O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.5K subscribers
31.1K photos
3.38K videos
60 files
15.7K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
“Фермерга ҳуқуқий ёрдам” акцияси Фермерлар кенгашини ҳам, OʻzLiDePни ҳам тадбиркорларнинг ишончли таянчи ва суянчига айлантирмоқда

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон туманида фаолият кўрсатаётган “Орзу ҳавас йўллари” фермер хўжалиги раҳбари Н.Шодмонова унга “Агробанк” Косон туман филиали 2025 йил ғалла ҳосили учун маблағ ажратмаётгани ҳақидаги шикояти эълон қилинди.

Фермернинг мурожаати Ўзбекистон фермерлари кенгаши томонидан ижобий ҳал этилди. Кенгаш томонидан “Агробанк” Косон туман филиалига сўровнома киритилиб, “Орзу ҳавас йўллари” фермер хўжалигига 116,8 млн сўм кредит ажратилди.

Тан олиш керак, фермер ва банк ўртасидаги бу каби муаммолар ҳамон учраб турибди. Шу боис Фермерлар кенгаши ва ЎзЛиДеП ўртасида фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни ишончли ҳимоя қилиш, муаммо ва таклифларига ечим топиш мақсадида “Фермерга ҳуқуқий ёрдам” акциясини ўтказмоқда. Акция доирасидаги тадбирларда тадбиркор ва фермерлар муаммоларини ечишда улар билан мулоқот йўлга қўйилган.

Муаммоларни тизимли ҳал қилишга қаратилган мазкур акция доирасида бугунгача тадбиркор ва фермерларни ўйлантириб келаётган ўнлаб масалаларга ечим топдик.

Асосийси, юртимиз ишбилармонлари ҳам бу каби ёндашувдан хурсанд. Улар Фермерлар кенгаши ва OʻzLiDePнинг тадбиркорлар муаммоларини эшитадиган ташкилотдан, уларни қийнаётган масалаларни ҳал қила оладиган кучли органга айланаётганини ҳис қилишмоқда. Бу эса уларнинг ўзларига бўлган ишончини оширмоқда.

#uzlidep #fermerga_yordam

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM