Барчангизга шу эзгу йўлда сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, шахсий ҳаётингиз ва фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Яна бир бор катта раҳмат сизларга!

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Делегат аъзолари сўзга чиқиб, партиядан кўрсатилган номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Съездда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Номзоднинг Сайловолди дастурининг асосий устувор йўналишлари баён қилинган маърузаси маъқулланди ҳамда париянинг марказий ва қуйи ташкилотларига сайловолди ташвиқотини олиб боришда ундан кенг фойдаланиш тавсия этилди.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди ўз ишини якунлади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​Съезд делегатлари фикрларидан парчалар

Ободбек ДОНИЁРОВ, Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори:

– Президентликка номзод ўз сайловолди маърузасида Қорақалпоғистон Республикасидаги аҳолининг яшаш шароити, экологик муҳити тўғрисида алоҳида тўхталгани боиси, биламан, у кишининг қорақалпоқ халқига бўлган меҳр­муҳаббати чексиз. Қачон бу ҳудудга борса, овулма­овул кезиб чиқади, оддий одамлар билан дилдан гаплашади. Асосийси, мавжуд муаммоларни ечишда яқиндан кўмак беряпти. Шунинг учун ҳам барча каксаю ёшларимиз бу инсонни ўзларининг энг яқин жигаридек, оға­инисидек ҳурмат қилади, қадрлайди.

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​Съезд делегатлари фикрларидан парчалар

Мавлуда ХЎЖАЕВА, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг Аёллар маслалалари бўйича ўринбосари, парламент депутати:

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди кўрсатилган Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг сайловолди дастурини чуқур ҳаяжон билан тингладик. Деярли барча соҳалар, айниқса, ижтимоий соҳа, хусусан, хотин­қизлар масаласига алоҳида эътибор қаратилгани биз аёлларни беҳад қувонтирди. Мамлакатимизда гендер тенг ликни таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Сенат раиси, элчи, туман ҳокими каби ўта масъулиятли лавозимлар бизларга ишониб топширилгани ҳам бежиз эмас. Ёки олайлик, Ўзбекис тон аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 2015 йилда 128­ўринда бўлган бўлса, 2020 йилда эса 37­ўринга кўтарилди. Партиямиз сафидаги аёллар сўнгги 5 йилда 50 фоизга ошиб, салкам 450 минг нафарни ташкил қилмоқда. Мен бир она сифатида, барчангизни куну тун ўзини аямасдан, халқимизга, Ватанимизга садоқат билан хизмат қилаётган, онага, аёлга бўлган эътибор ва эъзозни энг юқори даражага кўтарган Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб­қувватлашга чақираман.

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Съезд делегатлари фикрларидан парчалар

Рустам ХОЛМУРОДОВ, Самарқанд давлат университети ректори:

– 45 йилдан бери таълим соҳасида ишлаяпман. Кўп қийинчиликларни ҳам кўрдик. Масалан, яқин йилларда ётоқхоналар бўмбўш эди. Талабалар ўқишга қизиқмай қўйганди. Бугун, қаранг, талаб ошиб кетди, энди ётоқхонада жой йўқ. Олти аср муқаддам Мирзо Улуғбек бобомиз ўз илму маърифати, бунёдкорликлари билан миллатимиз обрўсини осмонга олиб чиққан бўлса, бугунга келиб, Учинчи Ренессанс пойдеворини қўймоққа шайланган Шавкат Мирзиёев уни янада баланд кўтариш йўлида тинмай изланяпти, курашяпти. Бундан халқимиз бағоят миннатдор ва эртанги кунига ҳам ишончи мустаҳкам. Шу боис ҳам у киши бугунги маърузасида “Инсон – жамият – давлат” тамойилига алоҳида тўхталиб ўтди. Бу эса халқимизни рози қилишдек шарафли вазифани амалга ошириш йўлида ўзига хос маёқ бўлади.

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Съезд делегатлари фикрларидан парчалар

Ёдгор САЪДИЕВ, Ўзбекистон халқ артисти:

– Президентликка номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёевнинг маърузасини эшитиб, таълим ва илмга алоҳида урғу берганликлари бежиз эмаслигига амин бўлдим. Негаки, ҳар доим у киши тинчлик, таълим, мактаб ҳақида тўлқинланиб сўзлайди ва амалда ҳам бу ҳақиқатлар ўз исботини топаётир. Яна бир хайрли ишларини айтмасам бўлмайди, (бир лаҳзалик жимлик ва таниқли актёр кўз ёшларини тиёлмади) Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида махсус фармон билан бир гуруҳ марҳум санъаткорларнинг халқ олдидаги шарафли хизматини муносиб равишда тақдирлади. Тасаввур қилинг, уларнинг фарзандлари, неваралари, қариндош­уруғларининг қувончини сўз билан таърифлаб беролмайман.

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Съезд делегатлари фикрларидан парчалар

Анна ДОБРИХ, Олий Мажлис Сенати аъзоси, “Ифтихор кийим саноат” МЧЖ раҳбари:

– Шавкат Миромонович ташаббуси билан жуда қисқа муддат ичида биргина конвертация, валюта айирбошлаш бўйича амалга оширилган ислоҳотни олайлик. Йиллаб одамлар бу масалада сарсон бўлиб юрарди. Ҳозир исталган банкка кириб, сўм оласизми, валюта айирбошлайсизми, бирор муаммо йўқ. Бўлар экан­ку! Ёки яқинда тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотни айтайлик. Мен ҳам тадбиркор сифатида бу учрашувда айтилган ва кўтарилган масалалар, уларнинг ечимларини кўриб руҳландим. Ишончимиз кундан кунга ортиб боряпти. Мен ҳам бошқа партиядошларим даъватига лаббай деб жавоб бераман ва муносиб номзодни ҳамиша қўллайман!

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"UZREPORT TV" телеканалида O'zLiDePнинг X съездидан тайёрланган махсус репортаж эфирга узатилди

Видеони YouTube ва Facebook'да томоша қилиш

#uzlidep #syezd #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O‘zLiDePнинг XI съезди бўлиб ўтмоқда

“Tashkent city"даги "Congress Hall" мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бошланди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан делегатлар қатнашмоқда.

Съездда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида O'zLiDePнинг иштироки ва сайловда партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинади.

Проходит XI Съезд УзЛиДеП

В комплексе «Congress Hall» в «Tashkent city» начался одиннадцатый Съезд Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана.

В нем принимают участие делегаты от Республики Каракалпакстан, областей и города Ташкента.

На съезде будут обсуждены вопросы участия УзЛиДеП в досрочных выборах Президента Республики Узбекистан, которые состоятся 9 июля текущего года, а также выдвижения на этих выборах кандидата от партии.

#uzlidep #syezd

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг XI съезди бўлиб ўтди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/14425

Съездда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида O`zLiDePнинг иштироки ва сайловда партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинди.

Состоялся ХI съезд Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/14425

На съезде обсужден вопрос участия УзЛиДеП в досрочных выборах Президента Республики Узбекистан, которые состоятся 9 июля текущего года, а также выдвижения на этих выборах кандидата от партии.

#uzlidep #syezd #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг XI съезди бўлиб ўтди

Съездда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида O`zLiDePнинг иштироки ва сайловда партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #syezd #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
БИЗНИНГ МАҚСАДИМИЗ АНИҚ ВА ЎЗГАРМАСДИР – ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ҚУРИШ ЙЎЛИНИ ЯНАДА ҚАТЪИЙ ДАВОМ ЭТТИРАМИЗ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА КЎРСАТИЛГАН НОМЗОД ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВНИНГ ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ҲАРАКАТИ – ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ XI СЪЕЗДИДАГИ НУТҚИ

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14426

#Mirziyoyev #uzlidep #syezd #nutq

O'zLiDeP расмий канали