#Live
Сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасида вазирлик ва идораларнинг ваколатларига аниқлик киритиляпти
😎 Бугун O'zLiDeP фракцияси йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда сув ва сув объектлари ҳамда сув фонди ерларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга мўлжалланган “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
🗣️ Қонун лойиҳаси билан иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда сувларни оқилона бошқариш ва улардан фойдаланиш, сувларни булғаланиш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва уни бартараф этиш ҳамда сув объектларининг ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.
✔️ Шунингдек, лойиҳада сувга доир муносабатлар соҳасида иқтисодий механизмларни, шу жумладан, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг сувга доир муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, сув масалалари бўйича давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш каби вазифалар ижроси ҳам ўрин олган.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасида вазирлик ва идораларнинг ваколатларига аниқлик киритиляпти
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live
Транспорт хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти
📍 Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
⚡️ Мазкур қонун лойиҳаси билан транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, автомобиль, темир йўл, дарё транспортларида йўловчи ва юкларни ташишга қўйиладиган талабларга риоя қилишда масъулиятни ошириш белгиланмоқда.
⏩ Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси талаблар бузилишининг олдини олиш ва қонунбузарларга нисбатан таъсир чораларини белгилаш, ташувчилар фаолияти учун рақобат муҳити ҳамда қулай шарт-шароитларни яратишга хизмат қилади.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Транспорт хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live
Қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга енгилликлар берилади
⚡️ Фракция йиғилишда “Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.
✔️ Қонун лойиҳасида таклиф этилаётган янги нормалар ер ости сувларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш, ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун енгилликлар яратиш ҳамда ер ости сувларидан оқилона фойдаланишга хизмат қилади.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга енгилликлар берилади
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасида янги қонун лойиҳаси
😎 Фракция мажлисида Ўзбекистонда солиқ тизимини яхшилаш ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинмоқда. Ушбу қонунга кўра:
• Солиқ қонунчилиги кучайтирилади – Солиқ тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик оширилади, жарималар ва санкциялар кучайтирилади.
• Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади – Суд жараёнларида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус вакиллар иштирок этиши мумкин бўлади.
• Давлат назорати мустаҳкамланади – Солиқ органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан текширувлар аниқ тартиб асосида олиб борилади.
• Солиқ тўлаш тартиби енгиллаштирилади – Солиқ қарзини тўлиқ тўлаган шахслар айрим санкциялардан озод этилади.
✅ Янги қонун лойиҳаси солиқ тушумларини ошириш, тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасида янги қонун лойиҳаси
• Солиқ қонунчилиги кучайтирилади – Солиқ тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик оширилади, жарималар ва санкциялар кучайтирилади.
• Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади – Суд жараёнларида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус вакиллар иштирок этиши мумкин бўлади.
• Давлат назорати мустаҳкамланади – Солиқ органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан текширувлар аниқ тартиб асосида олиб борилади.
• Солиқ тўлаш тартиби енгиллаштирилади – Солиқ қарзини тўлиқ тўлаган шахслар айрим санкциялардан озод этилади.
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live
Ўсимликлар ҳимояси ва экспорт масалалари муҳокама қилинади
😎 O‘zLiDeP фракцияси ва Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори И. Эргашевнинг мева-сабзавот экспорти, пестицидларни рўйхатга олиш ва зарарли ҳашаротларга қарши курашиш ишлари ҳақидаги ахборотини эшитииш таклифи илгари сурилди.
✔️ Ушбу таклиф фракция аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ўсимликлар ҳимояси ва экспорт масалалари муҳокама қилинади
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live
😎 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
✅ Унда "Ўзбекистон – 2030" стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини эшитиш, шунингдек қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live
✅ Йиғилишда таъкидланганидек, Президентимизнинг 2024 йил 21 февралдаги Фармони ва Давлат дастури ижросида барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 2024 йилда йиллик инфляция даражаси 9,8 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи йиллик ўсиши мос равишда 2,4 фоиз ва 7,7 фоизга тенг бўлди.
💳 Шунингдек, мамлакатимиз инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш ва қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш йўналишида Вазирлар Маҳкамасининг “Кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2024 йил 17 июлдаги 432-сон қарори қабул қилинди. Қарорда инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарган кичик саноат зоналари иштирокчилари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ёш тадбиркорлик субъектларига берилган давлат кўчмас мулк объектлари ҳамда ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби тасдиқланди.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM