O'zLiDeP - Andijon
363 subscribers
12.8K photos
771 videos
19 files
4.11K links
Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O'zbekiston Liberal-demokratik partiyasi Andijon viloyati Kengashining rasmiy telegram kanali

📞Murojaat uchun:
+998 74 223-25-38
Download Telegram
“O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари минбари” лойиҳаси доирасида таъсирчан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида Қўрғонтепа туман кесимида партия депутатлик гуруҳининг назорат эшитуви ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-222 сонли қарорининг ижроси юзасидан “Қўрғонтепа тумангаз” таъминоти бўлими Ш.Кахрамонжоновнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда айтилишича, “Қўрғонтепатумангаз” таъминоти бўлими томонидан 3,7 млн.метр.қуб табиий газни иқтисод қилиш бўйича режалар белгиланган, амалда 2,864 млн.метр.қуб табиий газ иқтисод қилинди.

Шунингдек, “Ҳудудгаз Андижон” ГТФ Қўрғонтепа тумангаз аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш бўлими тасарруфида жами 51 дона МФЙда 21.077дона истеъмолчи бўлиб ушбу истеъмолчиларга 10 дона ишчи ходим ва 5 дона махсус автотранспорт воситалари хизмат кўрсатиб келади.

Йиғилишда амалга оширилган ишлар юзасидан мутасадди раҳбарнинг ҳисоботини тинглаган депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди. Аҳолини суюлтирилган газга бўлган талабини қондириш мақсадида маҳалла кесимида хатлов ўтказиш ва ҳар бир хонадонга кадастр рақами асосида суйилтирилган газ баллон тарқатиш таклифини бериб, ҳисобот юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

https://t.iss.one/uzlidep_andijon
МАРҲАМАТДА ИШБИЛАРМОН АЁЛЛАР САРАЛАНДИ

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари томонидан тумандаги Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар техникумида “Янги Ўзбекистоннинг ишбилармон аёллари!” шиори остида ҳудудда фаолият кўрсатаётган фермер, тадбиркор, ҳунарманд ва касаначи аёллар ўртасида “Ишбилармон аёл -2025” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловда турли соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини юритаётган хотин-қизлар ўзлари яратаётган маҳсулотлари кўргазмалари билан иштирок этдилар.

Жараёнларни O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши аппарат раҳбари Х. Шералиев, ОМҚП депутати ёрдамчиси М. Гулматова ва партия “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари Ф.Эргашева, шунингдек, туман Кенгаши депутатларидан иборат ҳакамлар хайъати аъзолари кузатиб, адолатли ва шаффоф баҳолаб бордилар.

Натижаларга кўра, 1-ўринга “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинидан “Ҳунарманд уюшмаси” аъзоси Фароғатхон Олимова, 2-ўринга “Шомат” маҳалла фуқаролар йиғинидан якка тартибдаги тадбиркор Дилоромхон Мансурова, 3-ўринга “Бобохуросон” маҳалла фуқаролар йиғинидан “Ҳунарманд уюшмаси” аъзоси Зилолахон Бекмирзаева лойиқ деб топилди.

Шунингдек, кўрик-танловда “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл”, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинациялари бўйича ғолиблар ҳам аниқланиб, уларга партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
https://t.iss.one/uzlidep_andijon
“Тадбиркорларга ҳуқуқий ёрдам” акцияси ўтказилди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Балиқчи туманида "Тадбиркорларга ҳуқуқий ёрдам” акцияси доирасида очиқ мулоқот ўтказилди.

Ушбу мулоқот кичик бизнес ва тадбиркорлар фаолиятида учраётган ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа йўналишлардаги қийинчиликларни ҳал этишга кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида ташкил этилди.

Унда O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши бўлим мудирлари, тадбиркорлар, депутатлар, мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Мулоқотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни амалий ҳаётда янада кенг ўрин эгаллаши учун янги имконият, имтиёз ва преференциялар яратиб бериш ва унинг ривожини янги босқичга кўтариш, соҳанинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммолар ҳақида сўз юритилди.

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесга ҳар томонлама кўмак бериш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири. Бу борада O‘zLiDeP ҳам доимий равишда бизнес соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга киришган.

Учрашувда тадбиркорлар дардига ҳам қулоқ тутилди. Соҳага янги кириб келиш истагида бўлган ишбилармонларга йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди.

Иштирокчилар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳозаларини билдиришди.

https://t.iss.one/uzlidep_andijon