O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸 Сурайё Ибодуллаева "Шижоатли аёл" номинацияси ғолиби. “JASMIN-Flowers” номи остида совунли декор гуллар ишлаб чиқаради. 150 дан ортиқ шогирдлари, 3 нафар ишчиси бор.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Зомин туманининг энг ишбилармон аёли аниқланди

🔸 Сўлим Зомин шаҳрида “Ишбилармон аёл -2024" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

📌 Дастлаб ҳакамлар ҳайъати аъзолари ишбилармон аёлларнинг турли йўналишларда фаолияти акс этган кўргазма билан танишдилар.

🔹 Хотин-қизлар учун қўшимча иш ўрни яратаётган, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб бўйича ўқитиб, бандлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган ва ўз маҳсулотларини экспортга йўналтираётган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқараётган ишбилармон аёллар алоҳида эътироф этилди.


Танлов якунида Севара Мусаева хунармандчилик йуналиши буйича 3-ўрин, “Миллий чопонлар” ЯТТ раҳбари Сурайё Мустафақулова 2-ўрин ҳамда “Yasmin chevarlari” МЧЖ раҳбари Раъно Ҳасанова 1-ўринни эгаллади.

☝️ Шунингдек, қатор номинациялар бўйича бир гуруҳ фаол тадбиркор аёлларга ҳам партиянинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Гулнора Исматуллаева - Жиззахнинг "Энг ишбилармон аёли" деб топилди

📌 Куни кеча “Ишбилармон аёл – 2024” кўрик-танловининг Жиззах шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳардаги 34 нафар маҳалла босқичи ғолиблари ўзаро беллашдилар.

☝️ Ҳакамлар ҳайъатининг холисона баҳоларига кўра кўрик-танловда 3 -ўринни якка тартибдаги тадбиркор Малика Оқилова, 2- ўринни хунарманд Дилноза Ўктамова эгаллади.

🔹 Қандолатчиликка ихтисослашган “Хадижа барака маҳсулотлари” оилавий корхона раҳбари Гулнора Исматуллаева эса жорий йилдаги Жиззах шаҳрининг “Энг ишбилармон аёли” деб топилди. Танлов ғолибаси маҳалладаги 5 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаган.


Тадбир якунида барча иштирокчилар партиянинг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ҳазорасплик ишбилармон аёллар сараланди

☝️ Кўрик-танловнинг туман босқичида тумандаги ҳунармандлар, ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари, тадбиркорлар ва ишбилармон аёллар ўзаро беллашдилар.

📌 Танлов жараёнида ишбилармон хотин-қизларнинг юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштироки, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратгани, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаргани, O‘zLiDeP тадбирлардаги фаоллиги инобатга олинди.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра:
1 ўрин – бош кийим ишлаб чикариш бўйича ҳунарманд Шахло Абдукаримова;
2 ўрин – “Хадича Султон мода ва дизайн” мактаби раҳбари Севара Уразметова;
3 ўрин – “ Тасвирий ва амалий санъат” йўналиши бўйича ҳунарманд Гавхаржон Бабаева ғолибликни қўлга киритдилар.


🔸 Кўрик-танлов якунида ғолиблар диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
"Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" шиори остида Ғиждувон, Шофиркон ва Жондор туманларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг маҳаллий босқичи ўтказилди.

☝️ Аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, рағбатлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур танловда ўнлаб ҳунармандлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ўз кўргазмалари билан иштирок этдилар.

- Бир неча йилдан бери юмшоқ ўйинчоқларни тайёрлаш бўйича олиб бораётган тадбиркорлик фаолиятим кўрик-танловда муносиб эътироф этилиди, дейди танлов ғолибаси Гулчеҳра Идиева. - Келгусида фаолиятимни янада кенгайтириб, ушбу касбга қизиқувчи ёшларга ҳам зарур билим ва тажрибамни ўргатишга тайёрман.


🔹 Ташкилотчилар томонидан ишбилармон аёлларга партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Андижонлик ишбилармон аёллар сараланди

🔸 Андижонда “Ишбилармон аёл - 2024” республика кўрик-танловининг туман, шаҳар босқичлари бўлиб ўтмоқда.

🔰 Танловда секторлар доирасида ғолибликни қўлга киритган 25 нафар ишбилармон аёл ўз фаолиятига оид ҳужжатлар ва кўргазмалар билан иштирок этдилар.

