💰1 июндан бошлаб солиқ қарзини тўлай олмаётган айрим тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлашлари мумкин бўлади
✍️Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори имзоланди
👇Унга кўра, 2021 йил 1 июндан бошлаб:
👤 3 йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.
☝️Шунингдек, 3 йилдан ортиқ вақтдан буён товарларни импорт қилиш билан шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлаш имкониятига эга бўлмаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.
👉Бунда, ушбу тартиб бўйича гаровсиз бўлиб-бўлиб тўланадиган солиқ ёки тўловлар суммаси тадбиркорлик субъекти томонидан охирги уч йил давомида тўланган солиқ ёки божхона тўловлари суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
🔴Молия вазирлиги ДСҚ ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 1 ой муддатда мазкур банддан келиб чиққан ҳолда солиқлар ҳамда божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашнинг вақтинчалик тартибини тасдиқлайди
#uzlidep #tadbirkorgaimkoniyat
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube