O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.82K subscribers
29.3K photos
3.15K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
🥩🐟🥔 Гўшт, балиқ, картошка маҳсулотлари ҚҚСдан озод қилинади

✍️ "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

❗️ Киритилган қўшимчага кўра, 2021 йил 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинадиган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

🗓 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

#uzlidep #yangiqonun #QQS

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​Aсосий озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ва реализацияси учун қўшимча қиймат солиғидан (ҚҚС) берилган имтиёзлар муддати узайтирилади.

Маълумки, жорий йилда Парламент томонидан 2021 йил 1 майдан 31 декабргача бўлган муддатда кунгабоқар ва соя уруғлари ҳамда ўсимлик ёғи импорти, шунингдек ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва ички бозорда реализация қилиш ҚҚСдан озод этилганди.

Бундан ташқари, икки ой аввал солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга асосан 2021 йил 10 октябрдан жорий йил охиригача гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошка ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳам ҚҚСдан озод қилинганди.

Яқинда бўлиб ўтган Бюджет лойиҳаси муҳокамаси доирасида 2022 йилда инфлация даражасини жорий йилга нисбатан пасайтириш, аҳолини харид қобилиятини ошириш ва энг асосийси истеъмол таркибидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарор сақлаш мақсадида Ҳукумат вакиллари, жумладан Бош вазир ўринбосари Жамшид Aнваровичдан озиқ-овқат маҳсулотлари учун жорий йил охиригача берилган ҚҚС имтиёзлари муддатини узайтириш масаласини кўриб чиқишни сўрагандим.

Бугун Парламентга Ҳукумат томонидан киритилган қонун лойиҳасида айнан шу таклиф инобатга олиниб, жорий йил охиригича берилган имтиёзлар муддати яна 4 ой муддатга чўзилиши назарда тутилмода.

Демак, ушбу қонун лойиҳасига асосан 2022 йил 30 апрелга қадар қуйидагилар ҚҚСдан озод қилинади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;

ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма;

гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш.

Ўйлайманки, Ҳукумат томонидан кўрилаётган ушбу фискал чоралар бозорларимизда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини нафақат барқарор сақлашга, балки уларни пасайтиришга ҳамда аҳолини ушбу маҳсулотларга бўлган талабини тўлақонли қондиришга хизмат қилади.

Қолаверса, гўшт, ёғ ва картошка маҳсулотлари аҳоли истеъмол саватчаси таркибида юқори вазнга эга эканлиги инобатга олинса, ушбу маҳсулотлар нархларини барқарор сақланиши ўз навбатида бошқа истеъмол товар ва хизматлар нархлари ўсиш суръатларини пасайтиришга ижобий таъсир қилади.

Умид қиламанки, мазкур қонун лойиҳаси келгуси парламент ялпи йиғилишида депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланади ҳамда Сенатга юборилади.

Донир Ғаниев.

#uzlidep #QQS #deputattaklifi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 фоизга туширамиз

#Mirziyoyev #QQS

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube