O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
31.3K photos
3.46K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
#Биласизми

📌 Ер участкасига ижара ҳуқуқи ҳамда ундаги бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи жойлардаги вилоят Кенгашларининг қарорлари билан эътироф этилади.


Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бўлган касаначиликни ташкил этган ва имтиёз берилган даврда уларнинг бандлигини сақлаб қолган тадбиркорлар давлат мулкидаги бино ва иншоотлар учун ижара ҳақи тўловидан 2027 йил 1 октябргача озод этилиши белгиланган.

📌Шунингдек, “Аёллар дафтари”даги камида 5 та ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлар томонидан давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишда ижара ҳақи 50 фоиз миқдорда ундирилади.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотларни талаб қилиш бекор қилинган.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Биласизми

🔘 Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш юзасидан қуйидаги имтиёзлар белгиланган:

🔹тадбиркорларга иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМ нинг 40 баравари (13 млн 600 минг сўм) миқдоригача;

🔹тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови;

🔹ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун — 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланган.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформа”сига ўтказилиши белгиланган.

▶️ Шунингдек, субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги электрон платформа орқали онлайн текширилади.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилиши белгиланган.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Биласизми

✳️ Иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларни қайтариш муддатларини умумий ҳисобда 14 йил этиб белгилаш ва имтиёзли даврини 3 йилдан 5 йилгача узайтириш белгиланган.

🏢 Бунда, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан аввал тақдим қилинган кафиллик ва кредит фоизлари компенсациялари сақланиб қолади.

📋 Мазкур имтиёзлар иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича республика ишчи гуруҳининг ўрганиш натижаларига кўра шакллантирилган рўйхат асосида тақдим этилади.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Биласизми

Маҳаллаларда кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилишни давом эттириш мақсадида:

🔹кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорларга ажратилади;

🔹деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорликга 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади;

🔹ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра кредит суммасининг 10 млн сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 млн сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилади;

🔹дастурлар доирасида кредитларни йиллик 14 фоиз ставкада ажратиш тартиби сақлаб қолинади.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Биласизми

Аёлларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга ижара борасида қандай имтиёзлар бор?

🔵«Аёллар дафтари»га киритилган камида 5 нафар ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишда ижара ҳақи 50 фоиз миқдорда ундирилиши қайд этилган.

🔵Шунингдек, ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган ва ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизи «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бўлган касаначиликни ташкил этган ва имтиёз берилган даврда уларнинг бандлигини сақлаб қолган тадбиркорлик субъектлари давлат мулкидаги бино ва иншоотлар учун ижара ҳақи тўловидан 2027 йил 1 октябрга қадар озод этилади.

📑 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.09.2022 йилдаги ПҚ-376-сон қарори

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Биласизми

⚡️Қонунчиликка кўра, тадбиркорларни пул маблағларини ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Биласизми

⚖️ Қонунчиликка кўра, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотларни талаб қилиш бекор қилинган.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎😎😎😎😎😎😎

#Биласизми

“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент Қарори (ПҚ-312-сон, 07.09.2024 й.) қабул қилинди

🔍 Қарорга кўра, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида қуйидаги механизмлар амалиётга жорий этилади:

🔹бир лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитларни, шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан, 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш;

🔹гаровсиз ажратилган 100 миллион сўм доирасида микрокредитлар бўйича кредит таваккалчилигини давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш ёки улар бўйича Компаниянинг портфель кафиллигини тақдим этиш;

🔹микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш тизимига ўтиш.

Дастур доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар:

камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ва ижобий кредит тарихига эга кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади;

2024 йил 1 ноябрдан кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда Компания томонидан микрокредит берувчиларга қуйидаги ставкаларда қайта молиялаштирилади:

▫️5-тоифа учун – 12,5 фоиз;
▫️4-тоифа учун – 13,5 фоиз;
▫️3-тоифа учун – 14,5 фоиз;
▫️2-тоифа учун – 17,0 фоиз;
▫️1-тоифа учун – 18,0 фоиз;


🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

⚡️ Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид харажатларининг бир қисми қуйидаги миқдорларда Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади:

▶️ Қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун компенсациялар миқдори ўрнатилган қуввати:

🔹 0,5 кВтдан 1 кВтгача бўлганда БҲМнинг 7 баробар;

🔹1 кВтдан 1,5 кВтгача бўлганда БҲМнинг 10 баробар;

🔹1,5 кВтдан 2 кВтгача бўлганда БҲМнинг 15 баробар;

🔹2 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 20 баробар;

🔹5 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 50 баробар (фақатгина янги ерлар ўзлаштирилганда ва тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминланганда).

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, Умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида 3 нафар ходимни ёллаган якка тартибдаги тадбиркорга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар сотиб олишга субсидия ажратилиши белгиланган.

Бунда, субсидия миқдори битта ходим учун БҲМнинг 15 бараваридан (5 млн 100 минг сўмдан) ошмаслиги лозим.

☑️ Шунингдек, ЯТТларга умумий қурилиш ишларини бажариш учун 5 нафаргача ходим ёллашга рухсат этилган.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📣 Банклар томонидан “яшил” истеъмол кредити қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун ажратилади.

✔️ БҲМнинг 500 бараваригача бўлган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисми учун 3 йил компенсация берилади.

Яъни бугунги кунда МБ асосий ставкаси 14 фоиз, агар кредит фоизи 19 фоиз бўлса унинг 5 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

📝 Мазкур компенсация учун алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди, “яшил” кредит ажратадиган банклар автомат тарзда аризани ўзлари юборади.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📌 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганда қуйидаги турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҚҚС суммаси қайтариб берилади:

Қўй гўшти;
Парранда гўшти;
Мол гўшти;
Тухум;
Ўсимлик ёғи;
Ун;
Шакар;
Дори воситалари ва тиббий хизматлар.

📝 Ушбу харидни солиқ мобил иловасида, харид чекининг фискал белгисини рўйхатдан ўтказганда, уларнинг банк карталарига ҳар ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўлов ўрнига, харид суммасида тўланган ҚҚС суммаси қайтарилади.

📌 Бунда ҚҚС суммасини қайтариш ойига БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн 750 минг сўмгача) бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилади.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📁 Қонунчиликка кўра, мулкдор ўзига тегишли мол-мулкдан ўз хоҳишича фойдаланади.

Аммо, мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.

❗️Шунингдек, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдир.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларни қайтариш муддатларини умумий ҳисобда 14 йил этиб белгилаш ва имтиёзли даврини 3 йилдан 5 йилгача узайтириш белгиланган.

Бунда, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан аввал тақдим қилинган кафиллик ва кредит фоизлари компенсациялари сақланиб қолади.

📋 Мазкур имтиёзлар иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича республика ишчи гуруҳининг ўрганиш натижаларига кўра шакллантирилган рўйхат асосида тақдим этилади.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM