O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Фарғонада ЎзЛиДеП сайловолди дастурининг муҳокамалари давом этмоқда

🔸 Куни кеча ТАТУ Фарғона филиалида ЎзЛиДеП сайловолди дастури муҳокамаси бўлиб ўтди. Муҳокамада вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар, депутатлар ҳамда партия фаоллари иштирок этдилар.

Сайловолди дастур муҳокамасида партиянинг барқарор, содда ва адолатли солиқ сиёсатини жорий этиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш, барқарор ва самарали молиявий хизматлар бозорини шакллантириш, инфратузилма ва туризмни ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби йўналишдаги вазифалари бўйича батафсил маълумотлар берилди.


☝️ Учрашувда партия фаоллари Хайдаров Абдухошимжон ва Абдураҳмон Тоировлар cўзга чиқиб, партиянинг сайловолди дастури ҳар томонлама тадбиркорларни қўллаб-қувватланиши, эркин фаолият олиб боришлари учун янада имконият яратишини этироф этдилар.

#uzlidep #fergana

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг