#Tabrik #Adliya30
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ва O'zLiDePнинг миллиондан зиёд аъзолари номидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этамиз!
Кейинги йилларда давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари томонидан салмоқли, самарадор ишлар амалга оширилмоқда. Адлия тизимининг аҳоли билан мулоқоти тубдан ўзгаргани, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли билан яқиндан мулоқот қилишнинг янги, замонавий ва таъсирчан шакллари амалиётга жорий этилгани, инновацион янги лойиҳалар асосида замонавий тарғиботнинг ўзига хос кўринишлари яратилгани аҳолининг тизимга ишончини оширмоқда.
Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари юртимизда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини масъулларга етказиш, тушунтириш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва назорат қилиш борасидаги тизимли ишларни муваффақият билан бажариб, том маънодаги ҳуқуқий-демократик давлат барпо этилишига муносиб ҳисса қўшмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жамоасига адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишингизда ютуқлар тилаймиз.
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube