O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Янги йил байрами олдидан булунғурлик 379 та оилага қувонч улашилди

Янги йил байрами арафасида ЎзЛиДеП ҳудудий кенгашлари томонидан маҳаллалардаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиняпти, байрам совғаларини улашмоқда.

O’zLiDeP Булунғур туман Кенгаши тумандаги бир нечта маҳаллаларда бўлиб, “Темир дафтар”да рўйхатда турган 379 нафар оилага уй-рўзғор буюмлари олиб беришда кўмаклашди.

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
“Мурувват” уйида янги йил байрам ташкил этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15309

O’zLiDeP Қарши шаҳар кенгаши томонидан Қарши шаҳридаги “Мурувват” уйида Янги йил арчаси атрофида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда Қарши шаҳар кенгаши раиси Жамшид Раҳмонқулов жажжи ўғил-қизларни кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий муборак этди ва совғалар улашди.

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
Жиззахлик болажонларга байрам совғалари улашилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15310

O'zLiDeP ҳудудий кенгашлари томонидан Янги йил байрами тадбирлари ташкил қилиниб, болажонларга партиянинг совғалари топширилмоқда.

Партиянинг Мирзачўл туман кенгаши томонидан тумандаги “Пахтазор” маҳалласи ҳудудида жойлашган 9-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 14-сон мактабгача таълим муассасасида байрам тадбири ўтказилиб, болажонларга партиянинг совғалари топширилди.

Шунингдек, Партиянинг Ғаллаорол туман кенгаши томонидан ҳам тумандаги “Бахт” маҳалласи ҳудудида жойлашган 78-сонли умумтаълим мактабида Янги йил байрам тадбири ташкил қилинди. Болажонларга байрам совғалари улашилди.

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP Янгибозор туман Кенгаши ташаббуси билан Янги йил байрами арафасида ота-она қаровисиз қолган, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болажонлар учун байрам тадбири ташкил қилинди.

Тадбирда намойиш этилган театрлаштирилган байрам дастури, Янги йил эртак қаҳрамонларининг чиқишлари болажонларга бир олам завқ улашди. Барча болажонларга байрам совғалари топширилди.

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP фракциясининг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

👉 Батафсил

Ҳисобот даврида фракция аъзолари томонидан 2 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди. Шунингдек, фракция аъзолари бошқа фракциялар аъзолари билан биргаликда 7 та қонун лойиҳасига ҳамташаббускор бўлди.

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
Янги йил арафасида O'zLiDeP ҳудудий кенгашлари томонидан ўтказилаётган байрам тадбирлари кичкинтойларимизга олам-олам қувонч бахш этмоқда.

Партиянинг Ҳазорасп туман Кенгаши ташаббуси билан “Алоқали кўл” маҳалласи ҳудудида жойлашган 15-сонли мактабгача таълим ташкилотида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда партия вакиллари болажонларни байрам билан самимий табриклаб, уларга совғаларни улашди.

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP кичкинтойларга олам-олам қувонч бахш этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15311

Болажонларга хурсандчилик, шодлик, қувонч бағишлаш мақсадида O'zLiDeP Когон шаҳар кенгаши вакиллари тиббиёт бирлашмасига ташриф буюриб, ушбу масканда даволанаётган болажонлар холидан хабар олди.

Болажонларни тезда соғайиб кетишлари учун тилаклар билдирилди. Янги йил байрами билан самимий муборакбод этиб, совғалар улашилди.

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP ҳудудий кенгашлари болажонларни хушнуд қилишда давом этмоқда

Партиянинг Томди туман Кенгаши ташаббуси билан 2-сонли Бойчечак мактабгача таълим муассасасида Янги йил байрами ташкил қилинди. Мазкур боғчанинг барча тарбияланувчиларига байрам совғалари топширилди.

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
Болажонларга байрам туҳфалари тақдим этилди

👉 Батафсил

O'zLiDeP Наманган шаҳар кенгаши вакиллари 29-сонли умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчилар холидан хабар олиб, уларга қишки кийимлар ва байрам совғаларини тақдим қилдилар.

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
Янги йил саргузаштлари болажонларда унутилмас таассурот қолдирди

👉 Батафсил

Янги йил байрами арафасида O'zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши ва Гулистон туман ихтисослаштирилган мактаб-интернати билан биргаликда “Янги йил саргузаштлари” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир якунида болажонларга қувонч улашиш мақсадида партиянинг ва мактаб-интернатининг ташакурномалари ҳамда байрам совғалари топширилди.

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP Шаҳрихон туман кенгаши ташаббуси билан маҳаллаларда, таълим муассасаларида янги йил байрам тадбирлари ташкил қилиниб, болажонларни хушнуд этишмоқда.

Ана шундай тадбирлар Шаҳрихон туманидаги Академик Саримсоқов нодавалат таълим муассасасида ташкил этилди. Болажонлар учун тайёрланган эртак қаҳрамонлари иштирокидаги мусиқий дастурларда иқтидорли ўқувчилар ўз чиқишлари билан барчани кўнгилини хушнуд этдилар.

Тадбирда партия фаоллари болажонларга ширин тилаклар билдириб, улар учун аталган махсус совғаларни топширдилар.

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
Болажонларга қувонч улашилмоқда

Шу кунларда юртимизнинг ҳар бир гўшасида Янги йил байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда. Таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида байрамона кўтаринкилик ҳар бир юртдошимиз кўнглидан жой олмоқда. Айниқса, болажонларнинг байрам кайфияти ўзгача.

O'zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши томонидан тумандаги 29 – умумтаълим мактабида ўтказилган байрам тадбири ҳам ана шундай шодиёналардан бири деб аташ мумкин. Тадбирда партия фаоллари мактаб ўқувчилари билан суҳбат қуриб, ширин тилаклар билдирилди, уларга байрам кайфиятини улашдилар. Тадбир сўнгида болажонларга совғалар берилиб уларнинг қувончига яна қувонч қўшдилар.

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
Кам таъминланган оилалар фарзандларига янги йил совғалари улашилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15313

O‘zLiDeP Косон туман Кенгаши ва “Аёллар каноти” гуруҳи томонидан туманда истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун Янги йил байрами ташкил этилди.

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP Наманган тумани Кенгаши томонидан Янги йил байрами тадбирлари ташкил қилиниб, болажонларга партиянинг совғалари топширилмоқда.

Деҳқонобод маҳалласи ҳудудида жойлашган 40-сонли умумтаълим мактабида Янги йил тадбири ўтказилиб, болажонларга партиянинг совғалари топширилди.

Шунингдек, партия ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олиниб, фарзандларига совғалар улашилди.

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP Чортоқ туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги 23-сонли мактаб ҳамда "Хонзода" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотида янги йил шодиёнасига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Унда партиянинг туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари иштирок этиб, болажонларни байрам билан табриклади ҳамда партиянинг совғларини топширди.

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Янги йил байрами тадбирлари ташкил қилиниб, болажонларга партиянинг совғалари топширилмоқда.

Партиянинг Бектемир туман кенгаши вакиллари “Хусайн Бойқаро” МФЙда истиқомат қилаётган кам таъминланган оила фарзандларига байрам совғаларини тарқатди.

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
Болажонларга байрам совғалари улашилди

Юртимизнинг қайси бир гўшасига борманг, болаларга кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг гувоҳи бўласиз. Фарзандлар кўзидаги қувончни кўриб, қалбингиз фахр ва ғурурга тўлади.

O'zLiDeP Косонсой тумани Кенгаши партия фаоллари билан биргаликда Миллий маданият марказида янги йил байрами ташкил қилинди. Тадбирда умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар фарзандларидан 200 нафарига қишки иссиқ кийим-бош ва янги йил совғалари улашилди.

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
Янги йил байрами арафасида шифохонадаги болалар ҳолидан хабар олинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15314

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP Бектемир туман Кенгаши ташаббуси билан “Роҳат” маҳалласида болажонлар учун янги йил байрами ташкил қилиниб, совғалар улашилди. Тадбирда болажонларнинг қалби олам-олам қувончга тўлди.

#uzlidep #yangiyil

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовнинг Янги йил табриги.

#uzlidep #Xaitov #yangiyil #tabrik

O'zLiDeP расмий канали