O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Сайлов_2019

САЙЛОВЛАРДА ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

1. Овоз бериш вақти ва жойини қаердан билса бўлади?

Бу ҳақда участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида 10 кун олдин хабардор қилади.

2. Овоз бериш қачон ўтказилади?

Сайлов куни (22 декабрь) соат 8.00 дан 20.00 гача овоз бериш мумкин.

3. Овоз бериш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат шартми?

Ҳа, шарт. Сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, сайловчилар рўйхатига имзо қўйгандан сўнг унга сайлов бюллетени берилади.

4. Фуқаронинг фамилияси сайловчилар рўйхатида бўлмаса, нима бўлади?

Бундай ҳолда сайловчи шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжати асосида сайловчилар рўйхатининг иловасига киритилади ва унга сайлов бюллетени берилади.

5. Овоз бериш вақтида сайлов бюллетени бузиб қўйилса-чи?

Сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.

6. Овоз бериш хонасига яқин қариндошлар бирга кирса бўладими?

Овоз бериш хонасида сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

7. Сайловчи бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаса-чи?

Бундай ҳолда сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бундан мустасно.

8. Вақтинча яшаш жойи бўйича ҳам сайловда иштирок этиш мумкинми?

Ҳа мумкин. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган фуқаролар доимий ёки вақтинча яшаш жойларидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин.

9. Касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра овоз беришга кела олмаган сайловчилар нима қилади?

Тегишли комиссиянинг камида 2 нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига боради.

10. Кимлар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас?
👉 суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;
👉 оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
#Сайлов_2019
Ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловларнинг якуний натижалари эълон қилинди. Биз барча маълумотларни умумлаштирган ҳолда қайси сиёсий партия ҳудудларда яхши натижа қайд этганлини таҳлил қилдик.

Вилоят, шаҳар Кенгашлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгесида Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайловлардаги каби энг кўп депутатлик ўрнини ЎзЛиДеП (303 жой ёки 36,5%) вакиллари эгаллаган. Эътиборлиси, сайловолди пойгасини иккинчи бўлиб ХДП (181 ёки 21,8%) якунлаган. 3-ўринда “Миллий тикланиш” ДП (159 ёки 19,1%). “Адолат” СДП (107 ёки 12,9%) тўртинчи, Экопартия вакиллари эса бешинчи (81 ёки 9,7%) ўринни қайд этишган.

Мавжуд 831 та ўриннинг 260 таси (31%) аёллар. Бу борадаги энг яхши кўрсатгич Навоий вилоятида (23 депутатлар ёки 38,3%) кузатилган, кейинги ўринлар Самарқанд (22 ёки 36,7%) ва Жиззах (20 ёки 35,1%) вилоят Кенгашлари ҳиссасига тўғри келади. Энг кам аёллар Сирдарё вилояти Кенгашида — 12 ёки 24%.

@uzbyuksalish