O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.6K subscribers
30.7K photos
3.33K videos
57 files
15.5K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Пахтаободда тиббий кўрик ташкил этилди

😎 O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳамда O‘zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари томонидан тумандаги чекка ҳудуд - “Олмазор” МФЙда жойлашган “Гулистон “ оилавий шифокорлик пунктида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик “O‘zLiDeP онкологик касалликларга қарши” акцияси доирасида “Саломатлик сари” ҳамда “Бир депутат – юз аёлга кўмакчи” лойиҳалари асосида ўтказилди.

Ушбу тадбирда депутатлар томонидан “Бир депутат - юз аёлга кўмакчи!” лойиҳаси доирасида аҳолига, шунингдек, “Аёллар дафтари” да турган фуқароларга бепул тиббий кўрик ўтказишни давом эттириш, камбағалликни қисқартириш, касб-ҳунарга ўқитишга йўналтириш, иш билан бандлигини таъминлаш, ногиронлиги бўлган, тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларга ордерлар бериш борасида амалий ишларни йўлга қўйиш бўйича қатор таклифлар билдирилди.

🔵 Тиббий кўрикда ҳудуддаги “Олмазор”, “Гулзор”, “Боғигулистон”, “Бодроқобод” МФЙлардан жами 450 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этдилар.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz

😎 O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши томонидан бошланғич партия ташкилотларида навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари давом эттирилмоқда. Ана шундай йиғилишларнинг навбатдагиси “Шохруд” АЖ ҳузуридаги партия қуйи бўғинида ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баратова иштирок этди.

#uzlidep #bpt

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озиқ-овқат хавфсизлиги: Янги қонун лойиҳаси нималарни ўз ичига олади?

❗️ Сўнгги 4 йил ичида мамлакатимизда 310 та озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Бунинг оқибатида 2412 нафар фуқаро жабрланган, 36 нафарининг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган.

😎 Шу сабабли, “Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва O‘zLiDeP фракцияси йиғилишида биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Ишбилармон аёл” лойиҳаси: 10 йиллик тажриба ва янги марралар

😎 “Ишбилармон аёл – 2025” лойиҳаси бошланишига бағишланган “Ишбилармон аёл: 10 йил” номли тадбир бўлиб ўтди. Унда депутатлар, мутахассислар, тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этиб, аёлларнинг бизнесдаги роли ва янги имкониятлар муҳокама қилинди.

🔴 “Ишбилармон аёл” лойиҳаси хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларни касбга ўргатиш ва иқтисодиётдаги иштирокини оширишга қаратилган. Унда фермерлар, хусусий тадбиркорлар ва стартапчилар қатнашиши мумкин.

2025 йилда лойиҳа янада кенгайиб, кўпроқ аёлларга ўз бизнесини йўлга қўйиш ва дунёга танитиш имкониятини тақдим этади. Ташкилотчиларнинг мақсади – аёлларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва уларни муваффақият сари етаклаш.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2025

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM