O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

#uzlidep #farmon #klaster

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Зоир Тоирович Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди, Муротжон Бердиалиевич Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Соответствующими указами Президента Республики Узбекистан Зоир Тоирович Мирзаев в связи с переходом на другую работу освобожден от должности хокима Кашкадарьинской области, Муротжон Бердиалиевич Азимов назначен исполняющим обязанности хокима Кашкадарьинской области.

#uzlidep #Mirziyoyev #farmon

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари моддий рағбатлантирилади

Ўтганлар хотирасини ёд этиш, кексаю ногиронлиги бор кишиларга иззат-икром кўрсатиш, меҳру оқибат билан қуршаб олиш бугунги авлоднинг муҳим вазифасидир. Айниқса, Иккинчи жаҳон урушида халқимиз тинчлиги учун мардонавор кураш олиб борган қаҳрамон жангчилар хотирасини эслаш, шарафлаш ва ёд этишга юртимизда катта эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармонига биноан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофот берилиши белгиланди.

Ушбу мукофот уларга тантанали тарзда топширилиши дилларини мунаввар этиши шубҳасиз. Қаҳрамон жангчиларимизга кўрсатилаётган бу иззати икром инсон қадрини улуғлаш, эзгу ғоясига ҳамоҳанглиги билан муҳим аҳамият касб этади.

#uzlidep #farmon

@uzlidep