O'zLiDeP yoshlari | УзЛиДеП молодежь | UzLiDeP youth
379 subscribers
581 photos
98 videos
307 links
Yoshlar masalasida murojaat uchun
@uzlidepyoshlari_bot

Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalar
instagram.com/uzlidep.yoshlari
fb.com/uzlidep.yoshlari

Partiyaga onlayn a'zo bo'lish
https://member.uzlidep.uz
Download Telegram
Ёш сиёсатчилар мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш борасида таклифлар билдирди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15088

Лойиҳанинг навбатдаги сони “Туризм иқтисодиёт драйвери” мавзусига бағишланди.

#uzlidep #yoshsiyosatchilarligasi

O'zLiDeP расмий канали
1👍1
Фарғонада «Ёш тадбиркорлар лигаси» лойиҳаси доирасида учрашув ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15084

Ёш тадбиркор И.Қурбоналиев ўз тажрибасини ёшлар билан ўртоқлашди.

#uzlidep #yoshtadbirkorlarligasi

O'zLiDeP расмий канали
Ёшларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган маҳорат дарслари ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15091

Партиянинг фаол аъзоси, ёш тадбиркор «Biogumus» ФЧ раҳбари Шерзод Ниязимбетов билим ва тажрибалардан келиб чиқиб, талаба ёшларга тадбиркорликнинг ўзига хос сир-асрорларини тушунтириб ўтди. Бундан ташқари тадбир давомида талаба ёшлар орасида тадбиркорликка оид интерактив уйинлар ҳам ташкил қилинди.

#uzlidep #yoshtadbirkor

O'zLiDeP расмий канали
👍1
Талаба ёшларнинг яшаш шароитлари билан танишилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15093

Талаба ёшлар билан суҳбатда уларни қийнаётган муаммо ва таклифлари тингланди.

#uzlidep #talabalar

O'zLiDeP расмий канали
👍3
O'zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15104

“Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгаши томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 285 та семинар, 598 та давра суҳбати, 23 та конференция, 45 та эвент тарғибот тадбирлари, 22 та спорт мусобақалари ташкил этилди.

“Парламентда ёшлар ўрни”, “Ёш сиёсатчилар Лигаси”, “Қонун лойиҳаси ёшлар нигоҳида” каби лойиҳалари, “O'zLiDePдан ҳуқуқий кўмак” акциялари, шунингдек “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгаши қошида “Ёш сиёсатчи қизлар” клуби ташкил этилди.

“Ёш муваффақиятли тадбиркор”, “Ёш тадбиркорлар Лигаси” каби лойиҳалар ташкил этилди.

“Ёш олимлар Лигаси”, “Ёш инноваторлар ва технологлар”, “Интеллектуал авлод” лойиҳалари, “Ёшлар ташаббуслар Форуми” ташкил этилиб, тизимли янги инновациялар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

“Ватандошлик овози” ҳамда “Ватандошга маслаҳат” лойиҳалари ҳам амалга оширилмоқда.

23 та жамоатчилик назорати тадбирлари, 58 маротаба Ёшлар парламенти аъзоларининг депутатлар билан биргаликдаги назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилди.

#uzlidep #yoshlarqanoti

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15104

#uzlidep #yoshlarqanoti

O'zLiDeP расмий канали
👍32👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15104

“Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгаши томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 285 та семинар, 598 та давра суҳбати, 23 та конференция, 45 та эвент тарғибот тадбирлари, 22 та спорт мусобақалари ташкил этилди.

“Парламентда ёшлар ўрни”, “Ёш сиёсатчилар Лигаси”, “Қонун лойиҳаси ёшлар нигоҳида” каби лойиҳалари, “O'zLiDePдан ҳуқуқий кўмак” акциялари, шунингдек “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгаши қошида “Ёш сиёсатчи қизлар” клуби ташкил этилди.

“Ёш муваффақиятли тадбиркор”, “Ёш тадбиркорлар Лигаси” каби лойиҳалар ташкил этилди.

“Ёш олимлар Лигаси”, “Ёш инноваторлар ва технологлар”, “Интеллектуал авлод” лойиҳалари, “Ёшлар ташаббуслар Форуми” ташкил этилиб, тизимли янги инновациялар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

“Ватандошлик овози” ҳамда “Ватандошга маслаҳат” лойиҳалари ҳам амалга оширилмоқда.

23 та жамоатчилик назорати тадбирлари, 58 маротаба Ёшлар парламенти аъзоларининг депутатлар билан биргаликдаги назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилди.

#uzlidep #yoshlarqanoti

O'zLiDeP расмий канали
👍1
Маҳалладаги ишсиз ёшларнинг муаммолари босқичма-босқич ҳал қилиняпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15124

Тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини ҳарид қилиш харажатларини қоплаш йўналишида 35 нафар ёшга 342 млн 735 минг сўм берилди. “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларининг мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олиш бўйича тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш йўналишида 264 нафар ёшгa 1 млрд 399 млн 820 минг 920 сўм тўлаб берилди. “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатлар 18 нафар ёшга 185 млн сўм ажратилди.

#uzlidep #yoshlarqanoti

@uzlidep
Forwarded from O'zLiDeP TV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда "Парламентда ёшлар ўрни" лойиҳаси доирасида депутат ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #Andijon

👉 https://t.iss.one/tvuzlidep
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ishchi guruh vakillari IT sohasida belgilab berilgan vazifalar ijrosini muhokama qildi

👉 https://uzlidep.uz/nevs-of-party/15159

Strategiyaning 33-maqsadida IT sohasida 300 ming nafar yoshlarni ish bilan taʼminlash, maktab o‘quvchilarini xalqaro IT bozorida talab yuqori bo‘lgan zamonaviy kasblarga o‘rgatish, “Bir million dasturchi” loyihasini kengaytirish va har yili 15 ming nafar eng iqtidorli yoshlarni nufuzli xalqaro kompaniyalar talablariga mos dasturlar asosida tayyorlashga qaratilgan asosiy vaziflarni amalga oshirish belgilab berildi.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP yoshlari
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"O‘zLiDeP Yoshlar minbari” loyihasi doirasida yoshlarni tadbirkorlikka jalb etishning muammo va yechimlari masalasiga bag‘ishlangan press klub tashkil qilindi.

#uzlidep #yoshlarminbari

O'zLiDeP yoshlari
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ёшлар қаноти" нима учун керак?

"Ёшлар пресс клуби"нинг навбатдаги сонида бўлим мудири Отабек Собитов мазкур масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #yoshlarpressklubi

O'zLiDeP расмий канали
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ёшларни бизнес ва тадбиркорликка ўқитиш, бизнес-турлар ташкил этиш, кредит, субсидия, ер олишда кўмаклашиш"

"Ёшлар пресс клуби"нинг навбатдаги сонида бўлим мудири Отабек Собитов "Ёшлар қаноти"нинг асосий вазифалари хусусида маълумот берди.

#uzlidep #yoshlarpressklubi

O'zLiDeP расмий канали
👍2
Партиявий лойиҳалар ёшларнинг ҳуқуқий-сиёсий фаоллигини янада оширмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15204

“Ёш сиёсатчилар Лигаси” лойиҳаси доирасида Тошкент давлат иқтисодиёти университети талаба-ёшлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

#uzlidep #yoshsiyosatchilarligasi

O'zLiDeP расмий канали
👍4
Фаол ёшлар Ёш сиёсатчилар сафида

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15224

“Ёш сиёсатчилар лигаси” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги мулоқот Тошкент молия институтда ҳам шу мақсадда ташкил этилди. Учрашув давомида ўғил-қизларга лойиҳа ҳақида маълумот берилди.

#uzlidep #yoshsiyosatchilarligasi

O'zLiDeP расмий канали
👍1
Ёшларга янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

👉 Батафсил

Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, ёшларнинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Яратилаётган имкониятлар натижасида йигит-қизларимиз турли соҳаларда ўз билим ва салоҳиятини намоён этиб, Ватанимиз шуҳратини бутун дунёга тараннум этмоқда.

#uzlidep #Konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
👍2
O'zLiDeP ташаббуси билан "Yoshlar" телеканалида бугун соат 16:00да "Ёшлар минбари" кўрсатуви эфирга узатилади.

Унда "Ёшлар тадбиркорлиги муаммо ва ечимлар" мавзуси муҳокама қилинади.
Сессия ишида партия фаоллари, соҳага алоқадор вазирлик, идора ва тижорат банклари вакиллари иштирок этди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
👍3
📺 "Yoshlar" телеканалида "Ёшлар минбари" кўрсатуви эфирга узатилди.

Унда "Ёшлар тадбиркорлиги муаммо ва ечимлар" мавзуси муҳокама қилинди.

Сессия ишида партия фаоллари, соҳага алоқадор вазирлик, идора ва тижорат банклари вакиллари иштирок этди.

Тўлиқ видео
👇👇👇

https://youtu.be/GruKa2GwovI
👍4👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгаши ташаббуси билан “Интеллект” лойиҳасининг сайёр семинари Тошкент давлат техника университетида ташкил қилинди.

Соҳа мутахассислари, талабалар, партиянинг фаол ёшлари иштирок этган семинарда IT ва архитектура йўналишлари бўйича замонавий платформаларда мавзуларга мос машғулотлар амалга оширилди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
#Расмий_муносабат

Ер майдонлари фақат очиқ аукционлар
орқали сотилиши тарафдоримиз


Куни кеча, Тошкент шаҳри Янгихаёт туманида барпо этилиши режалаштирилган “Minerva city” мажмуаси учун аввал ажратилган 100 гектар ер майдони суд қарорига кўра давлатга қайтарилганлиги ва унинг негизида хитойлик инвестор иштирокида 35−40 минг фуқаро яшайдиган мажмуа қурилиши ҳақида туман ҳокимлигида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Бу эса, кенг жамоатчилик, тадбиркорлар ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг муҳокамаларига сабаб бўлди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда яратилган қулай инвестициявий муҳит натижасида кўплаб хорижий инвесторлар томонидан йирик лойиҳалар амалга оширилди ҳамда йирик миқдордаги инвестициялар ўзлаштирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, яратилган қулай ишбилармонлик муҳити натижасида юқори салоҳиятга эга бўлган маҳаллий инвесторлар синфи шаклланди. Улар томонидан ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу эса ўз навбатида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Яратилган янги тизим асосида ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали очиқ ва шаффоф сотиш бўйича ҳуқуқий механизмлар ишга туширилди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ушбу 100 гектар ер майдонини:

– тўғридан-тўғри аукцион савдоларисиз фақат битта хорижий инвесторга ажратиш амалиётидан воз кечиш;

– аниқ лойиҳаларини ишлаб чиқиб, мазкур ер майдонини унда уй-жой комплекслари, мактаб, боғча ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш учун алоҳида лотларга ажратган ҳолда электрон онлайн аукцион савдоларида реализация қилиш;

– очиқ ва шаффоф тизим орқали маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг тенг имкониятларда иштирок этишини таъминлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

O'zLiDeP матбуот хизмати

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
👍2