O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.56K subscribers
29.4K photos
3.16K videos
49 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
❗️Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар белгиланди

Бу борада ҳар бир ҳудудга алоҳида ёндашув зарурлиги таъкидланди ва 3 та йўналиш белгиланди.

1️⃣ йўналиш – хизматлар соҳасини 158 та туманда ривожлантириш.

Сайёҳлик масканлари бор 45 та ва тоғли ҳудуддаги 40 та туманда туризм хизматлари кўпайтирилади.

Шаҳрисабзнинг Наврўз, Мираки, Оқдарё ва Ҳисор қишлоқларида йўл таъмирланиб, интернет ва мобиль алоқа яхшиланса хизматлар ҳажми 3-4 баробар ошади.

Туризм соҳаси учун махсус солиқ режими жорий этилади ва меҳмон уйлари учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

Қамашида Агрохизматлар маркази, хусусий ветеринария корхоналари ва 200 тонналик совуткичи бор “Экобозор” қурилади.

Чегара олдидаги 25 та, халқаро автомагистрал ва темир йўл ўтган 100 та туман савдо ва логистика хизматлари кўрсатишга ихтисослаштирилади.

158 та туманда хизмат кўрсатиш соҳасида 300 минг иш ўрни яратиш мумкинлиги таъкидланди.

#uzlidep #xizmatlarsohasi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
❗️Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар белгиланди Бу борада ҳар бир ҳудудга алоҳида ёндашув зарурлиги таъкидланди ва 3 та йўналиш белгиланди. 1️⃣ йўналиш – хизматлар соҳасини 158 та туманда ривожлантириш. Сайёҳлик масканлари бор…
2️⃣ йўналишда 29 та ўрта ва йирик шаҳар ва аҳолиси 300 мингдан кўп 6 та туманда замонавий бозор хизматлари ривожлантирилади.

🏢 Кўп қаватли уйларнинг 1-қаватидан самарали фойдаланиш, енгил конструкцияли объектлар учун ер участкаларини аукционга чиқариш бўйича топшириқлар берилди.

🏫 Мактаб ва боғчаларда ўринлар етишмаётгани учун уларни қуришга ер майдонлари ажратилади.

🖥 Ҳар бир вилоятда IT-академиялар ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

35 та шаҳар ва туманда хизмат кўрсатиш соҳасида 200 минг иш ўрни яратиш кўзда тутилмоқда.

#uzlidep #xizmatlarsohasi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
2️⃣ йўналишда 29 та ўрта ва йирик шаҳар ва аҳолиси 300 мингдан кўп 6 та туманда замонавий бозор хизматлари ривожлантирилади. 🏢 Кўп қаватли уйларнинг 1-қаватидан самарали фойдаланиш, енгил конструкцияли объектлар учун ер участкаларини аукционга чиқариш бўйича…
3️⃣ йўналишга кўра, Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида юқори даромадли хизматларни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.

🚇 Сергелидаги ер усти метроси атрофида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 5 мингта иш ўрни яратиш имконияти бор.

Ёки рассомчилик, ҳайкалтарошлик, ҳунармандчилик маҳсулотлари сотиладиган “санъат кўчалари” ташкил этиш мумкин.

Музейлар фаолияти яхшиланади, кўргазмалар кенгайтирилади ва туристлар учун янги йўналишлар очилади.

Сайёҳлар харидлари учун ҚҚСни қайтариб бериш тизими йўлга қўйилади.

Тошкент, Наманган ва Самарқанд шаҳарларида хизмат кўрсатиш соҳасида 750 минг иш ўрни ташкил этилади.

2022 йилда хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга 500 миллион доллар ажратилади.

#uzlidep #xizmatlarsohasi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Хизматлар соҳаси 20 фоизга ўсган бўлсада, ҳали имкониятлардан тўлиқ фойдаланилаётгани йўқ

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10921

#uzlidep #xizmatlarsohasi #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube