🔴 #LIVE
Маҳаллий Кенгашларнинг роли янада оширилмоқда
Фракция йиғилишида «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимиятининг конституциявий асослари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳокимлар ҳамда маҳаллий Кенгашларнинг ваколатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Жумладан, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳокимларнинг айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги вакиллик ҳокимиятини бошқариш ваколати бекор қилинмоқда. Ҳокимларга маҳаллий Кенгашлар сессиясига масала киритиш, зарур ҳолларда маҳаллий Кенгаш сессиясини чақириш тўғрисида маҳаллий Кенгашга таклиф киритиш, маҳаллий Кенгашнинг қонунчиликка зид бўлган қарорларини бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ёки судга мурожаат қилиш каби бир қатор янги ваколатлар берилмоқда.
Шунингдек, маҳаллий Кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, у ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга ошириши, уни муддатидан олдин лавозимдан озод қилинишига оид қоидалар белгиланмоқда.
Бундан ташқари, маҳаллий Кенгаш ва ҳоким қабул қиладиган ҳужжатлар Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимида рўйхатдан ўтказилиши, унда рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ҳамда ҳуқуқий оқибатларга олиб келмаслиги мустаҳкамланмоқда.
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари эълон қилинадиган расмий манба мақомини бериш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда.
Фракция аъзоларининг таъкидлашича, ушбу қонун лойиҳаси қонунчиликни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштиришга, жойларда ҳокимиятлар бўлиниши принципини тўлақонли рўёбга чиқаришга ва ҳудудий бошқарувни «аҳоли манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида йўлга қўйишга хизмат қилади.
Йиғилишда фракция аъзолари қонун лойиҳаси бўйича ўз таклифлари ва фикрларини билдириб ўтишди, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep

Замонавий кооператив муносабатлар тартибга солиниб, ҳуқуқий кафолати яратилмоқда
Фракция йиғилишида «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда аграр соҳага қаратилаётган эътибор ва яратилган қулай агробизнес муҳити натижасида 835 тадан ортиқ аграсаноат кластерлари, 90,7 мингтадан ортиқ фермер хўжаликлари ва 190 тадан ортиқ кооперативлар самарали фаолият олиб бормоқда.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан пахта ва ғалла экиладиган майдонлардан 260 минг гектар қисқартирилиб, аҳолига 10 сотихдан 1 гектаргача ер майдонлари узоқ муддатли ижарага берилмоқда.
Бу кўплаб янги, шунингдек, минглаб мавжуд бўлган кичик деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш имкониятини яратмоқда. Умуман олганда, фермерларга қишлоқ хўжалиги кооперативлари хизматларидан фойдаланиш имконини берувчи қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва институционал асосларни яратиш зарур. Ана шу мақсадда мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси орқали қишлоқ хўжалиги кооперативларини тартибга солувчи нормалар биринчи марта ягона, кенг қамровли ва осон тушунарли ҳуқуқий ҳужжатда бирлаштирилиб, кооператив муносабатлар комплекс ҳуқуқий тартибга солиняпти, ҳужжатлардаги зиддият ва бўшлиқлар бартараф этилмоқда.
Шунингдек, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида мунтазам ривожланиб келаётган замонавий кооператив муносабатлари тартибга солиниб, ҳуқуқий кафолати яратилмоқда.
Йиғилишда мазкур қонун лойиҳаси юзасидан фракция аъзолари томонидан қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.

Истеъмол самарадорлиги таъминланади
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16042
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб ўтган ҳафтада мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеаларга тўхталиб ўтилди. Уларнинг аҳамиятидан келиб чиқиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан "O'zLiDeP ёшлари - маҳаллада!" лойиҳасига старт берилмоқда
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган лойиҳа доирасида ҳар бир маҳаллада ёш фермерлар ва бўлажак тадбиркорлар учун семинарлар, сиёсий, ҳуқуқий учрашувлар, маҳорат машғулотлари, ЎзЛиДеП кубоги учун спорт ва интеллектуал мусобақалар, хориждаги ватандошларимиз билан онлайн мулоқотлар, меҳнат ярмаркалари ва турли акциялар ташкил этилади.
Ёшлар O'zLiDePни танлайди!
#uzlidep #yoshlar #mahalla

Маҳалла ёшлари Жиззах IT Park филиали билан таништирилди
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16040
Тадбирда дастлаб, ёшларга жорий йил 28 июнь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар сарҳисоби, янги вазифа ва таклифлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган ташаббуслар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди.
#uzlidep #yoshlar

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимлар маҳаллий Кенгашларга раислик қилмайди
“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимиятининг Конституциявий асослари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида мана шу норма ўз аксини топмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Янги таҳрирдаги Конституцимизда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилиши ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслигини назарда тутувчи янги норма киритилган эди.
Бугун ялпи мажлисда муҳокама қилинган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлиги янада оширишга, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади.
#uzlidep #munosabat

Туркий давлатлар ўртасида кўп томонлама ва узоқ муддатли ҳамкорлик янада ривожланмоқда
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16041
Давлатимиз раҳбари мазкур саммитда нутқ сўзлаб, Туркий давлатлар ўртасида кўп томонлама ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида қатор ташаббус ва таклифларни илгари сурди.

Ёшлар - мамлакатимизнинг ишончи ва таянчи, келажагимиз бунёдкорларидир
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16043
Президентимиз томонидан айтилган: “Ёшларимиз ҳаётда муносиб ўрнини топиши учун бундан кейин ҳам бор куч ва имкониятларни тўлиқ ишга соламиз. Сизлар мамлакатимизнинг ишончи ва таянчи, келажагимиз бунёдкорларисиз”, деган сўзлар барча Ўзбекистон ёшларига катта кўринкилик, шижоат бахш этгани шубҳасиз.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16043
Президентимиз томонидан айтилган: “Ёшларимиз ҳаётда муносиб ўрнини топиши учун бундан кейин ҳам бор куч ва имкониятларни тўлиқ ишга соламиз. Сизлар мамлакатимизнинг ишончи ва таянчи, келажагимиз бунёдкорларисиз”, деган сўзлар барча Ўзбекистон ёшларига катта кўринкилик, шижоат бахш этгани шубҳасиз.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP фракция йиғилишида кўриб чиқилган қонун лойиҳаси билан янги таҳрирдаги Конституциядаги нормалардан келиб чиққан ҳолда ҳоким ва Кенгаш раиси лавозимлари ажратилмоқда.
Эндиликда маҳаллий Кенгашларга аввалгидек ҳоким эмас, балки депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши ва у жамоатчилик асосида фаолият юритиб, муддатидан олдин лавозимдан озод қилиниши ҳам мумкинлиги белгиланмоқда.

Маҳалла еттилиги фаолияти ва самарадорлиги атрофлича муҳокама қилинди
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16044
#uzlidep #uchrashuv
@uzlidep
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16044
#uzlidep #uchrashuv
@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси партия фракцияси йиғилишида ҳам атрофлича муҳокама қилиниб, қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Мазкур ҳужжат билан қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш, кооператив аъзолигига қабул қилиш, назорат қилиш, ташқи аудит, бошқариш, қайта ташкил этиш ва тугатиш давлат ва кооперативлар ўртасидаги ҳамда мулкий муносабатларни тартибга солиш масалалари белгиланмоқда.
Шунингдек, белгиланаётгаан нормалар кичик ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат томонидан шарт-шароитлар яратиш, молиялаштириш бўйича рағбатлантирувчи чора-тадбирларни қўллаш масалаларини кўзда тутади.
#uzlidep #Xaitov

Депутат фаолиятидан сайловчилар розими?
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16045
Ромитан туманидаги 15 –Ғазберон сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланган ҳудуддаги 39-қишлоқ оилавий полиникаси мудири, O’zLiDeP фаоли Маҳбуба Умурованинг ўз сайловчилари билан ўтказилган учрашувида нафақат жорий йилнинг ўтган даври мобайнида, балки келгусида ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган долзарб вазифалар хусусида сўз борди.