Якуний натижаларга кўра туманнинг Дарёбўйи маҳалласида фаолият юритаётган тадбиркор-дизайнер Дилдорахон Хасанова ғолиб деб топилди.

– Мен каби кўплаб тадбиркор опа-сингилларимизга рағбат бераётган ушбу танловда ғолиб бўлганимдан беҳад мамнунман, – дейди Д.Хасанова. – Ушбу муваффақият, ғолиблик зиммамга улкан масъулият юклайди. Энди янада фаол бўлишга, танловнинг вилоят босқичида ҳам ғолиблар қаторидан жой олишга ҳаракат қиламан.


🔹 Ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎😎😎😎😎😎😎

Наманганлик ишбилармон аёллар аниқланди


➡️ Куни кеча Наманган шаҳридаги Ёзувчилар ҳиёбонида Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманларидан ташриф буюрган ишбилармон аёллар ўртасида “Ишбилармон аёл – 2024” кўрик танлови ўтказилди.

📶 Танловда Наманган шаҳрининг драйвери бўлган касаначилик, чеварчилик ва каштачилик йўналишларида 20 дан ортиқ тадбиркор хотин-қизлар ўзаро беллашдилар.

Наманган шаҳардан “Латифа гули” МЧЖ таъсисчиси Мавлудахон Мажидова, Давлатабод туманидан “Самия академияси” ўқув маркази раҳбари Диёра Юсупова ҳамда Янги Наманган туманидан “Зарка 001” МЧЖ раҳбари Нигора Насимова ғолибликни қўла киритдилар.


Ғолиблар ва иштирокчиларга партиянинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП Хонқа туман Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловининг туман босқичи ташкил этилди.

🔔 Танловнинг туман босқичида юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор, энг фаол тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар фаол иштирок этдилар.

Танлов натижаларига кўра:
• 1 ўрин - “Шермамат-Шакарой” МЧЖ раҳбари Гулсара Отажанова;
• 2 ўрин - “Собир Раззоқ” хусусий корхонаси раҳбари Назокат Собирова;
• 3 ўрин - Сарпо либослар тикиш йўналиши бўйича Ойимжон Бектаева ғолибликни қўлга киритдилар.


➡️ Кўрик-танлов якунида ғолиблар диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Ишбилармон аёл – 2024” кўрик-танловининг Кармана туман босқичи ғолиблари аниқланди

😎 ЎзЛиДеП томонидан ҳар йили ананавий тарзда ташкил этиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Кармана туман босқичи бўлиб ўтди. Унда маҳалла босқичларида ғолиб деб топилган 13 нафар ишбилармон аёллар ўз кўргазмалари билан қатнашдилар.

Баҳолаш жараёнида иштирокчилар томонидан янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳияти, инвестициялар жалб қилиш ва шу каби мезонлар алоҳида эътиборга олинди.

🔴 Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра, тумандаги “Янгиариқ” МФЙда истиқомат қилувчи Рустамова Гулшан Дилмуродовна. ғолиб деб топилди. Мазкур якка тартибдаги тадбиркор бугунги кунда 25 нафар иш ўрни яратган.

- Ушбу танлов туманимиздаги барча ишбилармон опа-сингилларимиз учун мулоқот майдони. Бугун ҳам иштирокчилар тайёрлаган кўргазмаларни кўриб ўзаро фикр алмашдик. Тажрибаларимизни ўртоқлашдик. Ҳатто, баъзи иштирокчиларимиз ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олишди, - дейди кўрик танлов ғолиби Г.Рустамова.


#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Ишбилармон аёл – 2024” кўрик- танловининг Бахмал туман босқичи ўтказилди

🔸 Танловнинг Бахмал туман босқичида ҳунармандлар, касаначилар, тикувчилар, тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизлар ўз кўргазмалари билан иштирок этдилар.

🌐 Танлов натижаларига кўра 30 нафар аёлларни доимий иш ўрни билан таъминлаган тадбиркор, "Бахмал трикотаж" МЧЖ раҳбари Марҳабо Назарова, касаначилик бўйича 15 нафар аёлларни иш билан таъминлаган тикувчи Меҳринисо Раҳмонова ҳамда "Чеварлик сари" МЧЖ раҳбари Рано Ўктамова танлов ғолиби деб топилдилар.


✔️ Тадбир якунида барча иштирокчилар партиянинг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Ишбилармон аёл – 2024» кўрик-танловининг Кегейли туман босқичи бўлиб ўтди

😎 Танловнинг Кегейли туман босқичида туманда фаолият юритаётган 10 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизлар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этдилар.

➡️ Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов мобайнида 10 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизларнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг шу даврга қадар эришган ютуқлари, имкониятлари ва келгуси режалари билан ўртоқлашди.

- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича 3,5 млярд сўмлик тўққиз номдаги техника грантини ютиб олиб хизмат кўрсатиб келмоқдамиз, дейди “Гулбағ-лалазар” фермер хўжалиги иш юритувчиси М.Ўтеулиева. - Бундан ташқари боғ яратиш мақсадида 280 млн сўмлик грантга 2 гектар ерга 1 минг 100 туп эрта пичар ўрик ва нок навлари ҳам ҳосилга тайёрланмоқда. Келгуси режаларимиз ҳали бисёр.


📣 Танлов якунида 3-ўринни якка тартибдаги тадбиркор Гулбазар Бекниязова, 2-ўринни якка тартибдаги тадбиркор Гулнур Пердебаева муносиб деб топилган бўлса, 1-ўринни “Гулбағ лалазар” фермер хўжалиги эгаллади.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Ишбилармон аёл – 2024” кўрик- танловининг Самарқанд шаҳар босқичи ўтказилди

😎 Самарқанд шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида танловнинг шаҳар саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳунармандлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, тадбиркорлар ва ишбилармон хотин-қизлар ўз кўргазмалари билан иштирок этдилар.

📣 Танлов натижаларига кўра:
🥉-ўринни аёллар ва болалар кийим кечак тикишга ихтиосолашган ЯТТ раҳбари Саодат Гулямова;
🥈-ўринни 15 нафар иш ўрни яратган, 60 хилдаги ширинликлар пиширишни йўлга қўйган тадбиркор Азиза Фозилова ;
🥇-ўринни 25 нафар иш ўрни яратган, кўрпа, кўрпача ва ёстиқлар тикишга ихтисослашган Фарангиз Рустамова эгаллади.


Тадбир якунида барча иштирокчилар партиянинг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Термизлик ишбилармон аёллар сараланди

😎 Ишбилармон аёлларни бир мақсад йўлида бирлаштириб, уларнинг сафини кенгайишига хизмат қилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Термиз шаҳри босқичи кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Унда шаҳар ҳудудидаги маҳаллалардан келган тадбиркор, ҳунарманд аёллар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни намойиш қилишди.

— Кўп йиллардан бери дизайнерлик билан шуғулланаман, — дейди Зуҳра Жўраева. — Ҳозирда ўзимнинг кичкина тикув цехим бор. Асосан, машҳур санъаткорлар, шоуменлар учун турли дизайндаги либосларнинг эскизини яратиб, тикаман.


Танловда ҳар бир иштирокчининг имкониятлари, яратган иш ўринлари, ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг сифатига алоҳида эътибор қаратилди. Натижаларга кўра, 1-ўринни "Боғишамол" маҳалласидан Наргиза Хўжамқулова эгаллади. У айни пайтда тадбиркорликнинг янги йўналиши аутсорсинг усулида ҳудуддаги ташкилот ва муассасаларга тайёр иссиқ овқат етказиб бериш билан шуғулланмоқда.

📣 2-ўринни текстил маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркор Ойгул Азизова, 3-ўринни тикувчи-дизайнер Зухра Мейлиқуловалар эгаллади.

🟣 Ғолиб ва совриндорлар партия томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ishbilarmon_ayol2024

😎 “Magic city” истироҳат боғида жойлашган “Регистон” майдонида ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Ваъда эмас натижа, эртага эмас бугун” ҳамда “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ҳамда “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичи ўтказилди.

🗣 Унда туман босқичларида фаҳрли ўринларни эгаллаган 40 нафар ишбилармон хотин-қизлар ўзларининг ишлаб чиқарган маҳсулотларининг кўргазмалари билан иштирок этдилар.

✔️ Кўрик-танлов давомида севимли санъаткорлар куй-қўшиқлари билан барчага яхши кайфият улашди.

😎 Кўрик-танлов сўнгида барча иштирокчиларга фаол иштироклари учун ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

✔️ Шунингдек “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” ҳамда “Энг шижоатли аёл” каби номинациялари ҳам ўз эгаларига топширилди.


📌 Энг кўп ишчи ўрни яратган, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариб келаётган ва нотиқлик каби баҳолаш меъзонлари асосида 1-2-3 ўрин эгалари аниқланиб, ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ishbilarmon_ayol2024

- Тасвирий санъатга болалигимдан қизиқаман. Бугунги танлов орқали ўзим каби тадбиркор ва иқтидорли аёллар билан танишдим.


• Нилуфар Ёрматова
“Нилуфар Ёрматова” ЯТТ раҳбари, “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичи ғолиби


#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ishbilarmon_ayol2024

- Бадиий каштачилик билан 10 йилдан буён шуғулланиб келаман. Дадамнинг касби рассом бўлганлиги учун бугун оилавий шу соҳа билан шуғулланиб келмоқдамиз.


• Паризода Холмуҳамедова
каштадўз


#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ishbilarmon_ayol2024

😎 ЎзЛиДеП Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичи Гулистон шаҳридаги Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилди.

📌 Тадбирда 11 нафар туман ва шаҳардан тадбиркор аёллар иштирок этишди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан тадбиркор аёлларнинг маҳсулотлари ва кўргазмалари адолатли тарзда баҳоланди.

🏆 Танлов якунида ғолиб ва совриндорларга партия ва ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонанинг ишбилармон аёллари аниқланди

😎 Фарғонада “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг ҳудудий Республика босқичи ўтказилди. Унда туман, шаҳар босқичларида фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган 15 нафар тадбиркор ва фермер хотин-қизлар ўз кўргазмалари билан иштирок этди.

✔️ Дастлаб тадбиркор ва фермер аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Ҳамкор ташкилотлар ва вилоят Кенгаши депутатларидан иборат бўлган ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ишлари билан яқиндан танишиб, адолатли баҳолаб боришди.

📌 Шунингдек, иштирокчиларнинг лойиҳа Низомига мувофиқ, хотин-қизлар учун қўшимча янги иш ўрни яратганлиги, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб бўйича ўқитган, бандлигини таъминлаган ва ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишида кўмаклашганлиги, фаолият туридан келиб чиқиб экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, аҳолига кўрсатаётган хизматининг сифати ҳамда фаолиятида ҳаётга татбиқ этиб келаётган янги инновацион ғоялари ҳам баҳолашда алоҳида эътиборга олинди.


🗣️ Кўрик-танлов якуний хулосасига кўра, 1 ўринни Марғилон шаҳридаги “Ризо текстил саноат”  МЧЖ раҳбари Дилдора Саидахмедова, 2 ўринни Фарғона туманидаги “ART HOUSE SADOS" МЧЖ раҳбари Садоқат Мирзаева, 3 ўринни Қувасой шаҳардан якка тартибдаги тадбиркор Гулсуной Ғофурова ғолибликни қўлга киритди.

😎 Ғолиб ишбилармон аёлларга партия ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қашқадарёда бўлиб ўтган республика ҳудудий босқичида туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган фермер, тадбиркор ва томорқа ер эгалари бўлган ташаббускор ва изланувчан хотин-қизлар иштирок этишди.

🗣️ Кўрик-танловда воҳада фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фермерлик, хусусий тадбиркорлик, маҳаллий ишлаб чиқариш, ҳунармандлик соҳасидаги салоҳиятларини намойиш этишди. Улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.


✔️ Биринчи ўринга Яккабоғ туманидаги “Ризо ота” фермер хўжалиги раҳбари Ҳамида Мелиқўзиева сазовор бўлди. Фермер хўжалиги тасарруфида 43,1 гектар ер бўлиб, 35 нафар ишловчиларнинг доимий ва мавсумий бандлиги таъминланган.

📌 Иккинчи ўринга Қарши шаҳрида заргарлик йўналишида фаолият олиб бораётган Гавҳар Усмонова, учинчи ўринга эса шаҳрисабзлик ҳунарманд аёл Дилноза Тўраева лойиқ деб топилди.

😎 Ғолиблар ва фаол иштирокчиларга O’zLiDeP вилоят кенгашининг Диплом, “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари топширилди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонанинг ишбилармон аёллари аниқланди

😎 Фарғонада “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг ҳудудий Республика босқичи ўтказилди. Унда туман, шаҳар босқичларида фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган 15 нафар тадбиркор ва фермер хотин-қизлар ўз кўргазмалари билан иштирок этди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM