🟢 Ўзбекистон қандай қилиб «яшил» иқтисодиётга ўтади?
✍️ Президентнинг «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
👉 Ҳужжат билан 2030 йилгача «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш дастури тасдиқланди. У қуйидаги стратегик мақсадларга эришишга мўлжалланган:
➖иссиқхона газларининг ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 35%га қисқартириш;
➖қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқариш қувватини 15 ГВт га ошириш ва уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 30%идан кўпроғига етказиш;
➖саноат соҳасида энергия самарадорлигини камида 20%га ошириш;
➖ЯИМ бирлигига тўғри келадиган энергия сарфи ҳажмини, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 30%га камайтириш;
➖иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, 1 млн гектаргача майдонда сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш;
➖йилига 200 млн кўчат экиш ва кўчатларнинг умумий сонини 1 млрд дан ошириш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни 30%дан ортиқроққа кенгайтириш;
➖қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 65%дан ошириш ва бошқалар.
❗️2023 йил 1 июндан маҳсулотларни ишлаб чиқаришда экология ва атроф-муҳитга таъсирни чеклаш бўйича қўйилаётган талаблар асосида «яшил сертификатлар» тизими жорий этилади.
#uzlidep #yashiliqtisod
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube